Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.2K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2026

PREZIDENT HOJILARI YURTGA QAYTDI

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

“Садақа етти юз ва ундан ҳам кўпроқ маротабага кўпаяди”.

 “Риёзус-солиҳийн” да худди маънодаги ҳадиси шариф бор “Садақа учун етти юз мислича қаршилик берилади”, 2-жилд, VI, 86, 95.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcastda 
#Ibratli_rivoyatlar

📱🗣BERILGAN ILMNING MANFAATI

📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov

🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 5-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9❤‍🔥2👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🤝 🇺🇿 ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР ВА "ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ" ЎЗ УЙЛАРИГА ЭСОН-ОМОН ЕТИБ ОЛИШДИ
 
⏺"Ҳаж–2026" мавсумида муқаддас ибодатларни тўла-тўкис адо этган ўзбекистонлик зиёратчилар, хусусан, 100 нафар «Президент ҳожилари» соғ-саломат ўз уйларига етиб олишди.


🇺🇿 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мазкур юксак шарафга муносиб кўрилган ҳожиларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром билан тантанали кутиб олди.

🕋
🕌
Улуғ сафардан қайтган ҳожиларимиз
Макка ва Мадина шаҳарларида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз раҳбарининг хайрли ишлари ривожини сўраб дуолар қилганликларини таъкидладилар. Шунингдек, улар зиёратни юқори савияда ташкил этиш борасидаги кенг имкониятлар ва ғамхўрлик учун чексиз миннатдорлик билдирдилар.


⚡️ Юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган кутиб олиш тадбирлари қуйидаги ҳаволаларда:

⏺Тошкент шаҳри ➡️ Батафсил

⏺Қашқадарё вилояти ➡️ Батафсил

⏺Андижон вилояти ➡️ Батафсил

⏺ Қорақалпоғистон Республикаси ➡️ Батафсил

⏺Наманган вилояти ➡️ Батафсил

⏺Фарғона вилояти ➡️ Батафсил

⏺Самарқанд вилояти ➡️ Батафсил

⏺Тошкент вилояти ➡️ Батафсил

⏺Сурхондарё вилояти ➡️ Батафсил

⏺Хоразм вилояти ➡️ Батафсил

⏺Жиззах вилояти ➡️ Батафсил

⏺Навоий вилояти ➡️ Батафсил

⏺Сирдарё вилояти ➡️ Батафсил

⏺Бухоро вилояти ➡️ Батафсил

🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул айласин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1👏1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар қилмайдиган қилиб қуриб, уни кадастрдан ҳужжатлаштирсам, гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кадастр орқали ҳужжатлаштириб қилишингиз яхши, лекин асосий масала шуки, бу ерни ўзлаштиришингиз кўпчилик юрадиган йўлни тўсишингиз ёки торайтиришингиз ёки одамлар дам оладиган соя-салқин жойларни эгаллаб қўйишингизга олиб келмаслиги зарур.

Уламолар кўча каби омма фойдаланадиган жойларга ўзгаларга зарар етмайдиган қилиб соябон, айвон кабиларни қуришнинг зарари йўқ, дейишган. Бундан маълум бўляптики, кўчага бирор нарса қуришнинг жоиз ёки ножоиз экани мазкур нарсанинг одамларга зарар бериши ёки бермаслигига боғлиқ экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 6-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:59
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2🕊1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 7-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:09
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:00
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🕊1
Forwarded from Fitrat.uz
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг

Тун зулмати шиддатлашган замон,
Тезда нур сочиб келар гўзал тонг.


Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг".

Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Раддия #Мақола

ИСЛОМДА ХИЖРАТ МАСАЛАСИ

Бугунги кунда террорчилик ташкилотларининг даъватчилари тинч давлатда яшаб келаётган ёшларни хориждаги жангарилар тайёрлови марказларга жўнатиш мақсадида дунёвий давлат ва жамиятни динсизликда айблаб, гўёки хижратга чиқиш фарз амал экани, “бунинг учун хеч кимнинг, хатто, ота-онанинг рухсатини олиш керак эмас” ёки “ота-онамиз бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган холос, хамма ишни хам уларни маслахатлари билан қилмаймиз” деган сохта тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришга харакат қилмоқдалар

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳнинг ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим”, дейди. У зот эса: “Ота-онангнинг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, деб жавоб берадилар (Абу Довуд ривояти).

Ватанни сотиш, ўз юрти ва ватандошларига зарар етказиш, ота-онани норози қилиб “оқ бўлиш” эса ислом таьлимотида оғир гунох хисобланади.

Масаланинг мухим жихатларидан бири шуки, гўёки “хижрат” учун Сурия каби мамлакатларга бораётганлар яхшилик билан шуғуланаётгани йўқ. Аксинча, ўша ерда уларга қўшилмаганларни “кофир” деб эълон қилиб, уйларини тортиб олиб, ўзларини ўлдириб юбормоқдалар, аёллар ва болаларга зулм қилмоқдалар. Бундай фитналар, гунохи кабира ишларга қўл ургандан кўра, ўз юртида тинчликда, эмин-эркинликда фарз аммалларни, ибодатларни бажариб, халол мехнат билан оиласини боқиб юрганлари афзал эмасми? Шу сабабли, исломда, фитна даврида унга аралашмай ибодатда бўлганларга катта иньомлар ваьда қилинган.

Ҳижрат икки хил бўлади. Биринчиси: дин ва ҳаёт муҳофазаси йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, унга тааллуқли бир қатор оят ва ҳадислар ворид бўлган. Аллоҳ таоло бундай дейди:

“Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!” (Наҳл, 41).

Иккинчиси: гуноҳ-маъсиятларни тарк этиш. Шу маънодаги ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад бир қатор кўрсатмаларни баён қилганлар. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда У зот: “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир”, дейдилар. Имом Байҳақий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳижратнинг энг афзали – Раббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”, дейилади.

Бузғунчи кучлар таассубга берилган шахсларни дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилмоқда. Хусусан, улар илм ва маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этиладиган, мусулмонлар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанни тарк этишга тарғиб қилмоқдалар. Ваҳоланки, она юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид экани барчага маълум.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ،

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ


Бугунги кунда ҳижрат ҳар бир мусулмон учун, аввало, маънавий мазмунда намоён бўлиб, гуноҳ ва ҳаром ишлардан узоқлашиш, солиҳ амалларга юз тутиш орқали ҳаётга татбиқ этилади. Демак, ҳижрат тушунчасини тўғри англаш ва унга амал қилиш инсонни комилликка, жамиятни эса маънавий юксалишга олиб боради.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli