Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бай, олдиндан сотиб олиш | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
ҚАБРЛАРГА ЁЗУВ ТАХТАЛАРИ, МАРМАР ВА БОШҚА ТОШЛАР ҚЎЙИШ МАСАЛАСИ

“Шаръатул-Ислом” шарҳида айтилади: “Қабрларга ёзув тахталари қўйиш, лавҳ ёзиш макруҳдир. Чунки у ҳеч фойда бермайди. Кўпинча маййит шу сабабли озорланади. Агар тириклигида (ёзувга) рози бўлган бўлса ёки айтиб (васият қилиб) кетган бўлса, жоиз.
Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу вафот этганларида унинг қабри устига бир катта тош келтириб қўйдилар ва: “Биродарим Усмоннинг қабрини шу орқали таниб оламан”, дедилар. Ушбу ҳадисга биноан қабр учун бирор белги қўйиш мумкин. Қабр тошлари ҳақидаги фатвода ҳам бу қайд этиб ўтилган”.

Изоҳ: Бас, ўликнинг сифатларини ноўрин мақтайдиган, уни ҳаддан ортиқ улуғлайдиган ёзув тахталари ёки битиктошлари қўйиш, айниқса, маййитнинг суратини тасвирлаш унинг қабрда озор чекишига сабаб бўлади. Қабр билиниши учун бирор белги қўйиш мумкин.

“Қабристон зиёрати одоби” китобидан.

👉@diyonatli
👍3
ИНСОН ТАБИАТИ ВА НАФС ТАРБИЯСИ

«Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир. Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчи (бахил)дир» (Маориж сураси, 20—21-оятлар).
Яъни инсон нафси қўлидаги нарсани (эҳсон, садақа қилиб) чиқаришга рози бўлмайди. Демак, мазкур оятда инсон ана шундай аҳволда, яъни хасис, шошқалоқ ва сабрсиз қилиб яратилгани хабар берилмоқда. Инсон ўзига фойдаси тегадиган нарсани яхши кўрадиган, ёқтирмайдиган ва озор берувчи нарсаларни ёмон кўрадиган қилиб яратилгандир. Аллоҳ таолонинг буйруқларини тўкис адо этган кишиларга У Зот ваъда қилган неъматларни ёдга олса, бу нарса уни хайрли ишларга шошилишга, охиратда ваъда қилинган нарсаларга етишиш учун дунёда яхши кўрган нарсасини тарк қилишга ундайди. Чунки инсон зоти аслида ўзи лаззат оладиган нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилгандир.
Аслида бахиллик, хасислик, шошқалоқлик каби қораланган хулқ-атворлар инсоннинг табиатида бор ва булар унинг туғма хусусияти бўлса-да, инсонга ўз нафсини тарбия қилиш имкони берилган. У нафсини ўша қораланган табиатлардан халос қилиб, уларнинг акси бўлган мақтовли феъл-атвор ҳамда ёқимли сифатлар доирасига киритиши мумкин. Шунинг учун инсон ўз нафсини тарбия қилиши лозим бўлади. Ахир, инсон йиртқич ҳайвонларни қўлга ўргатиб, уларни инсонлардан қочиш, итоат қилишдан бош тортиш каби табиий хусусиятларидан чиқариб олиш имконига эга. Шу даражадаки, улар бориб-бориб одамларга бўйсуниб, итоат этадиган ҳайвонларга