Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР

Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ, 1-2), дейилган.
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
👍1
ЭРКАКНИНГ ТЎПИҒИ ОЧИҚ ТУРИШИ СУННАТМИ?

CАВОЛ: Эркак кишини тўпиғи очиқ туриши суннатми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилган. Ана ўшалар қаторида кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاَءَ لَمْ يَنْظُرِ اللَّهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

“Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас”, – деганлар.

Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қолади?”, – дедилар. “Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан”, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Бухорий ўзларининг “Ал-Жомиус-саҳиҳ” ҳадис тўпламларида “Манманликсиз иштонини судраб юрган киши ҳақида боб”, деб алоҳида мавзу келтирганлар. Ушбу мавзу остида мазкур ҳадисни келтириш билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир жанозага кийимларини судраб борганлари ҳақидаги ривоятни ҳам келтирадилар. Бу билан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ манманликсиз узун кийим кийиш жоиз эканига ишора қиладилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳадисдаги “манманликлик ила” жумласи барча иштон пойчасини судраб юрувчилардан хослайди ва қайтариқдан мурод такаббурлик қилиб кийимни судраш эканини кўрсатади. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом Абу Бакр разияллоҳу анҳуга бу борада рухсат берганлар ва “Сен манманлик ила судраб юрадиганлардан эмассан”, дея марҳамат қилдилар (“Шарҳу Саҳиҳи Муслим” китоби 2-жуз, 116-бет).

Демак, эркак киши изор (иштон, шим)ини узун киймаслиги ёки топиқни очиб юриши кераклиги ҳақидаги буюруқларнинг асосий сабаби манманликдан қайтариш экан. Шунинг учун киши модомики мутакаббирлик қилмасдан тўпиғини ёпадиган узун шимда юриши жоизлиги келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉@diyonatli
👍3
ЙИЛЛИК РЕЖА

Аллоҳ таолога таваккул қилган ҳолатингизнинг энг улуғи Унга ибодат қилишингиздир. Шунда энг зўр таваккул қилган, энг зўр суянган бўласиз. Бор куч қувватингиздан холи бўлиб, ўзингизда куч-қувват йўқлигини ҳис қилинг ва Унга суянинг. Шу энг улуғ таваккулдир.
Тилингиздан олдин қалбингиз ила “Ийяка наъбуду. Ва ийяка настаъийн”ни айтинг, яъни: “Сенгагина ибодат қиламиз. Сендангина ёрдам сўраймиз”, деб айтинг. Шунда сиз Ундан ёрдам сўраган, Унга суянган ва ибодат қилишингизда Ундан қувват тилаган бўласиз. Аллоҳ сизни Ўзига ибодат қилишга, таваккал қилишга буюрди. Сиз Унга ибодат қилишда Унинг Ўзига таваккул қилдингиз. Кейин у сизни ёрдамсиз ташлаб қўйди, хор қилди. Бу ақлга тўғри келадими?! Асло мумкин эмас. Сиздан Ўзини яхши кўриб ибодат қилишни талаб қилади-ю, кейин ташлаб қўярмиди?! Бундай бўлиши ақлга сиғмайди. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу калималарини кўпроқ айтинг: “Эй Аллоҳ, менга зикринг, шукринг ва Сенга гўзал ибодат учун ёрдам бер” (Абу Довуд ва Насоийлар ривояти).
Ҳозир кўпроқ айтинг дедимми? Ундай бўлса, узр, айтаман. Нафақат кўпроқ айтинг, балки буни кунлик жадвалингиз, йиллик режангиз, ҳаётингиз мақсади қилиб олинг. Агар У сизга у ишларда ёрдам бермаса, сизга ёрдам берувчи бирор куч йўқ. Агар У мана шу ишларда ёрдам бермаса, булардан бирортасини ҳаргиз қилолмайсиз. Агар у мана шу ишларда ёрдам бермаса, дунё ва охиратда зиён кўрасиз.
Шайх Шамсуддин роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Абу Аббос роҳимаҳуллоҳ айтиб берди: “Энг манфаатли дуо қайсилигини ўйлаб кўрсам, Аллоҳ рози бўладиган ишларга Ундан ёрдам сўраш экан. Мен буни “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн” оятида ҳам кўрдим. Қалбга иккита касаллик келади. Банда агар шу иккаласини вақтида тузатмаса, уни ҳалокатга олиб келади, бу аниқ. Бу икки касаллик риё ва кибрдир. Риёнинг давоси “Ийяка наъбуду” бўлса, кибрнинг давоси “Ийяка настаъийн”дир. Кўпинча мен шайхимдан эшитардим, у айтардики: “Ийяка наъбуду” риёни кетказса, “Ийяка настаъийн” кибрни кетказади (яъни такаббурликни)”.
Сиз намозингизни ўқиб бўлгач, ўзингизга боқинг. Агар шу ибодатингизга Аллоҳ ёрдам бермаганда адо эта олмасдингиз.

"Чунки сен Аллоҳсан..." китобидан.

👉@diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бегона уйга рухсатсиз кирманг! | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ВАҚТДАГИ БАРАКА

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобида шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Муҳиддин Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал ўқиб чиқдим».«Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул Ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир тувли, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувл (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
РАСУЛУЛЛОҲГА ЭРГАШМОҚ

Расулуллоҳнинг суннатини севамиз. Биз Расулуллоҳнинг изларидан юрмоқни истаймиз. Биз Расулуллоҳнинг шафоатига ноил бўлмоқни истаймиз. Биз охиратда Расулуллоҳга қўшни бўлмоқни истаймиз. Биз Расулуллоҳ қилган амалларни қилмоқни истаймиз. Нимадан ул зот узоқ турган бўлсалар, ундан узоқ турмоқни истаймиз. Нимани ул зот тавсия этган бўлсалар, уни бошимизга тож қилмоқ истаймиз! Нимадан бизни манъ этган бўлсалар, ундан йироқлашмоқни истаймиз.

Расулуллоҳ истамаган нарса биздан йироқ бўлсин, истамаймиз, биз Расулуллоҳни истаймиз. Расулуллоҳ муҳаббатини Аллоҳ қалбимизга жонлантириб жо айласин! Авлодларимиз – фарзандларимизни ҳам Расулуллоҳ муҳаббатига мувофиқ-муносиб камол топтирмоғимиз лозим. «Авлодларингиз – фарзандларингизни Расулуллоҳ муҳаббати билан улғайтирингиз», дейдилар Пайғамбар жанобимиз. Ҳаммангиз авлодимиздирсиз. Албатта, орангизда ёши мендан улуғлар бор, аммо бизнинг йўлимизнинг урф-одати шундоқ! Талаба домланинг ёнида бўйсунувчандир. Талаба устознинг авлоди – фарзанди кабидир.

Устознинг жабру жафоси меҳру вафосидан кўра қимматлироқдир. Отаси севиб эркалайди, домласи койиб-уришади, кези келганда, заруратан уради, аммо домласи қимматли, қадрлироқ, чунки устози инсонга ҳарф ўргатади, бунинг устига, устози дин ўқитувчиси бўлса, тариқат муршиди бўлса, охират саодатининг йўлини кўрсатади. Тақвонинг йўлини кўрсатади. Маърифатуллоҳни кўрсатадики, бу янада қимматлироқдир. Шу жиҳатдан биз ҳам биродарларимизни Расулуллоҳнинг муҳаббати билан камол топтирмоқни истаймиз...

«Ҳақиқий севги» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат"
каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 10-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:20 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍2
ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!

Бир киши катта шаҳарга борди. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига кирди. Турфа муаттар ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетди. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланди. Баъзилари қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин у киши асло ўзига келмасди. Чорасиз қолганлар: “У одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош-уруғи борми?” деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:
– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.
У одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб, ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, бу одам кўзини очди. Воажаб! Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. У одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан кеткизган эди.
“Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу инсон кўнглини беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – чорва ҳидлари жони танига сингиб кетган.
Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар. Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак, бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.
Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”. Инсон бўл, инсон!

Жалолиддин РУМИЙ.

👉@diyonatli
👍5
Begona uyga ruxsatsiz kirmaslik - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Бегона уйга рухсатсиз кирмаслик | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ТУНДА ЭШИКНИ ЁПИБ ҚЎЙИШ

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечаси сукунат чўмгандан сўнг гаплашиб ўтиришдан ҳазир бўлинг. Чунки қоронғида Аллоҳ махлуқларидан қай бирини тарқатишини ким ҳам биларди. Эшикларни беркитинг, Мешларнинг оғзини боғланг. Идишларнинг устини ёпинг. Чироқларни ўчиринг», дедилар.

Шарҳ: Араб тилида кечаси гаплашиб ўтириш «самр» дейилади. «Ал-адаб ал-муфрад»нинг биз шарҳ қилаётган нусхасида ўша сўз келган. Аммо уламолар: «Ушбу сўз хаттотлар томонидан нотўғри ёзилиб қолган бўлиши керак. Чунки динимиз таълимотларида кечаси гаплашиб ўтириш ҳеч қораланмаган», дейдилар.
Ўша сўз аслида «сайр» бўлса керак, деганлар ҳам бор. Шунда жумланинг маъноси умумий маънога тўғри келади. Қолаверса, бу мавзудаги бошқа ҳадисларда ҳам айнан кечаси сайр қилишдан қайтарилган. Ҳақиқатан ҳам, кечаси сокинлик ҳукм сургандан кейин дайдиб юришнинг фойдаси йўқ. Бундай юришлардан ҳазир бўлиш керак. Акс ҳолда, бирор зарар етиши турган гап.

👉@diyonatli
👍5
АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИНГ БEКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

1. Тавба.
«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса» (Марям сураси, 60-оят).
«Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман»
(Бақара сураси, 160-оят).
Тавба - маъсиятни тарк этиб, тоатга қайтишдир.

2. Истиғфор.
«Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).
Истиғфор - гуноҳларни ювиш, кетказишни ва сатр қилишни сўраб тазарру ила дуо қилишдир.

3. Яхшиликлар.
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади» (Ҳуд сураси, 114-оят).
Ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради», дедилар»
(Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

4. Дунёвий Мусибатлар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга чарчоқ, касаллик, ғам, ташвиш, хафалик етса, хаттоки тикан кирса ҳам хатоларига каффорат бўлади», деганлар» Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар.
Аллоҳ таолонинг «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир» (Нисо сураси, 123-оят) ояти нозил бўлганида мусулмонларга оғир бўлди, қаттиқ таъсир қилди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Яқинлашинглар ва маҳкам бўлинглар. Мусулмонга етган ҳар бир мусибат, хаттоки бало-офат ҳам каффорат бўлади», дедилар. (Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

5. Қабр азоби.

6. Ҳаётда ва мамотдан кейин мусулмонларнинг дуоси ва истиғфор айтишлари.
«Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилган» (Ҳашр сураси, 10-оят),

7. Ўлимдан кейин маййитга аталадиган садақа, Қуръон қироати ва ҳажга ўхшаган нарсаларнинг савоби.

8. Қиёмат кунининг қўрқинчлари ва шиддатлари.

9. Бухорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилинган ҳадисда:
«Мўминлар сиротдан ўтишса, жаннат билан дўзах орасидаги кўприк устида тўхтатиладилар. Сўнгра баъзиларидан баъзиларига қасос олиб берилади. Қачонки покланиб, тозаланганларида, уларга жаннатга киришга изн берилади», дейилган.

10. Шафоатчиларнинг шафоати.

11. Шафоатсиз, Арҳамар-роҳиминнинг афв қилиши.

«Ундан (ширкдан) бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир» (Нисо сураси, 48-оят).
Бас, қалбида заррача иймони бор одам дўзахда қолмайди. Балки, ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтса, дўзахда боқий қолмайди.
Анас розияллоҳу анҳудан қивоят қилинган, Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадисда шу маъно айтилган.
Шундай бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ичида у зот жаннати деб башорат берганлардан бошқа бирорта муайян шахс ҳақида қатъий ҳукм қилиш мумкин эмас. Лекин биз мусулмонлар учун хайрли оқибатни умид қиламиз, уларга ёмон оқибат етишидан хавфсираймиз.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

👉@diyonatli
👍5
Live stream finished (1 hour)
ЁМҒИРДАН ХУРСАНД БЎЛИШ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Қачон ёмғир ёғса, у киши: «Ҳой хизматчи қиз» Менинг эгар-жабдуқларимни олиб чиқ, кийимларимни олиб чиқ», дер ва «Биз осмондан муборак сув туширдик»ни тиловат қилар эдир.

Шарҳ: Албатта, Арабистон шароитида ёмғир ёғиши одамлар учун катта хурсандчилик боисидир. Ҳар замонда бир ёғадиган ёмғир бу диёрлар аҳолиси учун байрам бўлиб кетиши одатга айланиб қолган.

"Ушбу ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг хатти-ҳаракатлари ва ояти каримани тиловат қилишлари ҳам ёмғир ёғишидан хурсанд бўлишнинг бир намунасидир.

👉@diyonatli
👍4
МУҲАББАТНИ ЎРТАДАН КЎТАРГАН САБАБЛАР

«Бир-бирингизга қарши буғз этмангиз. Ўзаро буғз ва адоват билан бир-бирларингизга душманлашмангиз».

Буғз этмоқ – аччиқланмоқ, қизишмоқ, кек сақламоқ дегани. Бир-бирларингизга қизишмангиз, жаҳл қилмангиз. Кекни, адоватни чўзмангиз, нафратли, душманларча муомала қилмангиз бир-бирингизга.

Инсон қизишади, буғз этади, аммо туйғуларини назорат этмоғи лозим. Инсон ичидан чиққан ҳар бир туйғунинг дарҳол талабини бажармоғи керак эмас. Инсон ўзини тута оладиган махлуқдир.

Ҳайвон тута олмас ўзини, қуш, товуқ, мушук тутолмайди ўзини. Мушукнинг олдида бармоғингизни ўйнатсангиз, чидай олмайди. Аввал кўзларини очади, кейин қулоқларини диккайтиради, сўнг чидай олмай, ташланади.

Онгсиз-ихтиёрсиз, савқитабиий билан шундай қилади. Аммо одамзоднинг бир устунлиги бор: у ўз туйғуларига ҳоким бўла олади, ўз-ўзини назорат эта олади, тута олади.

«Бир-бирингизга буғз этмангиз», дейдилар Пайғамбар жанобимиз. Буғз этмоқ ҳолини чўзманг, давом эттирманг. «Бир-бирингиз билан алоқаларни узмангиз». Алоқани узишмангизлар. Зиёратлар қилар эди, қилмай қўйди, муносабати бор эди, келиб-кетишни тўхтата бошлади. Боғлар узилди. Йўқ, бундай қилманг, дейдилар Пайғамбар жанобимиз, бир-бирингиз билан боғларни – алоқаларни узмангизлар.
«Бир-бирингизга орқа ўгириб олмангиз». Орқа ўгирмоқ – хафалашмоқ, алоқа қилмаслик, ёрдам бермаслик, ҳар кимнинг ўзича истиқоматда кетмоғидан киноядир.

«Бир-бирингиз билан ҳасадлашмангиз». У сизга ҳасад қилади, сиз унга ҳасад қиласиз. Ва ё унинг моли бор, мулки бор, ҳасадлашувни, қизғончни қўзғайди. Буларнинг ҳаммасини тақиқлайдилар Пайғамбар жанобимиз. Мусулмоннинг мусулмонга буғз этмоғи йўқ, алоқа узмоғи йўқ. Юз ўгирмоғи йўқ, ҳасадлашмоғи йўқ. Бундай ишлар бўлмайди. Ижобий, мақбул иш сифатида нима қилади? Шу салбий ишларни қилмайди.

«Ҳақиқий севги» китобидан.

👉@diyonatli
👍1
АЖАЛ

Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. Бояги киши бундай жавоб қилибди: "Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб, олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутулиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим...".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.


👉@diyonatli
👍1
МАСЛАҲАТДА ҲИКМАТ КЎП

Одил шоҳ Анушервон ёлғиз ўтирган эди. Унинг олдига Юнон, Мубад, Бузургмеҳр, Хуршид кириб келишди. Анушервон уларга деди:
– Келинглар, ҳар биримиз биттадан ҳикматли гап айтамиз. Бу бошқаларга ибрат бўлсин! Сўнг Мубаддан сўради:
– Сен нима дейсан?
У бундай деди:
– Икки нарса борки, улар бир-биридан яхшидир. Масалан, ҳунар яхши, иш эса яхши сўздан афзал.
Анушервон Мубаддан бу ҳикматли сўзларни кенгроқ тушунтиришини сўради.
Мубад давом этди:
– Кимнинг ҳунари бўлмаса, у қуруқ девор билан тенг. Кимнинг сўзи чиройли бўлса-ю, иши ёмон бўлса, у фойдасиз шамол кабидир.
Анушервон Хуршидга қараб:
– Сен нима дейсан? – деди.
Хуршид:
– Дунёда икки нарса бор: биринчиси – хурсандчилик, иккинчиси – беозорлик! – деди.
Анушервон:
– Кенгроқ тушунтир, – деди.
Хуршид:
– Ҳар ким борига қаноат ва шукр қилиб хурсанд яшаса, ҳеч кимга эҳтиёжи тушмайди. Кимки ҳеч кимга озор бермаса, ҳеч кимни хафа қилмаса, ҳеч кимдан унга озор етмайди! – деди.
Анушервон Бузургмеҳрга қараб:
– Сен нима дейсан? – деди.
Бузургмеҳр:
– Эй Анушервон, одамлар қуйидаги нарсаларга амал қилмасалар, ҳеч қачон хурсанд­чилик кўрмайдилар. Масалан, борига қаноат қилмаса, ета олмайдиган нарсасига интилса, бировнинг қўлидаги нарсага тама кўзи билан қараса! – деб жавоб берди.
Анушервон ундан ҳам кенгроқ тушунтиришни сўради. У деди:
– Кишики, нима топса, ўшанга қаноат қилса, топганига шукр қилса, умрини хурсанд ҳолда ўтказади. Тамагирлик ва очкўзлик эса ўз жонини қийнаш­дир. Чунки бундай инсоннинг ҳамиша кўнгли иллатли бўлади. Ким яхшилик йўлига юрса, ҳамма ёмонликдан омон бўлади, тинч ва осуда ҳаёт кечиради.
Анушервон Юнонга қаради.
Юнон бундай ҳикмат айтди:
– Етти нарса бор. Ким уларга амал қилса, дунёда яхши ном қозонади. Биринчи – дунёда донолар маслаҳати билан иш қилса, иккинчи – ўз ватанида бўлса, учинчи – одил бўлса, тўртинчи – сабрли бўлса, бешинчи – қайсар бўлмаса, олтинчи – фойдасидан бошқаларни ҳам баҳраманд қилса, еттинчи – камтар бўлса!
Анушервон Юнондан ҳам бу сўзларни кенгроқ тушунтиришни сўради. У деди:
– Маслаҳат марваридга ўхшайди, ишни ўз жойида муносиб ҳолда, маслаҳат билан қилмасанг, зиёни етади. Одиллик билан иш қилинса, бунга ҳеч ким қарши чиқмайди. Сабр ва чидам барча мушкулотларни енгиш калитидир. Қайсарлик эса энг ёмон иллат. Камтарлик барчанинг ҳавасини келтирадиган ёқимли одатдир.
Анушервон бу ҳикматларни ёзиб қолдиришга фармон берди.

