#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #boshlanishi
🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИНИНГ БОШЛАНИШ НУҚТАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
⏺ بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين📃 Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида
ФАТВО
Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар:
وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
“Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”.
“Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган:
السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
“Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”.
Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар:
فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ
“Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”).
“Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган.
Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан.
Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди.
Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 30 март
Ҳижрий 1447 йил 11 Шаввол
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 4-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 04:40
⏱️ БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:00
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:05
⏱️ ШОМ - 18:57
⏱️ ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 4-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
#xabar #imomlar #tanishuv
🌙 БОШ ИМОМЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
🗣 Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари пойтахтимиз кўрки бўлиб қад ростлаган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишдилар.
📍 Салкам 10 гектар майдонни эгаллаган мажмуада тарих ва бугуннинг узвий боғлиқлиги, хусусан, “Исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар орқали маҳорат билан акс эттирилган. Визуал уч ўлчамли кўргазмалар алоҳида эътиборни жалб қилади.
⏺ Ташриф давомида бош имом-хатиблар Марказда йўлга қўйилган халқаро илмий ҳамкорлик алоқалари, ICESCO, IRCICA каби нуфузли ташкилотларнинг офислари фаолияти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги бинодаги иш жараёнлари билан ҳам танишди.
🕌 Замон ва маконни бирлаштирган бўлимлар аро кезар экан, ҳар бир зиёратчи аждодлар қолдирган бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва уни замонавий талқинда келажак авлодга етказиш йўлида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларнинг гувоҳи бўлди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
📰 Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бу маскан билан танишган ҳар бир одам, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ислом динининг гуманистик моҳиятини англаб етади, ўзининг қандай улуғ мерос эгаси эканини ҳис этиб, қалби ғурур ва ифтихорга тўлади”. Дарҳақиқат, шундай. Ушбу маърифат маскани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
📖
Марказнинг энг диққатга сазовор нуқтаси – Қуръони карим залида
сақланаётган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган Усмон Мусҳафи ҳамда сўнгги йилларда хориждан олиб келинган юзлаб нодир артефактлар, тарихий манбалар диний соҳа масъул вакиллари томонидан юксак ҳаяжон билан томоша қилинди.
🌙
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат ўтмиш ёдгорликларини сақловчи мажмуа, балки халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, жамиятда диний бағрикенглик ва инсоний ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи улкан илм-фан ўчоғи экани алоҳида эътироф этилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Нега Аллоҳ таоло "шифо ва раҳмат" деди, "раҳмат ва шифо" демади?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Қуръон - дардга шифодир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз" (Исро сураси, 82-оят).
Савол: Нега Аллоҳ таоло "шифо ва раҳмат" деди, "раҳмат ва шифо" демади?
Жавоб: Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: Бу жуда нозик илоҳий ҳикматдир!
Шифо - касаллик бор бўлганидан кейин келади.
Раҳмат - эса касалликни бошиданоқ олдини олишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолат олиб келган пайтда инсонлар “касал” эди - залолат, ширк ва куфр ичида эдилар. Шунинг учун Қуръон аввал шифо бўлиб келди - дардни даволаш учун.
Сўнг: Улар ширкдан тузалганидан кейин раҳмат келди - яхши, саодатли ҳаёт сифатида.
Қоида: Зарарни даф қилиш манфаатни жалб қилишдан олдин туради.
Шунинг учун: Аввал - шифо (касалликни даволаш). Сўнг - раҳмат (бахтли ҳаёт).
Қуръон эса ҳар бир замонда инсоният учун доимий “дорихона” бўлиб қолади!
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

👍3❤2
#Ҳадис
Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг бошқа саҳобаларидан ривоят қилинади. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, уни синовга учратади. Бандасига бўлган муҳаббати туфайли бандасининг овозини эшитиш учун бало етади”, дедилар.
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

👍3🎉2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 5-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 04:39
⏱️ БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:00
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:05
⏱️ ШОМ - 18:58

❤6👌2🕊1