айланиб қоладилар. Натижада одамлар улардан доимий равишда фойдаланишга муяссар бўладилар. Худди шунингдек, инсон ўз нафсини ҳам тарбия қилса, уни ўзининг асл хилқатидан чиқариб, ўзига итоаткор қилиб олиши мумкин. Ана шунда ундан сўралган нарсани (яхшиликларни) чин кўнгилдан адо этиши осон кечади. Нафсни тарбия қилиш туфайли инсоннинг оғир ишларга бардош қилиши енгил кечади.
Инсон аслида лаззатланадиган нарсаларни яхши кўрадиган ва озорга, азобга сабаб бўладиган нарсаларни ёмон кўрадиган қилиб яратилган бўлса-да, унда ўша лаззатли нарсани ундан ҳам лаззатлироғи учун тарк қилиш хусусият ҳам мавжуд. Шунингдек, (бошига келган) азият ва мусибатдан кўра каттароқ мусибатдан қутулиш мақсадида (нисбатан кичик азият ва мусибатга) бардош берадиган ва сабр-тоқат қиладиган этиб яратилган. Шундай экан, инсон дунё неъматларини охират неъматлари билан, иккита лаззатнинг яқинроқдагисини узоқдагиси билан солиштирадиган бўлса, охират лаззати буюкроқ ва абадийроқ эканини кўради. Шунда энг яқин икки лаззатни узоқдаги икки лаззат учун тарк қилиши енгил кечади. Агар дунё мусибатини охират мусибати билан, дунё азобини охират азоби билан солиштириб кўрадиган бўлса, охират азобининг қаттиқ ва абадий экани маълум бўлади.
(Ҳаётда) инсоннинг келажакдаги лаззатлар умидида нақд лаззатларни тарк қилишига ва шу туфайли қийинчиликлар унга енгил кечишига далолат қилувчи ҳолатлар кўп. Гоҳида инсон учун сафарга чиқиб, оламни кезиш, сафар машаққатларига сабр-тоқат қилиш, ҳаётини хавф ва оғир вазиятлар остига қўйиш ҳамда лаззатларни тарк этиш осон кечиши мумкинлигини кўрасиз. Масалан, тижорат қилиш, унинг ортидан фойда ва даромад қилиш мақсадида ўз юртини қўйиб, олис юртларга сафар қилган киши сафар давомида ўзига етадиган қийинчиликлар ва машаққатларга чидайди, чунки у ўзи тарк қилиб кетаётган лаззатлардан кўра каттароғига эришишни умид қилади. Шунга кўра, инсон охират неъматлари ҳақида фикр юритса, ундаги азоблар ҳақида (чуқур) тафаккур қилса, дунёдаги нақд лаззатлардан воз кечиши осон бўлади ва қийинчиликларга бардош бериши енгил кечади.
Оятнинг яна бир маъноси шуки, инсон табиатан лаззатларни яхши, қийинчиликларни эса ёмон кўрадиган қилиб яратилгани учун ўзи яхши кўриб турган нақд нарсани келажак жаннатга алмаштиришга буюрилган. Шундан келиб чиқиб, у мудом келажакда бўладиган ўша неъматларга олиб борадиган амаллар билан банд бўлади. Шунингдек, у келажакда бўладиган азоблардан қочишга буюрилгани учун улардан қутулиб, нажот топишига сабаб бўладиган амалларга доимо жидду жаҳд қилиб яшайди. Валлоҳу аълам!

