Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (6-кун ) дан
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (6-кун ) дан
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍6
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

👉 @diyonatli

👍2
ПАЙҒАМБАРЛАР
Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг адади 124 минг эканлиги айтилган. Шулардан 315 таси расуллардир. Қуръони каримда исми зикр қилинган пайғамбарлар номи 25 та бўлиб улар ушбулардир:
1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
8) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.

❤4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (7-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (7-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5❤2👏1
НОҲАҚ ҚАРҒАШ
Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми, фарқсиз, ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки, аксинча, хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“МЎЪМИННИ ҚАРҒАШ УНИ ЎЛДИРИШ КАБИДИР”
(Имом Бухорий)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб эканини айтганлар.
Шунингдек,
• кўп қарғайдиганлар Қиёмат куни шафоатгўй бўлолмайдилар.
• Бундан ҳам хатарлиси қарғовчи агар ноҳақ қарғаган бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади,
• Аллоҳнинг раҳматидан ўзини ўзи маҳрум этган бўлади.

Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида
кун қаттиқ исиган пайтда устиларидан сув қуйганлари
Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Абу Бакр ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳу баъзиnсаҳобалардан шундай ривоят келтиради: "Мен Расулуллоҳни тепаликда кўрдим. У зот рўзадор ҳолларида чанқоқлик ёки иссиқдан устларидан сув қуяётган эдилар" (Абу Довуд ривояти).
Бу танага раҳм қилиш, нафсга енгиллик бериш, ва уни ибодатга фаол бўлишга ундашдир. Чунки рўзадан кўзланган асосий мақсад – Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш ҳамда хузуъ туфайли нафс яхши кўрган ва лаззатли бўлган нарсаларни унга такдим қилишдир.
Нафсни азоблаш, унга озор бериш ва уни қорайтириш эмас. Ғусл қилиш ва кийимни ҳўллаб олиш ҳам бошдан сув қуйишнинг ҳукмидадир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи рўзадорнинг ғусл қилиши ҳақида баъзи саҳоба ва тобеинлардан ривоятларни келтирган. Бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга кучли муҳаббат қўйганлари ҳаммага маълум. Имом Бухорий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади:
“Ибн Умар розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кийимини хўллаб, устига ташлаб олди. Шаъбий розияллоҳу анҳу эса, рўзадор ҳолида ҳаммомга кирган. Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деган: "Ғарғара ва салқинлаб олишнинг рўзадорга зарари йўқ” (Бухорий ривояти).
Хулоса шуки, ибодатни енгиллаштирадиган,
уни бажаришда имконият яратадиган ва нафсни фаолликка ундайдиган ҳар қандай амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул ишдир. Ибодатни қийинлаштирадиган, машаққат туғдирадиган амаллар эса, шариатимиз мақсадларига кирмайди, балки шариат улардан халос бўлишга чақиради.
Лекин ибодатни қийинлаштирмайдиган машаққат ажрни кўпайтиради. Масалан, қишда таҳорат олиш, ҳаж учун сафарга отланиш, иссиқ ва совуқ кунларда жамоатга қатнаш шулар жумласидандир. Олимлар бу ҳақда шундай фикр билдиришган:
“Шуни билиб олиш зарурки, Аллоҳнинг ризоси ёки муҳаббати фақат нафсни қийнаш ва уни машаққатларга дучор этишда эмас. Яъни, амал қанча машаққатли бўлса, шунча афзал бўлади, деган тушунча нотўғри. Баъзи кимсалар ўйлаганидек, ажр-савоб машаққат миқдорига қараб берилмайди. Балки ажр амалнинг манфаати ва фойдасига қараб, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш даражасига қараб берилади. Икки амалдан қайси бири чиройли бўлса, амал соҳиби итоатлироқ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ эргашувчи бўлса, шу амал энг афзали саналади. Чунки амаллар кўплиги билан фазилатли бўлмайди. Балки уларнинг афзаллиги қалбда амал ҳолатининг ҳосил бўлишига боғлиқдир”. Аллоҳ билгувчироқдир!
Шариатимиз кенг қамровлидир. Ишларнинг энг афзали энг осонидир. Нафсга ёки бошқаларга машаққат юклаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоят ва кўрсатмаларига зид амал саналади.
«Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда»

👍7
ЎЛИМ
“Ўлим фариштаси ҳар бир уйга бир кунда уч марта назар солади. Кирган уйида кимнинг ризқи тугаб, умри поёнига етган бўлса ўша одамнинг жонини олади. Ўлим фариштаси вақти-соати битган одамнинг руҳини олгач, бутун оиласи, яқинлари йиғини бошлайдилар. Шунда фаришта уйдан чиқиб кетишидан олдин уй одамларига юзланиб:
– “Ахир бу менинг охирги келишим эмас! Мен ҳали бу уйга то ҳамманинг руҳини олгунимга қадар келавераман” – деб айтади. Афсуски уйдаги одамлар фариштанинг бу гапларини эшитишмайди. Агар эшитганларида эди ўлик қолиб, ўзлари учун йиғлаган бўлардилар”.
(Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ).

👍5
НАСИҲАТ
Аҳли оилангизга, болаларингизга албатта гап билан насиҳат қилишингиз, лексия ўқишингиз шарт эмас. Чунки амалда кўрсатиш, ўрнак бўлиш кучлироқ таъсир қилади. Масалан:
- Аёлингизни сўкмаслигингиз, ҳақорат қилмаслигингиз, овозингизни кўтармаслигингиз ҳам болаларга жонли насиҳат.
- Уй ишларига ёрдам бериш ҳам насиҳат
-Аёлингиз мазаси қочиб турганда бирор ишга мажбурламаслик ҳам насиҳат.
- Мазаси йўқлигида эҳтиёжингизга жавоб беролмаса аччиқ қилмаслик ҳам насиҳат
- Уйга қовоқ тумшуқ қилиб эмас, жилмайиб кириш ҳам насиҳат.
- Жамоат намозини масжидда адо этишингиз ҳам насиҳат.
- Уйда мунтазам Қуръони Карим ёки бошқа фойдали китоблар ўқиб ўтиришингизни кўриши ҳам жонли насиҳат.
- Ичмаслигингиз, чекмаслигингиз, сўкиниб гапирмаслигингиз ҳам насиҳат.
-Ҳалолдан боқишингиз ҳам насиҳат.
-Фарзандларингиз билан қариндошларни биргаликда зиёрат (силаи раҳм) қилиб туришингиз ҳам насиҳат.
-Дастурхонда бирга ўтирганда овқатни чапиллатмасдан чойни хўриллатмасдан ичишингиз ҳам насиҳат.

👍9
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (7-кун ) дан
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (7-кун ) дан
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍2
Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм
Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.
Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?"
Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".
Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"
Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Атрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".
Қози: "Ей қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"
Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".
Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Аллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".
Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"
Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.
Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.
Ўша кун кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.
Самарқндликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.
Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Абдулазиз эди!
Алий Тантовийнинг "Ислом тарихидан ҳикоялар"

ГУНОҲ ВА МАЪСИЯТНИНГ ТАЪСИРИ
Бир ёш йигит Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
- Кечалари тунни бедор ўтказиш мен учун қийин бўлмоқда, - деди.
Ул зот:
- Хато ва гуноҳларинг сени кишанлаб қўйган-да! - дедилар.
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

Модомики одам ўзини ислоҳ қилишни (тузатишни) қасд қилмаса, бирор муаллим ёки муршиднинг таълиму тарбияси ҳеч қандай фойда бермайди, бирор кишининг дуоси ҳам одатда унга таъсир қилмайди. Мана кўринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ортиқроқ ким муаллим, муршид ёки дуоси мақбулроқ бўлиши мумкин. У кишининг амакилари Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мўътақид (эътиқодли), балки ошиқ эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам у кишини қаттиқ яхши кўрар, қандай бўлса ҳам у кишининг иймонга келтириш ғамида бўлар эдилар. У кишини иймонга келтириш учун охиригача тўхтовсиз тадбирлар қилдилар. Магар, у кишининг ўзида қасд бўлмагани учун ҳеч қандай тадбир фойда бермади. Қуръони каримда:
إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاءُ ۚ
Маъноси: «Сиз яхши кўрганингизни ҳидоят қила олмайсиз. Лекин Аллоҳ таоло кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилади», (Қосос сураси, 56-оят) дея оят нозил бўлди. Тафсирдаги машҳур гап шуки, «Хоҳласа»нинг замири Аллоҳ таолога қайтади, яъни хоҳловчи Аллоҳ таоло бўлади ва мана шу тафсир саҳиҳдир. Лекин бошқа яна бир тафсири ҳам бўлиши мумкин. Унга кўра «Хоҳласа»нинг замири «ким»га қайтади. Яъни хоҳловчи киши банданинг ўзи бўлиши лозим. Бунда оят «Ким ўзининг ҳидоят топишини хоҳласа, Аллоҳ таоло уни ҳидоят қилади», деган маънони ифода қилади. Мана шу мазмун Қуръони каримнинг
وَمَنْ أَرَادَ الْآخِرَةَ وَسَعَىٰ لَهَا سَعْيَهَا
Маъноси: «Ким охиратни хоҳласа ва унга яраша ҳаракат қилса» (Исро сураси, 19) ояти билан ҳам қувват топади.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

РАМАЗОН ҲАҚИДА
“Рамазон (ойи)да Аллоҳни зикр қилувчи кишининг (гуноҳлари) мағфират қилингандир ва Аллоҳдан сўрагувчи ҳеч хор бўлмас.”
Мажмаъуз завоид 3 ж. 143 – бет.
“Албатта, Рамазон (ойи)да бир жарчи кечанинг аввалги учдан бир қисмидан кейин ёки охирги учдан бир қисмидан кейин – Сўрагувчи борми сўраса, берилади! Истиғфор айтувчи борми, истиғфор айтса, кечирилади! Тавба қилувчи борми, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади! – деб жар солади.”
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан Шуъабул иймон 3 ж. 311 – бет.
“Рамазон ойи кирганда (Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло) барча асирларини қўйиб юборади ва ҳар бир сўрагувчига (сўраганини) беради.”
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан Шуъабул иймон 3 ж. 311 – бет.
👉 @diyonatli
“Рамазон (ойи)да Аллоҳни зикр қилувчи кишининг (гуноҳлари) мағфират қилингандир ва Аллоҳдан сўрагувчи ҳеч хор бўлмас.”
Мажмаъуз завоид 3 ж. 143 – бет.
“Албатта, Рамазон (ойи)да бир жарчи кечанинг аввалги учдан бир қисмидан кейин ёки охирги учдан бир қисмидан кейин – Сўрагувчи борми сўраса, берилади! Истиғфор айтувчи борми, истиғфор айтса, кечирилади! Тавба қилувчи борми, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади! – деб жар солади.”
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан Шуъабул иймон 3 ж. 311 – бет.
“Рамазон ойи кирганда (Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло) барча асирларини қўйиб юборади ва ҳар бир сўрагувчига (сўраганини) беради.”
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан Шуъабул иймон 3 ж. 311 – бет.
👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (8-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (8-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli