Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЁМҒИР ЁҒА БОШЛАГАНДА ЁМҒИР ОСТИДА ТУРИШ

Анасдан ривоят қилинади:
"Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёмғирда қолдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини шимардилар ва баданларига ёмғир теккиздилар.
"Нимага бундай қилдингиз?" дедик.
"Чунки у Робби ҳузуридан эндигина тушди", дедилар".
Шарҳ: Исломда ёмғир бошлаганда уни баданига теккизиш бор экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилган эканлар.
Ёмғир ёққанида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин", дер эдилар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
ТАЯММУМНИНГ ФАРЗЛАРИ ТЎРТТА:

1. Намоз, жанобат, ҳайз ва нифосдан покланиш каби нима учун таяммум қилишни хоҳласа, ўша нарсанинг нияти билан таяммум қилиш;

2. Таяммумни пок ер жинсига қилиш;

3. Юзга масҳ тортиш (сийпалаш);

4. Икки қўлнинг тирсакларигача масҳ тортиш.

ТАЯММУМНИНГ СУННАТЛАРИ:

а) "Бисмиллаҳ..."ни айтиш;

б) зарбни кафтнинг ичи билан қилиш;

в) қўлдаги чангларни силкитиб ташлаш; тартиб билан қилиш, яъни аввал юзга, кейин қўлга масҳ тортиш;

г) кетма-кет қилиш, яъни ният қилиб таяммумни бошлагач, то тугагунча бошқа амални қўшмаслик;

д) соқол ва бармоқлар орасига ҳилол қилиш;

е) кенг узук бўлса, уни қимирлатиб, остига масҳ етказиш, аммо узук тор бўлса ёки соатга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни таяммумдан олдин ечиб қўйиш керак, чунки уларнинг остига масҳ етмайди;

ё) масҳни ўнг қўлдан бошлаш.
Буларнинг ҳаммаси суннат ҳисобланади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

Дуонинг одоблари кўпдир. Ўшалардан баъзиларини эслаб ўтайлик:
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
3. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
5. Азму қарор билан, иккиланмай, бўшашмай сўраш.
6. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва "Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти", демаслик.
7. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
8. Ўзини ва ўзига тобе шахс ва нарсаларни дуоибад қилмаслик.
9. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
10. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилиш.
11. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
12. Дуони уч марта такрорлаш.
13. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийими ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилиши. Акс ҳолда дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
14. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, "Эй Роббим, эй Роббим", дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан овқатлангандир. Бас, қандай қилиб унга ижобат қилинсин", деганлар.
15. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
16. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғиш бошланган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
17. Овозни ўртача қилиб - жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
18. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо билан дуо қилиш лозим.
19. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
20. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб дуо қилиш лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
- Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
- Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди - мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
ҲАБИБИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ҚАТТИҚ ТАЪСИР ҚИЛГАН СУРАЛАР

Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ сочингизга оқ тушибдими?!" деб сўради. Шунда у зот: "Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир суралари оқартирди", дедилар".
Термизий, Ҳоким, Байҳақий, Абу Яъло ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, умматлари ҳақида қаттиқ қайғурганлар. Натижада у зотда кексалик аломати барвақт намоён бўлган.
Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди", деганлар.
Ибн Асокир ривоят қилган.
Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: "Сочимни Ҳуд сураси оқартирди", дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими? - деб сўрадим. Шунда у зот:
- Йўқ, балки "Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!" (Ҳуд сураси, 112-ояти)дир - дедилар.
Байҳақий "Шуабул имон"да ривоят қилган.

"Қуръон - қалблар шифоси"

👉 @diyonatli
👍4❤1
УЛАР ҚАНДАЙ ЯШАШАР ЭДИ?

