ОПТИМИСТ ВА ПИССИМИСТ
Анча йил олдин бир пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимни Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Бринчи ходим топшириқни бажариб, хўжайнига ахборот берди:
«Бу ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки ҳамма ялангоёқ юради».
Бир неча ойдан кейин иккинчи ходим айни вазифа билан Африкага жўнади. У берган маълумот қуйдагича эди:
«Имконни қўлдан бермаслик керак, шошилайлик, чунки бу ерда ҳеч кимнинг пойабзали йўқ»

РИЁКОР "ЭҲСОНИ"
(Ҳаётий воқеа)
Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди.
Суҳбат орасида бемордан:
-Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
-Ҳозир ҳусайни узум бормикин?..-деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
-Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
Отахон:
-Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан - деди.
Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар. Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.
Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...
Ахир тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?!

ДОНИШМАНД ҚОЗИ
Ўтган асрнинг бошларида Марғилоннинг Галатой маҳалласида яшовчи тажанглиги билан халқ орасида танилган Райим мироб исмли киши бир куни Сойбўйи даҳасига кетаётганида Бекат чойхонасида биродарлари уни дастурхонга таклиф қилишади. Лекин у шошиб кетаётганини айтиб узр айтади. Улар эса бунга кўнмай, яна мажбур қиладилар. У яна узр айтади.
Улар билиб туриб атайин мажбур қиладилар. Охири у бундан тажанг бўлиб, жаҳл устида: «Отдан тушмайман, тушсам хотиним талоқ бўлсин!», – деб юборади... Гапидан қўрқиб кетиб нима қилишини билмай, кечгача отдан тушмай юрган мироб охири кишиларнинг маслаҳати билан тўғри Хожажон қози ҳузурига боради.
Қозихона саҳнида бировни отлиқ юрганини кўрган қози домла, нима гап ўзи, деб мирзоларидан сўрайди. У воқеани билиб келади. У эрталабдан бери отдан туша олмаётгани, тушса аёли талоқ бўлишини айтади.
Уни тинглаган қози домла: “Отингни бур, анави тут олдига борда, отдан тутга чиқ", – дейдилар. У ҳайрон бўлиб тутга чиқади. Энди пастга туш, дейдилар. У пастга тушади. Бор кетавер, аёлинг талоқ бўлгани йўқ, дейдилар.
Ҳали ҳам хушига келмай турган йигитга «сен отдан эмас, тутдан тушдинг», дейдилар.

ОСОНЛАШТИРИНГЛАР, ҚИЙИНЛАШТИРМАНГЛАР
عن أنس رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال يسروا و لا تعسروا و بشروا و لا تنفروا.
رواه الشيخان
Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, ҳушхабар беринглар, нафрат қилдирманглар", дедилар.
Икки шайх ривоят қилишган
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобайи киромларига, улар орқали барча умматларига мурожаат этиб: "Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар", демоқдалар.
Яъни Ислом ҳақида гапирадиган, баъзи бир масалани ечадиган ёки бирор нарсада ҳукм чиқарадиган бўлсангиз, умуман, ҳар бир нарсада осон тарафини олинг, қийинин олманг, демоқдалар. Модомики, иш шариат чегарасидан чиқмаса, осон томонини олиш Ислом динининг асосий қоидасидир. Бошқа ҳадиси шарифларда келишича, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон икки нарса орасидан бирини танлаб олиш ихтиёрига эга бўлсалар, албатта осон томонини олганлар. Исломга даъват қилиш учун атрофга юбораётиб, бу ҳадисни ҳар бир саҳобийга, албатта, қайта қайта тайинлаганлар.
"Хушхабар беринглар, нафрат қилдирманглар".
Ислом ҳақида, шариат ҳақида кишиларга гапирилганда доимо яхшиликларни, улар учун хушхабар бўладиган, икки дунё саодатига сабаб бўладиган нарсаларни гапиришимиз керак. Кишиларни нафратини келтирадиган, уларни чўчитадиган, кўнглини қолдирадиган гап сўз ва тасарруфларни қилмаслик керак.
Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз очиқ ойдин кўриниб турибди. Бунга айниқса Исломга даъват қилиш билан машғул кишилар алоҳида эътибор беришлари лозим. Афсуски баъзи бир биродарлар бу ҳадиси шарифдан бехабар тескари маънода гап сўз ва ҳаракатлар қилишади.
Авваллари билмаган бўлсак, энди билдик. Бундан буён Ислом дини ҳақида гапирадиган, бирон иш қиладиган, ҳукм чиқарадиган бўлсак, осон тарафини олайлик. Кишиларга динимизнинг осонлиги, икки дунё бахт саодатига етказиши башоратини бериб гапирайлик. Ўзимизча шариатни қийинлаштирмайлик. Кишиларни турли гап сўз, бўлмағур ҳатти ҳаракатларимиз билан Исломдан нафратлантирмайлик. Мўътабар ҳадиси шарифга доимо амал қилишга интилайлик!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ҳадис ва Ҳаёт" китоби, 3-жуз

«МEҲРИБОН ЎҒИЛ»
- Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
- Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб «бўлмайди» деб имо қиларди.
- Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак ҳам «бўлмайди» дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
- Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....

