#xabar #haj2027
🕋 Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди
📍 Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида “Ҳаж – 2027” мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Орифхон Закиров, элчи Нодиржон Турғунов, атташе Шуҳрат Амоний келгуси ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.
⏺ Мулоқот давомида “Ҳаж-2027” мавсумини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юқори сифат нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Жумладан, ҳожиларга энг муносиб шароитларни ҳозирлаш, ҳаж арконлари адо этиладиган маконларда шароитларни яхшилаш, транспорт, тиббий ва ошхона хизматлари сифатини такомиллаштириш кабиларга урғу қаратилди.
🤝 Мулоқот якунида томонлар қатор масалалар бўйича келишувга эришиш баробарида ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🟢 Учрашув аввалида муҳтарам Президентимиз ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар салмоқли натижа бераётгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги ва зиёратчиларга энг юқори даражадаги хизматлар кўрсатилаётгани алоҳида эътироф этилди.
🗣
Ҳаж ва умра вазири ўз навбатида Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан,
диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар, бутун дунё эътирофига сазовор бўлаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасида олиб борилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, зиёратчиларга яратилаётган қулай шароитларни юксак баҳолади. Доктор Тавфиқ ар-Робиа юртимизга амалга оширган аввалги икки ташрифи давомида гувоҳи бўлган жадал тараққиётни эътироф этиб, Ўзбекистонга яна ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилди.
🤝 Мулоқот якунида томонлар қатор масалалар бўйича келишувга эришиш баробарида ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👏1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 10-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 30-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:41
⏱️ БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:02
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:40
⏱️ ШОМ - 17:15
⏱️ ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 10-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 30-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🕊1
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморларни зиёрат қилиб, уларнинг кўнглини кўтарардилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор кўргани борсалар: “Сен учун (зарарли) бир нарса йўқ, иншааллоҳ, бу сенга гуноҳлардан покланишдир”, дер эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Омонат бўлган фарзанд
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚУВЧИ ҚИРОАТНИ ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИЛИШИ
САВОЛ: Ёлғиз намоз ўқиётган одам масалан, хуфтон намозини жаҳрий қилиб ўқиётган бўлса ва эсидан чиқиб махфий ўқиб юборса, унинг ҳукми нима бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу кишининг намози тўлиқ адо этилган ҳисобланади. Чунки ёлғиз ўқиётган намозхон жаҳрий намозларни хоҳласа жаҳрий ёки махфий ўқиши мумкин. Аммо жаҳрий ўқиши жамоат билан адо этишга ўхшаганлиги учун афзал ҳисобланади. Махфий намозларда эса у ҳам махфий ўқийди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кундуз вақтида ўқиладиган намозларда овоз чиқарилмайди, деганлар.
Ёлғиз ҳолатда намозни махфий ўқиётган намозхон эсида йўқ жаҳрийга ўтиб кетиб қолса ёки жаҳрий ўқиётиб махфийга ўтиб кетиб қолса, бу ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Лекин қасддан қилса, хатокор ҳисобланади.
Жаҳрий намозларда қироатни жаҳрий ва махфий намозларда махфий қилишнинг вожиблиги жамоатга, яъни имомга тегишли масала ҳисобланади. Шунинг учун имом бу ишларни унутиб тарк этса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
❤3
#xabar #haj2027 #anjuman
🗣 🕋 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ АНЖУМАНИ ВА КЎРГАЗМАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
🇺🇿 🤝🇸🇦 Ўзбекистон делегацияси айнан мана шу янги талаб ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда, Ҳаж ва умра вазирлиги мутасаддилари ҳамда етакчи хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг вакиллари билан қатор манфаатли музокаралар ўтказди. Бўлиб ўтган самимий ва амалий мулоқотларда асосий эътибор юртдошларимиз учун яратиладиган шарт-шароитларни янада яхшилаш, кўрсатилаётган хизматлар кўлами ва сифатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
🗒 Хусусан, музокаралар давомида зиёратчиларимиз ибодатлари учун қулай шароитларни ҳозирлаш, замонавий транспорт воситаларини жалб қилиш, энг шинам турар жойларни танлаш, ҳожиларимизни сифатли таомлар билан таъминлаш масалалари диққат марказида бўлди. Шунингдек, уларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини янада кучайтириш ҳамда замонавий инновацион технологиялардан унумли фойдаланишга алоҳида урғу берилди.
⏺ Бу каби саъй-ҳаракатлар ва эришилган келишувлар келгуси ҳаж мавсумини сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Энг асосийси, юртдошларимиз улуғ амалларини хотиржам, хавфсиз ва энг қулай шароитларда адо этишлари таъминланади.
ℹ️ Маълумот ўрнида, Жидда шаҳридаги Ҳаж хизматлари конференцияси ва кўргазмаси шу йилнинг 11 ноябрь кунига қадар давом этади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
⏺ Айни кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Ҳаж хизматлари конференцияси ва кўргазмаси” бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг турли жойларидан келган соҳа мутасаддилари, халқаро ташкилотлар ва етук мутахассисларни бир жойга жамлаган ушбу йирик тадбирда асосий мавзу – зиёратчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш. Жумладан, жараёнларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ташкилий ишлар сифатини ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.
✅ Нуфузли тадбир доирасида Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазири, доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа махсус маъруза билан чиқиш қилиб, бўлажак “Ҳаж – 2027” мавсуми учун белгиланган янги талаблар ва ташкилий мезонларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда қуйидаги масалаларга жиддий эътибор қаратилади:👀 – тайёргарлик жараёнларини эрта бошлаш ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномаларни ўз вақтида расмийлаштириш;👀 – меҳмонхоналар ва бошқа яшаш жойларининг белгиланган юксак сифат ҳамда хавфсизлик стандартларига қатъий мос келишини таъминлаш;👀 – барча ташкилий ва ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини фақатгина рақамли «Masar» ягона платформаси орқали амалга ошириш;👀 – энг муҳими, зиёратчиларга кенг қулайликлар тақдим этадиган ҳамда уларнинг шахсини тасдиқловчи «Nusuk» картасини доимий равишда ёнда олиб юриш талаби қатъий белгилангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2