Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲАКИМЛАР САБР ҲАҚИДА

Анушервондан ҳикоя қилинади: "Дунёнинг барча ишлари иккига бўлинади. Биринчиси, ечими бор ишлар. Унинг давоси жидду жаҳд билан ҳаракат қилиш. Иккинчиси, ечими йўқ ишлар. Унинг шифоси сабр этиш.
Баъзи ҳакимлар айтдилар: «Ечими йўқ мушкулнинг ечими сабрдир» .
Ким сабрни лозим тутса, албатта, ютуққа эришади.
Сабр енгиллик эшигини очувчи калитдир. Ким сабр қилса, қадр топади. Сабрнинг мукофоти зафарга эришишдир. Бало ўз ечими билан келади.
Яхшиликни тўсиб қўювчи зарарлардан эҳтиёт бўлинг, умид узилган ўринлардан ҳам манфаатни изланг. Ўлимни талаб қилиш билан ҳаётга интилинг. Қанчадан-қанча боқий нарсалар бор, уларга фонийни талаб қилиш билан етилади ва фоний нарсалар бор, уларга бақони талаб этиш билан етилади. Кўпинча қўрқинч ортидан омонлик келади.
Донишмандлар айтади: «Бир ёмонлик ортидан кўплаб яхшиликлар бор»
Асмаъий буни шарҳлаб: «Инсонга етадиган айрим ёмонликлар ўзидан ҳам ёмонроқлари олдида неъматдир» , деган.
Абу Убайда айтади: «Билинг, сизга мусибат етиб турган чоқда сизга етиши мумкин бўлган ундан ҳам оғирроқлари бор эди, улардан омонда эканингизга шукр қилиб, ўзингизга етганини енгил сананг» .
Гоҳида Аллоҳ таоло суюкли бандасига у хушламайдиган томондан келади. Умиди мутлақо узилган, қўлидан келадиган барча ишни қилса ҳам натижа чиқмаган вақтда ёрдам қўлини чўзади. Ана ўша пайтда банда Раббининг қанчалик қудратли Зот эканини ич-ичидан ҳис этади. Бутун умидини фақат Унгагина боғлайди. Умидсизлик изтиробларидан халос бўлиб, Унга таваккал қилиш, Унга суяниш йўлига ўтади. Киши фаровон ва хотиржам дамларида Раббидан юз ўгирмасин. Қандай ҳолатга тушса ҳам Ундан Умидини узмасин, хурсандчилик ва омонлик кунларини кутиб яшасин. Қилган ёмон амаллари эвазига енгилгина мусибат билан синалганидан, оғир жиноятлари учун енгил жазо олаётганидан, бошига ундан оғири тушмаганидан хурсанд бўлсин.
Аллоҳ умид узилган пайтда ҳурсандчилижни беради:
«Ҳар қачон (ўша) пайғамбарлар умидсиз бўлиб: «Бизлар ёлғончи бўлдик», деб гумон қила бошлаганларида, уларга Бизнинг нусратимиз (ёрдамимиз) келур...»;
(Юсуф сураси, 110)
«...Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир»
(Бақара сураси, 153)
«...Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофатлари беҳисоб берилади»
(Зумар сураси, 10)

«Ўкинма» китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:

• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!

• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!

• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!

• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!

• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!

• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!

• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!

• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!

• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!

• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
Имоми Аъзамнинг ҳийлаи шаръийси

Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг дўстлари, ўша даврнинг ҳадис ва қироат олимларидан бўлган Сулаймон Аъмаш бир кеча уйида хотини билан жанжаллашиб, уни қаттиқ ранжитиб қўйди. Лекин жанжалдан сўнг яна хотини билан суҳбатлашишни истади. Хотини эса гапларини умуман жавобсиз қолдирди. Аъмаш ғазабланиб: «Нимага жавоб бермаяпсан?», деб хотинига бақирарди. Уларнинг қизлари «ҳозир гапирмасалар, эрталаб гапирадилар», деб отасини тинчлантирмоқчи бўлди. Бироқ Аъмаш ғазабидан тушмасди. «Агар бу кеча (тонгга қадар) гапирмаса, унинг талоғини бердим», деб қасам ичди.
Қиз онасини қанча гапиртиришга уринмасин, онаси гапиришни истамасди. Эридан қаттиқ ранжиган эди. Аъмаш бир оздан сўнг, ғазабидан тушди ва айтган гапидан жуда афсусланди. Ажралмасликка чора излай бошлади.
Ярим кечаси бўлишига қарамай, уйидан чиқди ва тўғри Имоми Аъзамнинг уйларига йўл олди. Имоми Аъзам ундан ҳол аҳвол сўраганларидан кейин Аъмаш келиш сабабини айтди: «Бу хотин шу йўл билан мендан қутулмоқчи, мени қийин вазиятга солиб қўйишидан қўрқаман. У болаларимни онаси ахир. Бу вазиятдан чиқишга, ажрашмасликка бирор чора борми?», деди.
Имоми Аъзам: «Аллоҳни изни билан бир чора топилар», дедилар. Кейин Аъмаш яшайдиган жойдаги масжид муаззинини чақиртирдилар ва бу кеча бомдод азонини вақти кирмасдан олдин чапиришни тайинладилар. Аъмаш уйига қайтиб азонни кута бошлади. Азон ҳам чақирилди. Бомдод вақти кирмасдан чақирилган азонни эшитган Аъмашнинг хотини тонг отди, деб ўйлаб: «Оҳ қандай яхши, сендай бадфеъл одамдан қутулдим», дея хурсанд бўлди.
Аъмаш эса кула-кула жавоб берди: «Бизни ажралмаслигимизга чора кўрсатган инсондан Аллоҳ рози бўлсин».

Туркчадан Марям Осиё таржимаси.

@Diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namozning farzlari.....
Abdul Hamid domla
(Maslakul muttaqiyn)
@Diyonatli
👍1
Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз

Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй имом! Менинг бир қизим бор, кеча-ю кундуз йиғлаб кўзлари кўр бўлди. Бир келиб бунга бир чора кўрсангиз – деди.
Ҳасан Басрий ҳазратлари рози бўлдилар ва келдилар. Сўнг қизга:
– Қизим, нимага йиғлаяпсан? Кўзларинг ожиз бўлибди, сабабини айт, чора бордир – деди.
Қиз жавоб берди:
– Икки сабабдан йиғлай-йиғлай кўзларимни кўр этдим. Биринчиси, агар бу кўз эрта охиратда Аллоҳни кўрадиган бўлса, У зотга минглаб кўзлар фидо бўлсин, менга унинг ҳеч қиймати йўқ. Иккинчиси, агар охиратда бу кўзлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони кўришга лойиқ бўлмаса, мен буни нега кўз дея олиб юрибман. Аллоҳ бундай кўзларни дунёда иккисини ҳам кўр этсин – деди.
Қизнинг бу ҳикматли сўзларини тинглаган имом Басрий ҳазратлари:
– Биз бу ерга насиҳатчи ва табиб бўлган ҳолда келган эдик... Ҳолбуки, насиҳат ва шифо топиб кетаяпмиз, дея ўзини йиғидан тўхтата олмади...

«Маноқиби авлиё» китобидан олинди. Туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси.

@Diyonatli
👍1
20221105_081901
𝐌𝐚𝐳𝐡𝐚𝐛𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐢𝐧𝐤𝐨𝐫 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐬𝐡 𝐡𝐮𝐤𝐦𝐢....
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝑫𝒐𝒍𝒛𝒂𝒓𝒃 𝒎𝒂𝒗𝒛𝒖)
@Diyonatli
ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
«Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
«Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
«Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллан икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
«Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади». дедилар.
(Термизий ривояти)

Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

👉 @diyonatli
👏3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Хожамнинг ишида барака бўлсин, деган аёл...

Барча аёлларга бу видеони юбориб қўйинглар

@Diyonatli
👍3👏2
ЯХШИЛИК УНУТИЛМАЙДИ

Луқмони ҳаким доимо бошқаларга қарз берар экан. Унинг ҳиммати ва сахийлигини эшитган кишилар узоқ шаҳар ва қишлоқлардан қарз сўраб келишаркан. Кунлардан бир кун номаълум бир савдогар унинг ҳузурига келди ва деди:
- Эй Луқмон, мен машҳур савдогар эдим. Давр ҳодисотлари туфайли бутун мол-мулкимдан ажрадим. Ҳозир қўлимда ҳеч нарсам йўқ. Қўлимдан ҳеч бир иш келмайди, касбу ҳунарим йўқ. Сендан қарз сўраб келдим!
Луқмон уйидан минг динор чиқариб, савдогарнинг қўлига тутқазади. Буни кузатиб турган Луқмоннинг ўғли отасига қараб:
- Эй ота, шунча пулни ҳеч вақоси йўқ нотаниш одамга бериб юбордингиз, у тониб кетса нима қиласиз? - деди.
- Эй ўғлим, - деди Луқмон, - одамлар ҳеч қачон яхшилигингизни унутмайдилар. Вақтинча улар сендан юз ўгирсалар ҳам, вақти билан инсофга келадилар. Ҳар бир инсон қўлидан келса бошқаларга яхшилик қилиши ва қилган яхшилигини унутиши зарур. Аммо бошқаларнинг ўзига қилган яхшилигини эса унутмаслиги керак.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ҚАЗО ВА ҚАДАР

