ҒИЙБАТ ФАҚАТ ТИЛДА ЭМАС
Билгин! Тил билан бировни ғийбат қилиш ҳаром қилинди. Чунки, унда
биродарингнинг нуқсонини, агар ўзи эшитса, хафа бўладиган бирор
камчилигини ўзгага билдириш бор.
Шунингдек, кимнидир қоралаш маъноси яширинган барча феъллар - киноями, имо-ишорами, кўз қисишми, хатда ёзишми, хуллас, шу мақсадни англатадиган барча ҳаракатлар ғийбат ҳудудига киради ва у ҳаромдир.
Оиша розийаллоҳу анҳо айтган ушбу сўзлар ҳам шу жумладан: «Бир аёл ҳузуримизга кирди. Кетаётганида у аёлнинг паканалигига ишора қилдим. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сен уни ғийбат қилдинг» - дедилар» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Кимнингдир жисмоний камчилигини тақлид қилиб кўрсатиш ҳам ғийбатга
киради. Масалан, чўлоқ одам ҳақида гапиратуриб, унинг чўлоқлигига ишоратан оқсоқланиб юриш. Бу ҳатто ғийбатдан ҳам хунукроқдир. Чунки, бунда айб нафақат очилади, балки янада бўрттирилади.
Шунингдек, ёзув орқали ҳам ғийбат бўлиши мумкин. Негаки, қалам ҳам бир тил. Дейлик, мусанниф китобида муайян шахснинг сўзга нўноқлигини тилга олса, бу ғийбат саналади. Албатта, агар бу ерда гап айтилмаса бўлмайдиган сабабларга боғланса, бу энди ғийбат эмас.
«Одамлар фалон деди» - дейиш ҳам ғийбатга кирмайди. Чунки, ғийбатда гап хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, аниқ бир шахсга қаратилган бўлади. Шундай қилиб, ўзгани қоралашдан иборат мақсадини мақтовнинг ортига яширади. Гўё ўзини яхшиларга ўхшатиб, нафсини мазаммат қилиб ҳам қўяди ва бу билан у ғийбатчи, риёкор, ўз нафсини оқловчи кишига айланади, бир амалда уч бузуқликни жамлайди. Нодонлиги туфайли ўзини ғийбатдан сақлайдиган солиҳ кишилар жумласиданман, деб ўйлайди.
Шунинг учун ҳам шайтон илмсиз ибодатга шўнғиган жоҳиллар билан ўйнашади, уларни эргаштиради. Турли ҳийла-найранглари билан уларнинг амалларини йўққа чиқаради, устларидан кулиб, масхара қилади.
Ўзганинг айби айтилганида, айтувчига танбеҳ бериш ўрнига: «Субҳаноллоҳ! Наҳотки, шундай бўлса-я?» - деб ғийбатга мойиллик билдирган киши ҳам ғийбатчидир. Негаки, у айтилганни эшитди, нима дейилганини англади, ҳатто бу ёмонликнинг юзага чиқишида Оллоҳнинг номини восита қилди.
"Тил офатлари" китобидан.
👉@diyonatli

👍3
МЎЪМИННИНГ ТАВБАСИ КЎП
"Мўъмин гуноҳига тавба қилгувчидир. Бахтли киши шундай кишики, тавба қилиб, афсус-надомат чекиб, вафот этади".
Мўъмин киши содир қилган ҳар бир хатосига дарҳол афсус чекиб, пушаймон бўлиб, покизаланиб, тавба қилгувчидир. Ушбу хатоларнинг кўплиги, доимий тавба натижасида гуноҳларнинг тўкилишига тўсқин бўлолмайди.
Динида маъсиятлар туфайли содир бўлган яра ва йиртиқларни йиртилган либосни тиккандек дарҳол тавбаси билан тикиб, тузатиб, ямоғини солади. Ямоқсиз, йиртиқсиз, тоза ва дазмолланган либос албатта гўзал, аммо кийимлар баъзи сабаблар туфайли йиртилиб, сўкилади. “Йиртилди, сўкилди” деб дарров у кийимни ташлаб юбормаймиз, иложи борича таъмирлаймиз, керак бўлса, ямоқ соламиз ёки тикувчига берамиз.
Шунга ўхшаб, гуноҳлар, хато
ва камчиликлар ҳам тавбаю тазарруълар билан бартараф этилади. Инсоннинг қилган ишларини юзига солмоқ тўғри эмаслиги, аввалги ҳадиси шарифларда зикр этилди.
Комил зотлар бундай кишиларни умидсизликка туширмайдилар, бахту саодат даражаларидан маҳрум этмайдилар. Шунинг учун бахтли киши тавба қилиб, надомат чекиб, вафот этган инсондир, дейилмоқда. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бизларни ҳам ҳақиқий тавба ва надомат билан, зикру тасбиҳ, қироати Қуръон, намозу ниёз, иймон ва Ислом бирла охиратга риҳлат этгувчи бандалардан қилсин.
Бир инсон қанчалик кирланса ҳам, кирлиги туфайли инсон қаторидан чиқиб қолмайди. Уни кир-чир инсон дейишади, холос. Аммо қачонки ҳаммомда яхшилаб ювиниб таранса, покиза либослар кийса, эски ҳолатига қайтади ва чиройли бир инсон бўлади.
Куфр иш қилмаган бўлса, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол демаган бўлса, мўъмин киши гуноҳлари туфайли дарҳол кофир бўлиб қолмайди. Ҳатто куфрдан қайтиб, тавба қилса, аҳли жаннат бўлиши ҳам мумкин.
Бу сабабдан, тажаллийларга эътибор бер, бировга ёмон кўз билан қарама! Инсон ўзининг қай бир тажаллийда жон беришини билолмайди. Оқибати номаълум. Бандаларнинг қалблари ё Жалол, ё Жамол тажаллийлари орасида бўлиб, бу ҳар вақт ўзгариши мумкин. Баъзан Жалол Жамолга, Жамол эрса Жалолга ўзгаради. Шунинг учун ҳаммага яхши кўз билан қарагил!
«Мўъминнинг сифатлари» китобидан.

👍1
САҒИРА ВА КАБИРА ГУНОҲ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бир гуноҳни сағира, яъни кичик деб айтилган бўлса, у катта гуноҳга нисбатан олганда кичик дейилган бўлади, холос. Аслида эса Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик қилиш жиҳатидан қаралганида ҳар қандай гуноҳ ҳам катта гуноҳдир. Сандиқ ва унинг ичидаги нарсаларни ёқиб юбориш учун катта олов ҳам, арзимас чўғ ҳам баробардир. Чунки кичкинагина чўғ ҳам ловулласа, катта оловга айланади. Гуноҳларни сағира ва кабирага тақсимлаш уларни ўзаро бир-бирига солиштирилганда айтилади, холос. Сағира гуноҳни кичкина деб бепарво бўлиш ўз тепасига ҳалокатни чақиришдир. Қуръони карим Уҳуд ғазоти бошланишидаги мағлубиятни саҳобаларнинг биргина янглишишлари натижаси эканини хабар берган. Оят мана будир:
إِنَّمَا اسْتَزَلَّهُمُ الشَّيْطَانُ بِبَعْضِ مَا كَسَبُوا
Маъноси: «Шайтон уларни баъзи қилган ишлари сабабли йўлдан урди».
Биламизки, бу воқеада саҳобаи киромлар бирор гуноҳи кабира қилмаганлар. Лекин биргина гуноҳи сағира Уҳуддаги мағлубиятга сабаб бўлган.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

ШАЙТОН ЙЎЛДАН УРИШИ МУМКИНМИ
Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар" (Анъом сураси, 112-оят).
Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.
Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).
Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.
Доктор Мустафо Маҳмуд

👍4
ВАЪДА БЕРГАН ЭДИНГИЗ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб, «Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот: «Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди. (Имом Муслим ривоят қилган).
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👍2
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
14-ҚИСМ.
Кейин айтғонларига мувофиқ ҳожихонада ҳожиларга бир кун худойи қилиб бердим. Хатми Каломуллоҳ қилиб дадамизга савобини бағишлаб, шундан кейин қайтиб Ҳиндистонга келдим. Яна мадрасада қолғон дарсни ўқушга бошладим. Мударрисларимиз талабалар била жамъ бўлиб хатми Каломуллоҳ қилишиб дадамизга дуойи фотиҳа қилдилар.
Мулло Фақир алайҳир-роҳмадан ажоойиб кароматлар мушоҳида қилдим. Илгари келгонларида мозорда қирқ кун чиллада ўтурдилар. Халталарида бир килоча қовурилгон нуход бор эди. Шундан бошқа зоди роҳила йўқ эди. Бу зот қирқ кун чиллада ўтурдилар, нима едилар, қандай қилдилар, оби таҳорати қондоқ бўлди – ҳеч ким билмади. Чиллахонадан чиқиб, ман била видолашдилар. Мен сўрадим: «Яна қай ерда кўрушамиз?». Жавоб бердилар: «Байтуллоҳда кўрушамиз». Ҳақиқатда шундоғ бўлди. Кетғонларидан сўнг мадрасада устозларимиз сўрадилар: «Қаёққа кетдилар?», деб. Мен воқеани айтдим. Устозлар мендан ҳафа бўлуб айтдилар: «Нима учун бизга хабар қилмадинг? Биз у зотни зиёрат қилар эдик. Сан ўзунг бирор вазифа олдингми, йўқми?». «Йўқ» дедим. Устозлар айтдилар: «Сан ниҳоятда гафлатда қолибсан. Нима учун ул зотдан вазифа олмадинг?». Мен афсус қилдим, ҳақиқатда ғафлатда қолдим.
Шул воқеадан кейин 15 кун ўтди. Бир нотаниш одам Мадрасага келиб, менинг номимни олиб сўраб турибди, мен келиб: «Нима демоқчисиз, мен ўша одам», дедим. Ёнбошидан бир тасбеҳни олиб деди: «Мана бу сизга омонат Мулло Фақир бердилар. Шу тасбеҳ била ҳар қуни намози бомдоддан сўнг юз мартаба : «Ё Ваҳҳоб»ни вазифа қилар экансиз, мени юбордилар». Мен сўрадим: «Ул зот қай жойларда?» деб. Айтди:-«Бул киши Карочи шаҳрида бир бузрукворнинг чиллахонасида чиллада ўтурубдурлар». Бу ердаги бизни афсус қилиб, вазифа олмоғинимиз ул зотга кашф бўлубдур. Хулоса шулки, бу зот ўз даврида Қутбларидан бўлиб, шу била бул зотни яна кўриш муяссар бўлмади, лекин ҳозирги вақтда 2 йил муқаддам радио орқали Афғонистондан ул зотни вафот қилганлар деб хабар қилди. Бу ҳам ул зотнинг кароматларидан менга. Ҳақиқатан ҳам, жаноб Расулуллоҳнинг таваллуд бўлғон жойларида, Ҳаж мавсумида етти иқлимдан келғон «қутб»лар жамъ бўлар эканлар. Ўша ҳовлида олти кишининг ўтирғонини кўрдум. Шуларнинг еттинчиси Мулло Фақир эканлар.
Хулосаи калом шулки, мен яна мадрасада бир йил ўқуб, хатми китоб қилиб, мадраса тарафидан рухсат олиб, дадамнинг васиятлариға биноан ўз мамлакатимға қайтиб кетмоқчи бўлдум. Лекин мамлакатға келиш учун катта маблағ керак, менда бу нарса йўқ. Қандоғ кетишимға ҳайрон бўлуб турғон эдим, шаҳарда бир аҳли давлат киши, ўзи катта магазиннинг хўжайини, мозорда мен хатми Қуръон қилғонимда иқтидо қилиб турғон экан. Шу одам менинг сафар қилишимни эшитиб қанча маблағ бўлишини мендан сўраб қолди. Мен айтдим: «Ҳиндистон рупийсиға беш рупия керак». Шул ҳолда киссадан беш рупия чиқариб берди. Йўлнинг харожатидан ҳам хотиржам бўлдик.
Мадрасадан шоҳодатнома олиб, одамлар билан видолашиб жўнадим. Шерикларимиздан қашқарлик иккита толиби илм, булар ҳам жўнади. Булар менга маслаҳат бериб айтдилар: «Биз била бирға Қашқарға борғил. Агар қашқарда турушни хоҳласанг, бирор мадрасаға мударрис бўлуб қоласан. Хоҳламасанг қашқардан уйинға кетсанг ҳам бўлади».