Ko'z zinosi
fitrat.uz
🕌 "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Кўз зиноси
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 02:02
📥 1 MБ
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Кўз зиноси
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 02:02
📥 1 MБ
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
ДУНЁНИ ТУЗАТИШ...
Бир одам якшанба куни бир хафтанинг чарчоғини чиқариш учун эрталабдан газетасини қўлига олиб, кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан уйда ўтиришни режалаштирибди.
Шу пайт ўғли ёнига югуриб келиб, кинога қачон боришларини сўрабди.
Дадаси ўғлига сўз берган экан. Аммо отанинг ташқарига чиққиси йўқ.
Газетанинг орқасидаги дунё харитасига кўзи тушибди. Олдин харитани бўлаклаб бузибди ва ўғлига: «Агар бу харитани тузата олсанг, сени кинога олиб бораман», дебди.
Ўн дақиқадан сўнг ўғли дадасининг ёнига югуриб келибди ва:
– Дада, харитани тузатдим, энди кинога борамиз.
Дадаси олдинига ишонмабди. Кўрса, харита, бус-бутун. «Қандай қилдинг?» деб сўрабди. Боланинг берган жавоби ғалати эди:
– Хаританинг орқасида бир инсон бор эди. Инсонни тузатгандим, дунё ўзидан ўзи тузалди.

ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ
Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди. Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди.
Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб:
- Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, - дебди.
Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб:
- Қани, чап қўлинг билан егин-чи, - дебди.
Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди.
Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди:
- Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, уни чопиб ташлайдилар, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак.
Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: "Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак", - дебди

ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ТОТМАЙДИГАНЛАР
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضيالله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا يُبْتَغَى بِهِ وَجْهُ الله لَا يَتَعَلَّمُهُ إلَّا لِيُصِيْبَ بِهِ عَرَضًا مِنَ الدُّنْيَا لَمْ يَجِدْ عَرْفَ الجَنَّةِ يَوْمَ القِيَامَةِ.
رَوَاه أَبو دَاوُدَ و ابْنُ مَاجَه
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди", дедилар".
Абу Довуд ва ибн Можа ривоят қилишган.
Исломда илм талаб қилиш, ҳусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат эхтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо кимки диний илмларни, яъни, ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. Шунинг учун диний илмларни талаб қилганда киши ўта хушёр бўлиши, ниятини соф қилиши, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб иш тутиши керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Ҳадис ва ҳаёт » 3 жуз.

ЗИҚНАЛАР
Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
-Светдандир...
-Газдандир...
-Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
-Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
-Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
-Худога шукр...

Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Домла!
“Алақ” сурасини эшитганимда, унинг бир ояти сажда ояти эканлигини айтишди. Шу оятни эшитганда сажда қилиш вожиб экан. Эшитишимча, саждада қилинадиган дуоси ҳам бор экан. Бу дуо қандай ўқилади?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг!☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/107

🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Хожатхонага бош кийимсиз кириш мумкин эмасми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!

❓Саловатни таҳоратсиз айтса, зарари йўқми?

Ясин
<unknown>
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
Ясин сураси
Ясин сураси
ОҒИР ЮК
Университетда. Профессор лекция бошланишидан олдин қўлига бир стакан сув олди. У ушбу стаканни талабалар диққатини ўзига жалб этиш учун ушлаб турди ва кейин сўради: «Сизларнингча бу стаканнинг вазни қандай?»
«50 грамм!»… «100 грамм!»… «125 грамм!»… – деб айтишни бошлашди.
– Мен ўзим ҳам билмайман – деди профессор. Буни билиш учун уни тарозга қўйиш керак. Аммо саволим шундан иборат:
Агарда мен ушбу стаканни шундай ҳолатда бир неча сония ушлаб турсам нима бўлади?
– Ҳеч нима – деб жавоб беришди.
– Яхши. Агарда мен шу стаканни бир соат ушлаб турсам нима бўлади?
– Қўлингиз оғриб кетади – деб талабалардан бири жавоб берди.
– Яхши. Агарда мен ушбу стаканни бир кун ушлаб турсам нима содир бўлади?
– Қўлингиз тошдек бўлишни бошлайди, мускулларингизда катта босимни сезишни бошлайсиз ва ҳаттоки қўлингиз вақтинча ишламай қолиши мумкин. – деб бир талаба жавоб берди.
– Жуда яхши, – деб давом этди профессор. Аммо стаканнинг вазни бу вақт давомида ўзгарадими?
– Йўқ – деб жавоб беришди.
– Демак қўлдаги оғриқ ва босим қаердан пайдо бўлади?
Талабалар ўйланиб қолишди.
– Мен оғриқдан озод бўлишим учун нима қилишим керак? – деб сўради профессор.
– Стаканни жойига қўйиш керак – деб аудиториядан жавоб келди.
– Ха – қичқириб деди профессор. Ҳудди шунга ўхшаб ҳаётда қийинчиликлар ва ташвишлар содир бўлади.
Уларни миянгизда бир неча дақиқа ушлаб туриш, бу оддий ҳолатдир.
Улар ҳақида кўп ўйлашни бошласангиз, оғриқ келишни бошлайди.
Агарда улар ҳақида узоқ вақт мобайнида ўйласангиз, бу нарса сизни фалажлантиради, яъни сиз муаммоларингиздан ташқари бошқа нарса ҳақида ўйлай олмайсиз!

ИБРАТ
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди.
Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.
Киноактёр Чарлин Чаплин

❓Уч талоқ қилган хотини билан бир хонадонда, аммо алоҳида хоналарда яшаши мумкинми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Уч талоқ қилган хотини билан бир хонадонда, аммо алоҳида хоналарда яшаши мумкинми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Аввало барча намозларни ўз вақтида адо этиш керак, лекин кўп ҳолда асрни қазо қилмаслик ҳақида эшитиб қоламиз. Шу ҳақида маълумот берсангиз.