''На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир''. (Ҳадид сураси, 22-оят).
Яъни инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган.
''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
Тўғриликка етишганинг хато қилмаганинг учун, хато қилганинг тўғриликка эришмаганинг учун эмас.
Мана шу ақида агар қалбингдан жой топиб, виждонингда қарор топса, балолар ато этилган нарсага, машаққат ҳадяга, барча воқеалар мукофот ва тақдирланишга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, унга мусибат етказади. Сен бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уй ёниб кетиши каби нарсаларга дучор бўлсанг, Аллоҳ ўша нарсани тақдирингда битиб қўйган. Сенга шу ихтиёрий қилинган. Ихтиёр қилиш фақат Аллоҳнинг изнидадир. Ажримни фақат У беради. Гуноҳларни фақат У кечиради. Машаққат чекканлар қилган сабрлари ва Аллоҳдан рози бўлганлари учун зафарга эришади.
Ғазабланиш, шикоят қилиш, оҳ-воҳ айтишдан олдин қадарга таслим бўлиб, бехосдан афсус-надоматга тушишдан олдин ўлимнинг ҳақлигини, ҳар бир тирик жон каби сен ҳам ўлим шарбатини тотишингни тан ол. Шундоқ экан, сабабларни юзага чиқариб, чора-тадбирларни ишга солиб бўлганингдан кейин эҳтиёт бўлган нарсанг содир бўлса, хотиранг жам бўлаверсин. Чунки шундай бўлиши лозим эди. Сен ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, деб айтма. Бу Аллоҳнинг тақдиримга битганидир. Унинг айтгани, хоҳиши бўлади, деб айтгин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
ҲАР ИШНИНГ ҲИСОБИ БОР!

Мўмин банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ишонади, қилган ҳамма ишлари учун охиратда жавоб беришига имон келтиради. Қуръонда баён этилган ҳақиқатлардан бири – шу: ҳар ишнинг ҳисоби бор!
Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: “Биз қиёмат куни учун адолатли мезон-тарозиларни қўямиз. Бирон жонга заррача зулм қилинмайди. Агар хардал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани келтирамиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчимиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
Аллоҳ таоло қиёмат куни адолат тарозисини қўяди. Унда зарра миқдоридаги амаллар ҳам тортилади, бирон кишига зиғирча зулм қилинмайди: мўминнинг савоблари камайтирилмайди, кофирнинг гуноҳлари кўпайтирилмайди. Аллоҳ ҳар бир амални одилона ҳисоб қилади .
Бу дунёда қилинган гуноҳлар учун жазо берилмаслиги, жиноятлар фош этилмай, “ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича қолиши” мумкин. Аммо қиёматда ҳеч бир нарса эътибордан четда қолмайди. Шунинг учун банда гуноҳ иш қилиб, “Хайрият, ҳеч ким билмади”, деб хурсанд бўлмасин. Одамлар билмасаям Аллоҳ таоло билиб туради!
Яхшига мукофот, ёмонга жазо бериладиган кун борлигини ҳис этиб яшаган инсон тушкунликка тушмайди. Ҳаётлик чоғида қилаётган ҳар бир иши учун куни келиб жавоб беришини билса, Аллоҳни бир зум ҳам унутмайди.
Эътибор берганмисиз, ҳисоб кунига имон келтирган ва қиёматга ишонмайдиган банда орасида ер билан осмонча фарқ бўлади. Дин-диёнатли одам вақти-соати келиб ҳар бир иши учун бирма-бир ҳисоб беришини ёдида сақлайди. Шунинг учун нафси буюрган нотўғри йўлларга юрмайди, ҳаром-ҳариш ишлардан тийилади. Охиратга имони йўқ банда-чи? Унинг учун фақат мана шу дунё бор. Ўлимдан кейинги ҳаётга ишонмагани учун кўнгли тусаган ишни қилади, ҳеч нарсадан тап тортмайди. Чунки содир этаётган жинояти учун жавоб беришига ишонмайди. Бундай нокас кимсалар жамият учун жудаям хавфли саналади.
Аллоҳ таоло айтади: “Ўша кунда одамлар – уларга (қилиб ўтган) амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти) кўрсатилиши учун – тўда-тўда бўлиб чиқиб келадилар! Шундай экан, ким (ҳаётлик чоғида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (қиёмат куни) ўшани кўради. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 6-8-оятлар).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мазкур оятларни шундай изоҳлаган: “Қайси бир мўмин ёки кофир банда тириклигида яхши-ёмон иш қилса, Аллоҳ уларга амалларини кўрсатади: мўминга савобларини кўрсатиб, гуноҳларини кечиради, савоблари учун мукофот беради. Кофирга “савоб”ларини, гуноҳларини кўрсатади, “савоб”ларини инкор этиб, гуноҳлари учун жазолайди ”.
Ривоят қилинишича, “Ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса...” ояти нозил бўлганида Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу сўради:
– Ё Расулуллоҳ! Мен қиёмат куни ҳар битта амалимни кўраманми?
– Ҳа.
– Катталарини ҳам кўраманми?
– Ҳа.
– Кичикларини ҳам кўраманми?
– Ҳа, (албатта кўрасан).
– Унда ҳолимга вой!..
– Эй Абу Саид, хурсанд бўл! Зотан, (мўмин банданинг) савоблари ўн баравардан етти юз бараваргача кўпайтирилади. Аллоҳ хоҳлаган бандаси учун кўпайтириб беради. Гуноҳлар эса ўз мислича бўлади ёки Аллоҳ уларни авф этади. (Шуни унутма,) бирон киши ўз амали билан зинҳор нажот тополмайди!
– Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари! Сиз ҳамми?!
– Ҳа, мен ҳам. Илло Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила ярлақаса, (шундагина нажот топаман )

