ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!
Жаҳл чиққанда ақл кетади, оқибат дилга шикаст етказувчи аччиқ сўз айтилди. У ўша дамда нафсимизга жуда маъқул бўлади. Лекин унинг ортидан бахтсизлик келади. Игна билан қудуқ қазигандай топган ҳамма яхши нарсаларингизни жаҳл бир зумда сувга оқизади. Жаҳл кишининг энг катта душманидир. Буни асло ёддан чиқармаслик лозим. Жаҳлдорлик - ўткинчи телбаликдир. Шунинг учун жаҳл отидан тушмагунча, бирор қарор қабул қилманг, бировга бир оғиз ҳам гапирманг. Жаҳл устида нималардир деб, яқинидан бир умрга айрилганлар камми бу дунёда?! Жаҳл устида қилинган ҳар бир иш сизга фақат зарар келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидай: "Ҳақиқий иродаси мустаҳкам, кучли киши - рақибини енгган эмас, балки жаҳлини (ғазабини) енга олган кишидир".
Бирор нарсадан асабийлашиб турган кишини жаҳл отидан тушириш, унга яхши гапириб ғазабига сув сепиш - чин мўминнинг ишидир. Аксинча, аччиғи чиқиб турганида баттар гиж-гижлаб, яқин кишиларни уриштириб қўядиган нокаслар ҳам учраб туради, бу ҳаётда! Ҳатто, жаҳл кишини иймондан айиришгача боради. Жаҳлини енга олмаган кишилар оилада ҳам ўз ҳурматини йўқотади. Синган чиннини асл ҳолига қайтариб бўлмаганидай, баъзи оилавий муносабатларда ҳам аввалги севгини қайтариб бўлмайди. Жаҳл сабаб эр-хотин уришиб қолса, тезда ярашиб кетиши керак. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам ундай бўлмайди. Асоссиз жаҳл туфайли эр-хотин орасида низо, бошқа салбий муносабатлар пайдо бўлиши мумкин. Қуйида берилган маслаҳатларга амал қилсангиз, бундай аламли кунларни четлаб ўтишингиз мумкин:
• Эр-хотин орасида тушунмовчилик туфайли жанжал чиқса, ҳақоратлашга йўл қўйманг. Бунинг ўрнига ўз фикрингизни уқтиринг. Аммо турмуш ўртоғингизни ҳақорат қилманг. Жаҳл устида айтилган ҳақорат қалбни жароҳатлайди ва бир умрга меҳрибон умр йўлдошингизни йўқотасиз.
• Жаҳлингиз чиқиб уришаётганингизда турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ёки дўстлари номини асло тилга олманг.
• Мавзудан четлашманг. Эр-хотин уришаётганда юз йил олдинги можароларни қўшманг. Акс ҳолда жанжал катталашиб кетади.Фақат жанални келтириб чиқарган мавзуни муҳокама қилинг.
• Жаҳл иймондан айиради. Асло болалар олдида жанжаллашманг. Улар ёнида бир-бирингизни камситманг, ҳақорат қилманг. Фарзандингиз сизни тушунмай нотўғри хулоса чиқаради. Жаҳл устида шундай қилсангиз, фарзандингиз олдида ҳурматингизни йўқотасиз ва у сизнинг насиҳатларингизни инобатга олмай қўяди.
• Уришаётганингизда турмуш ўртоғингиз нима деётганига ҳам қулоқ солиб кўринг: балки у ҳақдир.
Ўзаро тушунмовчилик ёки аламдан сўнг айбдор кечирим сўраса, урушнинг нимадан келиб чиққани ҳам эсдан чиқади. Жаҳл устида бир-бирини ранжитгандан кўра, ширин гап билан вазиятни юмшата олиш ақлли кишининг ишидир. Жаҳл ҳам ҳаётда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Шундай экан, ўзингизни иймонли санасангиз, ақл билан иш юритинг. Нафсингиз ҳукмига кирсангиз, жаҳлга берилиб, кўп нарсани йўқотасиз. Наҳотки, нафсингизни назорат қилиш шунчалар қийин бўлса?! Балки, дангасалик қилаётгандирсиз? Ҳаётингиз гўзал бўлиши шу оддий ҳақиқатга боғлиқ эканлигини унутманг. Ҳар қадамингизда бахт сизни кулиб кутиб турибди. Эрта тонгда шу кунга етказгани учун Аллоҳга шукрона келтириб, яхши ниятлар билан ҳаётингизнинг бир кунини бошласангиз, бахтсиз саналасизми? Ҳамма гап ўзимизда, қилаётган ниятимизда! Ҳаёт сизга кулиб боқмаса, сиз ҳаётга кулиб боқинг...
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli

👍4
НАМОЗДАН ЁРДАМ ОЛИНГ
"Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир". (Бақара сураси, 214-оят).
Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса: "Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
Солиҳ салафлар ҳаётлари билан танишиш мақсадида тарих китобларини ўқисангиз, бир нарсани кузатасиз: агар улар устига қийинчиликлар бостириб келса ёки бирон кулфат юз берса, итоаткорлик ила намозга шошардилар. Шунда иқтидор, ирода ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар эди.
Хавф-хатар чоғида ва ўлим хавфи келганида, хавф намозини ўқиш лозим. Чунки энг катта хотиржамлик ва энг яхши осудаликни қалб ҳузури ила ўқилган намоз беради.
Руҳий ва нафсий касалликларга чалинган авлод ўзини бу оғир азобдан сақлаш учун энг биринчи галда масжиднинг тупроғини ялаб, пешоналарини Раббилари розилиги учун чанг қилмоқлари лозим. Акс ҳолда, кўзёшлари қовоқларини ачиштириб, хафалик асабларни парчалайверади. Ҳеч бир нарса уларга намозчалик тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди.
Агар фикр юритсак, гуноҳлар учун каффорат ҳам, Раббимиз ҳузуридаги даражамиз юксалиши сабабчиси ҳам ҳар кунлик беш вақт намозимиздир. Шу маънода у энг буюк неъматдир. У яна ғамларимизнинг улкан муолажаси, дардларимизнинг давосидир. У қалбларимизни соф ишонч ҳис-туйғуси ва барча нарсадан розилик ҳислари билан тўлдиради.
"Ўкинма" китобидан.

КАМПИРЛАР ЖАННАТГА КИРМАЙДИМИ?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ансория кампир келиб:
- Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени жаннатга киритсин, - деди. У зот:
- Кампирлар жаннатга киришмайди, - дедилар. Сўнгра Аллоҳнинг Пайғамбари бориб, намоз ўқидилар ва кейин Оишанинг олдига қайтиб келдилар. Шунда Оиша:
- У гапингиздан хафа бўлганга ўхшайди, - деди.
- Ҳақиқатан шундай: Аллоҳ агар уларни жаннатга киритса, қиз ҳолларида киритади, - дедилар".
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👍2
АБУ ҲУРАЙРАНИНГ ОНАСИ
Абу Муррадан ривоят қилинади: "Мадина волийси Марвон Абу Ҳурайрани ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Унинг уйи Зулҳулайфада эди. Онаси бир хонада, у эса бошқа бир хонада яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб:
- Ассалому алайкум, онажон! Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! - дер эди. Онаси ҳам:
- Ва алайка, ўғилгинам! Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! - дер эди.
- Кичиклиимда тарбиялаганингиз учун сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! - дер эди.
- Кексайганимда яхшилик қилганинг учун сенга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! - дер эди онаси.
Кейин уйга кирмоқчи бўлса ҳам шундай қилар эди".

ШИРКНИНГ ТАЪРИФИ ВА УНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Ширкнинг ҳақиқати - инсоннинг Аллоҳ Ўзининг олий зотига хос қилган ҳамда бандаликка шиор қилган сифат ва амалларни бошқа махлуқни рози қилиш учун бажаришидир.
Мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр қилиши, бошига мушкул иш тушганда ундан ёрдам сўраши ва уни ҳар жойда ҳозиру нозир, деб эътиқод қилиши ҳамда унда тасарруф қилиш қудрати бор, деб ўйлашидир. Буларнинг ҳаммаси ширкдир. ("Ал-Ақийдатул Исломия ас-Суннийя" 85-бет. Аллома Абул Ҳасан Али Надавий).
Имом Валиюллоҳ Деҳлавий наздида ширкнинг моҳияти шуки, инсон томонидан баъзи шаъни улуғланган одамлардан содир бўлган ғаройиб ишлар улар башар жинсида учрамайдиган, улуғ Аллоҳгагина хос бўлган камолот сифатларидан бирига эга бўлгани учунгина содир бўлди, деб ишонишдир. Инсоннинг "Бу хусусият Аллоҳ таолодан бошқада йўқ, У фақат улуҳият либосини Ўзидан бошқага ечиб берсагина ёки ўша бошқа кимса гўё Аллоҳнинг зотида бирлашиб, Аллоҳнинг зоти қолсагина, бу нарса амалга ошади", деб ишониши ёки шунга ўхшаш турли хурофотларга эътиқод қилиши ширкнинг ҳақиқатидир.
"Ақийдатут-таҳовия" шарҳининг талхийси китобидан.

👍1
РИЗҚ ҲАҚИДА КЎНГЛИНГИЗ ХОТИРЖАМ БЎЛСИН!
Ҳар бир банданинг ризқи Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Одам боласи дунёга келгач, тақдирига ёзилган насибаси хоҳласа-хоҳламаса-келаверади.
Инсон ҳечам хавотир олмасин, пешонасига битилган ризқ-рўзини охиригача емагунича дунёни тарк этмайди.
Қуръони карим бизни ризқ борасида хотиржам бўлишга чақиради: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ерда, осмонда, сувда, ер остида қимирлаган жонзотлар ризқини етказиш Аллоҳнинг зиммасидадир. Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда тақдир этиб ёзиб қўйилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким мусулмон бўлса, етарлича ризқлантирилган, Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатли қилиб қўйган бўлса, аниқ нажот топибди".
Эрталаб уйқудан турганингизда тан-жонингиз соғ, тўрт мучангиз омон, юртингиз тинч, ейишга бир бурда нонингиз бўлса, мана шу бахт эмасми? Аллоҳ сизга ризқ-рўз, саломатлик, хотиржамлик неъматини берибди, шукр қилиб яшанг. Атрофга бир қаранг: дунёда тинчлик-хотиржамликдан бебаҳра одамлар қанча?! Шукрки, Аллоҳ диёримизни тинч, осмонимизни мусаффо, заминимизни баракали қилиб қўйган. Бу неъматларга шукр қилсак, Аллоҳ янаям кўпайтириб беради.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ беради. У Эшитувчи, Билгувчидир" (Анкабут сураси, 60-оят).
Аллоҳ ҳар бир тирик жоннинг ризқини етказиб туради. Ризқ-рўзини эплаб тополмайдиган, ҳеч вақоси йўқ қанчадан-қанча заиф жонзотлар бор. Аллоҳ уларнинг ҳеч бирини насибасиз қолдирмайди, барчасини ризқлантиради.
Эътибор берсангиз, руҳий безовталик, ҳаловатсизлик кўпинча тирикчилик билан боғлиқ муаммолар сабабидан келиб чиқади. "Энди нима бўлади? Қандай тирикчилик қиламан?" каби саволлар инсон миясида чарх уради, тинчини бузади, оромини ўғирлайди. Аммо мўмин киши учун бундай хавотир бегона. Нега десангиз, у Аллоҳнинг ваъдасига ишонади, ризқ талабида ҳаракат қилади. "Аллоҳ ризқ-насибамни етказади" деган ишонч билан ҳалол меҳнат қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳалолликда гап кўп. Ҳалол ишлаш, ҳалол яшашнинг ҳузур-ҳаловатига ҳеч нарса етмайди.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Танса
Усмоний султон Сулаймон Қонуний Франция императори Франсуага қуйидаги мазмунда бир мактуб юборган эди:
«Менким, қирқ саккиз юртнинг императори Қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда «танса» номида хотин билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номаи ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг тўхтатдинг, тўхтатмасанг, менинг ўзим бориб тўхтатаман!».
Ушбу мактуб туфайли Францияда тўла юз йил танса ўйини ман этилди.
Сайёҳ Хаммернинг “Тарих” китоби.

👍3
Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
Изоҳ:
Ҳар бир инсон озми-кўпми бошқаларга ёқишни истайди. Бу туйғу аёлларда янада кучли бўлади. Аёллар бошқаларга ёқишни, эътибор марказида туришни истайди. Шу боис ташқи кўринишлари билан ўзгаларнинг диққатини жалб этишга интилади. Бироқ унинг гўзаллиги баъзи ёмон ниятли ва ахлоқсиз эркакларнинг нафсини қўзғатиши мумкин. Атрофимизда, оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа жойларда тубан ва жирканч ҳолат – номусга тегиш ҳодисаларининг гувоҳи бўламиз. Ҳар қандай жамиятда яхши инсонлар билан бир қаторда қабиҳ ниятли одамлар, ор-номус душманлари бўлади. Машинамиз ўғирланмаслиги учун гараж эшигига қулф осиб, автосигналлар ўрнатганимиздек, номус ва иффатимизга ҳам зарар тегмаслиги учун керакли тадбирларни кўриш зарур. Хотиннинг нияти тўғри бўлиши, ҳақиқий либос эса, тақво либоси ва Аллоҳ қўрқуви эканини билиши жуда муҳим. Шунинг билан бирга аёл, Аллоҳ таоло буюрганидек, бегона эркакларга кўрсатилиши керак бўлмаган зийнат ва вужудини муҳофаза этишга мажбур.
Аёл киши гўзаллигини эридан яширмаслиги, унинг учун ясаниши, унга гўзал кўринишга интилиши лозим. Зеро, хотини чиройли бўлган, хотинидан мамнун ва рози эркак бошқаларга қарамайди. Хотин киши уйида, эрининг олдида истаган шаклда кийиниши, безаниши, ўзига оро бериши мумкин. Уй ичида, эрининг олдида ўзига эътибор бермай, ташқарига чиққанда ўзига оро берадиган аёл эрини мамнун эта олмайди, уни ранжитади. Хотинини уйда доимо кўримсиз кийимларда, эътиборсиз ҳолатда кўрган эркак ташқарида бошқа аёлларга мойиллик билдиради. Шу боис бу борада ҳам аёл кишига катта масъулият юкланади.
“Бахтли оила” китобидан.

СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛ
Эй менинг ўғлим мукаммал адо этсанг, то сўнгги нафасинггача камол топгайсан. Ўзинг амал қилган ҳолатда бошқаларни ҳам яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтаргин. Сенга етгувчи синовларга сабр қилгин. Ҳеч қачон такаббурлик билан киши юзига қарамагин. Балки мулойимлик, очиқчеҳралик, ва тавозеъ билан киши юзига боқ. Йўлда юрсанг, одоб билан қадам ташлагинки, ҳаракатинг жоҳиллар ва дунёпарастларники каби бўлмасин. Тез ҳам юрма, қадам ташлашинг суст ҳам бўлмасин. Афзали шуки, илдамлик билан оғир юришнинг ўртаси бўлсин. Чунки илдам юрмоқ енгиллик аломатидир. Кичик тебранмоқ хайр ва улуғлик нишонасидир. Ўрта юрувчи бўлгин ва тавозеъ билан қадам қўйгин. Сўзлаганда овозингни юқори кўтармагин, яъни фарёд қилгувчи наъра тортгувчи, узун тилли ва қаттиқ гапиргувчи бўлмагин. Агар овозингни юқори кўтариб, кишига ёқмайдиган бўлмагин. Агар овозингни юқори кўтариб, кишига ёқмайдиган қилиб сўзласанг, ёмон овозлилардан бўласан. Чунки овозларнинг ёмонроғи эшакникидир.
Луқмони Ҳаким

САҲОБАЛАР
"Қуръон таржимони" лақабини олган
саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Тўрт кишини мукофотлаш қўлимдан келмайди:
1. Биринчи бўлиб салом берган кишини.
2. Мажлисда менга жой берган кишини.
3. Менинг ҳожатимни раво қиламан деб оёғи чанг бўлган кишини.
4. Тўртинчи кишини эса мен томондан фақат Аллоҳ таоло мукофотлаши мумкин.
Сўрашди:
– У қандай киши?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар:
– У бир кишики, унинг бошига бир иш тушган. Кечаси билан кимнинг олдига борсам деб ўйлаб, ухламасдан чиққан. Сўнг мени бунга муносиб деб билиб, менинг олдимга келган.
Эҳ, саҳобалар! Фариштамисиз ёки инсон?!
"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.
@diyonatli

ТЎРТ ХИСЛАТ
Ҳотами Асомдан: "Аллоҳга таваккулда нимага эришдинг?" деб сўрашди. У бундай жавоб берди: "Тўрт хислатга эга бўлдим: билдимки, ризқимни мендан бошқа ҳеч ким емайди, шунда нафсим бундан хотиржам бўлди. Билдимки, амалимни мендан бошқа ҳеч бир киши қилмайди, шунда у билан машғул бўлдим. Билдимки, ўлим тўсатдан келади, шунда ундан олдин ўлимга тайёрландим. Билдимки, қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ назаридан четда бўлмайман, шунда Ундан ҳаё қилдим".

АЛЛОҲ ҲИРСИНГНИ ЗИЁДА ҚИЛСИН!
Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса, ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни: "Ва албатта сен буюк хулқдасан", – деб мақтаган мақтовидир деявер.
Чунки инсонлар мақташганда ҳаддан ошишади. Мақтовчи шахснинг ё ҳислари устунлик қилиши мумкин, ёки муҳаббати кўзини ўтмайдиган қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Аммо Аллоҳнинг мақтови муносиб бўлган зотга муносиб зот томонидан муносиб мақтов бўлади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазаб пайтида ҳам, розилик пайтида ҳам, тинчликда ҳам, урушда ҳам, сафарда ҳам, муқимликда ҳам гўзал хулқ узра эдилар.
Каттага ҳам, кичикка ҳам, дўстга ҳам, душманга ҳам гўзал муомалада эдилар.
Инсонлар хато қилганида ҳам уларнинг хатосини тўғирлаб қўйиш учун ҳам гўзал услублар қидирар эдилар. Гоҳида насихат беришдан олдин кишиларни хотиржам қилиб олар эдилар.
Абу Бакра (Абу Бакр эмас) розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиш учун масжидга келди. Келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам рукуъ ҳолатидан кўтарилаётган эдилар. Абу Бакра масжидга кирибоқ сафга қўшилмасдан, рукуъга етиш учун орқароқда туриб иқтидо қилиб қўя қолди. Намоз тугагач, Абу Бакра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб воқеани айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
"Аллоҳ (ибодатга бўлган) ҳирсингни зиёда қилсин. Қайтиб бундай қилма!"
Насиҳатдаги одобга боқ. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Сафда турмасдан рукуъ қилишинг жоиз эмас эди", – демадилар.
"Сен шошқалоқсан эй Абу Бакра!" – демадилар.
Ийжобий гап билан бошладилар: "Аллоҳ (ибодатга бўлган) ҳирсингни зиёда қилсин".
Яъни Абу Бакранинг биринчи рукуъга етиб олишга бўлган ҳирсини мақтадилар. Сўнг тўғри йўлни ўргатиб қўйдилар.
Инсон аввал мақтовни қабул қилса, сўнг танқидни қабул қилишга очиқ қалб билан тайёр бўлади. Инсонлар билан муомалада бу жуда муҳимдир.
Уйингда зиёфат қилдинг. Хотининг овқатни шўр қилиб қўйди. Сен унга ёлғиз қолганингизда бундай дегин:
"Баракалла! Овқат ширин бўлибди. Қўлинг жуда ширинда! Аммо фалончининг тавоғида туз озгина кўпроқ тушибди. Келаси сафар эҳтиёт бўл!"
Ана шунда хотининг сенинг мулоҳазаларингни очиқ қалб билан қабул қиладиган бўлади.
Агар унга дабдурустдан "Овқатни расво қилибсан. Сенинг ўзи онанг шундай, овқат қилишни билмайсанлар. Одамларнинг олдида мени шарманда қилдинг" каби гапларни гапирсанг унинг туйғулари умуман тескари томонга ўзгаради.
Сенинг бир ишчинг бор. У кечикиб келади. Сен унга: "Кечикиб келишингни йиғиштир. Ишламоқчи бўлсанг вақтида кел", – дейишнинг ўрнига унинг қалбини асир қилиб: "Сен ўзинг яхши ишчисан. Ишингни кўнгилдагидек бажарасан. Аммо вақтга бироз эътибор берсанг яхши бўлади. Сенда ҳамкасбларингга бош бўладиган қобилият бор" каби гапларни гапирсанг натижани кўрасан.
Биз эса биров билан муомала қилишдан олдин шундай қиламизки, у биз билан ўзи ўртасида баланд девор қилиб олади. Уларга гапирсак бу қулоғидан кириб, наригисидан чиқиб кетади.
Агар биз унга аввал ижобий ишларини айтиб, сўнгра салбийларини айтсак, бу унинг қалбига собит қолишига ёрдам беради, иншааллоҳ!