("Таъвилот"дан дурдоналар).

👉@diyonatli
👍3
Bay, oldindan sotib olish - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Бай, олдиндан сотиб олиш | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ЭҲТИЁЖИ

Ҳаётни тўлиғича жиддийлик билан ўтказиш, унда ҳазил-мутойибага асло ўрин қолдирмаслик соғлом инсон табиатига хос эмас. Баъзи пайтларда ҳазил мутойиба билан кўнгилни ёзишга бўлган эҳтиёж инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Шунга кўра, мусулмон киши ушбу эҳтиёжни динимизда баён қилинган одоб-ахлоқ доирасида қондириши лозим бўлади. Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар:
1. Рост гап билан бўлиши;
2. Меъёрдан ошмаслиги.
Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Ҳикматли сўзларнинг бирида: “Кимнинг ҳазил-мазаҳи кўпайса, ё ҳайбати кетади ёки унга нисбатан нафрат уйғонади”, дейилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг элчиси бўлиш билан бир қаторда оддий инсон вакили ҳам эдилар. Шунга кўра у зотда ҳам бошқалар билан ҳазиллашиш ҳолатлари бўлган. Аммо ҳазиллари фақат ҳақиқатдан иборат бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “(Саҳобалар) эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳазил қиласизку (биз ҳам ўзаро ҳазиллашсак бўлмайдими?) дейишди. Шунда у зот: “Мен фақат ҳақни гапираман”, дедилар. Термизий ривоят қилган.
Шунга кўра уламолар: “Ҳазил рост гаплар билан бўлиши керак, ана шунда у қалбларнинг завқланишига ва чарчоқларни кетказишга сабаб бўлади”, деганлар.
Қуйидаги ҳадисларда бунга ёрқин далиллар
бор: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай деганлар: “Ҳой икки қулоқли (бола)”. Термизий ривоят қилган.
Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш бола бўлган Анас розияллоҳу анҳу билан ҳазиллашиб: “Ҳой иккита қулоғи бор бола” маъносида гапириб уни кулдириб хурсанд қилганлар.
Бошқа бир ҳадисда эса “Нуғайр” исмли қушчаси ўлиб қолган болага ҳазиллашиб: “Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр”, деганлар.
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қушчасидан айрилиб хафа бўлиб ўтирган ёш болага “яхши кўрган қушинг ўлиб қолганига хафа бўлма” маъносида “Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр” дея сўзни қофиялаб айтиб унинг кўнглини кўтарганлар.
Бир куни бир қари кампир: “Эй Аллоҳнинг Расули дуо қилинг, Аллоҳ мени жаннатга киритсин” деганида унга ҳазиллашиб: “Жаннатга бирорта ҳам кампир кирмайди”, деганлар. Сўнгра: “Кампир ҳолатида эмас, балки ёш қиз ҳолатида киради”, дея гапларининг маъносини тушунтириб уни хурсанд қилганлар.
Бошқа бир ҳадисда эса минишга улов сўраб келган кишига ҳазиллашиб: “Сени урғочи туянинг боласига миндирамиз” деганлар. Ҳалиги киши минишга улов сўрагани учун бу жавобдан ажабланиб: “Урғочи туянинг боласини нима қиламан?”, деган. Шунда у зот алайҳиссалом: “Барча туяларни ҳам урғочи туялар туғадими?”, дея мазкур эҳтиёжманд кишининг кўнглини кўтарганлар.
Эътибор бериладиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асосан ёш болалар ва кўнглини кўтаришга эҳтиёжманд кишилар билан ҳазиллашганлар.
Демак, ҳазил-мутойибаларда унинг фақат рост гап билан бўлишига, меъёридан ошиб кетмаслигига ҳамда ўрнига риоя қиладиган бўлсак, қилаётган ҳазилларимиз ўзимизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам кўнгилларини кўтарадиган, тоат-ибодатларга қувват бўладиган солиҳ амалларга айланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

👉@diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 15 март куни соат 15:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ Аллоҳдан. Фарзандларингизни ўлдирманг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ТУНДАГИ КАМ ҲАРАКАТЛИЛИК

«У тонг шафағи билан (осмонни) булгувчидир ва тунни ором олиш вақти, Қуёш ва Ойни эса вақт ҳисобини юритиш воситаси қилиб белгиловчидир ...» («Анъом»
сураси, 96-оят)

Юқоридаги оятнинг аслида учрайдиган арабча «сакан» сўзи «тиним, ором, дам олиш вақти, танаффус учун пайт» каби маъноларни англатади. Аллоҳ томонидан қайд этилганидек, тун инсонлар дам оладиган пайтдир.

Тунда танада ишлаб чиқиладиган мелатонин гормони одамларнинг жисмоний ҳаракатларини сусайтириш, уларни мудроқ ва чарчоқ бостириш ҳамда уларнинг мияларини тинчлантирувчи табиий восита вазифасини бажариш орқали танани уйқуга тайёрлайди.

Уйқу мобайнида юрак уриши ва нафас олиш ритми секинлашади ҳамда қон босими пасаяди. Эрталаб гормонларнинг ишлаб чиқилиши тўхтайди ва тана уйғонишга киришади.

Шунингдек, уйқу тананинг мушак ва тўқималарига тикланиб олишга ҳамда танага эски ёки ўлган ҳужайраларни янгилашга имкон беради. Уйқу даврида энергия сарфи камаяди ва тана тун бўйи энергия тўплайди. Иммун системаси учун муҳим бўлган қатор кимёвий моддалар ва ўстирувчи гормонлар ҳам уйқу пайтида ажралиб чиқади.

Агар одамлар етарли даражада ухламасалар, бу иммун системасига бирданига салбий таъсир кўрсатади ва тана касалликка кўпроқ мойил бўлиб қолади. Агар одамлар икки кеча ухлай олмасалар, улар фикрни бир жойга жамлашда қийналадилар ҳамда улар кўпроқ хато қила бошлайдилар. Агарда уч кеча уйқудан маҳрум бўлсалар, улар алаҳсирай бошлайдилар ва
мантиқан фикрлай олмайдилар.

