ҚАБР ИККИ МАНЗИЛНИНГ БИРИДИР
Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга: «Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар», деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб келишди ва кавлаб бўлганларини айтишди.
Абу Мусо: «Мени ўтирғизиб ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнгра шундай деди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қабр икки манзилдан бири бўлади. Биринчиси бўлса, қабрим кенг қилиб қўйилади, ҳар томони қирқ зироъдан бўлади. Менга жаннат эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен у ердаги ўзимнинг жойимни, аёлларимни (ҳурларни) ва Аллоҳ азза ва жалла мен учун ҳозирлаб қўйган неъматларни кўриб тураман. Сўнгра мени жаннатдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимнинг ҳузурига олиб боришади. Шундай қилиб, қайта тирилгунимча жаннатнинг хушбўй ҳидларию роҳатлари менга етиб туради. Иккинчиси бўлса, қабрим шу даражада тор бўладики, қовурғаларим бир-бирига киришиб кетади, бундан ҳам торроқ бўлади. Менга жаҳаннам эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен жаҳаннамдаги жойимни, Аллоҳ азза ва жалла мен учун тайёрлаб қўйган занжир-кишанларни ва у ердаги шерикларимни кўриб тураман. Сўнгра мени жаҳаннамдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимга олиб боришади. То қиёматгача жаҳаннамнинг иссиқ шамоли ва қайноқ суви менга келиб туради», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
👉@diyonatli

👍5
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ
CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.
Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".
"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.
"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.
Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.
Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати.

👍4
БИР СУҲБАТ
Бир киши Ҳазратдан: «Намозлар нима учун бешта фарз қилинган?» дея сўради. Ҳазрат: «Бурнингиз нима учун белингизга эмас, балки юзингизга ўрнатилган?» деб жавоб бердилар. У киши: «Белда бўлса, хунук кўринарди», деди. Ҳазрат: «Ҳамманинг бурни белида бўлса, хунук кўринмас эди», дедилар. У жим бўлиб қолди.
Камина(мен Шафеъ Усмоний) айтаманки: Ҳазрат қайта қайта айтардиларки: «Шаръий ҳукмларнинг кўплаб ҳикматлари маълумдир. Агар ҳаракат қилинса, яна зиёда маълум бўлиши мумкин». Чунончи Ҳазратнинг ўзлари мана шу мавзуда «Алмасолиҳул ақлийя фил аҳкомин нақлийя»деган ном билан алоҳида бир китоб ёзиб, нашр қилдилар. Лекин бундай деб айтардилар: «Аҳкамул ҳакиминнинг ҳукмларидаги сабаб ва ҳикматларни излайвериш банданинг ҳолига ярашмайдиган ишдир. Бунинг натижаси шу бўладики, у бирор ҳукмнинг ҳикматини билолмаса, унга амал қилиши оғир туюлиб қолади. Банданинг иши бандалик ва ҳукмга амал қилишдир. Одам ҳукмга амал қилишга ҳаракат қилавергани сайин шаръий ҳукмларнинг ҳикматлари унга очилиб бораверади». Бир маротаба шунга ўхшаш савол берилганида қуйидагича жавоб бердилар: «Бу ишнинг ҳикмати бизга маълум, лекин уни айтиб бериш сен учун зарарлидир. Чунки, шундай қилсак, сенга ҳар бир шаръий ҳукмни маслаҳат ва ҳикматини тадқиқ қилиб юравериш касали тегиб қолади. Натижада эргашиш ва амал қилиш деб аталмиш асл буйруқ қолиб кетади.
Ҳофиз Шеърозий:
مصلحت نیست که از پرده برون افتد راز
ور نه در مجلس رندان خبری نیست که نیست
Маслаҳат нестки аз парда бирун уфтад роз,
Варна дар мажлиси риндон хабаре нестки нест.
Маъноси: Сирни парда ортига чиқаришдан бирор фойда йўқ. Ва илло, риндлар (ошиқлар) мажлисида йўқ хабарнинг ўзи йўқ.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👍1
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖАННАТГА
Аслам ал-Ҳабаший қора қул бўлиб, бир яҳудийнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон эди. Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, бир куни ўша қул Хайбардаги бир қўрғонда қўйларни қамаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида айтиб беринг», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни тушунтирдилар. У Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга даъват қилишда ҳеч кимни таҳқирламас эдилар. Ҳалиги қул: «Мен бу қўйларнинг эгасининг хизматкориман. Бу қўйлар менда омонатдир. Буларни нима қиламан энди?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг юзига ургин, эгасига ўзи қайтиб боради», дедилар. Қул бир ҳовуч тупроқни олиб, уларнинг юзига отди-да, «Эгаларингга қайтиб боринглар, мен энди сизга ҳамроҳлик қилмайман», деди. Шунда қўйлар худди уларни биров ҳайдаб кетаётгандек, бир тўп бўлиб бориб, тўғри қўйхонага кириб кетишди.
Шундан кейин ҳалиги қул мусулмонларга қўшилиб, жангга кирди. Жангда унга бир тош тегиб, шаҳид бўлди. У ҳали бирор марта намоз ўқишга ҳам улгурмаган эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, у зотнинг ортларига қўйишди. Устига ўзининг чопонини ёпиб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобалари билан унга юзланиб, сўнг дарҳол юзларини бурдилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан юз ўгиряпсизми?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг ҳури ийндан бўлган завжаси у билан бирга турибди», дедилар».

ҚАЛАМ НEГА ЁЗМАДИ?
1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий «Баёнул Қуръон» деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: «Қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг». (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан)
Ҳазрат «Баёнул-Қуръон»нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар. Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
“Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: «Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ётганини кўрганман».
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида тураверибди. Шунда Яратганга «Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти» деб нола қилибдилар.
Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар. Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан. Қалам ёзишни бошлаган жой эса «Нисо» сурасидаги «Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!» деган оят экан.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

👍2
ҲУЗАЙФАНИНГ АЖОЙИБ ЖАВОБИ
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, «Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа?» дедим. Ҳузайфа: «Фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, таҳоратсиз намоз ўқиб, Аллоҳда йўқ нарса менда бор ҳолимда қарши олдим», деди. Унинг бу гапларидан жуда қаттиқ жаҳлим чиқди. Бироздан кейин олдимга Али розияллоҳу анҳу кириб қолиб, «Эй мўминларнинг амири, тинчликми, юзингизда ғазаб аломатини кўряпман?» деди. Мен Ҳузайфанинг гапини айтиб бердим. Али розияллоҳу анҳу шундай деди: «Ҳузайфа тўғри айтибди. Фитна деб мол-дунёни, бола-чақани айтган, чунки уларни яхши кўрамиз. Аллоҳ таоло эса Қуръони Каримнинг Тағобун сурасида «Мол-мулкларингиз ва болаларингиз фитнадир», деган. Ҳақ деб ўлимни айтган, чунки ўлимни ёмон кўрамиз. Таҳоратсиз намоз деб салавотни айтган, чунки намоз дуодир.
*Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эса ҳар доим, таҳоратсиз ҳам саловот айтиш мумкин. Аллоҳда йўқ бўлган, аммо унда бор нарса – хотин ва бола-чақадир. Дарҳақиқат, Аллоҳда бу нарсалар йўқ». Умар розияллоҳу анҳу: «Жуда тўғри айтдингиз, Абулҳасан. Ҳузайфа ибн Ямонга нисбатан қалбимдаги ғазабни кетказдингиз», деди.
* «Намоз ўқиш» ҳам, «салавот айтиш» ҳам араб тилида бир хил – «солат» дейилади.

👍1👏1
ҲОМИЛАГА ОИД ҚУРЪОНДАГИ ОЯТЛАР
Хўш, Қуръони каримда ҳомила ривожланиши ҳақида нималар дейилган? Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик.
ثُمَّ جَعَلْنَاهُ نُطْفَةً فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ
Сўнгра уни (инсон наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик.
ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً فَخَلَقْنَا الْعَلَقَةَ مُضْغَةً فَخَلَقْنَا الْمُضْغَةَ عِظَامًا فَكَسَوْنَا الْعِظَامَ لَحْمًا ثُمَّ أَنشَأْنَاهُ خَلْقًا آخَرَ ۚ فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
Сўнгра (бу) манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, (бу) суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киритиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали – Аллоҳ баракотлидир! (Мўминун сураси, 12-14 – оятлар).
Ҳомила ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлган олим бу ояти карималарни ўқиб иймон келтирмасдан иложи қолмайди. Канадалик профессор Кейс Мурни кўпчилик таниса керак. Ҳомила бўйича дунёдаги энг катта олимлардан бири. Унинг айтишича ҳомила дастлабки босқичда зулукка ўхшаган шаклда бўлар экан. Ояти каримада келган “алақа” сўзининг яна бир маъноси эса, “қотиб қолган қон” деган маънони англатади. Бундан ташқари бу босқичда фақат Ҳомила эмас, майда томирлардаги қонлар ҳам ҳаракатдан тўхтаб турар экан.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Шаклланган ва шаклланмаган чайналган гўшт (бўлур)” (Ҳаж сураси, 5-оят).
Ҳомила музға, яъни чайналган гўшт босқичига келганда унда айрим аъзолар шаклланган ва айримлари шаклланмаган бўлар экан. Профессор Кейс Мурнинг айтишича ҳомила бу пайтга келиб айни Қуръонда айтилганидек чайналган гўшт шаклига келади ва айрим аъзолар ҳам шаклланиб улгурган бўлади. Агар оятда фақат “шаклланган” деган сўз ишлатилганида бу ифода нотўғри бўлган бўлар эди. Бироқ оламларнинг Яратувчиси яратган нарсаларини ҳаммадан яхшироқ билади.
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ.

ДЎСТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК?
Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад (САВ) шундай деганлар: "Одам дўстининг йўлидадир. Ким билан дўстлашишингга эътибор қил".
Инсон қайғули дамларда ҳам, хурсандлик чоғларида ҳам дўстларга муҳтождир. Чунки қайғу ва шодликларимизни дўстларимиз билан ўртоқлашамиз. Оғир ва қайғули вақтларимизда улар биз учун катта таянч бўладилар.
Ислом олимларининг Пайғамбаримиз ҳадисларига асосан дўст танлаш ҳақидаги
тавсиялари қуйидагилардир.
✨ Дўстинг ақлли бўлсин.
Нодонлар билан дўстлашган одамлар ҳеч бир вақт балодан қутулмайдилар. Чунки бундай кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улар ниятлари яхши бўлганида ҳам, яхшилик қиламан, деб ёмонлик қилиб қўядилар. Ақлли кишининг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидек зарарли бўлмайди. Ақлли душман зарар еткизганида ҳам, меъёридан оширмайди, зарарнинг чегарасини билади. Шунинг учун ота-боболаримизнинг ҳикматли сўзларида: "Ақлли душмандан қўрқма, аҳмоқ дўстдан қўрқ", "Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин", — дейилган.
✨ Дўстинг диёнатли, эътиқодли бўлсин.
Дўст тутинадиган кишининг диёнатли ва одобли бўлгани яхши, чунки диёнатсиз одам ўз-ўзининг душманидир. Уз-ўзига душман бўлган киши қандай қилиб бошқаларга дўст бўлсин. Ҳақиқий дўстлар ишимиз тушганида - ёрдамчи, қайғули дамларимизда юпатувчи ёлғиз қолганимизда бизни хотирловчи кишилардир. Эътиқодсиз кишилардан ҳар турли номаъқулчиликларни кутиш мумкин. Чунки, улар учун фақатгина ҳаёт, дунё ҳаёти бор. Улар ҳаётни роҳат-фароғатда ўтказиш учун Аллоҳдан ҳадиксирамай, турли ножўя ишлар билан шуғулланадилар.
✨ Дўстинг гўзал ахлоқли бўлсин.
Дўстимиз бизни фақат яхшиликка ундовчи, зарарли ишлардан тўхтатувчи киши бўлиши керак. Заиф ахлоқли одамлар билан дўст бўлиш киши ахлоқининг бузилишига сабаб бўлиши шубҳасиз. Ёмон ахлоқли одамлар билан дўстлашишни ислом олимлари катта денгизда кичкина бир кема билан сафар қилишга ўхшатганлар. Бундай сафарда одамлар катта тўлқинлар ва таҳликаларга дуч келадилар. Жонимизни қутқаргунимизча, қўрқув ва қайғудан қутулмаймиз.
✨ Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин.
Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир.
«Ислом ахлоқи» китобидан.

