Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муносиб танлов саодат калитидир


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ҳадисдаги кенгликдан мурод нима?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#Раддия #Мақола

Намоздан кейин тиловат қилишнинг ҳукми

Динимизда Қуръон тиловати энг савобли амаллардан бири эканлигини доимо эътироф қилиб келинган. Яқин йилларгача намоздан кейин Қуръон тиловати қилиш жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида ихтилоф бўлмаган. Буни олимлар ҳам омма халқ ҳам дуруст деб билишган. Зеро, нафл ибодатлар орасида афзали - Қуръони карим тиловатидир.

Динимизда Қуръон тиловати энг савобли амаллардан бири эканлигини доимо эътироф қилиб келинган. Яқин йилларгача намоздан кейин Қуръон тиловати қилиш жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида ихтилоф бўлмаган. Буни олимлар ҳам омма халқ ҳам дуруст деб билишган. Зеро, нафл ибодатлар орасида афзали - Қуръони карим тиловатидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини бунга қизиқтирганлар. Қуръони карим соҳибини шафоат қилади ва шайтон васвасаларидан қўрғон бўлади. Унинг тиловати гуноҳларни ўчирадиган, савобларни кўпайтирадиган гўзал амалдир. Аммо кейинги вақтларда намозлардан кейин ўқиладиган Қуръон тиловатини бидъат дейдиган, уни эшитишдан юз ўгирадиган кишилар пайдо бўлмоқда. Тиловат ўқилиб турган ҳолатда одобсизлик билан чиқиб кетаётганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қилинмаган, деб ўзларини оқлашга уринадилар.

Ўрни келганда мазкур кишиларни даъволарига жавоб бериб, бидъат нималигини ҳам ёдга оламиз.
"Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у билан шариатга янгилик киритилади. Унга юришдан шариат йўлига юриш қасд қилинади" ("Ал-Эътисом" китоби).
Юқоридаги таърифдан шу нарса равшан бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида бўлмаган, янги пайдо бўлган ҳар нарса бидъат бўлмас экан. Балки, Қуръон, ҳадис, ижмо ва шаръий қиёсдан бирор далил бўлмаган ҳолда, бир ишни пайдо қилиш ва уни диндан деб тушуниш бидъат эканлиги маълум бўлмоқда.

Энди, Қуръон тиловати борасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўрсатмалари билан танишамиз:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Кимки Ёсин сурасини (бир маротаба) ўқиса, Аллоҳ унга ўн маротаба Кўръон ўқиганлик савобини ёзади" - деганлар. (Имом Термизий ривоятлари)

Аллоҳнинг каломи ва Расулининг ҳадисларида Қуръон тиловати ҳақидаги кўрсатмалар бунданда бисёр. Қолаверса, бу масалада бирор чеклов йўқ, аксинча иш кенг қилиб қўйилгандир. Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишни кенг қилгандан кейин бандалар уни торайтириши тўғри бўлмайди. Шаръий далилларда намоздан кейин Қуръон ўқиш мумкин эмас деган гап йўқ. Қуръон тиловат қилиш ва уни тинглаш савобли иш экани эса жуда машҳур масала. Ким савоб умидида тиловат қилса, ажр олаверади.

Ҳанафий уламоларимиздан баъзилари бир инсоннинг Қуръон тинглаши қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки, тингловчи тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас. Ҳанафий олимлардан бўлмиш, Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас”, деганлар.

Демак, юқорида келтирилган далиллар ва қоидаларга кўра, намоздан кейин Қуръон тиловати қилиш бидъат эмас, балки ихтиёрий савоб ишлардан. Фақат уни вожиб, деб билмаслик керак. Шунинг учун гоҳида тарк қилиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Васила қилиш дуоси

🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғалаба билан алданма, мағлубият билан синма!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари пойга мусобақаларини ташкиллаштирар эдилар. Отлар пойгаси бўларди, ғолибларга мукофотлар ҳам бериларди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғоятда тез югурадиган Азбо номли туялари бўлиб, у пойгаларда ҳеч кимга енгилмас, ундан ҳеч ким ўзиб кета олмас эди.

Кунлардан бирида бадавий (аъробий) ўзининг ёш туясида келиб, Азбодан ўзиб кетди. Бу воқеа мусулмонларга жуда оғир ботди ва улар хафа бўлишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига таскин бериб:
"Дунёда бирор нарсани кўтариб (юксалтириб) қўйса, уни пастлатиб (қуйига тушириб) қўйиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизни барча яхшиликларга йўллаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз салавотлар бўлсин. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликнинг барча эшикларини бизга очиб берганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👏1
Ботил йўл билан мол ейишнинг ҳаромлиги

Коррупция орқали топилган маблағ — ҳаром луқмадир. Қуръони каримда инсонлар бир-бирларининг молларини ноҳақ ўзлаштиришидан қайтариб шундай дейилади: 

​وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ.
 
"Молларингизни ораларингизда ботил йўл билан еманг. Ва билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейишингиз учун уни ҳуккамоларга (пора қилиб) тутманг" (Бақара сураси, 188-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Совчиликнинг ҳам одоби бор


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом динининг беш мақсади

Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:

1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗНИНГ ЯРМИДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУСОФИРНИНГ ҲУКМИ

САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир  ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун  имом билан ўқиган  ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 27-ИЮН,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2🕊2
Давлат мулкига хиёнат (Ғулул)

Коррупциянинг энг ёмон кўринишларидан бири — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва давлат (халқ) мулкини талон-торож қилишдир. Бу ислом ҳуқуқида «ғулул» деб аталади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

​مَنِ اسْتَعْمَلْنَاهُ عَلَى عَمَلٍ فَرَزَقْنَاهُ رِزْقًا فَمَا أَخَذَ بَعْدَ ذَلِكَ فَهُوَ غُلُولٌ
​"Биз кимни бир ишга тайинласак ва унга маош белгиласак, у ўша маошдан ташқари нима олса, бу хиёнат (ғулул)дир".

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Фарзандларингизни машаққатга қўйманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #baxtiyor #muvaffaqiyat
📚СИЗ МАЗЛУМА ЭКАНИНГИЗ ҲАҚИДАГИ ХАЁЛЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ

📈 Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради.

🌍 Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.

✅Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.


⚡️ Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади.


🤝 Шуъла: Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас!

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
📖"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ⏳ Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади

    📕  Саратон ва сеҳрга қарши ўқиладиган оятлар

    🟢 Бир дона хантал уруғи
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🎉1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-ИЮН,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3🕊1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фарзанднинг отага имом бўлиши

Савол: Мен бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда отага имомлик қилиб бўлмайди, дейилган. Отага имомлик қилиб бўлмайдими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис эмас, балки тобеинларнинг улуғ олимларидан бўлган Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳга мансуб гапдир. У зот ўз сўзларини отага эҳтиром кўрсатиш, унинг олдида одоб билан туришга тарғиб маъносида айтганлар. Фиқҳий қоидаларга кўра ҳар бир масжидда унга тайинланган доимий имоми энг ҳақли бўлади. Ҳатто отаси ёки ундан кўра фақиҳ ёки тақводорроқ одам турганда ҳам у имомликка ўтишга ҳақли бўлаверади.
Шунингдек, намоз қоидалари ва қироатни намозни адо этадиган даражада биладиган инсон ўз уйида имомликка ўтишда бошқалардан кўра ҳақли ҳисобланади. Бу ҳолатда ота ва бошқалар тенг бўлади. Фақатгина султон ёки унинг ноиби уй эгаси ва масжид имомидан кўра ҳақли саналади. Инсон ёки доимий имом ўзи ҳақли бўлса-да, ўша ерда ундан афзалроқ одам бўлса, унга имомликка ўтишни таклиф қилиши мустаҳаб саналади.

Демак, фарзанд ўз уйида ёки ўзи имом бўлган масжидда имомликка ўтиши отадан кўра ҳақли бўлса-да, унга таклиф қилиш ёки унинг рухсати билан ўзи ўтиши афзал ва одоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз.

Анбиё сураси 35 - оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤1
Тез орада вазиятга мослашасиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир танишимнинг жароҳат сабабли оёқлари кесилди, унга ҳамдардлик билдириш учун ёнига бордим. У ақлли ва олим киши эди, уни зиёрат қилишга борган пайтимда: “Уммат сендан тез югурадиган спортчи ёки доим ғолиб бўладиган курашчи бўлишингни кутаётгани йўқ, улар сендан нурли ва тўғри фикрларингни кутишади. Бу нарса эса сенда бор, алҳамдулиллаҳ”, деб ҳамдардлик билдираман дея ният қилдим. Ёнига етиб борганимда у менга: “Алҳамдулиллаҳ, бу оёғим узоқ йиллар менга гўзал ҳамроҳ бўлди. Қалб рози бўладиган нарса аслида диннинг саломатлигидадир”, деди.

Ҳакимлардан бири айтади: “Қалб хотиржамлиги бошга тушган энг ёмон нарсаларга ҳам рози бўла олиш билан ҳосил бўлади. Бундай ҳолатларга рози бўлиш инсоннинг кишанланган шижоатини озод этади. Шунга қарамай жуда кўпчилик инсонлар ҳаётларини ғазаб оловида барбод этишади. Чунки улар аччиқ ҳақиқатга таслим ва халос бўлиш мумкин бўлган нарсадан қутулишдан бош тортадилар. Орзуларини янгидан бунёд этиш ўрнига мозий билан охири йўқ жангга киришадилар ва изтиробларни бефойда маломат қиладилар. Аслида эса ўтиб кетган нарсага афсус-надомат чекиш муваффақиятсизликка олиб боради. Шунинг учун бундай нарсалардан сақланишга уриниш лозим”.

Шуъла: Йиқилганингизни тан олиш энг катта душманинингиздир. У сизнинг хотиржамлигингизни йўқотади.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Лаънат — бу Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш демакдир. Бу иллат билан шуғулланувчи кимса нафақат дунёда, балки охиратда ҳам расволикка юз тутади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 29-ИЮН,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:52
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

НАМОЗДАН УЛУҒ ИБОДАТ ЙЎҚ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
❤1