Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.18K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

АЁЛЛАРИНГИЗГА
ШИРИН СЎЗ АЙТИНГ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
👏1
Садақаси соясида бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ҳар ким қиёмат куни одамлар ўртасида ҳукм чиқарилгунча садақаси соясида бўлади" деганларини эшитдим».

Язийд: "Абул Хайр бирор кунни ҳам садақасиз ўтказмас эди. Ҳеч бўлмаса, бир бурда қотган нон ёки бир дона пиёз бўлса ҳам", деди.

Қиёматнинг даҳшатли жазирамасида ҳамма соя излаб зор юрган пайтда банданинг бошига бу дунёда қилган садақалари соябон бўлиб туради.

Ким охиратдаги сояси қуюқ бўлишини, охиратнинг куйдирувчи иссиғидан сояда жон сақлашни истаса, кўпроқ садақа қилиши керак.

Абул Хайр розияллоҳу анҳу мана шу ҳадиси шарифни эшитиб қолган, одамларга ривоят қилган, унинг маъносини ўзига тўлиқ сингдирган, яхши билган.

Шунинг учун Аллоҳнинг берган куни садақа бериб юрган. Жуда ҳеч нарса топа олмай қолса, бир дона пиёзни бўлса ҳам садақа қилиб, шу ҳадисга амал қилган, қиёматдаги соясини кўпайтирган экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👁 КАТАРАКТАНИНГ ШИФОСИ

📿 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳуммажъал фий басорий нурон" (Ё Аллоҳим, кўзимда нур қил) деб дуо қилардилар (Имом Муслим ривояти).


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 10-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:08
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:01
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3🕊1
#Ҳадис

“Икки заифнинг – аёл кишининг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан”, дедилар.

Имом ибн Можа ривояти
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 11-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:08
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОИЛАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИГАН СЎЗ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПУЛ ЎТКАЗМАСИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ

САВОЛ: Мен Россияда ишлайман, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатишда пул ўтказмалари (денежный перевод) лардан фойдаланаман. Улар пул жўнатганимга маълум фоиз миқдорида воситачилик ҳақи олишади. Ана шундай иловалар орқали пул жўнатишим ҳалолми?

ЖАВОБ:
Ҳозирги кундаги пул ўтказмалари хизматидан фойдаланиб, унинг эвазига маълум бир миқдорда воситачилик ҳақи тўлаш жоиздир.

Олинаётган бу комиссия тўлови қарз устига қўйилаётган фоиз эмас, балки пулни бир жойдан иккинчи жойга тез ва хавфсиз етказиб бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби хизматлар учун олинаётган ҳақ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Отамдан қолган сабоқлар: Cўзи енгил одамлардан бўлма!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир танга отамнинг столида ўнлаб йиллар давомида турар эди. Унда Қуръони каримдаги ушбу оят битилганди:
﴿وَٱللَّهُ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ﴾
“Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир” (Жума сураси, 11-оят).

Отам бу оятнинг маъносига қаттиқ ишонарди. Ризқ ҳақидаги эътиқоди ҳар куни такрорлайдиган ушбу дуосида ҳам мужассам эди:
اللهم ارزقني وارزق مني
“Эй Роббим, менга ризқ бер ва мени бошқаларга ризқ етишига сабабчи қил!”.

Бу дуо қалбимга чуқур ўрнашиб қолган. Отам уни менга ёшлигимдан ўргатган ва ҳар доим бундай дерди:
— Ўғлим, доимо: “Эй Роббим, менга ризқ бер ва мени бошқаларга ризқ етишига сабабчи қил”, деб дуо қил. Аллоҳ сени ризқлантирсин ва сен орқали бошқаларни ҳам ризқлантирсин.

Отамнинг бу узлуксиз дуоси ижобат бўлган эди. Чунки Аллоҳ таоло унга кутмаган жойлардан ризқ ато этарди. У эса бу неъматни фақат ўзи учун эмас, балки бошқаларга манфаат етказиш воситаси деб биларди.

