Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бир дарвеш мевалар билан озиқланар, бошқа ҳеч нарса емас эди. У тоғларда дарахтлар, турли мевалар бор эди. Аллоҳга: «Ё раббий, сенга сўз бераман. Бу дарахтлардан мева узмайман. Шамолда ерга тўкилган мевалардан бошқа мевани емайман, қўлимни ҳеч қайси шохга узатмайман» , - деди. Маълум муддат сўзида турди. Кейинчалик қисматнинг синовлари бошланди. Шунинг учун сўзингизда доимо «Иншааллоҳ» денг, аҳдларингизга эса «Худо хоҳласа» иборасини ишлатинг.

"Мавлоно Румийдан" ҳикматлар.

👉 @diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Аъзамбек қори
Абдуқаххор ўғли

@Diyonatli
👍1👎1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 17-қисм

Телеграм | Инстаграм
ҚУРЪОННИНГ ШАРОФАТИ

▪️Жаброил алайҳис салом Қуръонни олиб тушди ва фаришталар орасида энг афзали бўлди.

▪️Қуръон Расулуллоҳга нозил бўлди ва у зот инсонларнинг энг афзали бўлдилар.

▪️Қуръон Расулуллоҳнинг умматига тушди ва у умматлар ичида энг афзали бўлди.

▪️Қуръон Рамазон ойида нозил бўлди ва бу ой энг афзал ойга айланди.

▪️Қуръон қадр кечасида нозил бўлди ва бу кеча энг афзал кечага айланди.

Ана энди Қуръон қалбимизга жо бўлса, қандай бўларкан?

(Доктор Аҳмад Исо Маъсарови).

👉 @diyonatli
❤1
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 2-июнь 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:45 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉
@diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
👍1
Audio
Қалам хақида
(Ақида китоби)


@Diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

👉 @diyonatli
ҚАЙСИ ИШЛАР УЧУН ШОШИЛМОҚ КЕРАК?

Ҳотим Асам раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Шошилиш шайтондандир. Фақат беш ҳолат бундан мустасно:

1. Меҳмонга таом бериш
2. Маййитни дафнга тайёрлаш
3. Бўйдоқни уйлантириш ва бўй етган қизни узатиш
4. Қарзни тўлаш
5. Гуноҳдан тавба қилиш".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉 @diyonatli
👍6❤1
⚡️ Ҳаж зиёратчиларига қўйилган талабалар эълон қилинди

🗓 Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифингда Саудия ҳукумати томонидан бу йилги ҳаж ибодатини адо этиш учун хорижий ва маҳаллий фуқароларга қўйилган талабалар маълум қилинди:

📌 Биринчидан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган қатъий карантин талабга кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.

📌 Иккинчидан,
бўлажак ҳожилар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;

📌 Учинчидан, барча зиёратчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;

📌 Тўртинчидан, барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
👍1
✅ РАСМАН: 🕋 ҲАЖ КВОТАСИ 7200 ТАДАН 10 865 ТАГА ОШДИ!

🔹 Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж квотаси ҳам маълум қилинди.

✅ Брифингда, Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.

🤲 Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий ҳаж мавсуми учун ҳаж квотасининг оширилгани, шубҳасиз, юртимиз зиёратчилари учун жуда катта хушхабар бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​🕋 ҲАЖ САФАРИ НАРХИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

✅ Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.

🔹 Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш жараёнлари, муборак сафар нархи, яқинлашаётган мавсумда қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани ҳақида маълумот берилди. Жумладан, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори 30-40 фоиз ошган. Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.

📈 Қайд этилган ўзгаришлар натижасида дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилгани
маълум бўлди.

🟢 Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил Ҳаж мавсумида энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Ҳаж_2022
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
🕋 ҲАЖ САФАРИ ШУ ЙИЛ 18 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ!

✅ Бугун
, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.

✈️ Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.

🔹 Зиёратчиларимиз
мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.

🛬 Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

🔹Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж_2022
👍2
ФАРЗАНД КЎРИШ

Savollarkanal 11043-савол


Ассалому алайкум! Мен оилам билан ўртамиздаги бир масала юзасидан сизларга юзланмоқчиман. Мен тақдирдур ёшим бир жойга бориб иккинчи никох бўлиб бир солих, ибодатдаги инсонга турмушга чиқдим. Аммо никохимизни хўжайинимнинг биринчи аёллари билмайди. Хўжайиним муаммо бўлмасин деб бола қилишни рад этиб турибдилар. Сабаб қилиб аёлларининг характерини важ қилмоқдалар. Хабар етиб қолса ва аёллари ўзини бирор нарса қилса виждон азобида қолмай сабр қил дейдилар менга. Ёшим 40 га борди. Аёл фарзанд кўришга мослашган йўқса бошқа касалликлар келиб чиқади, аёлизни деб менга азият бериб қўйманг деяпман. Мени хўжайинимнинг биринчи аёллари билан ишим йўқ, у аёлга нима олиб берадилар, рўзғорларини ошириб тоширадиларми умуман қизиқмиман. Ўзим ишлиман ва харакат қиламанки, хўжайинимни молиявий жихатдан қийнамасликка. Мени фақат болам бўлсаю унга Қуръонни ўргатсам, қори қилсам, инсонларни хақ йўлга бошласа дейман. Инсоннинг ортидан солих фарзанди қолсин дейман. Бу борада хўжайинимга айтишдан олдин кўп ўйлайман, дилларини оғритишни хохламиман. Доим хақларида дуода бўлиб турибман, Аллоҳ хўжайинимни фарзанд қилишга мойил қилсин деб. Эрта охиратда хўжайиним билан мени ўртамда Аллоҳ хакам бўлади. Мен сабаб охиратда азобланишларини хохламиман. Хўжайиним жуда яхши инсон. Уларга мен жаннатни соғинаман. Болани рад этиб турганлари учун Аллоҳ уларни синамасин деб қўрқаман. Мен қандай йўл тутсам? Қандай хўжайинимни тилларини топсам. Маслахат беринг илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслидан оила қуришдан асосий мақсадлардан бири фарзанд кўриб, уни солиҳ қилиб тарбиялаш ҳисобланади. Фарзанд кўриш шаръан сизни ҳаққингиз. Шунинг учун хўжайнингизни кўндиришга ҳаракат қилинг. Ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаббат қиладиган ва қўп туғадиган аёлларга уйланишга буюрганлар. Шу ҳадисни хўжайнингизга ҳам эслатинг.
عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رٍَسُولَ اللهِ أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ وَإِنَّهَا لاَ تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا قَالَ: لاَ ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ فَقَالَ: تَزَوَّجُوا الْوَدُودَ الْوَلُودَ فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ اْلأُمَمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ  
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.«Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар». Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


👉 @diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 18-қисм

Телеграм | Инстаграм
Уч йил кутилган улуғ неъмат

Муборак ҳаж сафарига отланаётган киши учун энг кepаклиcи – бу ибoдaтнинг мазмун-моҳиятини яхшилaб тyшиниб oлиш. Чyнки ҳаж ибoдaти инсон yмpида бир марта адо этадиган муборак caфap вa ибoдaт ҳисобланади.

Коронавирус туфайли Ҳаж амалини адо этиш икки йилга имкон бўлмади. Аллоҳ таолога шукрки, бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун эшиклар очилгани катта хурсандчилик бўлди.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан пандемиядан сўнг илк марта дунё мамлакатларига ҳаж квоталари эълон қилинди.

Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. 2019 йилда 7 200 нафар эди.

Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ, мажбурий тўловлар ва айрим сарф-харажатлар жорий қилинган. Жумладан:

2019 йил Саудия Арабистонида қўшимча қиймат солиғи
5 фоизни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ушбу рақам
15 фоизга етган;
Коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар, хусусан айрим хизматлар 30-40фоиз ошган.
Мино, Муздалифа ва Арафот манзилларидаги хизматлар учун мажбурий тўлов нархи кўтарилган. Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналар учун 5 фоизлик солиқ киритилган;
Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига янги тўловлар жорий этилган. Масалан, виза божи, тиббий суғурта, ҳаж электрон портали харажатлари кабилар.
Натижада дунё мамлакатларида ҳам ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.
Шуларни инобатга олиб, “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори, Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан, 62 миллион 900 минг сўм сўм этиб белгиланди.

Ўтган икки йилда ҳаж сафари бўлмагани нуқтаи назаридан ушбу сумма ҳар жиҳатдан ҳақиқатга яқиндир.

Интернетдан олинган маълумотларга кўра, Қозоғистонда энг арзон пакет – 5 900 энг қиммат пакет 13 000, Россияда энг арзон пакет – 3 700 энг қиммат пакет 25 000, Индонезияда энг арзон пакет – 3 700 энг қиммат пакет 12 000 ни ташкил этган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони ушбу санаб ўтилган давлатлардаги энг қиммат пакетга яқин хизматларни кўрсатади. Жумладан, Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарини, Макка шаҳрида ҳам 5 юлдузли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси олинган.

Ушбу меҳмонхоналар юқори сиғимлилиги, муқаддас қадамжоларга яқинлиги ва Ўзбекистон билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги билан алоҳида ажралиб туради. Масалан, Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси бир вақтда барча ҳожиларимизни жойлаштириш имкониятига эга.

Маълум қилинишича, қуйидаги хизматлар ҳам энг юқори даражада кўрсатилади:

3 маҳал иссиқ овқат
24 соат тиббий ва транспорт хизматлари
Мадина, Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар
Ҳаж китоби, буклетлари, сумка-нимчалар
Юртимизнинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш
Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри рейслар
Қурбонлик хизматлари
Мино, Муздалифа ва Арафот водийларида ҳам 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда роҳат билан ибодат қилиш қулай жойлар ҳозирланади.

Икки йиллик танаффусдан сўнг, ҳаж сафарига йўл очилгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз ва зиёратчиларимизга ҳажлари мабрур бўлсин, деймиз.

Жабборов Музаффар,
Тошкент шаҳридаги "Фотимаи Заҳро" жоме масжиди имом-хатиби


@fitratuz
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хурофотлар – диний қадриятларимиз кушандаси

Телеграм | Инстаграм
​​Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз ﷺ ни ҳеч бир бандасини мақтамаган даражада мақтади.

«АҚЛ» ларини мақтади:
«Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ»
(Нажм сураси, 1 оят).

«КЎЗЛАР»ни мақтади:
«Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам»
( Нажм сураси, 17 оят).

«ҚАЛБ» ларини мақтади:
«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади»
(Нажм сураси, 11 оят).

«КЎКС»ларини мақтади:
«Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?»
(Шарҳ сураси, 1 оят).

«ЗИКР»ларини мақтади:
«Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик»
(Шарҳ сураси, 4 оят).

«ПОКЛИК» ларини мақтади
«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?»
(Шарҳ сураси, 2 оят).

«РОСТГЎЙ» эканликларини мақтади:
«У ҳаводан нутқ қилмас».
(Нажм сураси, 3 оят).

«МУАЛЛИМ»ларини мақтади:
«Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди».
(Нажм сураси, 5 оят).

«ҲАЛИМ» эканликларини мақтади:
«Мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди»
(Тавба сураси,128 оят).

Ва «БУ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ» шу сўзлари билан тасдиқлади:
«Ва албатта, Сен улкан хулқдасан»
(Нун сураси, 5 оят).