“Ахлоқ гулистони ва одоб бўстони” китобидан


👉@diyonatli
👍1
ҲИДНИНГ УЗАТИЛИШИ

«У (Юсуф) деди: «Бу кун сизларга нисбатан айблов йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилгай. У раҳм қилувчиларнинг раҳмлироғидир. Сизлар мана бу қўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, шунда кўрадиган бўлиб қолур. Сўнг барча аҳлу оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келингиз!» Карвон (Мисрдан) чиқиши билан оталари (Яъқуб ўз ҳузуридаги кишиларга): «Мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман.Мени ақлдан озганга чиқармасангиз, бас», - деди». («Юсуф» сураси, 92-94-оятлар)

Замонамиз олимларининг маълум қилишларича, яқин келажакда
атомлар ва бўй (ҳид) молекулаларини телепортация қилиш имконияти юзага келиши мумкин. «Юсуф» сурасининг 94-оятида Юсуф Пайғамбар (а.с.)нинг отаси ўғлининг ҳидини сезаётганлигини айтади. Олимлар ҳам яқин орада худди расмлар ва уч ўлчовли тасвирлар жўнатилгани каби, ҳидлар жўнатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Демак, бу оят ҳозирги тадқиқотдан ҳидни олиб узатиш усули келиб чиқадиган жадал технологиядан бир аломат бўлиши мумкин.
Худди бошқа сезги туйғуларимиз каби, ҳид ҳам мияда шаклланади.

Масалан, лимон пўчоғининг молекулалари буруннинг ҳид билиш рецепторларини қўзғатади, сўнг бу рецепторлар уларни электр сигналлари шаклида мияга таҳлил учун узатади. Демак, ҳиднинг сигнали сунъий равишда бошқа шаклда ҳосил қилинса, ҳид худди шу шаклда идрок этилиши табиий.

Чунончи, «электрон бурун» мана шундай тадқиқот соҳаларидан бири бўлиб, у ҳам яқин келажакда ҳақиқатга айланиши турган гап. Инсоннинг ҳидни идрок этиш тизими шуғуллантирилган бурун учун 10000 тагача бўйни номлаш ва фарқлай олишга имконият яратиши мумкин. Парфюмерия (духи) бизнеси билан шуғулланувчи, махсус кимёвий машғулотлардан ўтган профессионаллар юзлаб турли хушбўй моддалардан таркиб топган атирни ҳидлаб, сўнг унинг таркибий қисмларини санаб бера олиш қобилиятига эгадирлар.

Инсон бурнидаги бу буюк ихтиро кўплаб олимларга худди шундай жиҳоз яратишга далда берди. Турли тадқиқот ва ривожлантириш марказларида инсоннинг бундай ҳидни идрок этиш тизими нусхасини яратишга уринишлар давом этмоқда. Шу аснода, ишлаб чиқилган моделлар «электрон бурун» атамаси билан номланади.

Инсон бурнининг рецепторлари оқсиллардан ташкил топган, унинг электрон вазифадошида эса улар бир қатор кимёвий рецепторлардан тузилган. Ҳар бир рецептор турли ҳидларни топишга мўлжалланган, уларнинг фарқлаш қобилияти қанчалик оширилса, маҳсулотни ишлаб чиқиш шунчалик қийинроқ ва нархи қимматроқ бўлади.

Датчиклар томонидан қабул
қилинадиган сигналлар электрон тизимлар воситасида иккилик кодларга айлантирилади ва сўнг компьютерга узатилади. Электрон тизимларга ҳидни топиш учун масъул нерв ҳужайраларининг тақлиди сифатида қаралса, компьютерни мия деб ўйлаш мумкин. Компьютер маълумотларни таҳлил қилишга дастурлаштирилиб қўйилади ва шу тариқа иккилик код сигналларини фаҳмлайди.

Электрон бурунлар ҳозирги пайтда озиқ-овқат, парфюмерия ва кимё саноатлари ҳамда тиббиётда ишлатилмоқда. Университетлар ва Халқаро ташкилотлар ҳам бундай лойиҳаларга катта ёрдам бермоқда. Шундай бўлса-да, Уорик университети ходими Жулиан У. Гарднер таъкидлаганидек, тадқиқотчилар ҳамон бу технологиянинг илк босқичидадирлар.

НАСА тадқиқотчилари фазони тадқиқ қилиш учун ўта сезгир сунъий бурун яратишмоқда. Деярли ҳар қандай таркибни фарқлай олишга дастурлаштирилиши мумкин бўлган бу қурилма инсон бурнига нисбатан анча сезгирроқ У келгусида заковат хавфсизлиги тизимининг бир қисми сифатида хизмат қилади ва космик станцияда хавфли моддаларни топишга қодир бўлади.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

👉@diyonatli
👍3
ТАШАККУР АЙТУВЧИЛАРНИНГ БИРИ

Мусулмонлар бошига кўп кулфат солган Нажддаги Бану Ҳалиф қабиласи раиси Сумома ибн Асални мусулмон суворийлар тутиб келиб, масжиднинг бир четига боғлаб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнидан ўтар эканлар, сўрадилар: "Эй Сумома, аҳволинг қалай?" "Эй Муҳаммад, агар мени ўлдирсанг, қасос олинадиганлардан бирини ўлдирган бўласан. Мабода кечирсанг, ташаккур айтувчилардан бири кечирган бўласан. Агар мол истасанг, хоҳлаганингча мол бераман" деди Сумома.
Расулуллоҳ индамай нари кетдилар. Такрор унинг ёнигадан ўтар эканлар, аввалгидай ҳолини сўрадилар. У ҳам юқоридаги жавобни берди. Учинчи бор ўтаётиб, ўша саволни берган эдилар, яна ўша жавобни қайтарди. Бу сафар Набий алайҳиссалом: "Сумомани озод қилиб юборинглар!" деб буюрдилар. Сумома Пайғамбаримизга бундай деди: "Аллоҳга қасамки, ер юзида сендан ортиқ нафратланадиган кишим йўқ эди. Лекин ҳозир сен дунёда энг севимли кишим бўлдинг. Ер юзида сенинг динингдан кўра нафратланадиган диним йўқ эди. Лекин ҳозир менга энг мақбули сенинг дининг бўлди. Суворийларинг мени қўлга олишганда умрага кетаётган эдим..."

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
ТОҒЛАР ВА ҚОЗИҚЛАР

Замонавий илм фаннинг таъкидлашича тоғнинг асосий қисми ер остида жойлашган бўлар экан. Бу ҳақиқат илгари ҳеч кимга маълум эмас эди. Лекин олимларнинг изланишлари натижасида тоғнинг ер ости қисми ҳам мавжуд бўлиб ўша қисми ер устидаги қисмига нисбатан анча чуқур бўлар экан. Олимлар уни тоғнинг илдизи дея аташар экан. Мана шу маълумотларни эшитиб Аллоҳнинг қуйидаги ояти каримасини эсланг: “Ерни бешик, тоғларни эса қозиқ қилиб қўймадикми?” (Наба сураси, 7-оят).
Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади: “Алиф. Лаам. Мийм. Рум мағлуб бўлди. Ернинг энг қуйи қисмида” (Рум сураси, 1-3-оятлар).
Қадимда Рум ва Форс ўртасида катта жанг бўлиб ўтган. Буни юқорида ҳам айтиб ўтдик. Лекин бизнинг этибор қаратишимиз керак бўлган жиҳати “ернинг энг қуйи қисми” деган иборадир. Бу уруш ҳозирги Ўлик денгизи яқинида бўлган. Олимлар ҳозир айнан ўша ҳудудлар ер қуруқлик қисмининг энг қуйи жойи эканини аниқлашган. Ўлик денгизнинг ҳавзаси денгиздан бир неча юзлаб метр пастда жойлашган экан.
Мана бундай илмий ҳақиқатларни Муҳаммад алайҳиссаломга Ким билдирди деб ўйлайсиз? Албатта барча нарсанинг яратувчиси бўлган Аллоҳ таоло билдирган.

Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ.

👉@diyonatli
👍6