Отам доимо яхшилик оқими бўлишга интилар, неъматларни ўзида тўплаб қўйишни истамасди.

Бир куни у фарзандларидан бири учун ер майдони сотиб олмоқчи бўлди. Ўзига маъқул бўлган ерни танлаб, воситачига:
— Бу ерни олдим, — деди.
Воситачи дастлабки келишувни қайд қилиш учун дафтарини чиқарганида, отам:
— Ҳожати йўқ. Бир ҳафта ичида нотариус ҳузурида шартномани расмийлаштирамиз, — деди.

Орадан бир-икки кун ўтиб, унга аввалгисидан ҳам яхшироқ ва уйга яқинроқ бўлган бошқа ер таклиф қилишди. Шунда отам иккиланиб қолди. Чунки аввалги ерни сотиб олишга сўз берган эди.

Унинг олдида икки йўл бор эди: воситачига қўнғироқ қилиб, узр сўраб, янги ерни олиш ёки берган сўзида туриш.

Кўпчилик эҳтимол биринчи йўлни танларди. Ахир келишув ҳали оғзаки эди, расмий шартнома тузилмаган, орадан икки кунгина ўтган эди.

Лекин отам бошқача қарор қилди. У берган сўзига вафо қилиб, биринчи ер майдонини сотиб олди.

Бу воқеани эшитганимда отамдан сўрадим:
— Ота, воситачига қўнғироқ қилиб, узр сўрасангиз бўлмасмиди? Ахир ҳеч ким зарар кўрмасди-ку.
У жавоб берди:
— Йўқ, бўлмайди. Мен инсонга берган ваъдамни бузган бўлардим.
Мен:
— Лекин бу унчалик катта масала эмас-ку, — дедим.
Шунда у менга ҳаётим давомида унутмайдиган бир гапни айтди:
— Ўғлим, инсоннинг қадри унинг сўзи билан ўлчанади. Доимо сўзингнинг қадрига ет. Сўзи енгил одамлардан бўлма!

Отам, Аллоҳ раҳмат қилсин, оғзаки айтилган сўзни ҳам имзоланган шартнома каби мажбурият деб биларди. Унинг наздида сўз — шартнома эди.

Орадан вақт ўтди. Кейинчалик отам сотиб олган ўша ер майдони учун анча юқори нарх таклиф қилинди. У ерни яхши фойда билан сотди ва яна кутмаган жойдан ризқ эшиклари очилди.

Бу воқеадан катта сабоқ олдим.

Менинг ишончим шундаки, инсон ҳатто оғзаки бўлса ҳам ваъдасига вафо қилишга ҳаракат қилса ва бошқаларнинг ризқига сабаб бўлишни истаса, Аллоҳ таоло унга кутмаган жойлардан барака ва ризқ ато этади.

“Кутмаган жойдан” дегани шуки, инсон қанча режа тузмасин, ҳисоб-китоб қилмасин, ризқ баъзан умуман ўйламаган томондан келади. Гўё бу яхшиликка берилган илоҳий мукофотдек.

Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”.

Отам энди орамизда йўқ. Аммо унинг ҳаёти, сўзга вафоси ва инсонларга қилган яхшиликлари ҳамон қалбимизда яшайди.
У ҳақида қанча шеър ёзмай, қанча гапирмай, унинг ҳақиқий қадрини тўлиқ ифода этиб бўлмайди.

Унинг вафотидан кейин кўз ёш тўкишдан кўра, ҳаётидан ибрат олиш муҳимроқ. Чунки инсонни абадий яшатадиган нарса – унинг ортидан қолган яхши номи ва эзгу амалларидир.
 
Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli

https://www.instagram.com/reel/DYEI4PMC-JL/?igsh=NWo4enkybmg3bHFy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Toshkent viloyati Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozi oldidan foto lavhalar.

https://t.me/diyonatli
❤4👏1