👉 @diyonatli
❤1
Forwarded from Fitrat.uz
​УМР САФАРИГА ЙЎЛЛАР ОЧИЛДИ

Муносабат

Умри давомида бир марта умрага, бир марта ҳажга бориб, муқаддас маконларда бўлиб, Мадинаи мунавварада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифларини зиёрат қилиш, Масжидун Набавийда бошини саждага қўйиш, Маккаи мукаррамани зиёрат қилиб, Раббимиз фарз қилган ҳаж амалларини бажариб, Исломнинг бешинчи арконини адо этиш ҳар бир мусулмоннинг орзуси.

Ҳажга бориш шароитлари турли сабабларга кўра ўзгариб туришини “COVID 19” туфайли амалда кўрдик. Орада уч йил ҳажга боролмадик. Аллоҳга шукрки, яна юртдошларимиз муқадас заминга боришиб, ҳаж арконларини адо этиш шарафига муяссар бўлиб турибди.

Юртимиздан 2019 йилгача 7200 киши ҳажни адо этиб келаётган эди. Коронавирус офати туфайли орада уч йил муқаддас заминни зиёрат қила олмадик, Исломнинг бешинчи рукнини бажара олмадик.

Бугун, 2022 йил 3 инь куни бугун юртимиз бўйлаб қувончли хабар тарқалди. Жорий йил юртимиздан 10865 киши ҳажга бориши эълон қилинди. Бу юртимизда тарихида бўлмаган ноёб ҳодиса. Бунинг учун Яратганга қанча шукрлар қилсак кам.

Лекин, афсуски, бугун ҳажнинг нархи эълон 62 миллион 900 минг сўм қилиб белгиланишини нотўғри талқин қилувчилар бўлиши мумкин. Аввало, ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ, мажбурий тўловлар ва айрим сарф-харажатлар ошганини унутмаслик зарур.

Шу билан бирга, ҳожиларга қўйиладиган талаблар ичида юқори ёш сифатида 65 ёшнинг белгиланиши Саудия Арабистонининг талаби эканини унутмаслик керак.

Ҳажга боришни орзу қилиш мўмин банданинг энг гўзал туйғуларидан бири. Раббимиз қайсики мўмин юртдошимизнинг қалбига ана шу орзуни солган экан, уни қутлаш керак. Бироқ ҳажга бориш фақат орзу-ҳаваснинг ўзи билан битадиган иш эмас. Ҳатто бир одам туғилганидан умрининг сўнгига қадар ҳажга боришни орзу қилса ҳам унга ҳаж фарз бўлмаслиги мумкин.

Қайта-қайта ҳажга бориб келган. Яна бормоқчи бўлиб турган юртдошларимизга тавсиямиз шуки, ҳажга бир марта бориш фарз, қолганлари нафл ибодат ҳисобланади. Бир марта ҳажга бориб, фарз ибодатини бажариб келган ҳожилар навбатини ўзидан кейинги кишиларга бергани маъқул. Негаки, бу ерда икки мўмин фарз ва нафл ибодатини қаршилашяпти. Агар ҳаж нафл бўлиб турган киши ҳаж фарз бўлиб турган кишига ўз навбатини берса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Чунки аввал ҳаж қилган биродарларимиз Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилганидек: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақатгина жаннатдир” (Имом Аҳмад ривояти), деган улуғ мақомни қўлга киритдилар. Бу улуғ мақомни бошқаларга ҳам улашиш зарур.

Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).

Дарҳақиқат ҳаж инсон ҳаётида яхшилик сари тубдан бурилиш ясайдиган жараён. Аминмизки, бу жараённи бошидан кечириб, Исломнинг сўнгги – бешинчи рукнини адо этмоқчи бўилб турган юртдошларимиз умр сафари асносида ва муқаддас заминга борганларида ўзларининг юксак одоб-ахлоқлари билан буюк мутафаккирларнинг, Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг, Замахшарийларнинг авлоди эканини амалда исботлайди.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўз байтини заёрат қилишни, ҳаж арконларини бекаму кўст бажаришни насиб айласин!

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@fitratuz
👍2❤1
Audio
Фақихларнинг муҳаддислардан фарқи
(Раддия)
@Diyonatli
👍3