Тун нафақат инсонлар учун, балки бошқа тирик жонзотлар учун ҳам ором олиш пайтидир. Аллоҳ томонидан оятда «тунни ором олиш вақти» деб таърифланган бу ҳолат кўз билан кузатиб бўлмас ҳақиқатни назарда тутади: кундузги пайт содир этиладиган кўплаб фаолиятлар сусаяди ва тун мобайнида дам олади.

Ўсимликларда, мисол учун, барглардаги терлаш ва фотосинтез Қуёш чиқиши билан кўпая бошлайди. Тушдан сўнг эса вазият аксинча тус олади. Бошқача қилиб айтганда, фотосинтез сусаяди ва температура кўтарилган сари терлаш тезлашиши туфайли нафас олиш кўпаяди.

Тунги пайтда температура пасайиши сабабли, терлаш ҳам сусаяди ва ўсимлик дам олади. Агарда бир кечалик тун бўлмай қолганида эди, кўпчилик ўсимликлар нобуд бўлган бўлар эди. Мана шу нуқтаи назардан, тун ўсимликлар учун, худди инсонлар учун бўлгани каби, дам ва қайта тетикланишни англатади.

Тунда молекуляр даражадаги ҳаракатлар ҳам сусаяди. Кун давомида Қуёш томонидан чиқариладиган радиация Ер атмосферасидаги атом ва молекулаларни фаоллаштиради ва улар кўпроқ энергия миқдорига эга бўлади.

Қоронғилик тушгач эса, атом ва молекулалар кам энергия қабул қилади ва улар радиация тарқата «Анъом» сурасининг 96-оятида айтилган бу далиллар Қуръоннинг саноқсиз мўъжизаларидан бирини ошкор қилган бўлса ажаб эмас. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

👉@diyonatli
👍3
Rizq Allohdan - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ризқ Аллоҳдан. Фарзандларингизни ўлдирманг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ГУНОҲНИНГ ЙЎЛЛАРИ

Нафс ва шайтон инсонга турли ҳил йўллар ва эшиклардан ҳамла қилади ва бунга ушбу ҳадисда ишора қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إنّ الشَّيْطانَ يُجْرِي مِن ابْنِ آدَمَ مَجْرى الدّمِ

Яъни: “Албатта, шайтон одам боласининг қон томирларида кезади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадисда бир лафз келган “مَجْرى الدَمِ” унинг икки хил маъноси бўлиши мумкин: Бири, бу лафз مَجْرى масдар бўлса, бу суратда ҳадиснинг таржимаси шуки, шайтон инсоннинг ичида худди қон кезганидек кезиб юради ва مَجْرى бу суратда يجري га мафъули мутлақ бўлади. Иккинчичи шуки, مَجْرى исми зарф бўлса, у ҳолатда унинг маънооси, шайтон инсоннинг томирларида кезади бўлади.
Биринчи суратда шайтон инсоннинг ичида кезиши айтилган. Лекин қаерда кезади? Бу айтилмади. Иккинчи суратда шайтон инсоннинг қаерида кезиши айтилган. У қон юрадиган жойда кезади. Яъни томирларда кезади.
Хуллас, шайтон инсонни йўлдан оздириш учун унга шу тарзда ҳамла қиладики, унинг айнан ичига кириб кетади.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОИЛАДА ЭР-ХОТИН БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
(1-қисм)

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

👉 @diyonatli
БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО

اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.

Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.

Муттафақун алайҳ.

👉@diyonatli
👍6
УЧ МАКТУБ...

Ардашер ўтмишнинг доно кишиларидан бири эди.
Бир куни у котибга уч мактуб битишни буюрди.
Мактублар битгач, котибга тайинлади:
- Агарда менинг кўзимда ғазаб учқунини кўрсанг, бирор нарса устида қатъий ҳукм чиқармасимдан аввал биринчи мактубни менга кўрсат.
Шунда ҳам ғазабим босилмаса, иккинчи мактубни узат.
Ундан ҳам таскин топмасам, учинчи мактубни бер.

Биринчи мактубнинг мазмуни: «Шошилма, иродангни ғазаб қўлига асир қилма, шошган киши ҳамиша афсус чекиб, кейинчалик қайғу-алам домида қолади»...

Иккинчи мактубники: «Ҳокимият қўлимда деб, ўзингдан ожизларга жабр қилаверма, куни келиб замонлар ўзгарса, улар ҳам сен қандай муомила қилган бўлсанг, шундай муомила қилишади»...

Учинчисиники: «Эй ғазабланаётган киши, шошиб ҳукм чиқарма, ўзингни қўлга олиб, инсоф юзасидан иш кўр» экан.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.


👉@diyonatli
👍5
БИР ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ

Аллома Ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай нақл қиладилар: Бир улуғ зот шундай деди:

"Мен бир темирчини кўрдим. У қўли ила оловнинг ичидан темирни чиқариб олар ва бармоқлари ила уни ағдарар эди. Мен ич-ичимдан бу бирор Аллоҳнинг валийсидир, дедим.

Кейин унга яқин бориб, салом бердим. У жавоб берди.

Мен: "Эй, Жаноб! Сизга етган бу каромат туфайли менинг ҳаққимга дуо қилинг", дедим.

У шундай деди: "Биродар! Мен сиз ўйлаётгандек эмасман. Лекин мен ўзимнинг қиссамни сизга сўзлаб бераман.

У шуки, мен жуда кўп гуноҳ қилар эдим. Бир куни бир гўзал аёл ила муомала қилдим.

У менга: "Аллоҳ учун нимадир беринг", деди.

У аёл қалбимни эгаллаб олди.

Мен: "Уйимга юр, сенга кифоя қиладиган нарса бераман", дедим. Лекин у мени тарк қилиб кетди.
Бироз муддатдан кейин йиғлаганча келди ва:

"Мени вақт мажбур қилди. Шунинг учун қайта сенинг ёнингга келдим", деди.

У киши айтадики, мен уни олиб уйга келдим. Унга яқин борганимда, у худди қаттиқ шамол эсишидан кема тебрангани каби қаттиқ титрай бошлади.

Мен: "Нега бунчалар титрайсан?" дедим.

У: "Аллоҳдан қўрққаним туфайли. У бизни бу ҳолатда кўрмасин.

Агар сен мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди.

Мен уни қўйиб юбордим. У кетди ва мени маҳзунлик қамраб олди. Мен тушда бир жуда гўзал аёлни кўрдим.

Ундан: "Сен кимсан?" деб сўрадим. У: "Мен ўша қизнинг онасиман. Сенга маълум бўлсинки, бу қизим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонидандир.

Аллоҳ сенга мукофот берсин. Сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди.

Шундан кейин мен тавба қилдим ва Аллоҳга қайтдим” (Аз-заҳрул фотиҳ, 14).

("Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?")


👉@diyonatli
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 16 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОИЛАДА ЭР-ХОТИН БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
(2-қисм)

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
ХОҲЛАГАНИНГНИ ҚИЛ...

Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади.

Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади.

Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади.

Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади.

Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил.

Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингга яраша жазо оласан!

"Ҳикматлар" китоби.