👍2👏1
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ
Ўртача кулги ғам-қайғуларга шифо ва малҳамдир. Руҳ хурсандчилиги ва қалб қувончида унинг ажойиб таъсири бор. Ҳатто Абу Дардо розияллоҳу анҳу: "Мен қалбим дам олиши учун куламан", деганлар. Инсонларнинг шарафлиси ва ҳурматлиси Муҳаммад алайҳиссалом аҳён-аҳёнда кулиб, озиқ тишлари кўринар эди. Бу нафс дардини англовчи оқил кишилар кулгиси ва нафснинг давосидир.
Кулги шодлик чўққиси, роҳатнинг энг юқори қисми ва мамнуниятнинг ниҳоясидир. Лекин бунда чегарадан ошмаслик шартдир. Ҳадисда: "Кулгини кўпайтирманг! Чунки кўп кулги қалбни ўлдиради", дейилган. Кулгида меъёридан ўтмаслик яхши. Ҳадисда: "Биродарингизни юзига кулиб боқишингиз ҳам садақадир", дейилган. Аллоҳ таоло айтади: "Сулаймон) унинг сўзидан кулиб табассум қилди" (Намл сураси, 19-оят).
Масхаралаб кулиш бундай кулги сирасига кирмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бас, мўъжизаларимизни уларга келтирганида, улар бирданига улардан (мўъжизалардан) кула бошладилар" (Зуҳруф сураси, 47-оят). Кулги жаннат аҳлининг неъматларидандир: "Энди бугун (аксинча) имон келтирганлар кофирлар (усти)дан кулурлар" (Мутоффифун сураси, 34-оят).
Араблар тишлари кўрингудек кулган одамни мақташади, бу хислатни кенг феъллик, қўли очиқлик, табиатан сахийлик, мулойимлик ва хотиржамлик аломати деб билишади.
Ҳақиқатан ҳам Ислом ақида, ибодатлар, ахлоқ ва сулукда ўртачалик асосига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат каби қовоқ солиб юришга ҳам, доим ҳазил-мутойиба билан қаҳқаҳа отиб юришга ҳам буюрилмаган. Лекин жиддийлик, виқор ҳамда хушчақчақликнинг ўртачасига буюрилган.
Юзни тириштириб, қовоқ солиб юриш киши табиатининг норози кайфиятидан, фикрининг остин-устунлигидан, мизожи бузилганидан далолатдир. Аллоҳ таоло кофирлардан бири Валид ибн Муғира ҳақида бундай деган: "Сўнгра (Қуръондан айб топа олмагач) юзини тириштирди ва буриштирди" (Муддассир сураси, 22-оят).

