Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БУ УСМОННИНГ ҚЎЛИ!
Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан умра қилмоқчи бўлдилар. Маккада мусулмонлар уруш учун келишаяпти деган хабар тарқалди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккага фақатгина умра учун келаётганларини, Маккада фақатгина бир кеча-кундуз туришларини айтиб элчи юбормоқчи бўлдилар. Аввалда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуни юбормоқчи бўлдилар. Аммо Умар розиёллоҳу анҳунинг қариндошлари Маккада оз қолган эди. Агар Қурайш хиёнат қилса Маккадаги қариндошлари Умар розиёллоҳу анҳуни ҳимоя қилишга қодир эмас эдилар. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу Усмон розиёллоҳу анҳуни юборишни маслаҳат бердилар. Чунки у киши Бани Умайядан бўлиб, улар Қурайшнинг бош бўғинидан бири ва Усмон розиёллоҳу анҳу уларнинг бойларидан эдилар. У кишига биров журъат қила олмас эди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умар розиёллоҳу анҳунинг маслаҳатларини олиб Маккага Усмон розиёллоҳу анҳуни юбордилар. У киши мусулмонларнинг уруш учун эмас, фақатгина умра учун келишганини хабар беришларини лозим эди.
Усмон розиёллоҳу анҳу Маккага келиб Абу Суфён ва Қурайш катталарига хабарни етказдилар. Абу Суфён Усмон розиёллоҳу анҳуга агар истасалар ўзлари Каъбани тавоф қилишлари мумкинлигини, бошқа мусулмонлар ишини текшириб кўришини айтди. Шунда Усмон розиёллоҳу анҳу: "Мен Каъбани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан илгари тавоф қилмайман", дедилар.
Қурайш бир фикрга келгунича Усмон розиёллоҳу анҳуни олиб қолди. Мадинада Усмон розиёллоҳу анҳуни Қурайш ўлдирибди, деган хабар тарқалди. Ўша пайтдаги дипломатик урфлар элчининг ўлдирилмаслигини тақозо қилар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазабланиб мусулмонлардан Қурайшга қарши кураш учун дарахт остида байъат қабул қилдилар. Бу байъат кейинчалик "Ризвон байъати", деб ном олди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб турдилар. Саҳобалар бирин-кетин ўлим учун байъат қилишди. Байъат тугагач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қўлларини иккинчисининг устига қўйиб: "Бу Усмоннинг қўли", дедилар.

Тўғри, агар Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлганларида бу байъат бўлмас эди. Аммо бошқа томондан Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада эдилар. Инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қўллари билан Усмон розиёллоҳу анҳунинг йўқликлари ўрнини тўлдирдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу байъатнинг ўлим учун бўлганини билдилар. Агар бу бошқа сабаб учун бўлиб, унда Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлсалар албатта ҳозир бўлар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг бўшлиқларини тўлдирдилар.

Табук ғазотида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Моликни сўрадилар:
- Каъб ибн Моликка нима бўлди?
Бани Салама қабиласидан бир киши деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни кийимлари ва икки ёнига боқиши(яъни, мол-давлатининг ташвиши) Табукка келишдан тўсиб қўйди.
Шунда Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳу унга қараб:
- Бунча ҳам ёмон гап айтдинг. Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ундан фақатгина яхшилик кўрганмиз, деди.

Ҳа, Каъб Табукда йўқ эди. Аммо у Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳунинг қалбида ҳозир эди. Йўқлигида дўсти уни муҳофаза қилди.
Бир киши машҳур наҳв олими Мубарридга деди:
- Фалончи мени сўкди. Мен ҳилм(юмшоқлик)ни лозим тутиб сукут сақладим. Сўнгра у сизни сўка бошлади. Сизни ҳам ўзимга тенглаштириб сукут сақладим.
Мубаррид деди:
- Иккиси баробар эмас. Ўзинг учун сабр қилганинг ҳилмдир. Дўстинг учун индамай турганинг эса хиёнатдир!

Сен яхши деб биладиган дўстинг ғоиб бўлганида унинг ўрнини тўлдир. "Бу Усмоннинг қўли", деган гапни эсла!

@Abdulqodir_Polvonov
ҲОЖИБ МАНСУР
Испания ҳукумати Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганига 1000 йил тўлганида 2002 йилда марка чоп қилди.
Мансур ибн Абу Омир ким?
Бу қўмондон бирор-бир жангда мағлуб бўлмаган. Бу қўмондон вафот этганида бутун Европа хурсанд бўлган. Бу зот ҳақида эшитганмисиз?
Тарихчилар у киши ҳақида ёзишади:
"Ҳожиб Мансур вафот қилганида бутун Европа хурсанд бўлди. Ҳатто уларнинг қўмондони Алфонсо Мансурнинг қабри устига чодир ўрнатиб, қабр устига тахтини қўйиб унга ўтириб шунда деган эди:
-Кўраяпсизми, бугун мен бутун мусулмонлар ва араблар юртига эга бўлдим. Уларнинг энг катта қўмондонининг қабри устига ўтирдим!
Ўша ерда ўтирганлардан бири Алфонсога деди:
- Агар бу қабр эгаси ҳозир нафас олиб юборса биздан ҳеч биримиз тирик қолмас эдик!
Унинг бу гапидан Алфонсо ғазабланиб қиличини қинидан суғурди ва уни ўлдирмоқчи бўлди. Аммо Алфонсонинг хотини унинг қўлидан тутиб деди:
- У тўғри айтаяпти. Энди биз унинг қабри устида ухлаганимиздан фахрланамизми?! Қасам ичаманки, бу нарса ҳам унинг шарафини зиёда қилади. Ҳатто ўлганидан сўнг ҳам биз уни мағлуб қила олмаган бўламиз. Тарих у ўлганидан кейин ҳам бизни қабиҳ ишимиз туфайли, подшоҳлар тахти остида ухлаганини айтиб, унга яна бир ғалаба ёзади.

Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 санада Испаниянинг жанубида таваллуд топди. У мусулмон лашкарлари сафига кўнгилли равишда қўшилди. У аввал шижоати сабаб Қуртуба миршабларининг бошлиғи бўлди. Сўнгра ақлли инсон бўлганлиги учун Андалус ҳокимларига маслаҳатчи бўлди. Кейинроқ Андалус амири ва қўшин қўмондони бўлди. У ислом лашкарлари билан 50 дан ортиқ жангга киришди. Барида ғолиб бўлди. Унинг байроғи ҳеч қачон пастга тушмаган. Унинг қадамлари олдин ҳеч бир мусулмон қадами босмаган ерларни босди.
Унинг энг катта ғалабаси Леон жангидаги ғалабаси бўлган. Бу жангда бутун Европа қўшини Леон қўшини билан бирлашган. Бу давлатларнинг аксар қўмондонлари қатл қилинган. Қолганлари асир олинган. У ерда азон айтилган.
Ҳожиб Мансур ҳар-бир жангидан сўнг кийимларидаги чангни жамлар ва уни бир шиша идишга солиб қўяр эди. Уни вафот қилганида қиёматда ҳужжат бўлиши учун ўзи билан кўмишларини васият қилди.
Европаликлар уни уларнинг қўмондонларини қатл қилгани учун ёмон кўришар эди. У 25 йил улар билан жанг қилди. Ўзи ҳам тин олмади, уларга ҳам тин бермади.
У отидан фақатгина бошқасига миниш учун тушар эди. У қасрда эмас, жанг майдонида вафот қилишни орзу қилар эди. У орзу қилганидек Франция ғазоти йўлида вафот этди. Ёши олтмишда эди. Шундан 25 йилини фатҳ, жиҳод ва юришларда ўтказди.
Испания унинг вафот қилганига 1000 йил тўлиши билан марка чоп қилди. Биз эса ҳатто уни танимаймиз. Қанчалар унутувчан умматмиз!

Манба:

تاريخ المسلمين وآثارهم في الأندلس

الاندلس من الفتح إلى السقوط

@Abdulqodir_Polvonov
Аллоҳнинг мейёри бошқа.
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Аллоҳнинг мейёри бошқа.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Қуръон тиловат қилмайдиган мусулмон бўлиши мумкинми? Aгар бўлса, бу худди нафас олмайдиган одам бўлиши мумкин, деган билан баробар эмасми?
Нима учун мусулмонлик даъвосини қила туриб, Қуръон ўқимаймиз, уни ўрганмаймиз?
Мусулмонман, деган ҳар бир киши Қуръонни тиловат қилиш, уни ўрганиш фарз эканини тўлиқ тушуниб етиши керак.

Ҳадис ва ҳаёт 3-жуз | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#КУН_ОЯТИ

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас*. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир.