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐐𝐢𝐛𝐥𝐚𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐡𝐮𝐤𝐦𝐢..
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
@Diyonatli
👍4
КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш эвазига нонкўрлик кўрсангиз, хафа бўлманг. Қилган яхшилигингизни кўп санаманг. Ажр-мукофотни фақат Аллоҳдан кутинг.
"...Парвардигорларининг фазли ва розилигини топиш нияти билан Байтул Ҳаром (Каъба)га борувчиларни (уларга қаршилик қилишни) ҳалол деб ҳисобламанг!" (Моида сураси, 2-оят).
"Мен сизлардан бу (даъватим) учун мукофот сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Парвардигори зиммасидадир" (Шуаро сураси, 109-оят).
"Айтинг: "Мен сизлардан (пайғамбарлигим учун) ажр (ҳақ) сўрамасман. Бас, у сизларга бўлақолсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир" (Сабаъ сураси, 47-оят).
"Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир" (Лайл сураси, 19-оят).
"(Улар айтурлар): "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирон мукофот ва миннатдорлик кутмасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).
Шеър:
Яхшлик қилсанг гар, берилур албат
Ажр мукофотлар тўлиқ беадад.
Аллоҳ ва халойиқ муносабати
Узилмас ҳеч қачон абадул абад.
Ёлғиз Аллоҳ учун амал қилинг, ҳамма неъматлар ва мукофотларни Унинг Ўзи беради. Ҳисоб-китоб қилиб жазо берувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.
Қандаҳорда қатл қилинган шаҳидлар ҳақида саҳобалардан Умар розияллоҳу анҳу: "Улар кимлар?" деб сўраганларида бир қанча номлар айтилиб "Ва бошқа сиз танимайдиган кишилар", дейилди. Шунда ҳазрати Умарнинг кўзлари ёшланди ва: "Лекин Аллоҳ уларни танийди!" дедилар.
Солиҳ кишилардан бири кўзи ожиз одамга энг зўр ҳисобланмиш фолавзаж таомини берганида, унинг оиласидагилар: "Бу кўр нима еганини ҳам билмайди", дейишди. Шунда у: "Лекин Аллоҳ билади", деди.
Модам Аллоҳ таоло устингизда хабардор бўлиб, яхшиликларингизни билиб турар экан, одамлардан раҳмат кутиб ўтирманг.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Уяли телефон одоблари

