Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Телеграмда, инстаграмда ва бошқа шунга ўхшаш ижтимоий тармоқларда одамлар "ник" номларига Аллоҳ ёки Ла илаҳа Иллаллоҳ ва яна шунга ўхшаш номларни арабча ёзувда ёки ўзбек алифбосида ёзиб олишади, шу иш жоизми ?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Телмондаги фермадан чиқаётган товуқ гўштини ейиш мумкин дегандингиз. Биз ҳам оиламиз билан истеъмол қиляпмиз. Лекин қадоқланган қиймаларида, колбаса, сосиска маҳсулотларида “ҳалол” сертификати йўқ.
Балки ҳамма маҳсулотлари ҳалолдир, шуни аниқлаштириб бера оласизм? Вакилимиз ишлайди дегандингиз.
Илтимос, кўп сонли муслималар номидан. Чунки фарзандларимизнинг луқмаси биз учун муҳим.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Репититорлик қиламан. Ўтган дарсларим учун иш ҳақи оламан. Лекин ўқувчиларим келмаган куни учун жазо сифатида пул оламан деганман. Шуни олишим жоизми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Ҳалолликнинг мукофоти бор!

🎤Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ТАЯММУМ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

1. Қўлнинг кафти бир зарб билан ерга урилади, сўнг юзига суртилади
2. Яна бир зарб урилади, яна икки қўлига суртилади.
3. Ўнг қўл бармоқларининг орқасини чап қўлининг кафтига қўйиб юқорига қараб тортилади. Лекин бош ва кўрсаткич бармоқларини теккизмайди.
4. Тирсаккача масҳ тортгандан кейин ана шу бош ва кўрсаткич бармоқлари билан қўлнинг учигача тортади. Чап қўлини ҳам шундай қилади.
5. Ерга зарб ураётганда икки қўл бармоқларининг ораси очиқ бўлиши керак.
6. Таяммумда намозни адо қилишни ният қилиш фарздир. Агар таҳорат ва ғусл қилиш керак бўлса бир таяммум билан иккисини ҳам қилади. Яъни иккаласини ҳам ният қилади.

Ният қуйидагича бўлади:

“Аллоҳим бетаҳоратликни кетказиш ва намоз ўқишим дуруст бўлиши учун таяммум қилишни ният қилдим”.

Жунуб одамга таҳорат учун алоҳида ва жанобатни кетказиш учун алоҳида ният қилиш вожиб эмас. Гарчи жунуб одам таҳоратни ният қилиб таяммум қилса ҳам мумкин, дейилган

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Мулк сураси
<unknown>
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Ясин сураси

@abdulaziz_sufiyev
Audio
🕌 "Пискент" жоме масжиди
🎤Абдул Ҳамид домла
◀️Тавба - мўминнинг фазилати
📌Маъруза
⏱06:10
📥1.4 МБ
​​​​КИМ НИМАНИ ЎЙЛАДИ?

Тобут ялангликка олиб чиқилди. Жамоат аҳли жаноза намозини ўқишга шайланди.
- Пирмат, бери келинг, - имом домла марҳумнинг ўғлини ёнига чақирди. – Отангизнинг қарзлари бўлса, тўлашни бўйнингизга оласизми?
- Оламан…
Мозордан қайтишда савдогар Пирматнинг ёнига келди.
- Отанг мендан бир миллион қарз эди, ука.
- Бориб отамдан ол! - ўшқирди Пирмат. - Ўзи зўрға кўмаяпман, қарзларини қандай тўлайман!
- Шошма, - деди савдогар. – Мен ўша пулга розиман.
​​БАЛИҚЧИ ВА ЙЎЛОВЧИ

Балиқчидан бир киши келиб дарёнинг нариги қирғоғига ўтказиб қўйишини илтимос қилибди. Йўловчи балиқчини шоширар, зарур ишлари қолиб кетаётганини айтарди. Қирғоқдан озгина узоқлашганларидан кейин, у балиқчининг эшкакларидан бирида «ибодат » бошқасида «меҳнат» деган сўзлар ёзилганини кўриб қолибди.
-Бу ёзувлар нима учун?- сўрабди у.
-Ибодат ва меҳнатни ҳеч қачон унутмаслик учун,- дебди балиқчи.
- Меҳнат ку, тушунарли, аммо ибодат нима учун ёзилган? Қўл силтади йўловчи. Нега қимматли вақтини ибодатга сарфлаши керак экан? Керак эмас, ибодат.
Керак эмас?- деди балиқчи ва сувдан «ибодат» деб ёзилган эшкакни олди. Энди у битта эшкак билан суза бошлади. Қайиқ бир жойда айлана бошлади.
- Кўряпсизми, ибодатсиз меҳнатни: Бир жойда айланиб, олдинга юролмай қолдик.
Ҳисса: ҳаёт денгизида сузиш учун икки қўлда «ибодат » ва «меҳнат» эшкакларини баравар тутиш лозим.
​​БИР ПИЁЛА ЧОЙ

Ўйлаб кўринг:
Олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин шакарни аралаштирманг. Ичиб кўринг чи, шакарни мазаси чиқдимикан. Албатта йўқ. Пиёлага бироз қараб туринг да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Мазаси чиқибдими? Менимча йўқ. Вақт ўтиб, чой совиб боряпти бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ича олганингиз йўқ. Бу туришда чой совиб, охири ҳеч ким ичгиси келмай қолади..
Ҳаёт ҳам шундай.
У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳ сизга берган ақл эса шакардир. Агар сиз уни ишлатмас экансиз шакарни мазасини билмайсиз.
​​КАЛИШ

- Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
- Мана бу пальтони мен оберганман,эсласаларинг!
- Тилла занжирим сенга қолади, дердилар.
Уч қизи кампиридан қолган латта-путта буюмларни тортқилай- тортқилай, охири, бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турдию, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия кия адо қилган, орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
- Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг.... Онангларни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди.....
​ОЛАМНИНГ ХЎЖАЙИНИ СЕН ЭМАССАН!
Ернинг ҳажми коинотга нисбатан океандаги бир томчи сувдек ҳам эмас. Шундай бўлсада бу сайёрадаги биттаси чиқиб: “Мен сизнинг олий Роббингизман” деган эди.
Қизиғи, мана шу “мен сизнинг олий Роббингизман” деган кимсани Олий Роббимиз сувга чўктириб ўлдирди ва жуссасини келажак инсонларга ибрат бўлсин дея соҳилга улоқтирди. Дунёда мъжизалар қанчалар кўп бўлса, ибрат оладиганлар шунчалар оз!
Ҳозир ҳам бу оламда ўзларини дунёнинг маркази дейдиганлар бор. Бошқалар эса уларнинг атрофидан айланиши керак гўё. Ана ўшалардан бўлиб қолмаслик учун қуйидагилар кўз ўнгингда турсин:
1. Муҳаббат қозонишнинг ягона йўли уни бошқаларга тақдим қилишдир. Муҳаббатни ҳис қилишинг учун уни бошқаларга ҳис қилдиришинг лозим. Бир дона ҳам дон ташламаган экинзорингга бориб у ердан саватингни тўлдириб мева ёки ҳосил билан қайтишни умид қилишинг аҳмоқликдир. Ҳосил олиш учун аввало уни экишинг лозим.
2. Инсонлар доимо ўзгарувчандир. Олдинги ўлчовинг сенга хосдир, уларга эмас. Моҳир тикувчининг олдига келсанг у сени янгидан ўлчаб олади. Ваҳоланки, сен унинг олдига бир ой олдин ҳам келган эдинг. Сен ҳам моҳир тикувчи каби бўл. Сен ҳозир бир йил олдинги киши эмассан. Бошқаларнинг ҳам бир йил олдинги ҳолида қолади, деб ўйлама.
3. Самодан нозил бўлган ваҳийга ердагиларнинг барчаси ҳам мувофиқ келавермаган. Ваҳийгаки шундай муносабатда бўлган кишилардан, сен барча тўғри деб ўйлаб гапирган гапларингга қарсак чалишларини кутма. Бошқалар тўғри деб ўйлаб гапирган қанча-қанча гапларни рад қилганингни эсла. Бошқалардан бу ҳақни тортиб олма!
4. Сен юришни ихтиёр қилган йўл сенинг йўлинг. Бу сайёрадаги бирор кишини сенинг номингдан бу йўлдан юришини талаб қилишга ҳаққинг йўқ. Тўғри, инсон бошқалар ҳақида чиройли гумонда бўлиши лозим. Аммо чиройли гумон бошқа, бошқаларни ўзинг ҳақингда чиройли гумон қилишга мажбурлаш бошқа. Сен истаганинг учун кишиларни контингент бўлишини кутма. Йўлингдан худди бу дунёда ёлғиз кишидек юр.
5. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади: “Агар таъм билиш турлича бўлмаганида мол бузилган бўлар эди”. Сен учун муҳим бўлган нарсалар бошқалар учун иккинчи даражали бўлиши мумкин. Бошқаларнинг ҳаёти уларнинг мулкидир. Улар уни истаганларича яшашга ҳақлари бор. Турличалик бу ҳаётнинг асоси эканлигига, унга четдан кириб қолмаганига ўзингни ўргат.
6. Инсонлар гоҳида ўзларини тушунишмайди. Сени яхши тушунишмаса улардан хафа бўлма.
7. Суратнинг турли томонлари бўла туриб сен унинг бир томонини кўра олсанг, унинг барча томонини кўришингни даъво қилма. Ёшлигимда ўзимга ўзим айтар эдим: “Дадамга мазада. У кишига ҳеч ким буйруқ қила олмайди. У киши ҳаммага буйруқ қила оладилар!”. Бугун ота бўлиб шуни билдимки, фарзанд бўлиш осон экан. Ота бўлиш ниҳоятда оғир экан. Ўқувчилигимда “муаллимларга маза. Ўқимайди, ёдламайди, дарсини айтиб кетади”, дер эдим. Катта бўлиб устоз бўлгач , шогирдларга маза эканлигини билдим.
8. Инсонларнинг ақли турлича бўлади. Сен осонгина тушунадиган нарсани бошқалар идрок қилишга қийналишади. Бошқалар осон идрок қиладиган нарсани сен тушунишга қийналасан. Гоҳида тушунмайсан ҳам. Шунинг учун “ал-кимёгар” асарининг муаллифи Пауло Коэльодир, сен эмассан. Шунинг учун Майкрософт ширкатининг асосчиси сен эмас, Билл Гейтсдир.
9. Сен бир ишга қодир бўлсанг, бу бошқалар қила олмайди бу ишни, дегани эмас. Футболчилар тўқсон дақиқа югуришади. Сен билан мен эса ўн беш дақиқадан сўнг нафасимиз тиқилиб қолади. Ҳатто сен бу ишни қилган тақдирингда ҳам оламнинг юздан тўқсон фоизи бундай қила олмайди.
10. Суҳбатнинг аввалида “агар муҳаббат қозонмоқчи бўлсанг аввал уни ўзинг тақдим қил” дедим. Энди яна бир гапни айтиш вақти келди: “Ҳамма вақт ҳам инсонлардан ўзинг қилган муомалани кутаверма!”.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Илм
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Илм

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Мусофирликдамиз. Ишлаётган жойимиз жуда совуқ, спиртли ичимлик ичиб турибмиз, бунинг ҳукми қандай бўлади?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Чойхона яхши жой эмас, Аллоҳнинг лаънати ёғилади, чунки у ерда ароқ, қимор, деган бир ишлар бўлади, деб эшитганман. Шу тўғрими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Тухумни катрон килиб – тухумни уч марта қўл билан ювиб ишлатиш суннатми ёки бу покизаликдан келиб чиқиб ювиладими?!
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from ….
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 чи Савол:

Францияда Пайғамбаримизнинг карикатуралари туширилганини кузатдик.Бу ҳолатда мусулмонлар қандай йўл тутишимиз керак❓

Жавоб:

Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Манба: AzonTV'да янги лойиҳа!
«Савол беринг» кўрсатуви

🌐@ummatuz
🌐@muttaqiynuz