Aллоҳнинг фазли ва раҳмати
Восила ибн Aсқў, розияллоҳу анҳу, ривоят қилади: “Рамазон ойи келди. Биз аҳли суффа ҳам рўза тута бошладик. Ҳар оқшом ифтор вақти кириши билан Aқобада байъат берган ансорлар келиб ҳар қайсиси бир кишидан бизни ифторликка олиб кетишарди. Бир куни ҳеч ким келмади. Рўзамизни очолмай ухладик, саҳарлик ҳам қилмадик. Ертаси куни ҳам ҳеч кимдан дарак бўлмади. Ниҳоят, аҳволимизни жаноби Пайғамбаримизга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, билдирдик. Ул зот бизга ниҳоятда қайғуриб, бирор йегулик борми, дея аёлларидан бирма-бир сўраттирдилар. Бироқ уларнинг ҳаммалари бунга:
— Aллоҳ номига қасамки, бизда йегулик ҳеч нарса йўқ, — деб жавоб юбордилар.
Шунда Набий, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўпланишимизни буюрдилар ва биз тўплангач:
— Aллоҳим, Сендан фазл ва раҳмат сўраймиз. Зеро, раҳмат ёлғиз Сенинг қўлингдадир ва Сендан ўзга раҳмат соҳиби йўқдир, — дея дуо қилдилар.
Биз “Омин”, дедик.
Орадан кўп ўтмай, бир жойдан бизга бир қўйнинг қовурилган танаси ва шунга яраша нон келди. Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қани, олинглар, йенглар, — дедилар.
Биз тўйгунимизча йедик. Шундан сўнг Сарвари коинот, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шундай деб марҳамат қилдилар:
— Биз Aллоҳ таолодан унинг фазилати ва раҳматини ҳам тилаган едик. Бу бергани Унинг фазлидир. Шубҳа йўқки, биз учун раҳматини ҳам сақлаб қўйибди”.
👉 @Diyonatli

👍5
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (4-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (4-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍3
ЎЗГАНИНГ ШАХСИЯТИГА АЙЛАНМА!
"Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилинг!..".
(Бақара сураси, 148-оят)
" У сизларни Ерда (ўтиб кетган ота-боболарингиздан кейин) халифа - ўринбосарлар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан (ризку рўз ва куч-қувватда) юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир".
(Анъом сураси, 165-оят)
"...ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар...".
(Аъроф сураси, 160-оят)
Одамлар турли лаёқат, иқтидор, куч-ғайрат ва ҳунар соҳибларидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларига уларнинг тоқат ва лаёқатларига мос вазифаларни тайинлашлари ҳам у Зотнинг буюклигининг намунасидир.
Али Қозиликни, Муоз илмни, Убай Қуръонни, Зайд фароиз илмини, Холид жиҳодни, Ҳассон шеърни, Қайс ибн Собит эса нотиқликни эгаллади.
Ўзгага сингиб кетиш ўзликни йўқотишдир, ўзгалар сифатларини ўзлаштириб олиш ўзни ўлдиришдир.
Инсонларнинг сифатлари, иқтидорлари, тили, рангининг хилма-хиллиги ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг мўъжизаларидандир.
Абу Бакр ўзининг меҳрибонлиги, кўнгли юмшоқлиги билан умматга, миллатга манфаат етказди.
Умар ўзининг салобати билан Исломга ва Ислом аҳлига ёрдам берди. Сенга берилган неъматга рози бўлишлик ҳам бир неъматдир, бас бу неъматни ундириб-ўстир, ундан фойдалан.
"Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди...".
(Бақара сураси, 286-оят).
Бировларга кўр-кўрона тақлид қилиш - ўздаги қобилиятни тириклай кўмиш, иродани синдириш, заковатни йўқотишдир.
"Маҳзун бўлма" китобидан.
👉 @diyonatli

👍7
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 6 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бош-имом хатиби Яҳёхон домла Бобохонов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