АХЛОҚ ГЎЗАЛЛИГИ
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом югуриб уни қувлай бошлади. Чориқларини ечди, оёқларининг таги шишди, қаварди. Кечгача қўйни қидирди. Қўй кўздан йўқолди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом уни ушлаб олди. Меҳр билан қўйнинг бошини силади, онасидек эркалади. Заррача ҳам жаҳл қилмади, ғазабланмади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёшлар оқди. «Менга-ку раҳминг келмади ўзингга нега жабр қилдинг?» - деди. Шу лаҳзада Аллоҳ малакларга шундай деди: «Пайғамбарлик Ҳазрат Мусога ярашади». Ҳазрат Мусо алайҳиссалом шундай марҳамат қилди: «Ҳамма пайғамбарлар болалиги ёки ёшлигида чўпонлик қилган. Чўпонлик қилиб синовдан ўтмасидан Аллоҳ уни йўлбошчи қилмайди. Ҳукмдорлар инсонларга чўпонлик қилар эканлар. Аллоҳнинг амрига итоат этмоқлари шарт. Сурувни бошқараётганда Ҳазрат Мусо алайҳиссалом сингари мулойим, хушфеъл бўлиши, ақл ва тадбир билан иш юритиши лозим. Шундай йўл тутса, Аллоҳ унга ойнинг тепасида, юксакликлар салтанатида руҳий чўпонликни беради. Пайғамбарларни ҳам бундай чўпонликдан қутқарган, уларга покиза, солиҳ бандаларга чўпонлик қилишни буюргандир».
«Қалб кўзингни оч» китобидан.

ДУНЁ НИМА?
Динимизда кўп ўринларда дунё қораланади. Диннинг мағзини тушунмайдиганлар бунақанги гапларни маҳкам ушлаб олиб, тирикчилик ҳаракатида юрганларга ёки бир корхона очиб, қанчалаб рўзғорлар ободлигига сабаб бўлаётганларга “сен жуда дунёга берилиб кетдинг”, деб маломат қилишади. Аслида машойихларимизнинг бизга сингдиришича, дунё дегани тилла-кумуш, бола-чақа, хотин-халаж, пул, ҳашаматли бинолар, қўша-қўша машиналар эмас, Аллоҳдан ғофилликдир. Зеро, саҳобаи киромлар ичида Усмон розияллоҳу анҳу, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу, Аббос розияллоҳу анҳу, улардан кейинги авлод ичида Лайс ибн Саъд, Нўъмон ибн Собит раҳимаҳумаллоҳ жуда бадавлат бўлишган. Лекин ҳеч ким уларни танқид қилмаган. Аксинча, ўшалардай бўлиб, моли билан динга хизмат қилишни кўпчилик орзул қилган.
Камбағал, агар Аллоҳдан ғофил экан, дунёга берилган; бой гарчи сарват ичида ҳам Аллоҳни унутмаган экан, дунёдан узоқдир. Биз дунё топишда ва уни сарфлашда Аллоҳни унутмасак, демак, авлиёлар йўлидамиз.
"Қалблардан сўранг" китобидан.

ҚЎШИҚ ҲАҚИДА
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У зот азза ва жалланинг «Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор» деган қавли ҳақида «Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар», деди».
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саломни ёйинглар, саломат бўласизлар. Ашара ёмондир», дедилар».
Абу Муовия: Ашара – беҳуда нарса, деди.
Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У одамлар тўпланган жойлардан бирида эди. Унга бир қавмлар нард ўйнаётганлиги етди. Шунда у ғазабланиб ўрнидан турди ва ундан шиддатла қайтарди. Сўнг:
«Мана шунинг ютуғини ейиш учун ўйновчи чўчқанинг гўштини еган ва қон билан таҳорат қилганга баравар», деди».
«Ал-Адаб Ал-Муфрад» китобидан.

КЕЧА ВА КУНДУЗ БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА МАВЖУДДИР
Қуръони карим ернинг юмалоқ эканлигига фақатгина битта ояти каримани келтириб кифояланмаган. Аксинча, ернинг юмалоқлигини исботловчи ояти карималар жуда кўп. Хўш, нега кўп? Чунки бу арзимас, кичкина нарса эмас. Ер мавзуси жуда муҳим илмлардан бири. Коинотдаги катта бир ҳодисадир. Унда яшашимизнинг ўзи унинг катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб ернинг юмалоқ эканлигига далил бўла оладиган ояти карималарни келтирамиз: “Қуёш ойга етиб ололмас. Тун ҳам кундуздан ўзиб кетмас. Барчаси фалакда сузиб юрур” (Ёсин сураси, 40-оят).
Ушбу ояти карима нозил бўлган пайтда арабларда бир хато қараш мавжуд эди. Яъни араблар аввал тун келади, кейин кун келади. Тун кундуздан олдин келолмайди деб ҳисоблашар эди. Аллоҳ таоло эса бу хато қарашни тўғирлади.
“Тун ҳам кундуздан ўзиб кетмас”. Яъни, сизлар аввал тун келади демоқдасиз. Бироқ тун ҳам, кун ҳам бири иккинчисидан ўзиб кетмайди. Тун ва кун бири икинчисидан олдин келмайди дегани, ҳар иккиси бир пайтнинг ўзида ер юзида мавжуд бўлади деганидир. Агар ер юмалоқ бўлмаганида ернинг ярми доимо ёруғ, қолган ярми қоронғу бўларди. Бу ояти карима ернинг ўз ўқи атрофида бир маромда айланишига ҳам далил бўлади.
Ернинг юмалоқ эканлигига яна бир ояти карима бор. Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилган:
“У кеча ва кундузни бир-бирига ўринбосар қилиб қўйган Зотдир. (Бу) эслатма олмоқчи бўлган, ёки шукр қилмоқчи бўлганлар учун (оят) белгилардир” (Фурқон сураси, 62-оят).
Ўринбосар дегани, алмашинувчи дегани. Алмашинувчи нима дегани? Доимий равишда бири иккинчисининг ўрнига келади дегани.
Мисол учун, навбатма-навбат алмашиб турадиган қўриқчиларни олиб кўринг. Биринчиси кетса, ўрнига бошқаси келади. У ҳам кетса учунчиси келади. Агар қоровуллар тўртта бўлса, тўртови алмашиб туради ва иккинчиси биринчисининг ўрнига келади. Бироқ энг биринчи бошлаган қоровул ўзидан олдингисига ўринбосар бўла олмайди. Чунки ундан олдин ҳеч ким бўлмаган. Аллоҳ таоло эса кеча ва кундузни бир бирига ўринбосар деб айтмоқда. Демак, Аллоҳ таоло кеча ва кундузни бир пайтда яратган экан. Кеча ва кундуз бир пайтда яралди дегани эса ернинг юмалоқ эканлигини исботлайди. Чунки ҳар иккиси бир пайтда бўлгандагина бири иккинчисига ўринбосар бўлади.
Ер юзида доимий фақат бир хил ёруғлик ёки доимий фақат бир хил қоронғулик бўлиб турадиган жой йўқ. Ҳамма жойда кечаси ҳам, кундузи ҳам бўлади. Агар ер ўз атрофида айланмай, бир жойда қимирламай турганида кеча ва кундуз алмашмасди.
Кеча ва кундуз алмашяптими демак ep юмалоқ экани ўз-ўзидан маълум бўлади. Ер ўз ўқи атрофида айланиб тургани учун ҳам кеча ва кундуз алмашиб туради. Аллоҳ таоло айнан шу нарсаларни назарда тутмоқда. Демак, “Биз кеча ва кундузни бир-бирига ўринбосар қилиб қўйдик” деган оятни икки хил тушуниш мумкин экан.
Биринчи маъноси, ҳар иккиси бир пайтда пайдо бўлган. Бири иккинчисидан олдин пайдо бўлмаган. Бу эса ернинг юмалоқ эканлигидан келиб чиқади.
Иккинчи маъноси, ер ўз ўқи атрофида айланиб туришидир. Айнан шу сабабдан кеча ва кундуз алмашиб туради.

