Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #musobaqa #final
📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!

🟢Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди.

🎤Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди.

⏺Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра:

🏆🥇1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси.
🥈2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси.
🥉3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.


🤝 Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар.

⌨️Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди.

📱📹 Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.

🕋
Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг
энг яхши уйинчиси номинацияси
ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган
Мухторжон домла Юнусов топилди.
Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди.


🤲 Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин!

⚡️ Фотолавҳалар

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
❤1
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Пискент тумани бош имом-хатиби Мунис домла Сирожовнинг тоғалари, юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, Рустамжон домла Раҳматуллоҳзоданинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 11-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:03
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:22
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:57
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🕊1
#Ҳадис

Одамларга нима бўлди...?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: “Одамларга нима бўлдики, бадавлатларни эъзозлайди, ибодатгўйларни камситади, нафси ҳаволарига тўғри келсагина Қуръонга амал қилади, нафси ҳаволарига тўғри келмаса, уни тарк қилиб қўяди, натижада баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтиради. Саъй-ҳаракатсиз топиладиган ўлчаб берилган қадарга, ёзиб қўйилган ажал (муддат)га, тақсимлаб қўйилган ризққа ҳаракат қилади. Ҳаракат қилмаса етишиб бўлмайдиган ажру мукофотга, савобли амалларга ва касодга учрамайдиган тижоратга ҳаракат қилмайди?!”.

“Муснади Шоший” асаридан

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #musobaqa #final

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси

https://t.me/diyonatli
🎉1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?

САВОЛ: Уйимдан Тошкентдаги манзилимгача иккита йўл бор. Бири 90 км дан ортиқ, бошқаси эса 80 км атрофида чиқади. Бу ҳолатда намозимни қандай ўқийман? У ерга икки ҳафтага бораман?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тошкентга икки ҳафтага борсангиз қайси йўлдан боришингизга қараб ҳукм турлича бўлади. Агар 90 км дан ортиқ чиқадиган йўлдан борсангиз, қаср қилиб, 80 км атрофидаги йўл орқали борсангиз, тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!”

Аҳзоб сураси 56-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.me/diyonatli
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:20
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:59
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

SIZLAR BA’ZI AMALLARNI QILASIZLAR...

📖 Riyozus solihiyn kitobi

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ОТА-ОНАЛАР "АЁЛИНГНИ ТАЛОҚ ҚИЛ" ДЕЙИШСА, ЭР АЁЛИНИ ТАЛОҚ ҚИЛАДИМИ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#Ҳикмат

Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!..

Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, ё Раб!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratli_rivoyatlar

YUZ MING DIRHAM EVAZIGA JANNATDA QASR

📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия #Мақола
Имомга иқтидо қилган кишининг намозда «Фотиҳа» сурасини тиловат қилиши

Уламоларимизнинг таъкидлашларича, имомга иқтидо қилган инсон қироат қилмайди. Хусусан, «ад-Дуррул мухтор» асарида «Танвир»нинг «Имомга иқтидо қилган шахс мутлақо қироат қилмайди», деган ибораси қуйидагича шарҳланади: «яъни фотиҳани ҳам, бошқа сурани ҳам гарчи, у махфий намоз бўлса ҳам. Бунга учала катта имомларизнинг иттифоқи бор». Шунингдек, мазкур китобда «Бу саҳобаларнинг бир нечтасидан ривоят қилинган», дейилади. Ибн Обидийн ушбу иборани шарҳлаб қуйидагиларни айтади: «Муқтадийни қироатдан қайтариш саксон нафар катта саҳобалардан, жумладан Али Муртазо, Абодила (Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Зубайрлар) дан ривоят қилинган. Ҳадис олимлари уларнинг барчасини исмлари билан келтиришган».

«Ҳидоя» китобида «Муқтадий имомнинг ортида қироат қилмайди». Бунга имом Шофеъий хилоф қилади. «Фотиҳани қироат қилиш рукнлардан бир рукн эканлиги у зотнинг далилидир. (Яъни шофеъийларга кўра, бошқа рукнларда имом ва муқтадий шерик бўлганидек, ушбу рукнда ҳам улар шерикдирлар. Шу боис ҳар иккисига ҳам «Фотиҳа» ўқиш фарздир). Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг «Кимнинг имоми бўлса, имомнинг қироати унга қироатдур», деган сўзлари далилдир ва бунга саҳобаларнинг ижмоси бор. (Тўғри шофеъийлар айтганидек) қироат у иккови (имом ва муқтадий) ўртасида муштарак рукн. Лекин, бу ўринда муқтадийнинг улуши жим туришдир. Шунингдек, Набий алайҳиссалом «Имом қироат қилса, тек туринглар» деганлар», дейилади.

Аллоҳ таоло айтади: «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз! Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз» (Аъроф сураси, 204 ояти)

Аллоҳ таоло Қуръони карим инсонларга ҳидоят ва раҳмат эканини эслатгач, бандалар ундан фойда олишлари ва ҳидоятга юришлари учун, қолаверса, Қуръонга ҳурмат юзасидан мўминларни унинг тиловатига қулоқ солишга амр қилмоқда.

Муовия ибн Қурра ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган баъзи устозларимдан сўрадим (менимча, у Абдуллоҳ ибн Муғаффал эди): «Қуръонни эшитган ҳар бир кишига унга қулоқ тутиш ва жим туриш вожиб бўладими?», шунда у: «Албатта, «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз!» ояти имом ортидан қироат қилиш ҳақида нозил бўлган. Агар имом қироат қилса, унга қулоқ сол ва жим тур», деди». (Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ “Тафсир”да ривоят қилган)

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган». (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти)

Фотиҳа сураси қироатисиз намоз дуруст бўлмайди. Албатта уни ўқиш керак. Лекин жамоат намозларида муқтадийлар Фотиҳа ва зам сурани тиловат қилишлари шарт эмас. Чунки имомнинг қироати уларга кифоя қилади.

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан ўнгга яқини имом орқасида туриб қироат қилишдан қаттиқ қайтаришарди. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббослардан ушбу амалдан қайтарганлар».

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, имомга иқтидо қилган инсон учун имомнинг қироати кифоя қилар экан. Муқтадий имом ортида туриб умуман қироат қилмас экан. Ушбу ҳукм оят ва ҳадислар, ҳамда саҳобаи киромларнинг аксарларлари тутган йўлга мувофиқ экан.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 13-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:20
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 18:00
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🕊1