Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Идора_вакилликлар_фаолияти
🇺🇿 Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари иштирокида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди

...Мажлисда ижро интизомига қатъий риоя қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда халқ билан мулоқотни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, иштирокчиларга Хоразм вилоятининг илғор иш тажрибасини Қорақалпоғистон шароитида қўллаш бўйича тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣
Сурхондарё ва Намангандаги масжидларда таҳоратхоналар фойдаланишга топширилди

...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжидларда намозхонлар учун 5 та замонавий таҳоратхона янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон” жоме масжидининг таҳоратхонаси ҳам қайта таъмирланиб, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) ➡️ Батафсил (Наманган)

📍
Қашқадарёда намунавий тадбир ва имом-хатиблар учрашуви бўлиб ўтди

...Қамаши туманида оила муқаддаслиги ҳамда ажримларнинг олдини олишга бағишланган сайёр тадбир ўтказилиб, эҳтиёжмандларга хайриялар тарқатилди. Шунингдек, Китоб туманида вилоят бош имом-хатиби иштирокида ўтказилган учрашувда замонавий имом қиёфаси, аҳоли билан ишлаш ва жума маърузалари мазмунини бойитиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди...
➡️ Батафсил

🗣
Тошкент шаҳрида имом-хатиблар учун «Маърифат соати» ўтказилди

...Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида ўтказилган тадбирда диний соҳа ходимларининг тартиб-интизоми, масъулияти ва муомала маданиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир сўнгида туманлар бош имом-хатибларига амалга оширилган хайрия ва диний-маърифий ишлар акс этган махсус фотоальбомлар тантанали равишда топширилди...
➡️ Батафсил

🗣
Бухоро шаҳрида кенг кўламли сайёр тадбир ва хайрия ишлари амалга оширилди

...“Дилкушо” масжидида бошланган сайёр тадбир доирасида ишчи гуруҳ томонидан 28 та масжид ва 20 та маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайр-эҳсонлар улашилди. Шу билан бирга, оилавий низоларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, "Аёллар мурувват уйи"га ҳам саховат ёрдамлари кўрсатилди...
➡️ Батафсил

📊
Сирдарёда масжид мутавалли ва ҳисобчилари учун ўқув семинари ўтказилди

...Тадбирда масжидларнинг молия-хўжалик фаолиятига масъул бўлган ходимларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчиларга ҳисоб-китоб ҳужжатларини қонуний юритиш ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

#дайжест

📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 7-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:37
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:57
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:19
⏱️ХУФТОН - 18:50

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍5
#Ҳадис

Абу Зар Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдурроҳман Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил ва гуноҳнинг ортидан уни ўчирадиган яхшиликни эргаштир ва инсонларга гўзал хулқ билан муомала қил”, дедилар.

Термизий ривоят қилган ва у киши: “Бу ҳасан ҳадис”, деб айтган. Баъзи нусхаларда: “Бу ҳасан саҳиҳ”, дейилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Audio_kitob

DUO QILGANMIDING?

✍ Tarjimon: Abdulqodir Samarqandiy
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

📝 Mazkur "Nabaviy tarbiya" kitobi Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2023-yil 7-martdagi 03-07/1506-sonli va 2023-yil 24-martdagi 01-07/1959-sonli xulosalari asosida nashr qilingan.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖИДДАДА ТУРГАН ОДАМНИНГ МАККАГА КИРИШИ

САВОЛ: Биз умра амалларини Маккада бажариб кейин Мадинага бордик. У ердаги зиёратлардан тўғри Жиддага келдик. Рейсимизда муаммо борлиги туфайли Маккага кирмоқчимиз. Эҳромсиз кирсак бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизлар бу ҳолатда агар Маккага умра қилиш мақсадида кирсангиз, Жидданинг ўзидан ёки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо масжидларидан эҳромга кирасизлар. Агар умра қилиш нияти бўлмай, бошқа мақсадда, масалан: рейсингиз келгунича меҳмонхонада яшаб туриш мақсадида Маккага кирсангиз, эҳромсиз кириш мумкин. Чунки Жидда шаҳри катта мийқотнинг ичидаги мавзе ҳисобланиб, у ердаги одамлар умра ёки ҳаж қилиш мақсади бўлмаса, Маккага эҳромсиз киришлари жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Улғайиш, умрда олдинга юришнинг энг гўзал жиҳати шундаки, вақт ўтиши билан бир пайтлар сенинг бутун куч-қувватинг ва ҳис-туйғуларингни барбод қилган кўплаб нарсаларни қанчалик арзимас ва майда бўлганини англаб етасан”.


“Зодул маод”

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 8-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:40
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:01
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:40
⏱️ШОМ - 17:17
⏱️ХУФТОН - 18:50

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3🕊2
Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ҳар бир сен билан ўтирган киши ҳам улфатчиликка ярайвермайди. Ҳар бир улфатга ҳам сирлар ишониб топширилмайди. Сирларга фақат омонатдор кишиларгина ишонилади”.


“Ал-Бидоя ван ниҳоя”

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣DUODAN KEYIN QO‘LNI YUZGA SURISH MUMKINMI❓

🎙 Ekspert: Zuhrobiddin domla Olimov – Andijon shahar “Xonaqo” masjidi imom-xatibi, “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta-maxsus islom ta’lim muassasasi o‘qituvchisi.


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 15-sentabrdagi 03-07/7453-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#xabar #haj2027 #saudia #anjuman
🕋 “ҲАЖ – 2027”: ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИ

🇺🇿🕋🇸🇦 Шу йилнинг 7–11 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг делегацияси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ҳаж хизматлари халқаро кўргазмаси ва конференциясида қатнашади. Шунингдек, муборак сафарни юқори даражада ўтказиш билан боғлиқ вазифалар юзасидан икки томонлама музокаралар олиб борилади.


⏺Мазкур делегация таркибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Орифхон Закиров, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бир қатор соҳа мутахассислари ўрин олган.

✅Ушбу анжуманнинг асосий ўзига хослиги — зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишдир. Хусусан, тадбирда ҳаж сафарини ташкил этишда рақамли технологиялар, сунъий интеллект имкониятлари ва илғор инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда.

🗣
Сафар давомида «Ҳаж–2027» мавсумини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида делегациямиз томонидан бир қатор муҳим вазифалар амалга оширилади:


🕋 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти билан бўлажак
мавсумга пухта ҳозирлик кўриш
юзасидан музокаралар олиб бориш;

🏨 Бўлғуси ҳожиларимиз учун мўлжалланган
меҳмонхоналар ва транспорт хизматларининг сифатини бевосита кўздан кечириш;


🕋
Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида зиёратчиларга яратиладиган шарт-шароитлар
ва хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш;

🤝
Ҳаж жараёнларига масъул бўлган бошқа ҳамкор
идоралар билан ўзаро алоқаларни муҳокама қилиш ва мустаҳкамлаш;


▪️
Ҳаж сафарини ташкил этишдаги муҳим йўналишлар бўйича
ўқув-семинарларида иштирок этиш.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM