#xabar #haj2027
🗣 «ҲАЖ – 2027»: ЗИЁРАТЧИЛАР УЧУН ШАРОИТЛАР СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ
🤝 “Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда юртдошларимиз учун муносиб шароитлар ҳозирлаш мақсадида, Саудия Арабистонида мутасадди идоралар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Ушбу муборак заминда хизмат сафарида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Орифхон Закиров, атташе Шуҳрат Амоний қатор ташкилотлар, жумладан, “Тавофа” ҳаж хизматлари муассасаси вакиллари билан муҳим учрашувлар ўтказдилар.
✅ Мулоқот аввалида томонлар икки мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини, хусусан, ҳаж ва умра зиёратчилари учун кўрсатилаётган хизматлар савияси юксак даражага чиққанини алоҳида эътироф этдилар.
🕋 Ўз навбатида, “Тавофа” муассасаси вакиллари келгуси мавсум учун муборак масканларда шинам чодирлар ташкил этиш, транспорт ва озиқ-овқат таъминотини янада такомиллаштириш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олдилар.
🕋 Мулоқотда ҳаж инсон умрида бир марта адо этиладиган улуғ ибодат эканини инобатга олиб, зиёратчилар муборак амалларни динимиз аҳкомларига мувофиқ гўзал тарзда бажаришлари учун барча шароитларни ҳозирлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
⏺ Бу каби саъй-ҳаракатлар замирида битта улуғ мақсад – ҳар бир ҳожимизга муносиб эътибор кўрсатиш, уларнинг ибодатларини энг қулай ва хотиржам шароитларда адо этишларини таъминлашдир.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🤝 “Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда юртдошларимиз учун муносиб шароитлар ҳозирлаш мақсадида, Саудия Арабистонида мутасадди идоралар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Ушбу муборак заминда хизмат сафарида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Орифхон Закиров, атташе Шуҳрат Амоний қатор ташкилотлар, жумладан, “Тавофа” ҳаж хизматлари муассасаси вакиллари билан муҳим учрашувлар ўтказдилар.
🗣 Музокаралар давомида бўлажак ҳаж мавсумида кутиб олишдан то кузатишгача бўлган жараёнларда, хусусан, ҳаж амаллари бажариладиган Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳожиларимизга муносиб хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳар бир дақиқасини руҳий ҳузур ва ибодатда ўтказишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари юқори талаб нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилинди.
⛺️ Жумладан, ушбу водийларда ҳар бир зиёратчи учун етарли жой ажратиш, чодирларни тайёрлаш, уларни “Sofa bed”, совуткич ҳамда бошқа зарур маиший қулайликлар билан жиҳозлашга катта эътибор қаратилади. Шунингдек, ҳожиларимиз учун зарур бўладиган маиший ашёлар жамланмаси тақдим этиш ҳамда уларни уч маҳал иссиқ таом, мунтазам чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari
ОДАМЛАРДАН ҲАЁ ҚИЛИШ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
ОДАМЛАРДАН ҲАЁ ҚИЛИШ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
❤1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ANONS
#Muslim_podcast
#16_son
📱 🗣 UXLAYOTGAN OFATNI UYG'OTMANG!⚡️
📱 🗣 Podkastning o‘tgan sonidagi savollar:
1. 02:34 NIMA UCHUN FITNA OG'IR GUNOH HISOBLANADI❓
2. 04:21 FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI❓
3. 07:37 ISHONCHSIZ XABARNI TARQATISH GUNOHMI❓