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 14 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
👉 @diyonatli

👏2
«ҲОЙ НОТАНИШ ОДАМ! БУ СЕНГА!»
Кўфа аҳлидан бўлган бир шайхдан ривоят қилинади: «Мен камбағал бўлиб қолдим. Шундай аҳволга тушдимки, уйимни буздим. Аҳвол тобора оғирлашиб борарди. Оилам бошпанасиз қолди. Ходимам олдимга келиб, «Унимиз қолмади, сотиб олишга пул ҳам йўқ. Нима қиламиз?» деди. Мен унга: «Эшакни эгарла», дедим. Бисотимда битта эшагим қолган эди. Ходима: «Эшак уч кундан бери арпа егани йўқ, уни қандай қилиб минасиз?» деди. Мен: «Нима бўлса ҳам эгарлайвер», дедим. У эшакни эгарлаб берди. Эшакни миниб, йўлга тушдим.
Аслида ўзим тушиб қолган ҳолатдан қочиб борардим. Басрага яқинлашганимда шу томонга келаётган бир жамоага дуч келдим. Етиб келишгач, уларга қўшилиб олдим. Улар ҳам Басрага кетишаётган экан. Басрага кириб келиб, жамоани бошқариб келаётган одамнинг уйига келдик. У уйига кирди. Одамлар ҳам унинг ортидан киришди. Мен ҳам уларга эргашдим. Уйнинг даҳлизига жой тўшалган, ҳамма уй эгаси билан бирга у ерда ўтирарди. Уй эгаси тушлик келтиришни буюрди. Энг яхши овқатлардан олиб келишди. Мен ҳам одамлар билан бирга тушлик қилиб олдим. Кейин қўлларимизни ювдик. Уй эгаси мушк келтиришни буюрди. Ҳаммамиз ундан суртиб олдик. Сўнгра у: «Эй хизматкорлар, халтани олиб келинглар», деди. Хизматкорлар оғзи боғланган оқ халта олиб келишди. Уй эгаси уни очди. Халтанинг ичида ҳамёнлар, ҳар бир ҳамёнда эса минг дирҳамдан пул бор экан. У одам ўнг тарафидаги одамдан бошлаб ҳамёнларни тарқатишни бошлади. Ҳамма ўзига олиб, кейин ёнидагига узатаверди. Менга ҳам етиб келди. Уй эгаси иккинчи ва учинчи марта ҳам пул тарқатди. Ҳаммага учтадан ҳамён тегди. Охири халтада битта ҳамён қолди. Уй эгаси уни қўлига олиб, менга узатди-да, «Бу сенга, эй нотаниш одам», деди. Шундай қилиб, тўртинчи ҳамённи ҳам олдим. Унинг уйидан чиққач, бир кишидан: «Бу одам ким?» деб сўрадим. У: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра», деди».
"Солилар гулшани" китобидан.

ГУМРОҲЛИКНИНГ ИККИ ЙЎЛИ:
ШУБҲАЛАР ВА ШАҲВАТЛАР
Уламолар ёзганларки, шайтон инсонга ҳамла қилишининг бир неча йўллари бор ва айни шу йўллар батаҳқиқ, гуноҳлар йўлларидир. Уламолар ёзадиларки, бу йўллар икки турлидир: бири шубҳалар йўли, иккинчиси шаҳватлар йўли. Улар ичидан ақл, кўз, қулоқ, тил, қўл ва оёқлар орқали хос тарзда шайтон инсонга ҳамла қилади ва бу ички йўллардир. Булардан ташқари жуда кўп ташқи йўллар бор. Масалан, молу давлат, лавозим ва мансаблар, шон-шуҳрат ва ҳакозо. Бу ўринда бир неча муҳим ишлар шарҳ қилинади.
КЎЗ ВА НАЗАР
Назар шайтоннинг ўқларидан бир ўқдир. У ўта хатарли бўлиб, инсоннинг қалбини барбод қилиб қўяди. Айни шунинг учун назарни шайтоннинг элчиси дейилган. Чунки, у орқали шайтон инсонни зино ва фаҳшга мубтало қилади. Шунинг учун Қуръони каримда фаржни муҳофаза қилишга ҳукм қилаётиб назарни сақлашга ва уни пастга қаратишга ҳам ҳукм қилингандир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"(Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир" (Нур сураси, 30-оят).
Бундан кейинги оятда айнан шу ҳукм аёлларга ҳам қилингандир ва унда биринчи нигоҳларни пастга қаратишга ҳукм қилинган, иккинчи фаржларни сақлашга ҳам ҳукм қилингандир. Уламолар шундай ёзганлар:
"Иккисини бирга баён қилинишининг сабаби шуки, биринчи ҳукм иккинчисига сабабдир. Шунга кўра кўзларни пастга қилиш фаржни сақлашга васила ва сабабдир".
Бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга шундай деганлар:
"Назар кетидан назарни эргаштирма. Чунки, биринчи назар сен учун (жоиз)дир. Лекин, иккинчи назар сен учун (жоиз) эмасдир” (Имом Термизий, Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
Бир бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Назар шайтоннинг заҳарли ўқларидан
бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк қилса,
Аллоҳ таоло унга шундай иймон ато қиладики,
унинг лаззатини (халоватини) қалбида ҳис қилади", дедилар (Имом Ҳоким ва Табароний ривояти).
Бундан маълум бўлдики, назар шайтоннинг катта макри ва инсонни ёмонликка мубтало қилишда катта бир қуролидир. Шунга кўра, ундан сақланиш зарурдир. Токи, қалб дунёси барбод бўлмасин. Шунинг учун ҳам юқоридаги ҳадисда: "Ким уни Аллоҳдан қўрқиб тарк қилса, унга Аллоҳ таоло иймон халоватини ато қилиб қўяди", дейилди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дейдилар:
"Кўзлар шайтоннинг тузоқларидир"
(Адабуд-дунё вад-дин, 1/408).
Ҳазрати Исо алайҳиссалом шундай дейдилар:
"Бир (тўсатдан ташланган) назардан кейин қайта назар ташлашдан сақлан. Чунки, бадназарлик қалбда шаҳватни ўстиради ва бадназарлик қилувчиларга бу айнан фитна учун кифоядир” (Адабуд-дунё вад-дин, 1/408, Иҳёу улумид-дин, 3/102).
Дарҳақиқат, назардан қалбда шаҳват олови тайёр бўлади ва кейин сон-саноқсиз ёмонликлар вужудга келади. Ундан қалбда ишқ пайдо бўлади ва инсон ўлиб кетишга ҳам тайёр бўлади ҳамда шарафсиз бўлишга ҳам рози бўлади.
Аллома Абу Тоҳир Бағдодий ўзларининг ваъз мажлисларида бадназарлик борасида қуйидаги жуда ҳам ажойиб шеърни айтганлар:
Мен ўз жисмимни заиф (нимжон) ҳолда кўрган чоғим қалбимни маломат қилдим.
Шунда, қалб кўзимни айблади ва сен ўртада элчи эдинг, деди.
Шунда, кўзим қалбимга: балки, сен ўзинг вакил
эдинг, деди.
Шунда, мен (у иккисининг баҳсини эшитиб): Сиз иккингиз бас қилинг! Иккингиз бирлашиб мени ҳалок қилиб қўйдингиз, дедим.
Хуллас, назар орқали шайтон ўзининг овини бошлайди ва унда жуда кўп муваффақият қозонади. Шунинг учун назарни шайтоннинг қуролларидан жуда каттаси ва энг муҳими деб тан олинади.
Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ

АЁЛ КИШИНИНГ ТУМОР ТАҚИШИ
Савол: Эри ёмон кўриб қолган аёл, эри уни яхши кўриб қолиши учун тумор тақиши мумкинми?
Жавоб: Бундай қилиш ҳаромдир.«Фатавои Ҳаммодия»да «Жомеул асғор», «Сиғноқий» ва «Ғиёсия»лардан шундай нақл қилинган.
«Китоб» муаллифи бундай деган: «Бизга Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исноди билан Холид ибн Маъдондан қуйидагича ривоят қилди: «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг эрим бор, у мени ёмон кўради, нима қилишим керак?», деди. У зот алайҳиссалом уни Аллоҳга тақво қилишга буюрдилар. Шунда ҳалиги аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, эримга севикли бўламан деб мен бир ишни қилдим», деди. У зот алайҳиссалом уч марта: «Туф сенга», «Туф сенга», «Туф сенга», дедилар ва: «Сен жуда улкан гапни гапирдинг, осмон ва ер аҳлига азият бердинг», дедилар. Сўнг уни чиқариб юборишга буюрдилар. У аёл чиқариб юборилди. Сўнгра сув олиб келишни буюрдилар ва у ўтирган жойга сув сепдилар».
Мен айтаманки, ушбу «ҳадис»нинг манбасини текшириб кўриш керак. Чунки бу «ҳадис»да «мавзу» (тўқима) эканлиги аломатлари кўриниб турибди».
"Нодир фатволар"дан.