Луқмон сураси 34 оят

* Ушбу оятда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким аниқ билмайдиган бешта нарса санаб ўтилган. Асримизда фан тараққий этиши натижасида она қорнидаги ҳомиланинг ўғил ёки қиз эканини билиш имконияти туғилди. Лекин бу унинг ҳамма хусусиятларини билишга эришилди, дегани эмас. Ҳомиланинг кимга ўхшаши, хулқ-атвори, ақл-заковати, умри, ризқи, бахтли ёки бахтсизлиги каби дақиқ маълумотларни билишга, албатта, фан ожизлик қилади.
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Тақво барча яхшиликларнинг бошидур.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Қабрларнинг устига шам ёқиш

САВОЛ:
Қабрларнинг устига шам ёқиш, гул қўйиш, латта боғлаш, боланинг кокилини аташ, тавоф қилиш, қабрларни силаб-сийпалаб, ўпиш, уларга атаб жонлиқ сўйиш жоизми?

ЖАВОБ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар» (Абу Довуд ривояти).

Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз қабрларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар.

عَنْ عَائِشَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида:
«Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»
Бухорий ривояти.

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ... وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ

«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар» («Раддул Мухтор»).

Кўпчилик инсонлар Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига бориб, улардан фарзанд сўрайдилар, атаб жонлиқ сўядилар, ис чиқарадилар. Бу ишлар ҳам, сўйилган жонлиқлар ҳам – барчаси ҳаромдир.

وَلَا يَمْسَحُ الْقَبْرَ وَلَا يُقَبِّلُهُ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَادَةِ النَّصَارَى

«Қабрни силаб-сийпалаб, ўпиб бўлмайди. Чунки бу насороларнинг одатидир» («Фатавои Ҳиндия»).

@fitratuz
ФОЙДАЛИ ИЛМ

Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Фойдали илмнинг аломатлари – илмни даъво қилмаслик, бирор кишига у билан фахрланмаслик, бошқаларни жоҳилликда айбламаслик, фақат суннатга ва унинг аҳлига хилоф қилсагина Аллоҳ учун уларга ғазаб қилиш, ўзи учун ғазаб қилмаслик ва бу билан бирон кишидан устунликни қасд қилмаслик керак.
Энди фойдасиз илм эгаси бўлса, одамларга ўзининг илми билан кеккайишдан бошқа машғулоти йўқ, ўзини афзал эканини намойиш қилади, ўзидан бошқаларни жоҳилликда айблайди. Бу билан бошқалардан устунликни ирода қилади. Мана шу энг қабиҳ хислатлардандир.

👉@kitob_ombori
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal pinned ««ҚАРИЯЛАР УЙИ»ДАН ҚАРИЯЛАР ҚАДРЛАНАДИГАН УЙГА МАРҲАБО, ОНАЛАР! Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, Исломдан ўзга паноҳи, суянчи бўлмаган аёл-қизлар аёллик мартабасини ўзларининг меҳр-шафқатлари билан қайтадан юқори чўққига кўтарадилар. Ўша онда ота-оналар…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон вафотидан кейин савоби тўхтовсиз бориб турадиган зикр қайси?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
Audio
❓Масжидимизда Қуръон ўқишни ўргатувчи устозларимиз борми? Агар бўлса бориб, илм олсак бўладими?
--------------------------
Audio
❓Мен билмасдан бир одамнинг дилини оғритиб қўл кўтардим. Афсусланиб, кеч бўлса ҳам уйига кечирим сўраш учун борсам, уйида йўқ экан. Бошқа иккинчи уйига кетган экан. Мен нима қилсам бўлади?
------------------------------------
Audio
❓Сафарда бўлса, ғусл қилишга шароит бўлмаса, нима қилиш керак ?
-----------------------
Audio
❓Намоз ўқиганда зам сурани турли хил қилиб ўқиш шартми ёки бир хил қилиб ўқиса бўладими? Масалан, бомдод намозини 2 ракат суннатини 2 хил зам сура билан ўқиш керакми ёки бир хил қилиб ўқиса бўладими?
----------------
Audio
❓Кун давомида таҳорат бузилган ҳолларда қилнган зикр қабул бўладими,
албатта, таҳорат олиб юришнинг имкони бўлмаса?..
----------------
Forwarded from PISKENT (☆ Dilshod ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Piskent tumanida «Oila maktabi» tashkil etildi.