Саҳобалардан бирининг ҳаёти билан яқиндан танишайлик. Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али розияллоҳу анҳу эрта тонгда уйғониб хотини Фотима розияллоҳу анҳо билан егулик таом қидириб кетишар, аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али розияллоҳу анҳу қаттиқ совуқлиги туфайли устига қалин пўстин кийиб, Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: "Эй аъробий! Кел, ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман", - деди. Али розияллоҳу анҳу бир қанча вақт ишлаб, қўллари қавариб, жисми толиқиб, ҳар челак ҳисобига биттадан хурмони қўлга киритиб, ундан Пайғам алайҳиссаломга ҳам улашиб, қолганини Фотима розияллоҳу анҳо билан кун бўйи еб юришди.
Улар мана шундай ҳаёт кечиришган эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан, уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган ҳақ дин билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалб қувончи, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий қувватга эга эдилар.
Энди Қоруннинг саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
"Билингларки, бу ҳаёт дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Бу дунёдаги ҳаётнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид сураси, 20-оят).
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Аммор розияллоҳу анҳуларда эди. Чунки Билол розияллоҳу анҳу ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон розияллоҳу анҳу эса ҳамиша ростгўй эди. Аммор розияллоҳу анҳу эса аҳдига вафо қилар эди.
"Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир" (Аҳқоф, 16-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
"КОФИРУН" ВА "ИХЛОС" СУРАЛАРИНИ НАМОЗДА ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг икки ракат суннатида "Кофирун" билан "Ихлос" сурасини қироат қилганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши бомдоднинг икки ракатини ўқиди. Биринчи ракатда "Кофирун" сурасини қироат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу - Парвардигорини таниган банда", дедилар. Ҳалиги одам иккинчи ракатда "Ихлос" сурасини ўқиди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Бу - Парвардигорига иймон келтирган банда", дедилар.
Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозининг икки ракат суннатида "Кофирун" билан "Ихлос" сурасини қироат қилардилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йигирма беш марта кузатдим. У зот бомдоддан олдинги, шомдан кейинги икки ракат суннат намозида "Кофирун" билан "Ихлос" сурасини қироат қилардилар.
Яна Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қилинади: "Мен Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қирқ кун кузатдим. У зот бомдод намозининг икки ракатида "Кофирун" ва "Ихлос" сурасини ўқиганларини, "Бу икки сура қандай яхши! Улардан бири ("Кофирун" сураси) Қуръоннинг тўртдан бирига, бошқаси "Ихлос" сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг", деб айтганларини эшитдим".
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозида "Аъло", "Кофирун", "Ихлос" сураларини ўқирдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳни тавоф қилганларидан кейин икки ракат намоз ўқиганлар. Унда "Кофирун" билан "Ихлос" сурасини қироат қилганлар.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
БОЛА БОШИДАН...

Ривоят қилинишича, мўминлар амири Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун (кейинчалик у ҳам халифалик тахтига ўтирган) ёшлигида Кисоийдан Қуръон ўрганарди. Зеҳни ўткир, зукко бола эди. Дарс қилаётиб, мабодо Қуръондаги бирон оятни хато ўқиса, устози бошини кўтариб, Маъмунга қараб қўяр, у ўша оятни қайтадан тўғрилаб ўқирди. Бир куни "Сафф" сурасининг "Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган ишларингизни гапирасизлар?!" оятини ўқиганида Кисоий бошини кўтариб, бир қараб қўйди. Маъмун, одатига кўра оятни такрорлади, ҳеч қандай хатога йўл қўймаганини билди. Лекин устозига бирон нарса демади. Дарс тугагач, уйига бориб отасидан сўради:
- Эй мўминлар амири! Сиз Кисоийга бирон нарса ваъда қилганмидингиз?
Ҳорун ар-Рашид:
- Ҳа, унга ваъда бергандим, лекин ҳали бажарганим йўқ. Нима, у сенга бирон нарса дедими? - деди.
Маъмун ўша оятни ўқиётганида устози бир қараб қўйганини айтди. Ҳорун ўғлининг устози бир қараб қўйганини айтди. Ҳорун ўғлининг кичик бўлишига қарамай, оқил, зукко эканидан хурсанд бўлди, ваъдасини тезда амалга оширишни дилига тугиб қўйди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ТАЯММУМНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР:

