Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#kun_hikmati
🖥 ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ЎЗ ЗАМОНАСИНИНГ ИЛМИНИ ЎРГАТИНГЛАР...

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: "Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун яртилганлар", деганлар.


#ilm #farzand #zamon

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🕊1
#mutolaa #farzand #kitob
📔 ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ КИТОБНИ СЕВИШГА ЎРГАТИНГ

📲 Ҳеч шубҳа йўқки, китоб ўқишга одатланиш мактабга бормай туриб, уйда – оилада йўлга қўйилиши керак. Дарҳақиқат, мутолаа энг яхши одат. Ҳозирда биз телефон, интернет, сериаллар асридамиз. Сиз бундай вазиятда фарзандларингизнинг мутолаага бўлган муҳаббатини қандай шакллантиряпсиз?

✅Фарзандларингизга намуна бўлинг. Ёш бола уйда турли хил китоблар билан тўлиб турган китоб жавонини кўрса, ота-онасининг тез-тез китоб ўқиётганига гувоҳ бўлса, бундай ҳолат, кўпинча, болани китоб ўқишга ва ота-онасининг изидан боришга ундайди.

📖Фарзандингизга унинг феъл-атвори, ёшига тўғри келадиган китоблар олиб беринг. Ёш болаларга расмлари бўлмаган катта-катта китобларни олиб бериб бўлмайди.

📚 Фарзандингизни ўзларининг китоб жавонлари бўлишига қизиқтиринг, кичкина бўлса ҳам майли. Уларнинг китоб жавонларида ибратли қиссалар, эртак китоблар, эътиборни тортувчи газета ва журналлар бўлсин. Фарзандларингизни китоб дўконларига олиб боринг ва улар сизнинг назоратингизда қизиқарли китоблар ёки журналлар сотиб олишсин...


🖥 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🗣 Ҳаётингизни азобга айлантирманг

    🌸 Олим тарбиялаган она (2 қисм)

    ✉️ Рамазон кирганининг хушхабарини берса гуноҳлар кечириладими?

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️БАЛО НУТҚҚА БОҒЛАНГАН ЁҲУД ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!

#tasirli_hikoya #ibrat #farzand #bola

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢1
#ota_ona #farzand

Ўғлингизнинг кўз олдида бир фақирнинг эҳтиёжини қондиришингиз садақа ҳақидаги мингта маърузага баробар келади. Қизингизнинг кўз олдида кераксиз қоғозни ахлат қутисига ташлашингиз поклик ҳақидаги кучли бир хутбадан кўра таъсирлироқдир.

Фарзанд ота-онасининг насиҳатларини эшитади, аммо уларнинг кундалик хатти-ҳаракатларини ҳам кузатади.

Ростгўйликни тарғиб қилиб, ўзи ёлғон гапирадиган ёки меҳр-шафқат ҳақида сўзлаб, бошқаларга қўпол муомала қиладиган ота-онанинг насиҳати фарзандга кутилган даражада таъсир қилмаслиги мумкин.

Шу боис фарзанд тарбияси аввало ўзимизни тарбиялашдан бошланади. Оиладаги муомаламиз, ибодатимиз, ҳалол-ҳаромга муносабатимиз, сабр-тоқатимиз ва одамларга яхшилик қилишимиз фарзандларимиз учун амалий дарсдир.

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1