4. 09:58 JANJALLI XABAR TARQATISHGA SHARIATIMIZ QANDAY QARAYDI❓
5. 12:54 FITNANI TARQATGAN UNING GUNOHIGA SHERIKMI❓
6. 14:45 "U ADASHGAN, BU KOFIR" DEYOTGANLAR KIM❓
7. 17:23 G'IYBAT FITNAGA SABAB BO'LADIMI❓
8. 19:15 CHETDAGI DA'VATCHILARNING ASL MAQSADI NIMA❓
9. 22:07 FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓
10. 24:40 TINCHLIKNI ASRASH UCHUN QANDAY TAVSIYALAR BOR❓
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz
🥺 Telegram🛍 Instagram
🤪 Facebook😍 YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#Muslim_podcast
#16_son
🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi
1. 02:34 NIMA UCHUN FITNA OG'IR GUNOH HISOBLANADI❓
2. 04:21 FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI❓
3. 07:37 ISHONCHSIZ XABARNI TARQATISH GUNOHMI❓
4. 09:58 JANJALLI XABAR TARQATISHGA SHARIATIMIZ QANDAY QARAYDI❓
5. 12:54 FITNANI TARQATGAN UNING GUNOHIGA SHERIKMI❓
6. 14:45 "U ADASHGAN, BU KOFIR" DEYOTGANLAR KIM❓
7. 17:23 G'IYBAT FITNAGA SABAB BO'LADIMI❓
8. 19:15 CHETDAGI DA'VATCHILARNING ASL MAQSADI NIMA❓
9. 22:07 FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓
10. 24:40 TINCHLIKNI ASRASH UCHUN QANDAY TAVSIYALAR BOR❓
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 11-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADИС СОНИ ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:43
⏱️ БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:04
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:40
⏱️ ШОМ - 17:14
⏱️ ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 11-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADИС СОНИ ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
#Солиҳлар_гулшани
Қўшнига яхшилик
Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида эса балиқ олиб келиб, қовуриб ер эди. Аммо қорни тўйгач, шароб ичар, маст бўлиб қолиб, қўшиқ хиргойи қилишга тушарди.
Мени ташлаб қўйдилар,
Шундай йигитни қийин кунида ташлаб қўйдилар...
У қачон ичиб олса, мана шу байтни такрорлайверар ва шу зайлда ухлаб қоларди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кечаси билан намоз ўқиб чиқарди. Маст бўлиб қолган қўшнининг овози эса уни безовта қиларди. Тунларнинг бирида этикдўзнинг овози чиқмади. Эрталаб суриштирса, миршаблар уни ҳибсга олишибди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бомдод намозини ўқиб бўлгач, туясини миниб, амирнинг олдига бориб, киришга изн сўради. Амир: «У зотга изн беринглар, уловдан тушмай, гиламни босиб кириб келаверсинлар», деди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кириб келди. Амир уни тўрга ўтирғизиб, «Лаббай, бизга нима хизмат?» деди. Абу Ҳанифа: «Бир этикдўз қўшним бор эди. Миршаблар уни ҳибсга олишибди. Айтинг, уни қўйиб юборишсин!» деди. Амир шу заҳоти этикдўзни қўйиб юборишга буюрди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ туясида келар, ортидан эса этикдўз эргашиб борарди. Йўлда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ уловдан тушиб, этикдўзга илтифот қилиб, уни туясига миндирди ва: «Эй йигит, биз сени ташлаб қўйдикми?» деди.
Этикдўз: «Йўқ, мени ташлаб қўймадингиз, балки мени ҳимоя қилиб, мурувват кўрсатдингиз. Қўшнингизни эҳтиром қилганингиз учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!» деди. Шундан кейин этикдўз ичишни батамом ташлади.
