Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БАНДАНИНГ АМАЛ ДАФТАРИ УЧТА САВОБНИНГ ЁЗИЛИШИ УЧУН ДОИМ ОЧИҚ

Инсон вафотидан кейин номаи аъмоли (амаллар дафтари) ёпилади. Лекин ҳаёти дунёда Аллоҳ таоло розилиги йўлида қилган учта амалнинг бири садақаи жория, иккинчиси ўлгандан кейин ҳам одамларга фойдаси тегадиган олимнинг илми, ота-онанинг орқасида қолган солиҳ фарзандлар дуо ва хайр-эҳсонлар билан унга савоб етказадилар.
Имом Суютий ўн битта хайрли амалнинг садақаи жория натижасида ҳосил бўлишини санаб ўтганлар. Булар—одамларга фойдаси тегадиган илм, хайр дуоси, дарахт экиб парваришлашдир. Қуръонни мерос қилиб қолдириш, мусофирлар учун турадиган жой барпо қилиш, қудуқ қазиб, сувидан одамларни баҳраманд этиш, ҳеч кими йўқ ғариб-бенаволар парваришланадиган манзил-макон, одамларнинг ибодат қилишлари учун масжид қуриш ёки унинг қурилишига кўмаклашиш, Қуръони Каримни ўргатиш, келадиганлар ва кетадиганлар учун чегарада дам олиш масканини бунёд қилиш кабилар садақаи жория жумласидан ҳисобланади.
Хулоса шуки, садақаи жорияга қўшиладиган амаллар жуда кўп, лекин юқорида айтилган учтаси жамланади ва уларнинг савоби маййитга иншааллоҳ етиб боради. Уларга муяссар бўлган инсон албатта бахтли инсондир. Банда вафотидан кейин ҳамма амаллари тўхтайди, дейдиганлар қаттиқ янглишадилар ва суннатга хилофдир.
Имом Нававий (р.а) “Муслим” шарҳида келтиришича, дуодан ҳосил бўлган савоб ва унинг фойдаси, маййитнинг номидан адо этилган садақанинг савоби маййитга етиб боради. Бунинг ҳукмига уламолар иттифоқи мавжуддир.
Уламои кибор Хитобий айтадиларки, рўза, намоз ва буларга тааллуқли ибодатлар, янги жасад бажарадиган ибодатнинг ўрнини ҳеч нарса босмайди. Бошқача қилиб айтганда, маййитнинг номидан буларнинг адо этилиши фойда беради, деб умид қилиб бўлмайди. Масалан, маййитнинг номидан ҳаж қилинса, маййит ҳожи бўлмайди, Ҳаж арконларини адо қилган шахс ҳожи ҳисобланади. Ҳар ҳолда фотиҳа умидидаги маййитлар тирикларнинг қилган амалидан бебаҳра қолмайди.

— Бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: “Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) онам дунёдан ўтганлар, агар онам номидан эҳсонлар қилсам бирорта нафи онамга етиб борадими?” деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳа нафи тегади, - дедилар.
У киши деди:
— Иккита боғим бор, Сизнинг гувоҳлигингизда иккала боғимни онам номидан садақа қилдим.


“Дурратул-Ваъизийн” китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
"Ул нени истаса, биз ҳам ўшани истармиз"

Бир кун Малик бин Динор Ҳазрати Робиъат ул-Адавиййанинг олдига келди. Кўрдики, бир эски бўйрани тўшаган, ғишт ёстиқ қилинган, бир синиқ идишдан таҳорат олаётир. Унга ичи куйди.

Дедики:
– Менинг билганим бойлар бор. Агар хоҳласанг, бориб сенга
кўрпа-тўшак келтирайин,– деди.
– Ё Малик! Яратган менинг ҳолимни билгайми, билмагайми?
– Билгай.
– Энди Ул нени истаса, биз ҳам ўшани истармиз,– деди.

"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси.


👉 @diyonatli
👍5❤1
Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда.

@fitratuz
👍3
Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда.

@fitratuz
👍2🤩2
КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дин – насиҳатдир! | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
МУСҲАФНИ САНДИҚҚА СОЛИБ ҚЎЙИШ

Савол: Мусҳафни ўраб қўйиш, сандиққа ва қопга солиб қўйиш мумкинми?

