Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.21K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Сайёр йиғилиш

115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ

Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислик қилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎзМИ Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туманлар-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Пискент туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2025” зиёратчилари ва маҳаллалар раислари иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчилари Пискент  туманидаги 7 та масжид ҳамда 23 та маҳаллага бириктирилди.

Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди.

Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 115 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.

2 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди.

Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.

Шунингдек, 16 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.

Маънавий кўмакка муҳтож 18 та оила ила мулоқот қилинди.

Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида маҳаллалардаги барча жиҳат қамраб олинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
❤4👏1
#mutolaa #nafs #odob #dars #kun_hikmati
🤝 НАФС ОДОБИ ДАРС ОДОБИДАН ХАЙРЛИРОҚДИР.


📰 Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: “Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага эътибор қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар ҳусни одоб ва самт – салобат ва виқор ҳосил қилиш илмини ўрганардилар”.


🗣
Ибн Муборак айтади:
“биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз”.

💬 Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир.

✅Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўпу одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади...

➡️ Батафсил


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

📺 ДАВРА
ПОДКАСТИ

🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 9-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:35
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:02
⏱️ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2❤‍🔥2
⚡️ TAQIQLANGAN MANBA VA KONTENTLAR RO'YXATI E'LON QILINDI

📱🗣 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda O‘zbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) RO'YXATI e'lon qilindi (2026-yil 6-aprel holatiga).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги амалий тадбир 7 апрель куни Тошкент вилоятининг гўзал Пискент туманида бўлиб ўтди

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
КУРАШ – АЛПЛАР БЕЛЛАШУВИ

Юртимизда қадимдан миллий спорт тури бўлган курашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Ҳа, айтганча, Ўзбекистон айнан кураш диёри бўлгани учун халқаро кураш мусобақаларида соф ўзбекча – "ҳалол", "ёнбош", "чала", "ғирром" деган сўзлар янграйди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан айни кунларда миллий кураш мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказиляпти.

Бугун Тошкент вилоятида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Беллашувлар турли ёш ва вазн тоифаларида ўтказилди.

35 ёшгача 80 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Нурфайз Корабоевга
(Бўстонлиқ тумани “Қоравой ота” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Акбаржон Қобиловга (Қибрай тумани “Ар-Раҳмон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Иброҳим Иштемировга
(Қуйи Чирчиқ тумани “Тошбой ота” жоме масжиди имом ноиби)га насиб этди.

35 ёшгача 80+ кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Ҳумоюн Сайдуллаевга
(Пискент тумани “Кўлота” жоме масжиди имом ноиби);
2-ўрин: Ҳожимурод Чўлпоновга (Оҳангарон тумани “Имом Ҳусайн ибн Али” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин:Илҳомжон Турматовга (Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом ноиби) насиб этди.

50 ёшгача 90 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин
: Ҳамидулла Жумадиллаевга (Чиноз тумани “Қулаҳмадхўжа” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Фатҳулла Қобуловга (Бўка тумани “Мой тепа” жоме масжиди имом-хатиби);

50 ёшгача 90+ кг. вазин тоифасида:
1-ўрин: Эрболат Анарматовга (Юқори Чирчиқ тумани “Миям Қангли” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: ИброҳимЖўраевга
(Зангиота тумани “Мир Абдуллоҳ Эшон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Усмонхўжа Орифжоновга (Бекобод тумани “Ҳазрати Мулла” жоме масжиди имом-хатиби) насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1