НЕ ИСТАСАК, УНДАН ИСТАЙЛИК
Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашиб, юриб-юриб узоқдан бир қудуқни кўриб қолади. Қудуқ олдига боргач, “Энди челак билан арқон ҳам бўлса эди”, деб кўнгилдан ўтказади.
Сув эса анча пастда. Ҳайрон бўлиб бир четга бориб ўтиради. Шу пайт саҳро қўйнидаги бир кийик битта-битта қадам босиб, қудуқ томон кела бошлайди. Етиб келгач, тумшуғини қудуққа суққанида сув юқори кўтарилиб, ҳатто қудуқдан тошиб чиқади. Кийик сув ичиб, яна саҳрога кириб ғойиб бўлади. Ҳайрону лол бўлган Абдуллоҳ югуриб қудуқ бошига боради. Сув эса Абдуллоҳ етиб келгунча яна пастлаб кетганди. Шунда унинг қалбидан бир нидо отилиб чиқади:
Ё Рабб, берурсан оҳуга об.
Менга бермассан, эй Султони Ваҳҳоб!
Шу пайт бир нидо келди: “Ўша сен кўрган оҳу саҳрога ризқ истаб чиққан пайтда Мендан ўзгага таваккал қилмади, сен эса қудуқни кўрган вақтда қалбингни челак ва арқонга боғладинг!”
Ибн Муборак бу нидони эшитиб беҳол бўлди, бу танбеҳдан қалбида завқ дарёси жўш урди ва шундан кейин то тирик экан чанқамади.
Муҳаббат жоми ҳўл қилди томоғин.
Тирикликда унутди сувсамоғин.
Аллоҳ таоло ўз дўстларининг қалбидаги бир лаҳзалик ғафлати учун ҳам танбеҳ берар экан. Зеро, буюк чўққидаги одамнинг хатари ҳам буюк бўлади.
(Сўфи Оллаёр, “Саботул ожизин”)

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (5-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (5-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍1
РАМАЗОНДА УЙНИ БЕЗАТИШ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Рамазон шарофати билан уйни безатиш жоизми? Шар билан Рамазон муборак деб ёзиш ҳар хил чироқлар қўйишга шариатмиз қандай қарайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишга буюрилган ҳам эмас ва қайтарилган ҳам эмас. Ихтиёрий ишлар. Фақат, бу динда буюрилган иш, қилмаса гуноҳ бўлади, демаслик ва ишни шу даражага олиб чиқмаслик керак. Қилган қилаверади, қилмаганни мажбурланмайди. Жуда муболаға ва исрофга берилиб кетиш мақбул эмас, ҳар ишда мўътадиллик яхши. Ташқи кўринишга урғу бериб, рўзанинг моҳиятидан ғофил қолмаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👍6
УНУТМАНГ! ҚАЧОНКИ…..
1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз,
“Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!”.
(Тавба сураси, 51-оят)
2. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз,
“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)”.
(Раъд сураси, 28-оят)
3. Бирор янги иш бошласангиз,
“Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин!”.
(Юнус сураси, 85-оят)
4. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки,
“…ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.
(Шарҳ сураси, 5-оят)
5. Ношукрлик қилсангиз, унутманг,
“…Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.
(Иброҳим сураси, 34-оят)
7. Умидсизликка тушсангиз,
“…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.
(Юсуф сураси, 87-оят).
8. Яқин дўст қидирсангиз,
“…Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!”.
(Тавба сураси, 119-оят)
9. Гуноҳ қилиб қўйсангиз,
“…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”.
(Зумар сураси, 53-оят).
10. Тинчлик ва омонлик истасангиз,
“…Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”.
(Моида сураси, 16-оят).
11. Бирор ёмон иш қилсангиз,
“Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади”.
(Нисо сураси, 110-оят).
12. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз,
“Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”.
(Иброҳим сураси, 41-оят) деб дуо қилинг!

Таровеҳ намози (6-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (6-кун ) дан
видео лавха
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍7
РИЁНИНГ ДАРАЖАЛАРИ:
Риёнинг даражалари бир-биридан фарқланади. Ибодатга риёнинг аралашуви фақат дунёвий ғоя ёки одамларга мақтаниш мақсадида бўлади. Баъзан бу икки сабаб ҳам риё бўлиши мумкин. Ибодат Ҳақнинг ризоси ё халқнинг эҳтироми учун адо этилади. Булардан бири устун келиши ёки иккиси тенг бўлиши мумкин.
Бу тўрт эҳтимолга бўлинади.
1. Кишининг ибодати фақат халқнинг эҳтироми учун бўлса, уни ҳеч ким кўрмаса, бу кимса ибодатни ташлаб қўяди. Бундай амалига савоб йўқ, балки, Аллоҳ таолонинг ғазаб ва нафратига учрайди.
2. Ибодат ҳам Ҳақ ризоси ҳам халқнинг эҳтироми учун бўлса-да, иккинчиси ғолиб келса ёлғизқолганда ўша киши ибодат қилмайди. Бу ҳам юқоридаги каби хунук ва Ҳақнинг қаҳрига мустаҳиқдир.
3. Иккала мақсад ҳам тенг келса, яъни Ҳақнинг ризоси ва халқнинг эҳтироми жиҳатлари бир хил бўлса, бунда савоб ҳам, жазо ҳам йўқ фойдаси ҳам зарари ҳам йўқ.
4. Аллоҳ таоло ризолигини топиш халқнинг эҳтироми жиҳатидан устун бўлса – ҳар нарса ҳақиқатини Аллоҳ билгувчи — бу даражадаги ибодат соҳиби савобга эришади. Лекин халқнинг эҳтиромини ҳам ўйлагани учун жазо ҳам кўради.
"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.

Бугун, 7 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бугун, 7 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
РАМАЗОННИНГ НЕЪМАТЛАРИ
Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар».
Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракаатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк!
Бунинг қийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: «Қани энди йил давоми рамазон рўзаси бўлса эди», — деб орзу қилдилар.
Демакки, бу ойни қанча эҳтиром қилсак, қанча севсак ва унда қанча ғайрат қилсак, шунча оз. Шундай гўзал бир ойга етишиб турибмизки, Аллоҳга ҳамду санолар айтмасликнинг иложи йўқ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.
👉@diyonatli

АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ëғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди:
— Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз.
— Мен бундан кўпроғига сота оламан.
— Тўрт баравар қилиб берамиз.
— Ундан ҳам кўпроғига сотаман.
— Беш баравар қилиб тўлаймиз.
— Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак.
— Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради?
— Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми?
— Йўқ.
— Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим.
Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

✨Тошкент вилоят Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди
🔥Таровеҳ намозидан
видео ролиг.
🤲Аллоҳим, ушбу муборак РАМАЗОН ойида тутаётган рўзаларимизни, ожизона қилаётган ибодатларимизни, хатм қуръонларимизни қабул қилгин. Соғлиги туфайли рўза тута олмаётган, ибодат қила олмаётган бандаларингга ўзинг даргоҳи олийдан шифо бергин.
Тез фурсатларда уларга хам ибодат қилишлик бахтини насиб қилгин.

👍5❤2
«ФАЛАКНИНГ ГАРДИШИ»
Бир бадавлат кишининг ишлари орқага кетиб, қашшоқлашиб қолибди. Бир куни кўпчилик ичида ўтирганида қаттиқроқ акса урган экан, давра аҳли уни ортидан ел чиқарганликда айблаб, роса таъна-маломат қилибдилар.
Шунда у алам билан дебди:
- Дунёнинг ишларига қаранг-а! Илгари қўлимда давлатим бўлганимда мабодо ел чиқарсам ҳам, одамлар уни акса урганга йўйиб, менга соғлик тилар эдилар. Энди қўлимдан давлатим кетгач, акса урсам ҳам ел гумон қилиб, таъна қиладилар. Ё, Алҳазар!
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.