«Солиҳлар гулшани» китобидан

Telegram
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ANONS
#Muslim_podcast
#16_son
📱 🗣 UXLAYOTGAN OFATNI UYG'OTMANG!⚡️
📱 🗣 Podkastning o‘tgan sonidagi savollar:
1. 02:34 NIMA UCHUN FITNA OG'IR GUNOH HISOBLANADI❓
2. 04:21 FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI❓
3. 07:37 ISHONCHSIZ XABARNI TARQATISH GUNOHMI❓
4. 09:58 JANJALLI XABAR TARQATISHGA SHARIATIMIZ QANDAY QARAYDI❓
5. 12:54 FITNANI TARQATGAN UNING GUNOHIGA SHERIKMI❓
6. 14:45 "U ADASHGAN, BU KOFIR" DEYOTGANLAR KIM❓
7. 17:23 G'IYBAT FITNAGA SABAB BO'LADIMI❓
8. 19:15 CHETDAGI DA'VATCHILARNING ASL MAQSADI NIMA❓
9. 22:07 FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓
10. 24:40 TINCHLIKNI ASRASH UCHUN QANDAY TAVSIYALAR BOR❓
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz
https://t.me/diyonatli
#Muslim_podcast
#16_son
🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi
1. 02:34 NIMA UCHUN FITNA OG'IR GUNOH HISOBLANADI❓
2. 04:21 FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI❓
3. 07:37 ISHONCHSIZ XABARNI TARQATISH GUNOHMI❓
4. 09:58 JANJALLI XABAR TARQATISHGA SHARIATIMIZ QANDAY QARAYDI❓
5. 12:54 FITNANI TARQATGAN UNING GUNOHIGA SHERIKMI❓
6. 14:45 "U ADASHGAN, BU KOFIR" DEYOTGANLAR KIM❓
7. 17:23 G'IYBAT FITNAGA SABAB BO'LADIMI❓
8. 19:15 CHETDAGI DA'VATCHILARNING ASL MAQSADI NIMA❓
9. 22:07 FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓
10. 24:40 TINCHLIKNI ASRASH UCHUN QANDAY TAVSIYALAR BOR❓
📝
Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис
Абу Зар Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдурроҳман Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил ва гуноҳнинг ортидан уни ўчирадиган яхшиликни эргаштир ва инсонларга гўзал хулқ билан муомала қил”, дедилар.
Термизий ривоят қилган.

Forwarded from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Меъёр барака омилидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Меъёр барака омилидир
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 12-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADИС СОНИ ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:44
⏱️ БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:05
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:40
⏱️ ШОМ - 17:13
⏱️ ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 12-НОЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADИС СОНИ ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Неъмат қадри тежамкорликдадир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Неъмат қадри тежамкорликдадир
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ШОМ НАМОЗИНИНГ АВВАЛИГА КЕЧИККАН ОДАМ
САВОЛ: Шом намозининг учинчи ракатига улгурган одам қолган ракатларни қандай ўқийди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имом билан бирга руку қилишга улгуришдир. Агар намозхон шом намозининг учинчи ракатига шундай қўшилган бўлса, учинчи ракатни топган бўлади. Энди бу одам охирги қаъдага ўтирганда ташаҳҳуднинг ўзини ўқиб, имомнинг салом беришини кутиб туради. Имом салом бергач, туриб бир ракат ўқиб (яъни, фотиҳа ва зам сура ўқийди, сўнг руку ва сажда қилиб) қаъдага ўтиради ва ташаҳҳуд ўқийди. Чунки ўқилган ушбу ракат у учун иккинчиси ҳисобланади. Сўнг кейинги ракатга туради ҳамда унисида ҳам олдингиси каби фотиҳа ва зам сура ўқиб, руку билан сажда қилади. Кейин ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқигач, салом бериб намозни тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#Hikmat
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ:

“Бандани Аллоҳга яқин қиладиган энг улуғ амал қайси?” деб сўрашди. У киши йиғлади ва: “Аллоҳ қалбингга назар солиб, унда дунё ва охиратдан фақат У Зотнигина истаётганингни кўрса (ана шу энг улуғ амалинг)”, деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari
ОДАМЛАРДАН УЯЛМАЙДИГАН КИШИДА ЯХШИЛИК ЙЎҚ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
ОДАМЛАРДАН УЯЛМАЙДИГАН КИШИДА ЯХШИЛИК ЙЎҚ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
Каъба эшиги ҳақида биласизми?
Байтуллоҳнинг эшиги Каъбанинг шарқий деворида. Тарихий манбаларга кўра, Иброҳим алайҳиссалом ва ўғли Исмоил алайҳиссалом Каъбани бунёд этган вақтда унга икки эшик қилганлар: бири шарқий томонда – кириш учун, иккинчиси ғарбий томонда – чиқиш учун.
Айрим ривоятларда дастлаб Каъбада ҳозиргидек эшик бўлмагани, балки шарқий деворда очиқ кириш жойи қолдирилгани айтилади.
Ибн Ҳишом ва бошқа тарихчиларнинг ёзишича, ҳозирги Яман ҳудудида ҳукмронлик қилган Ҳимяр подшоҳи Туббаъ Каъбага биринчи эшикни ўрнатган. Бу воқеа милодий IV аср атрофида содир бўлган.
Азроқийнинг “Ахбору Макка” асарида Ибн Жарир Табарийдан нақл қилинган ривоятда: “Туббаъ – Каъбага биринчи бўлиб эшик ўрнатган шахс”, дейилади.
Ривоятларга кўра, Туббаъ Журҳум қабиласи бошлиқларига Каъба ичини доимо тоза сақлашни буюрган ва унга эшик ҳамда калит ясашни амр қилган. У ясаттирган ёғоч эшик Исломдан аввалги даврда ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дастлабки рисолат йилларида бор эди.
Бу эшик Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳижрий 64 йилда (милодий 684 йил) янги эшик ясатгунига қадар сақланиб қолган.
Милодий 608 йилда Қурайш қабиласи Каъбани қайта қурганида ғарбий эшикни ёпиб ташлайди. Шундан сўнг Каъбада фақат шарқий эшик қолади.
Каъба тарихида энг узоқ хизмат қилган эшик усмонли султони Мурод IV даврида ясалган эшикдир.
Уни тайёрлаш ишлари 1629 йилда бошланиб, 1630 йилда якунланган. Ушбу эшик қарийб 300 йил давомида, яъни 1947 йилгача хизмат қилган. Эшик мисрлик моҳир усталар томонидан тайёрланган бўлиб, унинг безакларида 76 килограмм кумуш ва олтин ишлатилган.
Мазкур тарихий эшик Ар-Риёд Миллий музейида сақланади. У Абу-Дабида ўтказилган “Арабистон йўллари” кўргазмасида намойиш этилган.
Саудия ҳукумати давридаги биринчи эшик қирол Абдулазиз замонида ўрнатилган. Унинг асоси алюминийдан тайёрланган бўлиб, олтин ва кумуш қопланган темир панжаралар билан мустаҳкамланган эди.
Бу эшик Масжидул Ҳаромдаги кенгайтириш ишлари даврида бир неча бор таъмирланган ва алмаштирилган. У тахминан ўттиз йил хизмат қилди.
Ҳозир мазкур эшик “Ҳарамайн архитектураси” музейида сақланмоқда.
Каъбанинг ҳозирги эшигини подшоҳ Холид ибн Абдулазиз буйруғи билан машҳур заргар Аҳмад ибн Иброҳим Бадр ясаган. Эшикни тайёрлашда тахминан 280 килограмм соф олтин ишлатилган бўлиб, унинг тозалик даражаси 99,99 ни ташкил этади.
Эшикнинг умумий қиймати олтиндан ташқари харажатлар ҳисобида 13 миллион 420 минг Саудия риёли, яъни тахминан 3,5 миллион долларга тенг бўлган.
Ушбу эшик 1979 йил 13 октябрда ўрнатилган ва ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда. Шу боис у дунёдаги энг қиммат ва энг кўп олтин сарфланган эшиклардан бири ҳисобланади.
Каъба эшигини махсус безакли парда – “Ситора” тўсиб туради. У Кисванинг, яъни Байтуллоҳ ёпинчиғининг бир қисми ҳисобланади.
Кисва ва эшик пардаси ҳар йили Зулҳижжа ойининг 9-куни, ҳожилар Арафотда турган вақтда янгисига алмаштирилади. Эшик пардаси Қуръон оятлари ва дуолар билан безатилади.
Пўлатхон КАТТАЕВ,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

❤2