Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТАҲОРАТХОНАНИНГ БАДАВЛАТ ФАРРОШИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
65: НОРОЗИЛИК ВА ДОИМИЙ ШИКОЯТЛАР

Нафснинг яна бошқа касаллигининг белгиси – инсоннинг ўз ҳолатидан норозилиги ва бу ҳақда ҳаммага шикоят қилиши ҳисобланади.

Бундай дардга чалинган одам ўзини сабрли деб билади-ю, аммо доимо ўз тақдиридан нолиган ҳолда бошқаларга шикоят қилиб юради ва буни ҳатто ўзи сезмайди ҳам.

Муолажа услуби

Бу касалликдан фақат Аллоҳ таолонинг раҳматига шукр қилиш орқали қутилиш мумкин. Инсон уни ўраб турган ҳамма нарсада Аллоҳ таолонинг буюк неъматларини кўришга интилиши лозим.

Бу ҳақда Абу Усмон раҳимаҳуллоҳ: “Аслида ҳамма одамлар у ёки бу тарзда ҳаётидан норозилик билдирадилар ва тақдиридан шикоят қиладилар, лекин уларнинг барчаси ўзларини сабрли деб ҳисоблайдилар”, деган.

Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳии айтади: «Қиёмат кунида фақирлик ва бойлик амаллар тарозисига қўйилмайди. Унда фақатгина сабр ва шукр бўлади. Ўша кунда уларга: “У камбағал эди, у бой эди”, демаслар, балки: “У сабр қилди ёки шукр қилди”, дерлар».

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.

🔹Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🛍 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

✅ Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🌙 10 Муҳаррам - 28 июль - жума
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:38
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Раҳбарларга итоат қилиш ҳукми

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 28 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:38
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:14
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:52
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍3
“Piskent” jome masjidida bugungi juma namozidan foto lavhalar
@diyonatli
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚИЁМАТ БОШЛАНИБ ҚОЛСА ҲАМ...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Мактабда салом бериш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман авваллари ўқувчилар ўрнидан туриб салом бериши керак деб ҳисоблардим. Аммо яқинда бир ҳадисга дуч келдим унда ким ўрнидан туриб салом бериҳсни талаб қилса дўзахийдир дейилган экан. Шу ҳадис қанчалик тўғри. Ўқувчиларимга мени кўрганда салом берсангиз етарли ўрнингиздан туришингиз шарт эмас дедим шундан кейин.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Катталар келганида уларга жой бериш, жойга муҳтож бўлмасалар ўринларидан тебраниб қўйишларининг ўзи одоб ҳисобланади.

وأما إكرام الداخل بالقيام، فالذي نختاره أنه مستحب لمن كان ‏فيه فضيلة ظاهرة، ويكون هذا القيام للبر والإكرام والاحترام، لا للرياء والإعظام.‏

Кириб келган кишини икром қилиш мақсадида ўрнидан туриш борасида бизни ихтиёр қилган йўлимиз, бу иш фазилатли инсонлар учун бўлса, мутсаҳабдир ва бу туриш алоқаларни мустаҳкамлаш иззат икром қилиш учун бўлиши керак. Риё ва таъзим учун бўлмаслиги керак. (Нававий “Азкор”).

ونقل العيني في شرح البخاري عن أبي الوليد ابن رشد أن القيام على أربعة أوجه: ‏ الأول: محظور، وهو أن يقع لمن يريد أن يقام إليه تكبراً وتعاظماً على القائمين إليه. الثاني : مكروه، وهو أن يقع لمن لا يتكبر، ولكن يخشى أن يدخله بسبب ذلك ما يحذر، ‏ولما فيه من التشبه بالجبابرة،‏ ‏ والثالث: جائز، وهو أن يقع على سبيل البر لمن لا يريد ذلك، ويأمن معه التشبه ‏بالجبابرة.‏ الرابع: مندوب، وهو أن يقوم لمن قدم من سفر فرحاً بقدومه ليسلم عليه، أو إلى من ‏تجددت له نعمة فيهنئه بحصولها، أو مصيبة فيعزيه بسببها. ‏

Будруддин Айний Бухорийнинг шарҳида Абул Валид ибн Рушддан келган одамга туриш борасида тўрт важҳни нақл қилган.

1). Туриш ман қилингандир. Турувчиларга мутакаббирлиги ва улуғлигини изҳор қилмоқчи бўлган кишига туриш.

2). Макруҳ. Кибрга кетмайдиган, лекин у учун турса кибрга кетиш эҳтимоли бўлган киши учун туриш. Бунда ҳаволаниб кетувчиларга ўхшаб қолишнинг хавфи бор.

3). Жоиз. Одамлар у учун туришини хоҳламайдиган, ҳамда ҳаволаниб кетувчиларга ўхшашдан омонда бўладиган киши кириб келганида яхшилик алоқаларини боғлаш мақсадида у учун туриш.

4). Мустаҳаб. Сафардан келганга салом бериш учун, янги неъмат билан неъматланганга табриклаш учун, мусибат етганга таъзия билдириш учун туриш.

وقال الغزالي: القيام على سبيل الإعظام مكروه، وعلى سبيل البر والإكرام لا يكره. وقال ‏الحافظ في الفتح: هذا تفصيل حسن، ونحن نميل إلى القول بهذا التفصيل الذي ذكره ‏الغزالي، واستحسنه الحافظ ابن حجر.‏

Имом Ғаззолий : “Таъзим учун туриш макруҳдир. Силаи раҳм, иззат-икром йўлига бўлса макруҳ бўлмайди” деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар Асқолоний “Фатҳул Борий” китобида: “Бу жуда чиройли баёндир. Биз ҳам имом Ғаззолий айтган нарсага мойилмиз” деб шуни чиройли санаган. Лекин келган киши ўтирганлар унинг истиқболи учун туришини талаб қилиши улкан гуноҳдир.

عَنْ مُعَاوِيَة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ يَقُولُ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَمْثلَ لَهُ الرِّجَالُ قِيَاماً فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنْ النَّارِ». أخرجه أبو داود والترمذي

Мовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким кишилар у учун туришларини яхши кўрса, жойини дўзахдан тайёрлаб олаверсин” деяётганларини эшитдим" дедилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Salafiylik" ummatni falaj qilishdir.
Hasanxon domla
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:38
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:15
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:51
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli