Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh #alhamdulillah

ОСОН, АММО КЎПЧИЛИК ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН АМАЛ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

Биринчиси,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤6🥰2