Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 27-МАРТ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
8-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:57
⏱️БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:16
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:00
⏱️ШОМ - 18:48
⏱️ХУФТОН - 20:20

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤2👍1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-МАРТ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
9-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:56
⏱️БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:15
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:00
⏱️ШОМ - 18:49
⏱️ХУФТОН - 20:20

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2🕊1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 29-МАРТ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
10-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:55
⏱️БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:15
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:00
⏱️ШОМ - 18:50
⏱️ХУФТОН - 20:20

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3
#Ҳадис

Жаннатда бир хона бор...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган", дедилар.

Имом Аҳмад, Байҳақий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #ijtimoiy

Савоби улуғ калима

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни қўрқитган оят

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Нисо” сурасида шундай бир оят борки, у Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуни қаттиқ ўйга солган ва у киши: “Бу Қуръондаги энг қўрқинчли оятлардан бири” деб айтганлар. Оят:

﴿مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ﴾

“Ким ёмонлик қилса, ўша (ёмонлик) билан жазоланади” (Нисо сураси, 123-оят).

Бу оятни эшитганда саҳобалар жуда қаттиқ хавотирга тушганлар. Чунки инсон ҳаётида хатолар, камчиликлар, гуноҳлар бўлиб туради. Саҳобалар: “Агар ҳар бир ёмон иш учун жазо бўлса, унда биздан ким нажот топади?” деб ташвишга тушганлар. Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу оятни эшитиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Агар ҳар бир ёмон иш учун жазо бўлса, биз ҳалок бўламиз-ку?” деб сўраганлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Бакр! Сен касал бўлмайсанми? Сен чарчамайсанми? Сен ғам-ташвишга ботмайсанми?” деб сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Албатта шундай ҳолатларга тушаман”, деб жавоб бердилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мана шу нарсалар сен қилган хатоларинг учун каффоратдир”, дедилар.

Уламолар бу оятни бундай тушунтиришган:
Инсон қилган ёмон ишларининг жазоси фақат охиратда эмас, балки дунёда ҳам баъзан каффорат билан тўланади:
- Касаллик,
- Ташвиш,
- Мусибат,
- Қийинчилик,
- Қалбдаги изтироб.

Булар мўминни гуноҳлардан поклайди. Шунинг учун бу оятда икки хислат жамланган:
- Адолат — ҳар бир амал ҳисобга олинади.
- Раҳмат — Аллоҳ бандасини дунёда поклаб туради.

Яна уламолар айтадилар:
Нисо сураси инсонни икки қанот билан қўллайди:
- Хавф (қўрқув).
- Ражо (умид).
Шунинг учун бу сура мўминнинг қалбини тарбия қиладиган энг таъсирли суралардан бири.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤6👍4
#КУН_ОЯТИ

Қиёмат қойим бўладиган кунда жиноятчилар ноумид бўлурлар.

Рум сураси 12-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингизни Аллоҳ муборак қилсин. Бугун сиз учун янги имкониятлар куни бўлсин. Қалбингизни иймон ва нур тўлдирсин. Ҳар бир қадамингизда раҳмат бўлсин.

Кунингиз хайрли ўтсин.


https://t.me/diyonatli
❤1👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 30-МАРТ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:51
⏱️БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:10
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:51
⏱️ХУФТОН - 20:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4❤‍🔥2👍2
#xabar #haj2026
😎 "Ҳаж – 2026" мавсуми элликбошилари пухта тайёргарлик кўрмоқда

🇺🇿Жорий йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари мамлакатимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан Ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣Машғулотларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш маркази директори Мақсуд Каримов ҳамда соҳа мутахассислари қатнашдилар.

💬 Йиғилишда гуруҳ раҳбарларига Ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатиб ўтилди. Элликбошиларга зиёратчиларга Исломнинг бешинчи рукни бўлган Ҳаж ибодати мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш зарурлиги таъкидланди.

✅Шунингдек, ҳаж сафарига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни пухта билиш, муборак сафар давомида зиёратчилар билан доимо хушмуомалада бўлиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш, зикру ибодатларни кўпайтириб, беҳуда ишлардан тийилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.


❕Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👏1