👉@diyonatli
👍1
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқиб, шундай дедилар: «Халилим Жаброил алайҳиссалом ҳозиргина ҳузуримдан чиқди. У менга, эй Муҳаммад, сени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, албатта, Аллоҳнинг бандаларидан бир банда бор эди. У Аллоҳга денгиздаги тоғнинг устида беш юз йил ибодат қилди. Тоғнинг эни ва бўйи ўттиз аршинга ўттиз аршиндир. Уни ҳар тарафидан тўрт минг фарсахлик денгиз ўраб туради. Аллоҳ таоло унга бир бармоқ кенглигича ширин сув отадиган булоқ чиқариб берди. Ўша тоғнинг тагида тўпланади. Ва яна анор дарахти(ни ўстириб қўйди). У ҳар куни бир дона анор чиқаради. Ўша унинг учун бир кунлик ғизо бўлади. Қачон кеч кирса, тушиб таҳорат суви ва ҳалиги анорни олади ва ейди. Сўнгра намозига туради.
У Робби азза ва жалладан ажал вақтида уни сажда қилиб турган ҳолида қабз қилишини ва ерга ҳам, унинг устидаги бирор нарсага ҳам унинг йўлини буздирмасликни сўрарди. Токим уни сажда қилган ҳолида қайтар тирилтирилсин. Бас, У Зот ўшандоқ қилди. Биз қачон тушсак ёки чиқсак, унинг олдидан ўтамиз. Шу билан бирга биламизки, у қиёмат куни тирилтирилиб, Аллоҳ таолонинг олдида турғазилади.
Бас, Аллоҳ азза ва жалла:
— Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинг, — дейди.
— Йўқ! Амалим билан, ё Робб! — дейди.
— Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинг, — дейди.
— Йўқ! Амалим билан, ё Робб! — дейди.
Шунда У Зот малоикаларга: «Бандамнинг амалини унга берган неъматларим ила қиёслаб чиқинглар», дейди. Бас, кўриш (кўз)неъмати унинг беш юз йиллик ибодатини иҳота қилиб олганини, жасаднинг (қолган аъзоларининг) неъматлари ошиб қолганини кўрадилар.
Шунда У Зот:
— Бандамни дўзахга киритинглар, — дейди.
— Раҳматинг ила мени жаннатга киритгин, дея нидо қилади.
— Уни қайтаринглар, — дейди.
Уни У Зотнинг олдида турғазилади. Шунда У Зот:
— Эй бандам, ҳеч нарса бўлмаганингда сени ким яратган? — дейди.
— Сен, ё Робб, — деди.
— Бу сенинг тарафингдан бўлганми ёки Менинг раҳматим биланми? — дейди.
— Албатта, Сенинг раҳматинг билан, — дейди.
— Менга беш юз йил ибодат қилишинг учун сенга ким қувват берди? — дейди.
— Сен, ё Робб, — дейди.
— Сени денгиз ўртасидаги тоғга ким туширди? Сенга шўр сувдан чучук сувни ким чиқариб берди? Сенга ҳар кеча бир дона анорни ким чиқариб берди? Ҳолбуки, дарахт йилда бир марта мева қилади. Яна сен саждада турганингда жонингни олишимни сўрадинг. Сенга уни ҳам қилдим, — дейди.
— Сен, ё Робб, — дейди.
— Ана ўша раҳматимдир ва раҳматим ила сени жаннатга киритаман. Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинглар. Қандай ҳам банда бўлдинг, эй бандам, — дейди.
Шундай қилиб Аллоҳ уни жаннатга киритди. Жаброил алайҳиссалом: «Албатта, нарсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг раҳмати биландир, эй Муҳаммад!» деди».
(Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган).

Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— Сизлардан бирор кишини амали қутқара олмайди, — дедилар.
— Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули? — дейишди.
— Мени ҳам. Фақатгина Аллоҳ мени раҳмати билан қамраб олсагина мустасно, — дедилар». (Бухорий, Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир, Байҳақий, Доримий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган).

Аллоҳ таоло у зотга нубувват ва кўксни кенглиги неъматини берди. Буларнинг барчаси У Зотнинг раҳматидир.

Аллоҳ таоло демишки:
وَمَا كُنتَ تَرْجُو أَن يُلْقَىٰ إِلَيْكَ الْكِتَابُ إِلَّا رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۖ
«Ўзингга Китоб нозил қилинишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (нозил бўлди)» (Қасос сураси, 86-оят).

Ҳаким ТЕРМИЗИЙ.

👉@diyonatli
👍9
ЭСЛАТМА ВА ПАНДУ НАСИҲАТ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло айтди:

ِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ

(Эй Муҳаммад!) (Бу оятлардан) албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар (Раъд сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ

Дарҳақиқат, фақт ақл эгаларигина эслатма олурлар (Зумар сураси, 9-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ

(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатма олар (Аъло сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

وَإِذَا ذُكِّرُوا لَا يَذْكُرُونَ

Уларга (Қуръон билан) насиҳат қилинса, насиҳатни олмаслар (Соффат сураси, 13-оят).

Панду насиҳат ва эслатма гуноҳлардан қайтишликни ҳосил қилади.

"Шажаратул маориф" китобидан.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОТА-ОНАНИНГ ҲУРМАТИ.
(1-қисм)

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2