Мен ҳам маъбул бўлуб, булар билан Кашмирға келдим. Кашмирда бир қашқарийлар уйида турдик. Булар кетар вақтларида чегаранинг бошлиғиға учраб, ижозатнома олиб йўлға чиқмоқчи бўлдилар. Менга навбат келғонда ул ҳоким мендан сўради: «Сан қайси ердансан?». Ман тўғрисини айтдим: «Ман Русия Туркистонға қарашли Қўқонд шаҳриданман». Бу ҳоким айтди: «Сан Ҳиндистонға қайси йўл билан келғонсан?». Ман айтдим: «Афғонистон йўли билан келғонман». «Андоғ бўлса, ўша йўл билан кетасан, сенға Қашқар йўлиға руҳсат йўқ». Шу билан шерикларим Қашқарға жўнаб кетди, мени қолдириб қўйди. Ман Кашмирдан қайтиб Пешовар шаҳриға келдим. Бу жойдан Афғонистонга ўтуб Қобулға келдим. Пешовардан машина қатнар экан. Қобулға машинаға кира қилиб Жалолободга келдик.
ДАВОМИ БОР...

ТАБИИЙ КЎПАЙИШ АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛДИР
Биламизки дунё аҳолиси тобора кўпайиб бормоқда. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Ҳозирги кунда ҳар йили аҳоли сони кўпайиб бораётгани, қанчага кўпаяётганини ҳисоблаб борувчи ташкилотлар бор.
Яна бир нарса маълумки юз йиллар ортга қайтиб қарайдиган бўлсак дунё аҳолиси ҳозиргидан анча кам бўлганини билиб оламиз. Яна ҳам олдинроққа қайтсак янада озроқ бўлади. Худди шундай қанча ортга қараб қайтсак аҳоли сони кам эканлиги аён бўлаверади.
Дунёдаги ҳамма одам тарихнинг муайян муддатидаги одамлар сони ўзидан олдингисига нисбатан кўпроқ бўлганини билади. Агар шу қарашга таянадиган бўлсак ҳозирги миллиард инсонлар аввал миллионга, кейин минга ва ҳоказо камайиб боради. Ниҳоят башариятнинг бошланғич нуқтасига етиб борамиз ва бутун башарият аслида битта эркак ва битта аёлдан яралган деган тўхтамга келамиз. Хўш, ўша эркак ва аёлни ким яратган? Албатта Алоҳ таоло яратган.
Китобимиз бошида айтиб ўтганимиздек ҳеч қайси моддиятчи эркак ва аёл жинси қандай пайдо бўлганини исботлаш у ёқда турсин, ҳатто фаразан ҳам айтиб бера олмайди.
Демак, ҳеч бир моддиятчи аслида ўзининг қарашини асосли бир исботларга таянтира олмайди. Бориб-бориб ўша башариятнинг бошланғич нуқтасида турган бирламчи эркак ва аёлни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олмайди. Чунки бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

НАМОЗДА БОШ КИЙИМИМ ТУШИБ КЕТДИ
CАВОЛ: Намоз ўқиётган пайтимда бош кийимим тушиб кетиб қолди, олмай адо қилдим. Олганимда намозим дурустмиди? Намозга путур етмасмиди ёки олмай адо қилганим яхши бўлганми? Шунақа вазиятларда нима қилиш керак маслаҳат берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳақда "Дурарул ҳуккам" китобида шундай дейилади:
سَقَطَتْ قَلَنْسُوَتُهُ أَوْ عِمَامَتُهُ فِي الصَّلَاةِ فَرَفْعُ الْقَلَنْسُوَةِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ أَفْضَلُ مِنْ الصَّلَاةِ بِكَشْفِ الرَّأْسِ .
وَأَمَّا الْعِمَامَةُ فَإِنْ أَمْكَنَهُ رَفْعُهَا وَوَضْعُهَا عَلَى الرَّأْسِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ مَعْقُودَةٍ كَمَا كَانَتْ فَسَتْرُ الرَّأْسِ أَوْلَى ، وَإِنْ انْحَلَّتْ وَاحْتَاجَ إلَى تَكْوِيرِهَا فَالصَّلَاةُ بِكَشْفِ الرَّأْسِ أَوْلَى مِنْ عَقْدِهَا وَقَطْعِ الصَّلَاةِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة
"Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. Татархонияда шундай келган".
Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин амали касир (кўп амал) қилиб тушиб кетган бош кийимни киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати.

ҲАҚМАН ДЕЙИШДАН ОЛДИН...
Имом Шофиъий шогирдлари билан Бағдод кўчаларида юрардилар. Бир жойда икки кишининг диний мавзуда тортишаётганини кўришди. Улардан бири ўзининг ҳақ эканлигини исботлаш мақсадида иккинчисига «Бу мавзуда Имом Шофиъий ҳам худди мен айтган нарсани айтганлар», дер эди. Ваҳоланки, у ҳазратни кўрмаган, эшитганди. Шогирдлардан бири уларга яқинлашиб, нима масалада баҳслашаётганларини сўради. Гап нимадалигини билгач, «Астағфируллоҳ, Имом Шофиъий ҳеч қачон бундай гап айтмаганлар, сиз ўзингизни ҳақдек кўрсатиш учун уйдирма қиляпсиз. Ҳазратнинг мазкур масалада бундай дейишлари ақлга сиғмайди», деб қанча танбеҳ бермасин, бояги киши ўз билганидан қайтмади.
Шогирднинг бўлган гапларни Имом Шофиъийга етказишдан бошқа чораси қолмади. Ҳазрат ўзларини танитмай баҳсга қулоқ тутишни лозим топдилар. Гап нимадалигини англагандан сўнг, у киши ҳам «Шофиъий бундай гап айтмаган», дедилар. Бироқ фойдаси бўлмади. Ниҳоят ҳазрат: «Эй биродари азиз, мен Шофиъийман ва бу гапни умуман гапирмаганман», деб айтдилар. Аммо бояги киши шунда ҳам ишонмади ва гапидан қайтмади: «Мени алдашга уринманглар, Шофиъий эмаслигингизни жуда яхши биламан!»
Бу ривоятда катта ибрат бор. Баъзан бир нарсани исботлаш учун келтираётган мисолларини динга, шариатга боғлайдиган, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари билан ҳам билиб-билмай гапириб юбораверадиганлар йўқ эмас. Одамлар орасида урчиётган, неча йиллардан бери яшаётган зарарли бидъатлар, ирим-сиримлар ҳам айнан шундай жоҳиллик, илмсизликнинг натижаси.
Юқоридаги ривоят нотўғри далил ва тушунчаларга таяниб, турли фикрларни атрофдагиларга етказаётган, ўзи қолиб бошқаларни ҳам адаштираётганлар учун ўрнак бўлишидан умидвормиз.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

ОМОНАТГА БЕРИЛГАН РУҲ
«Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Уни синаймиз. Бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик» (Инсон сураси, 2-оят).
Инсон нутфалигида ҳам, алақа (лахта қон)лигида ҳам, музға (чайналган гўшт — эмбрион)лигида ҳам ҳали “инсон” бўлмаган. Аммо шу нутфа ва алақанинг яратилишидан мақсад – инсондир, яъни нутфа босқичма-босқич такомиллашиб бориб инсонга айланади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Бирор иш қилмоқчи бўлсанг, унинг ниҳоясини чамалагин. Агар яхши бўлса, уни амалга оидир, агар ёмон бўлса, уни тўхтатгин”. У зот ишларнинг ниҳоясига назар солишни амр қилдилар. Ишларнинг ниҳояси аввалдан мақсад қилинар экан, демак, у гўё аввалда ҳам мавжуддек бўлади. Шу сабабли инсоннинг нутфа, алақа ва музғага нисбат берилиши тўғри бўлади.
“Биз инсонни нутфадан яратдик” оятида Одам алайҳиссалом авлодлари назарда тутилган. Демак, “инсон”нинг маъноси у зотнинг авлодларидир. Сўнг (Аллоҳ таоло) панд-насиҳат олсинлар деб уларнинг аввалги ҳолати ва оқибати, яъни ўлимни зикр қилди. Панд-насиҳатнинг маъноси шуки, инсонлар аввалдаги ҳолати ҳамда оқибати нима билан тугашини билсалар, баданларидаги жонлари ўзлариники эмаслиги, балки у фойдаланишга олинган нарса ёки омонат эканини англаб етадилар. Зеро, ибтидода яралишга уларнинг ҳеч қандай алоқалари йўқдир.