1. Таҳоратни бузувчи ел, бўшаниш, уйқу каби ҳар бир нарса таяммумни ҳам бузади.
2. Агар киши сув йўқлиги сабабли таяммум қилган бўлса, сувни кўриши билан таяммум бузилади.
3. Сув ишлатишга ожиз бўлган киши бунга қодир бўлиши билан ҳам таяммум бузилади. Агар бир киши жунуб бўлиб, таяммум қилган бўлса, сўнг унда кичик таҳоратни бузадиган нарсалар содир бўлса, у яна жунуб ҳолатига қайтиб қолмайди, балки бу кичик таҳоратсизлик ҳукмида бўлиб, унга ёддан Қуръон ўқиш, масжидга кириш каби амаллар жоиз бўлади. Аммо унинг таяммуми катта таҳоратсизлик содир қиладиган амаллар билан бузилган бўлса, то у таяммум қилмагунича жунуб ҳукмида ҳисобланиб, Қуръон ўқиш, масжидга кириш ва шуларга ўхшаш жунуб кишига жоиз бўлмаган амаллар бунга ҳам дуруст бўлмайди.
Сувни топишга умид қилган кишининг намозини охирги вақтида ўқиши мустаҳаб (яъни маъқулроқ). Сув яқинимда, деб гумон қилган кишига сувни ахтариш вожиб (шарт) бўлади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Одамлар билан муносабатларнинг ўз чегараси бор.
Ҳусайн ибн Алидан ибрат олгин. У зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг неваралари. У зотни ўлдиришганида ҳам одамлар ҳеч нарса дейишмади. У зотни қатл этиб, калласини олган қотиллар эса эришган ғалабалари учун такбир ва таҳлил айтишди.
Аҳмад ибн Ҳанбални ҳибсга олиб қамчи билан уриб ўлдиришларига озгина қолганида ҳам ҳеч ким ул зотнинг ёнини олмади.
Ибн Таймияни асир олиб, хачирга тескари миндириб, шаҳарда сазойи қилиб ўлдиришганида ҳам жанозасига келган оломон парво қилмади. Чунки уларнинг бу ҳақда ўз тушунчаси, фикри бор эди.
"Улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар" (Жосия сураси, 19-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ПЎЛАТ ИРОДА

Ислом ўлкасидан бир талаба Ғарб давлатларидан бирига, яна ҳам аниқроғи Англияга ўқишга борди. У ерда тилни ўрганиш мақсадида англиялик диндан йироқ бир оила хонадонида яшади. Бола эса диндор эди. У эрта тонгда уйғониб, совуқ сувда таҳорат қилар эди. Кейин намоз ўқийдиган хонасига бориб, Роббисига сажда, рукуъ қилиб, тасбеҳ ва ҳамд айтар эди. Хонадон соҳиби бўлмиш кампир бу ҳолатни ҳар куни кузатар эди. Кунларнинг бирида: "Сен ҳар куни нима қиласан?" деган эди, бола: "Агар намозни вақтидан кечиктирсам, Роббим мендан буни қабул қилмайди-да", деди. Шунда кампир бошини эгди-да: "Бу темирни ҳам синдирувчи ирода-ку", - деди.
"Уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар" (Нур сураси, 37-оят).
Солиҳ зотлар мана шу ирода туфайли Фиръавннинг сеҳргарларини инкор этиб, оламлар Робби Аллоҳга иймон келтиришди. Фиръавнга қарата: "Улар дедилар: "Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган аниқ ҳужжат-мўъжизани ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан" (Тоҳа сураси, 72-оят).
Ҳубайб ибн Зайд Мусайламани тавҳидга чақирди. Мусайлама эса уни қиличи билан майда-майда қилиб ташлади. Ҳубайб эса бақирмасдан ва титрамасдан Роббисига шаҳид ҳолатда йўлиқди.
Хубайб ибн Адийни ўлдириш мақсадида дор олдига келтиришганида қуйидаги байтни айтди:
"Қандай ўлишимнинг не қизиғи бор,
Мусулмон ҳолимда шаҳид бўлсам, бас!
Ўлимим Аллоҳнинг йўлида бўлгач,
Унинг измида-ку ҳар қандай нафас".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


👉 @diyonatli
👍6❤1
БЕМОР КЎРГАНИ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ

Абу Асмодан ривоят қилинади:
"Ким биродарини кўргани борса, жаннатнинг хурфасида бўлади".
(Осим ровийлардан бири) Абу Қилобага:
"Жаннатнинг хурфаси нима?" дедим.
"Жаннатнинг мевалари", деди.
Абу Қилобага:
"Абу Асмо кимдан ривоят қилган?" дедим.
"Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан", деди".
Шарҳ: Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафида бемор ётган кишилар туришади. Ушбу ҳадисда беморни бориб кўриб, унга шифо сўраб дуо қилиш улкан фазилатли иш экани айтилмоқда.

"Одоблар хазинаси" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1
ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр - беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ану шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ою 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ою 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ою 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ою 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ою 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ою 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ою 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ою 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ою 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ою 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ою 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ою 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ою 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун туртки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
ЖУМА ХУТБАСИ

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл:
"Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
"Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани доимо пешин вақтида ўқиганлар.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.
Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ДОНО БОЛА (Жуда таъсирли воқеа)    

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
—Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

👉 @diyonatli
👍7❤1
ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН БИРИДИР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина (ёки Макка) чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ", дедилар. Кейин: "Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди", дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: "Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?" дейишди. "Шояд, булар қуримагунча (ёки то булар қуригунича) улардан (азоб) енгиллатиб турилса", дедилар".

"Олтин силсила" китобидан.

👉 @diyonatli
👍8❤1
НИМА УЧУН АВВАЛО НАМОЗ ДЕЙИЛГАН?!

✅ НАМОЗ – Қиёмат куни бандани биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амали.

✅ НАМОЗ – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.

✅ НАМОЗ – агар вақтида ўқилса Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан.

✅ НАМОЗ – мўминларга вақтида фарз қилинган.

✅ НАМОЗ – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган нарса.

✅ НАМОЗ – дунё машаққатларидан роҳат.

✅ НАМОЗ – хатоларни ўчиради.

✅ НАМОЗ – банда билан Роббисини орасини боғлайди.

✅ НАМОЗ – тарк қилиниши мўминликдан чиқариб юборади.

✅ НАМОЗНИ – тарк қилган киши ҳалокатга боради.

✅ НАМОЗНИ – тарк қилган киши дўзахнинг сақар водийсидан жой олади.

✅ НАМОЗНИ – тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади.

👉 @diyonatli
👍10❤1
ЭРКАКНИ АЁЛГА АЙЛАНТИРИШ ВА АКСИНЧА ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13-20 ражаб (1989 йил, 19-26 февраль) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки бу Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Аллоҳ таоло Қуръонда шайтоннинг гапини нақл қилиб: "Уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар", деган (Нисо сураси, 119-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
"Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак билан терувчи аёлларни, мўйчинак билан тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин", деди.
Бу гап Бану Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб, бу ҳақда сўради. Бас, у:
"Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг Китобида бор", деди".
Имом Муслим ривоят қилган.
Иккинчи: Бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг ғолиб тарафига қаралади.
Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл билан даволаб, эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.
Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл билан даволаб, аёллигига етган йўқотиш жоиз бўлади.
Бу даволаш жарроҳлик йўли билан ёки гармонлар билан бўлса ҳам, барибир. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволашдир ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш доирасига кирмайди.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7❤1
ЖАННАТ ОРЗУСИДАГИ АЁЛ

Эрингга эътиборли бўлгин, чунки у сенинг учун ё жаннатинг ёки дўзахингдир

Азиз муслима опа-сингиллар, мурожаатимиздан англадингизки, бу мавзуимиз сиз азизларнинг оиладаги ўрнингиз, аёллик ва оналик вазифаларингизни нечоғлик тўла-тўкис адо этиш билан, кўнглингизда пайдо бўладиган икки дунё саодатидан умидворлик ҳисси устида бўлади. Аммо: «қарс икки қўлдан» деганларидек, оилада эркакларнинг ўрни, масъулият ва бурчлари ҳақида ҳам бироз тўхталдик. Маълумки, оила ҳам жамиятнинг кичик бир бўлаги бўлиб, унда аёлнинг ўрни беқиёсдир. Аёл оиланинг фариштаси, сарамжон-саришта уй бекаси. Аёл жисмонан эркакларга нисбатан заиф бўлса ҳам, оиланинг юкини кўтара олишга қодир. Аммо унинг кўнгли нозик ва таъсирчан бўлгани сабабли шунча юкни кўтарган аёл эри ва оила аъзоларининг салгина қўпол муомаласи ёки оиладаги бирор вазият юзасидан берган танбеҳини кўтара олмаслиги мумкин. Чунки аёл оиладаги беҳисоб ташвишлар ва уй-рўзғор юмушларидан чарчаши туфайли шундай ҳолатга тушиши табиий. Бундай вазиятда эри уни тўғри тушунган ҳолда хотинига нисбатан яхши муносабатда бўлиши лозим. Чунки оиладаги муносабатлар икки тарафлама бўлиб, эркак ва аёлнинг ўзаро мослашувига асосланади. Шунинг учун ҳам эр-хотинлик муносабатлари бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва оиладаги ўринларини тўғри англашлари асосида шаклланади. Бунда, айниқса, аёлнинг эрига итоатли ва оила аъзоларига гўзал муносабатда бўлиши муҳим ўрин тутади.

👉 @diyonatli
👍4❤1