👍1😁1
БАХИЛЛИК ТАЪРИФИ, САБАБЛАРИ, ДАВОСИ
Бахиллик бу:
- Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмаслик;
- эркак кишининг гарданидаги вожиб нафақадан бўйин товлаши, оиласини керакли нарсалар билан таъминламаслиги;
- бой-бадавлат бўла туриб молидан закот чиқармаслик;
- одамларга салом бермаслик;
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам исмлари, сифатлари эслаганда, салавот айтмаслик;
- илм тарқатмаслик, саволга жавоб қайтармаслик;
- вақтга қизғанчилик қилиш. Айрим одамлар нафси учун керагидан ҳам ортиқ вақт ажратади. Савобли ишларга келганда, "Вақтим йўқ", деб баҳона қилади. Мана шундай кимсалар ҳам бахил ҳисобланади. Лекин беҳуда ишлардан узоқ юрадиган, умрини ғанимат биладиган инсон зиқна эмас.
Бахиллик сабаблари:
- мол-дунёни жонидан ортиқ кўриш. Бундай кимса, "Садақа берсам, бойлигим камайиб қолади", деб ўйлайди, ҳамма нарсани пул билан ўлчайди;
- Аллоҳ садақанинг ўрнини тўлдиришга шубҳа билан қараш;
- мол-дунё ўткинчи, садақанинг савоби боқий эканини билмаслик;
- одамлардан нафратланиш, уларни ёмон кўриш. Бундай худбин кимса молидан бировга беришни ўйламайди, фақат ўзининг орзу-ҳавасларини қондириш пайида бўлади;
- нафси буюрган ишни ўйламай-нетмай қилиш;
- бахиллик кенг тарқалган носоғлом муҳитда яшаш.
Бахиллик давоси:
- мол-дунё ўзидан кейин бошқаларга қолиб кетишини ўйлаш;
- бойликка муҳаббатни, узун орзу-ҳавасларни қалбдан чиқариб ташлаш;
- ўлимни эслаш. Вафотидан кейин шунча бойлик меросхўрларига қолишини, не ҳасратда йиққан бойлигининг ҳузурини ўзгалар кўришини ёдда тутиш. Агар садақа қилса, савоби ўзи билан кетади, қабрда нур бўлади, охиратда фойда беради.

МАРҲАМАТНИНГ САБАБИ
Бир куни Ҳасан Басрий йўлда кетаётиб, тупроққа ағанаб ётган бир мастни кўриб қолди. Тепасида бироз қараб турдида, сўнг сув олиб келиб, мастнинг оғиз-бурунларини яхшилаб чайди, юз-қўлини ювди. У одам ҳамон беҳуш ётар эди. Кейин уни йўл четидаги деворга суяб, йўлига кетди. У кишининг бу ишларини кўрган баъзилар:
- Маст одамга нечук бунчалар марҳамат кўрсатдингиз? - деб сўрашди. Шунда Ҳасан Басрий шундай деди:
- Мен унинг намозхон ё тақводор бўлишидан умид қилиб бу ишни қилганим йўқ, балки лой-тупроққа беланган, жирканч ҳолатга келган бадбўй оғзидан "Аллоҳ" деган ном чиқиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, оғиз-бурнини тозалаб қўйдим.😢
Хулoса сиздан...

👏2
АЛЛОҲГА СЕВИМЛИ АМАЛ
Ҳофиз Шамсуддин Саховий айтади: "Машҳур муҳаддис, имом Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозкуний вафот этганидан кейин бир киши у зотни тушида кўрди ва: "Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?" деб сўради. "Аллоҳ мени мағфират қилди", деб жавоб берди имом. "Бунга қайси амалингиз сабаб бўлди?" деб сўради бояги киши. У зот жавоб берди: "Бир куни Исфаҳонга кетаётган эдим. Йўлда қаттиқ жала қуя бошлади. Ёнимда бир неча китобларим бўлиб, бор фикрим шу китобларда бўлиб қолди. Агар булар нобуд бўлса, бутун борлиғимдан айриладиган даражага тушдим. Йўлим очиқ чўлдан ўтаётгани учун ён атрофимда бирон-бир соябон ёки пана жой йўқ эди.Шунда мен китобларни бағримга босганча имкон қадар ёмғирдан сақлаб қолиш учун рукуъ қилаётган каби букчайиб, эгилиб олдим. Ёмғир тинмай қуяр, мен эса букчайганча китобларимни пана қилиш билан овора эдим. Жала тонгга қадар давом этди. Мен бутун тунни шу ҳолатда ўтказдим. Тонг отганда ёмғир тинди ва шундагина мен қаддимни ростладим. Аллоҳ таолога менинг шу ишим севимли бўлиб, шу амалим туфайли У мени мағфират қилди".
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.