Омонат олган шахснинг вазифаси омонатни сақлаш, уни ҳимоя қилиш ва омонат эгасига хиёнат қилмасликдир. Мабодо, омонатга хиёнат қилса, уни сақламаса, таъна-дашномга қолади. Аксинча, уни сақлаб, ҳақларига риоя қилса, омонат эгасидан мақтов ва эътирофга сазовор бўлади. Фойдаланишга бирор нарсани олиб турган шахснинг вазифаси то рухсат этилган муддат келгунича ундан фойдаланиб, унга зиён етказмаслигидир. Мободо уни зое қилса, жаримаси ва бадалини тўлаши лозим бўлади.
Худди шу каби, инсонлар ўз жонлари баданларининг ичида фойдаланишга олинган омонат эканини билсалар, унинг риоясини қилиш ҳамда рухсат этилган тарзда ундан фойдаланиш кераклигини англаб етадилар.
Иккинчиси, яратилишнинг аввалига ҳамда интиҳода нима билан тугашига назар солиш қайта тирилиш ва пайғамбарлар олиб келган барча (илоҳий) хабарларни тасдиқлашга ундайди. Чунки яратилишнинг аввалидаги ҳолат ҳақида чуқур тафаккур қилинса, Аллоҳ таолонинг ажойиб қудрати ва нозик ҳикмати намоён бўлади. Шунингдек, инсон шу даражада ҳикматли Зотнинг мавжудотларни яратишдан мақсади фақатгина уларнинг йўқ бўлиб кетишлари эмаслигини англайди. Бу эса уларни қайта тирилишни тасдиқлашга ундайди.
Бундан ташқари, яратилишнинг дастлабки ҳолатига ва ўлимдан кейинги ҳолатга назар солиш кибрни йўққа чиқаради. Сабаби, инсоннинг пайдо бўлиши одамлар жирканадиган нутфа, алақа ва музғадандир. Вафот этганидан кейин эса жирканч мурдага айланади. Кимнинг ҳолати шундай бўлса, кибрланишга ҳаққи йўқдир. Инсоннинг аввалги ва охирги ҳолатларини эслатишда улар ибрат олишлари, кўзларини очишлари учун эслатма ҳамда ўзлари каби инсонларга кибр қилиш яхши эмаслигини билдиради.
("Таъвилот"дан дурдоналар)дан.

ЛУҒАТ... БОРЛИҚҚА ДАЛИЛ
Биламизки, инсон гапириши учун эшитиш қобилияти бўлиши керак. Шунинг учун ҳам қулоғи карлар табиий равишда гапиришни ҳам билмайдилар. Чунки гапириш учун инсон аввало эшитиши керак. Эшитгандан кейингина гапира олиши мумкин. Агар Одам алайҳиссалом дунёдаги биринчи инсон бўлса у гапиришни қаёқдан ўрганди?
Юқорида айтиб ўтганимиз ояти каримадан англашиладики Одам алайҳиссаломга барча нарсани Аллоҳ таоло ўргатган. Одам алайҳиссаломдан эса Ҳавво онамиз, улардан эса фарзандлари эшитган. Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобилнинг ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Демак, улар гапиришни ота-онаси бўлмиш Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиздан эшитганлар.
Айримлар “Дастлабки одамлар гапиришни билмаган. Имо-ишоралар орқали гаплашилган” деган фаразни илгари сурадилар. Бироқ бу фараз тўғри эмас. Чунки инсон гапириши учун аввало эшитиши керак. Биринчи одамлар гаплашишни кимдан эшитган бўлиши мумкин. Агар бу фараз тўғри бўлганида карларни ҳам гапиртиришнинг иложи бўлиши керак эди.
Айримлар "Ҳамма ҳар хил тилда гаплашади-ку?” дейишлари мумкин. Лекин бу нарса аслида ўзларига қарши далил ҳисобланади. Чунки бирор нарсани қандай аталишини билиш учун ҳам инсон ўша нарсанинг номини кимдандир эшитган бўлиши керак. Инсон ўзича бир нарсани номлаб кетавермайди.
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ.

15-ҚИСМ.
Бу Жалолобод шаҳрида мундин ўн йил илгари қози домламиз хизматларида турғон эдим, дилимдан ўтдики: — «Агар машина бирор соаттурғонда қози домланинг қабрларини бир зиёрат қилар эдим». Аммо маълум эмаски, машина турадими, йўқми. Бу жойда бир воқеа бўлуб қолди. Бу ҳам бўлса, қози домламизнинг кароматлари эди. Машина бузулиб қолди, шофер айтдики: «Машина бир соатсиз тузук бўлмайди, ким хоҳласа шаҳарни томоша қилиб келсун».
Мен хурсанд бўлуб, қози домламиз ётғон гўристонға жўнадим. Лекин қози домламизнинг қабрларидан ҳеч нишона йўқ эди. Бошқа қабрлардан имтиёз қилиб бўлмас эди. Мўйсафид гўрков қози домлани дафн қилиш вақтида таниғон эдим. Ҳовлисидан чақирдим, чиқди. Ман кўрушуб ўзумни танитдим. Ман айтдим: «Қози домламизнинг қабрини кўрсатингиз». Олиб келиб кўрсатди. Ман бир катта тошни бошларига нишона қилиб қўйдум. Қуръон ўқуб савобини бағишладим. Гўрковнинг қўлиға тўрт рупия пул бердим. Айтдим: «Гўрнинг тепасини лой қилиб суваб қўйсангиз!». У: «Хўп» деб қабул қилди. Шунинг билан хайрлашиб машинанинг олдига келдим. Бу шаҳарда таниш одамларим кўп эрди. Эмди уларни кўрай десам вақт танг эди. Машина тузук бўлуб Қобулға жўнадик.
Қобулда Намангондан келиб қолғон одам бор экан. Шу одамнинг ҳовлисида ўн беш кун туруб, карвонлар билан бир отни кира қилиб Мозори Шарифга жўнадим. Илгари Мозори Шарифда истиқомат қилғонимда Мирзо Муҳаммад Қосимхон бойнинг уйлариға келдим. Мирзо Муҳаммад Қосимхонни ўзларини Афғонистон ҳукумати бошқа жойга сургун қилғон экан. Ул бойнинг қариндошларини кўрдум.
Совет ҳукуматининг консули бор экан. Бу консулдан ижозанома олиш керак экан. Консулхонаға келиб учрадим. Мамлакатға қайтиб кетишимни айтдим. Мендан сўроқ қилди. Қачон чиқғоним ҳақида маълумотлар олиб, бир варақға ёзиб олди. Кейин айтди: «Московга хабар берамиз, сизни Қўқонддан текшириб, кейин ижозатнома келади, кейин ижозатнома берамиз, 15 кунда бўлади». Шу била 15 кун бу ерда турдум. 15 кундан кейин консул чақиртирди: «Ижозатнома келди» деди. Кейин Мозори Шарифдан Термизға келдим. Термизда мени кутиб олди давлат одами. Бу ерда, Мозори Шарифда турғонимда бир киши, ўзи намангонлик, Афғонистонға ўтиб келди. Ўзи илмлик киши экан. Менинг шаҳодатномамни кўруб, манга айтди: «Бу шаҳодатномани оборманг, у тарафға кераги ҳам йўқ. Шу ерға омонат қолдиринг», деди. Шу била шаҳодатномани ҳовли эгасиға бир қутичаға солуб омонот қўйиб қўйдум. Термизнинг сиёсий идорасиға олиб келиб документни текшириб кўруб, менга рухсат берди.

👍5
ҲАЗРАТИ УМАР ЎПГАН БОШ
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу румликлар устига бир қўшин юборди. Қўшинда саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа исмли зот ҳам бор эди, румликлар қўлига асир тушиб қолди. Уни Рум қиролининг ёнига олиб бориб, «Бу одам Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан экан», дейишди. Қирол Абдуллоҳга шундай деди:
– Сени ўзимга шерик қилиб олсам, насроний бўласанми?
– Мени ўзингга шерик қилиш у ёқда турсин, бутун салтанатингни менга ўтказсанг ва бунга қўшимча арабларга қарашли барча ерларни менга берсанг ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динидан асло воз кечмайман.
– Ундай бўлса, сени ўлдираман.
– Билганингни қил.