O‘ZBEKISTON - 24 telekanali nigohida


"PISKENT"  👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Forwarded from Ziyo Ashraf
Шаъроний: "Абу Ҳанифа (р.ҳ.)дан манқулким, ҳар бир мужтаҳид мусибдур (ҳақни топгандир)!", деди. Шунда, Косоний "Сен нотўғри айтяпсан. Абу Ҳанифа (р.ҳ.)дан ривоят қилинган қавлларнинг саҳиҳига кўра, (бир масалада икки хил қавл айтган) мужтаҳидларнинг бири мусиб, иккинчиси эса мухтиъ (масалада ҳақни топмаган) бўлади. Ҳақ эса фақат бир тарафда бўлади. Сен айтаётган нарса эса (яъни, ҳақнинг ҳар икки тарафда бўлиши) мўътазилийларнинг қавлидир", дея Шаъронийга раддия берди.

Бу иккиси орасида мужодала кучайиб кетди ва натижада Косоний ўз ҳассасини Шаъронийга ўқталиб, қаттиқ оҳангда уни хато сўзларидан қайтарди. Мазкур хабар Салжуқий султонга етказилганда ниҳоятда ғазабланади, чунки, Шаъроний мазкур мамлакатнинг биринчи рақамли олими ва муфтийси эди. Бироқ, Косонийнинг халқ ичидаги обрўси ундан кам бўлмаганлиги туфайли унга қандай муомала қилишни билмай, боши қотди ва охири у кишини чиройли муомала билан Шомга "сургун" қилишга азм этди. Зеро, вазирлар "агар Косонийдан қутулмасак, у бизнинг обрўимизни ер билан битта қилади" дея султонни қўрқитиб қўйишган эди. Шундан сўнг, Султон Косонийни Шомга Нуриддин Маҳмуд Занкийнинг ҳузурига юборади.

Косоний Ҳалабга келиб, у ернинг волийлари ва аҳолисидан катта эҳтиром кўради. Подшоҳнинг қарори билан ҳалавийя мадрасасига раҳбар этиб тайинланади. Косоний учун ўша пайтнинг одати бўйича, махсус тадрис (дарс бериш) гилами тўшалди ва у мазкур гилам устида атрофига тўпланган кўп сонли олимлар, мударрислар ва фақиҳларга дарс айта бошлади.

Косоний кўп сафарларда юрарди. Салжуқийлар Султони ҳам баъзан уни ўз мамлакатига таклиф этиб турарди. Шундай пайтларда ҳам яъни ўзи сафарда бўлган вақтларда ҳам у дарс берадиган кунлари унинг сажжодаси ўша жойга тўшалар ва унинг ҳурмати учун атрофида олиму мударрислар тўпланиб, ўтирар эдилар.

Косоний нафақат фиқҳ ва унинг асослари балки, ҳадис илмида ҳам дасти баланд ва пешқадам олим эди. Ҳафтанинг маълум кунлари Ҳалабдаги Жомеъ Масжидда ҳадис ва унинг илмларидан сабоқ берарди.

Имом Косоний 587 ҳижрий сана, Ражаб ойининг ўнинчисида, якшанба куни дорулбақога риҳлат этди. Ва Ҳалаб шаҳрининг юқори тарафидаги ҳанафий олимлар учун махсус тайёрланган "мақоми Иброҳим" деб аталувчи мақбарага дафн этилди.

Ибнул Адим ривоят қилади: Зиёуддин Муҳаммад ибн Хамис ал-Ҳанафийдан шу сўзларни эшитдим: "Шайх Косоний ўлим тўшагида экан, унинг ҳузурига келдим. У киши бирдан Иброҳим сурасини ўқишни бошладилар ва "يثبت الله الذين آمنوا بالقول الثابت في الحياة الدنيا وفي الآخرة" яъни, "Аллоҳ таоло иймон келтирган зотларни дунё ҳаётида ва охиратда собит сўз ила собит қилур" оятини ўқишлари билан Аллоҳга омонатни топширдилар".

@ziyo_ashraf
Audio
❓5 маҳал намоз ўқийман, лекин вақти-вақти билан аллергиям тутиб қолади. Бурним оқади ёки акса ураман, шу пайтлари дорисини ичиб 2 соат ётишим керак, тинч. Шу сабабли намозларим қолиб кетса, қасддан қолдирилган ҳисобланмайдими? Лекин қазосини, албатта, ўқийман.
----------------
Audio
❓Бир дўстим бор ўқишга қатнайди. Автобусда ва айни бомдод ва шом намозлари пайтида у автобусда бўлади. Уйга етиб боргунча намоз вақтлари қазо бўлиб қоляпти, шунинг учун автобусда ўтириб намозларини ўқиб олса бўладими?
----------------