Audio
❓Мен фермада ишлайман, тахоратхона йўқ ҳовлида тахорат олишга тўғри келяпти. Кун совуқлигида таяммум билан намоз ўқиса бўладими. Лекин сув бор жойда таяммум бузилишини биламан. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз илтимос.
----------------
----------------
Audio
❓Ўғил бола сочини олдириб бўлгандан кейин намоз вақти бўлиб қолган бўлса, чўмилмасдан таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?
----------------
----------------
Audio
❓Ётоқнининг бош тарафини қиблага қаратиб ётиб бўлмайди ёш оила дейишади. Шу ростми?
----------------
----------------
Audio
❓Нажосат теккан кийимда ишхонада намоз ўқиса бўладими?
----------------
----------------
Audio
❓Савдо соҳасида ишлайман. Дўконимиздан бир одамнинг 5.000.000 қарзи бор. Лекин бериш нияти йўқ ва бермайди, яна Аллоҳ билгувчи. Лекин менинг ҳисобимда турибди, закот бераётганим. Шу 5.000.000 ни қўшиб ҳисоблайманми ёки йўқми?
----------------
----------------
Audio
❓Бир йилдан кам муддатда Қуръон ёдлаш учун нима қилиш керак? Илтимос, маслаҳат берсангиз.
----------------
----------------
Audio
❓Мен намоз ўқимоқчи эдим. Ўргатинг 5 вақт намозни. Бомдод намозида қайси сура биринчи, кейинги сура қайси, кетма кетлик биланн айтиб ўтсангиз тушунарли қилиб, илтимос.
Audio
❓Тахорат қилганда мустаҳаб билан таҳоратни битта тоғорага қилса бўладими ёки алоҳида қилиш керакми?
----------------
----------------
Forwarded from Kitoblar ombori
ИЛК ЖУМA НAМОЗИ
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиул аввал ойининг душанба куни бўлган. Қубога 12 кун деганда, яъни, 15-рабиул аввал куни етиб келганлар. У кун жума куни эди. Қубода 14 кун дам олгач, айни 29-рабиул аввалга тўғри келган жума куни яна отланиб, Ясриб сари йўлга чиққанлар. Орада 4 чақиримча масофа бор эди. Aтрофларида Маккадан кўчиб келган муҳожирлар ва Ясрибда уларни қучоқ очиб кутиб олган ансорлар. Пайғамбаримиз ҳижрат сафарига чиқиш олдидан сотиб олган Қасва исмли туяларига минган эдилар. Орқа ўркачига Ҳазрати Aбу Бакрни мингаштириб олдилар. Салим ибн Aвф оиласи маскан тутган «Рауна» деб аталувчи жойга етиб келганларида вақт қоқ туш эди. Туяларини тўхтатиб, пастга тушдилар. Ҳамма пешин намозини ўқишга тайёргарлик кўра бошлади. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ислом динида ҳафтада бир марта адо этиладиган жума намозини ўқимоқчи эдилар. Дастлаб суннат намози ўқилди. Пайғамбаримиз оёққа қалқдилар. Диққат билан тикилиб турган саҳобаларига қарата илк жума хитобини қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в) имомлик қилдилар, икки ракат намоз ўқидилар. Кеча намозларидагидай, баланд овозда ўқидилар. Шу зайл Ислом дини вужудга келганидан буён ўтган йиллар ичида илк бор улкан бир жамоат, ҳеч бир хавф-хатарсиз, ташвишсиз намоз илк жума намозини ўқидилар.
«Саодат асри қиссалари»
Aҳмад Лутфий Қозончи
Жума муборак бўлсин азизлар!
👉@kitob_ombori

МАСЖИДДАН БЕЗИТМАНГ
Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..
Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.
Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!
@MubashshirAhmad

#Бир_байт_шарҳи
Йигитликда ажаб хуш хавфу зори,
Ёғинлиқ келса хўб йилнинг баҳори.
Кўзидин ёш оқар қўрқиб тўкар ёш,
Дурру раҳмат бўлур ҳар ёшига чош.
Мабодо тавба қилмасдин бурунроғ,
Ажал келса, кетарсан тавбасиз доғ.
Сўфи Оллоҳёр қоддасоллоҳу сирруҳу.
Шарҳ:
Шунинг учун ҳам болалик, ўрта ёшлик, қарилик даврларидан кўра йигитликда охират қўрқинчидан тўкилган кўз ёшларнинг ҳар қатрасига зиёда савоблар ёзилиб, Оллоҳнинг раҳмат хирмонидан ортиқроқ насибадор бўлиш имкони кўпроқ.
Худо кўрсатмасин, агар тавба қилишдан илгари ажалинг етса, ҳолингне кечади? Ахир бу дунёга ичдаги доғларни ювиб, покланиб кетиш учун келмаганмизми?! Шундай экан, қалбни тавба билан поклаш ўрнига уни тавбасиз-доғи ҳасратга ботириб кетиш нақадар аянч!
Равоҳиҳур райхон китобидан олинди.

Forwarded from Adhamjon Abdurahmon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиш тартиби. Мукаммал тушунтириш. Икром Шариф.
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
Forwarded from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг намоз ўқишлари тартиби ҳақида видеодарс.
САЖДА
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.
– Тинчликми? – сўрадим мен.
– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…
Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.
Мен бемор йигитга юзландим:
– Сенга бу дардни ким берди?
– Аллоҳ.
– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
– ...
– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.
– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
– Ноилож кутаман.
– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
🔖 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Aллох
@dilimga_yaqinim

ОХИРАТ.
Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.
#Мулоҳаза

#ҳавасимкелади
Шундай муслималар бор, улар чиройли гапирмайди, чиройли сукутда юради...
Шундай аёллар бор, Исломлари ижодий сатрларини эмас, амалларини безаб туради...
Шундай аёллар бор, "деразадан кўриниб қолмай", деб уйларида ҳам рўмолсиз юришдан ҳаёланишади...
Шундай аёллар бор, тўғри гапни айтиш учун ҳам энг хокисор ўринда туриб сўз бошлашади...
Шунақа аёллар бор, бугун дунёда нима янгилик эканини билишмаса-да, болалари нима ўрганиб келганидан хабардор бўлишади...
Шунақа аёллар бор, безалган маконлари интернет саҳифалари эмас, сакинатга тўла хонадонлари бўлади...
©Ноила Аҳмедова

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.
Байт
Илоҳо, бандани соҳиб надам қил, Сироти шаръи узра собит қадам қил.
Ҳидоят пирига топшур қўлумни, Иноят кўйига кенг қил йўлумни.
Маъосий лойиға тойдирма пойим, Беҳишти маърифатни айла жойим.
Агар чандики беҳаддур гуноҳим, Саломат қил хатарлардин, илоҳим.
Карамлик Подишоҳо, Кирдикоро, Раҳимо, мағфиратлик Биру боро.
Агарчи сони йўқ исён қилибмиз, Умид улки сани Воҳид билибмиз.
Илоҳо, бирлигингни ҳурматидин, Саломат қил ул кўпрук меҳнатидин.
Сўфий Оллоёр қуддиса сирруҳу.

Forwarded from Kanal2
Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди ва Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди:
«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». (Намл -18)
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди.
Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.
Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди...
https://t.me/azontv_quronmusobaqasi

Din keldimi — xurofotga o'rin yo'q