Бу савол-жавобдан ҳайрон қолган қирол уни чормихга осиб, отишни буюрди. Лекин отувчиларга: «Ўқ отаётиб, теккизманглар. Ҳар сафар отишдан олдин насронийликни таклиф қилинглар», деб шивирлади. Камончилар шундай қилишди. Аммо Абдуллоҳ насронийликни қабул қилмагач, қирол бошқа йўл тутди. Каттакон қозонга сув тўлдириб, қайнатишди. Бошқа бир мусулмон асирни келтириб, «Насроний бўлмасанг, сени шу қайноқ сувга отамиз», дейишди. Мусулмон буни қабул қилмагач, қайноқ қозонга ташлаб юборишди. Қирол энди қайноқ сувга Абдуллоҳни ташлашни буюрди. Аскарлар уни қозон олдига олиб келишган эди. Абдуллоҳ йиғлаб юборди. Дарҳол қиролга хабар қилишди. Қирол умидланиб, «Уни келтиринглар», деди. Олиб келишди. Қирол яна насронийликни таклиф қилди. Абдуллоҳ яна рози бўлмади. Қирол ҳайрон қолиб, сўради:
– Унда нега йиғладинг?
– «Ҳозир сени қайноқ сувга ташлашади.
Бирпасда ўласан» деб ўйладим. «Қанийди вужудимда нечта тук бўлса, шунча жоним бўлса-ю, ҳар куни биттадан Аллоҳ йўлида фидо қилсам», дедим. Бу қадар иймонга қойил қолган қирол: «Сени қўйиб юборсам, менинг бошимни ўпасанми?» деб сўради. «Бир ўзимни эмас, шерикларимни ҳам қўйиб юборсанг, бошингни ўпаман», деди Абдуллоҳ.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу айтади: «Бу одам Аллоҳнинг душмани. Лекин ўзимни ва дўстларимни қутқариш учун шунинг бошини ўпсам ўпибман-да?» деб, бориб, унинг бошини ўпдим. У ҳам асирларни қўйиб юборди».
Абдуллоҳ асирлар билан Мадинага келгач, бўлган воқеани эшитган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг бошини ўпиш ҳар бир мусулмон учун фазилатдир. Бу вазифани энг энг аввало мен адо этмоғим керак», дедилар ва туриб, Абдуллоҳнинг бошини ўпдилар».

НАМОЗ
Ҳақ: «Сенга шунча вақт муҳлат бердим, Менга нима келтирдинг? Умрингни нима билан ўтказдинг, берган озиғимни бағишланган кучни нимага сарф қилдинг, кўзингни, қулоғингни ақлингни, аршга тегишли барча жавҳарларингни ишлатдинг... буларнинг эвазига нима сотиб олдинг? Сенга чўқмор ва куракдек қўл ва оёқ бердим. Уларни сенга шахсан Мен берган эдим, нима қилдинг уларни?» – дейди.
Ҳақдан сени ўйга соладиган шунга ўхшаган юз минглаб хабарлар келади. Қиём ҳолидаги бандага келган бу хабарлардан банда уялади, икки букилади, рукуга боради. Оёқда туришга мажоли қолмайди, рукуда Аллоҳни ёд этади. Аллоҳдан: «Бошингни кўтар, рукудан қиёмга қайт ва Аллоҳнинг саволларига бирма-бир жавоб бер», – деган фармон келади.
Ҳижолат бўлган банда рукудан бош кўтаради. Аммо маъқул бирор иш қила олмаганидан бу сафар юзтубан йиқилади. Яна фармон бўлади: «Бошингни кўтар, саждадан тур, қилган ишларингдан гапир!». Яна уялиб-уялиб бошини кўтаради, аммо яна илондeк юзтубан йиқилади! Аллоҳ такрор: «Бошингни кўтар, гапир. Ҳамма ишларингни билишни истайман», – дейди. Энди оёқда туришга кучи қолмаганидан, Аллоҳнинг ҳайбатли хитоби таъсир қилганидан шу оғир юк остида ерга ўтиради. Аллоҳ: «Менга айтчи... сенга неъмат бердим, қандай шукур қилдинг? Сармоя бердим, фойдангни кўрсатчи», – дейди.
«Қалб кўзингни оч» китобидан.