Ажнабий тилдан олинган "телефон" сўзи овозни узоқ масофага узатиш маъносини билдиради. Авваллари бу мақсадга мўлжалланган асбоблар бўлмаган. Кейинчалик илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари иҳтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва теҳникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда "уяли телефон" деб номланаётган, бошқа халқларда "чўнтак телефони", "қўл телефони","ҳаракатланувчи телефон" каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.
Ҳозирга келиб, мослама нафақат овозни узоқ масофага узатиш воситаси, балки сурат ва видеотасвирга тушириш, уларни бошқаларга юбориш, овоз ёзиш, қисқа мактублар (СМС) юбориш, интернетга кириш каби бир қанча ишларни амалга ошириш воситасига айланиб қолди.
Албатта, бу нарсаларни тартибга солиш, телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъёри ва одобларини баён қилиш зарурати туғилди. Аммо бу иш билан деярли ҳеч бир одам ёки гуруҳ жиддий шуғулланмаётир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб бормоқда.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар уни манфаат йўлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐌𝐚𝐭𝐛𝐮𝐨𝐭 𝐯𝐚 𝐚𝐱𝐛𝐨𝐫𝐨𝐭 𝐯𝐨𝐬𝐢𝐭𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐨𝐝𝐨𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢...
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
@Diyonatli
👍3
🍃Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” - деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти)

🌧💦

📝ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...

🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан.
Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эштадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан.
🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии.......

🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман.
🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим....

🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.
🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам.
Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим.....
🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.
Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир.
🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир.
Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч...
Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат...
Турган битганим хиёнат.
Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим,тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир.
Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.
🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.
Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир.
🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни,сидқни итоатни бер.
Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.
Аллоҳим менга офият бер.
Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.
🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма.
Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.
Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма.
🍃Аллоҳим...танимни соғ қил.
Аллоҳим...кибрли,такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.
Хокисор ва камтарлик бер.
Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди.
🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб,чора этмасанг ҳалок бўламан.
Сўзи гўзал,амали ҳунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота-онамга раҳм қил, умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.
Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.
🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил.
Аллоҳим...қалбим тўла хато,елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер.
Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.
🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил.
Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт.
Аллоҳим...мени дўзаҳ ўтидан ўзинг сақла.
🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ.
Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.
🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Амин.....
👏2👍1😢1
НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ
(Ибратли ҳикоя)

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.

"Намозда хушуъ" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
ЭНГ АФЗАЛ СУКУТ

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Ичингдаги ичингдадир» асарида гўзал бир ривоят бор:
«Усмон розияллоҳу анҳу халифа бўлиши билан минбарга чиқди ва халқ:
«Ажабо, нима дер экан?» деб кутди. Бироқ Ҳазрати Усмон индамади. Ақалли бир сўз айтмади. Фақат боқди ва халқда шундай бир ҳол пайдо бўлдики, ҳеч кимда ташқарига чиқишга мадор қолмади. Шу вақтгача қилинган юзлаб хутбалар чоғи бундай ҳол ҳосил бўлмаган, мўминлар бундай ҳол соясида ўзлари учун фойда ва сирларни ҳеч қачон бунчалик кўп кашф этишмаган эди. Усмон розияллоҳу анҳу йиғин тугагунича гапирмади. Фақат минбардан тушаётганида:
«Сиз учун фаол иймон маҳмадона иймондан хайрлидир», деди. У ҳақ гапни айтди. Чунки сўз айтишдан мақсад бир фойда бермоқ, қалбга таъсир этмоқ, ахлоқни ўзгартирмоқ ва ҳоказо яхшиликлар қилмоқдир. Ҳолбуки, Ҳазрати Усмон лом-мим демасдан, гапирган вақтидагидан кўпроқ фойда келтирди».

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.


👉 @diyonatli
МEҲМОННИНГ ҲУРМАТИ

Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши меҳмон бўлиб келди. У зот жуфти ҳалолларига одам юбордилар Улар:
- Уйимизда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ, - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Буни ким меҳмон қилади? - дедилар.
Мадиналиклардан бир киши:
- Мен, - деди ва уни уйга олиб борибз аёлига: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонларига бир икром кўрсат, - деди.
- Уйимизда болаларнинг егулигидан бошқа ҳеч нарса йўқ, - деди у.
- Таомингни тайёрла, чироғингни тўғрилаб қўй, кечки таомни хоҳлашганда болаларингни ухлат, - деди.
У таомини тайёрлади, чироғини тўғрилади ва болаларини ухлатди. Сўнг туриб, гўё чироғига қараётган бўлиб уни ўчириб қўйди. Эр-хотин меҳмонга ўзларини таом еётгандек қилиб кўрсатишди ва оч ҳолда ухлашди...
Тонг отганда эр-хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришди. Шунда у зот: «Ҳақиқатан Аллоҳ икковингизнинг қилган ишингиздан хурсанд бўлди», дедилар».

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2