Жавоб: Салафи солиҳлар бундай қилишни макруҳ санаганлар. Чунки бунда уни ўқишдан қайтариш қўриниши бор. Худди масжид дарвозасини қулфлаб қўйиш макруҳ саналгани сингари. Чунки бунда ҳам намоздан қайтариш шубҳаси бор. Аммо бизнинг замонимизда инсонларнинг нияти бузуқлари кўпайгани сабабли бундай қилиш жоиз, балки уни сақлаш маъносида вожиб ҳам бўлади. «Жомеур-румуз»нинг «Намозни бузувчи нарсалар боби»да шундай келган.

"Нодир фатволар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҚУРЪОНДАГИ ЭНГ ҚЎРҚИНЧЛИ ОЯТ

Имом Аъзам Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳуга кўра Қуръондаги энг қўрқинчли оят «Оли Имрон» сурасининг 131-оятидир.

Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَٱتَّقُوا۟ ٱلنَّارَ ٱلَّتِىٓ أُعِدَّتْ لِلْكَٰفِرِينَ

«Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган оловдан қўрқинг».

Имом Абу Ҳанифа айтадики: Ушбу оят Қуръондаги энг катта таҳдид оятларидан биридир. Чунки Аллоҳ таоло бу оятида кофирлар учун тайёрланган жаҳаннам олови билан мўминларни ҳам таҳдид қилиб қўрқитмоқда. Агар (мўминлар) Аллоҳ ҳаром ва ман қилганларидан узоқ бўлмасалар, бу таҳдид улар учун ҳам тегишли бўлиши айни ҳақиқатдир.

© Имом Замахшарий, «Кашшоф», 1-жуз, 286-бет

👉 @diyonatli
❤1👍1
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Audio
Дин – насиҳатдир! | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми

Агар намозхон катта масжидда намоз ўқиётган бўлса, унинг оёғи турган жойдан сажда қиладиган жойигача бўлган оралиқдан ўтиш мумкин эмас. Агар кенглик жойда намоз ўқиётган бўлса ҳам, ҳолат шундай. Оёқ билан бошини қўядиган оралиқдан ўтмайди. Агар намоз ўқувчи кичкина масжидда ёки кичкина уйда намоз ўқиётган бўлса, намоз ўқувчи билан қибла тарафдаги девор орасидан ўтмайди. Намоз ўқувчи, инсонлар кўп ўтиб турадиган жойни намоз учун танламасин. Ёки одамлар кўп ўтиб турадиган жойда сутрасиз намоз ўқимасин. Агар намоз ўқувчининг олдидан бирор киши кесиб ўтадиган бўлса, намоз ўқувчи уни ишора ёки тасбеҳ билан огоҳлантириш мумкин. Шунингдек, қироатни баланд қилиб ҳам огоҳлантириш жоиз. Намоз ўқувчи кесиб ўтувчини қўли билан қайтариши мумкин эмас. Аёл киши кесиб ўтувчини ишора ёки чапак чалиш билан қайтаради. Аёл киши овозини кўтармайди.

«Фиқҳул муяссар» китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ШЕР БЎЛИШИНГНИ ИСТАГАНДИМ

Бир одам ўғлини ўқитибди. Мулла бўлганидан кейин, энди тирикчиликни ҳам ўргансин, деган ўйда сафарга кетаётган савдогарларга қўшиб қўйибди.

Ўғил ярим йўлдан қайтиб келибди. Ота сабабини сўраган экан:

- Отажон, йўлда бир шернинг бир кийикни овлаганини кўрдим. Шер ундан еганича еб, қолганини ташлаб кетди. Кейин шоқоллар келиб, қолганини ейишди. Ҳодисани кузатиб туриб, шу шоқолларнинг ризқини берган Аллоҳ менинг ризқимни бермасмиди, дедим-да, қайтиб келавердим, - дебди.

- Ўғлим, сизни шоқол эмас, шер бўлсин, деган эдим-да, - деб жавоб берган экан отаси.

©Mуқим Mаҳмуд

👉 @diyonatli
👍3❤1