Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤2
МЕҲР-ОҚИБАТ - БИР-БИРИНИ ТЎЛДИРУВЧИ ХИЛҚАТ

Маъноси: Туғилган билан ўлим, агар бундоқ разм ташланса, ўзаро чамбарчас. Воқеа:
Бир кунда бир қишлоқда учта жаноза бўлди. Учала жанозада ҳам муайян кишилар гуруҳи йиғилишди, азадорларга ўз ҳамдардликларини билдиришди. Ваҳоланки, бугунги марҳумлар туғилган пайтида ҳам айнан шу инсонлар уларнинг ота-она, қон-қариндошларини муборакбод этишганди...
Қиссадан ҳисса: Чақалоқ туғилганида барча унга меҳр кўрсатиб, ота-онасини муборакбод этади. Киши вафот этган тақдирда ҳам марҳумни сўнгги йўлга кузатиб, унинг қон-қариндош, жигарларига эҳтиром ва оқибат кўрсатишади. Демак, меҳр-оқибат тушунчаси бир-бирини тўлдирувчи хилқатлардан саналади...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
ЭССИЗ, УМР...

Маъноси: Ҳаёт улуғ неъмат, у туфайли умрлар мазмундор, гўзал, ибратли. Лекин айрим шундай тақдирлар, сулолалар борки, ё алҳазар...
...Бобо отасини ранжитиб, ҳаёти давомида бириси икки бўлмай дунёдан ўтиб кетди. Ота ўз қиблагоҳининг кўнглини қолдиргани боис, бутун умр виждон азобида қолиб, оламдан кўз юмди.
Фарзанд отасига қўл кўтаргани сабабли, «оқ бўлган». Набирани эса... Худо урган - турли ҳаром-ҳариш, ёмон ишлар билан шуғуллангани боис, ҳозирда қамоқда ўтирибди.
... Эссиз, омонатга хиёнат, зое кетган имконият, бекорга сарф бўлган вақт, қадрига етилмаган неъмат... Эссиз, шунча умрлар...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
🔥2❤1
ҚЎРҚҚАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАР

Валид ибн Валид розияллоҳу  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Ё Расулуллоҳ, мен қўрқяпман", деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўшагингга ётганингда:
"Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни", яъни: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар. Имом Ибн Сунний ривояти.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен "Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арзо бил ъиззати вал жабарут", яъни: «Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг Рабби ва қуддус, малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг», деб айтишни кўпайтир», дедилар. Имом Ибн Сунний ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарз олди-берди масалалари | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
УМР - ОМОНАТ, СИНОВ, ИМКОНИЯТ, НЕЪМАТ

Маъноси: Омонатлиги шундаки, умр - ато этилган ишонч бўлгани боис, унга хиёнат қилиб бўлмайди. Синов экани - ҳаёт яхши-ёмон, хурсандчилик ва ғамгин кунлардан иборат, уни фақат сабру тоқат, саъй-ҳаракат орқали енгиб ўтиш керак. Имконият экани - умрни қандай ўтказиш ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида. Неъмат экани - умр тўлалигича барча неъматлар ичра энг нодиридир...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2👏2❤‍🔥1
Audio
Мусулмон гуноҳи учун диндан чиқадими? | Абдул Ҳамид домла

("Ақидатут-таҳовия"нинг шарҳи)

@diyonatli
СЎНМАГАН ТАБАССУМ 😢😢😢

"Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман...
Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим.
Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди. Бир сафар уйига борганимда:
"Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман", - деди у.
"Нима учун?" деб сўрадим.
"Сиз диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?"
Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошилиб қолдим.
Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб:
"Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак", - дедим.
У "Истайман" деган маънода бош иғради. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
"Доктор, - деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. - Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?"
"Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда "Аллоҳ, Муҳаммад". десанг кифоя", - дедим. У табассум билан бош силкиди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб:
"Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти", - деди.
Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман:
"Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва "Аллоҳ, Муҳаммад", дея олмай қолсамчи?" - деди у.
Ўшанда Жума куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:
"Ҳеч қўрқма, - дедим, - бемалол укол олишинг мумкин".
Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:
"Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?"
"Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кшринишда келади", дея таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитган заҳотим, уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:
"Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва "Ўрнингдан қимирлама", дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва "Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан", - деди-ю, жони узилди"...
Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди..."

"Мукаммал саодат йўли" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1😢1
АГАР БИР БУРДА НОН, БИР ҚУЛТУМ СУВ ВА УСТ-БОШИНГ ҚОЛГАН БЎЛСА, ХАФА БЎЛМА

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб, 21 кун қолиб кетди. Қайтганидан одамлар ундан бу воқеадан қандай хулоса чиқардинг, деб сўрашди. Шунда у: "Бу азоб-машаққатдан олган дарсим, сабоғим шу бўлдики, ичишга яроқли озгина чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, кишига нолимоқнинг ҳеч кераги йўқлигини англаб етбим", деб жавоб берди.
Худойим ҳар не берса, қил қаноат,
Юракни қилма миннатдин жароҳат.
Бу меҳнат бирла топсанг парча нон,
Кишининг миннатидан улдур осон.
Сўфи Оллоёр
Донишмандлардан бири: "Ҳаётнинг барчаси бир луқма таом ва қултум сувдир. Қолгани ортиқча нарсадир", деди.
Жонсон Свифт айтди: "Дунёдаги энг доно табиблар тинч-осойишта, бахавотир ўтириб озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир", дейишган.
Менинг фикримча, семизлик сурункали касаллик бўлиб, қорин қўйиш эса кишини беҳаловат қилиб қўяди. Осойишталик эса қалбга ёқимли бўлиб, руҳга хурсандлик бағишлайди.
Шод бўлиш нақд хурсандчилик бўлиб, у руҳ ва вужуд учун фойдали озуқа ҳамдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
МУСАББИҲОТ ФАЗИЛАТИ

Мусаббиҳот "субҳаана", "саббаҳа", "юсаббиҳу" ёки "саббиҳ" сўзлари билан бошланувчи суралардир.
Улар 7 та: "Исро", "Ҳадид", "Ҳашр", "Сафф", "Жумъа", "Тағобун" ва "Аъло".
Мана шу сураларда минг оятдан яхшироқ оят бор.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, "Унда минг оятдан яхшироқ оят бор", деб айтардилар.
Яҳё ибн Касир: "Бизнингча, бу Ҳашр сурасининг сўнгги оятларидир", деган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!

"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?

Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб ҳақорат қилишади-ю, сиз ва биз каби осий бандаларни нечук айблашмасин?! Сиз ҳаётингиз давомида шундай аёвсиз курашларга дуч келасиз, уларни таъна-маломат қилганингиздан фойда йўқ. Сиз қанчалар мева бериб, бунёд этиб, таъсирингизни ўтказиб, гуллаб-яшнаган сарингиз, атайин сизни хўрлаб, синдиришни қасд қилувчилар чиқаверади. Сиз то чуқур қазиб ерга кирмагунингизча ёки осмонга шоти қўйиб чиқиб кетмагунингизча ундайлар ҳеч қачон сиз ҳақингизда жим турмайди. Доим улар орасидамисиз, демак, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингиздан ёшлар оқизишларини ва устингизга ахлатлар ағдаришларини кутиб яшанг.
Ерда ўтирган киши ҳеч қачон қуламайди. Одамлар ўлик итни ҳеч ҳам тепмайди. Лекин улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё бобида устун турибсизми, сизга ғазабларини сочишади. Сиз Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас ёки ҳеч нарса тушунмайдиган аҳмоқ, синган, эзилган кимсага айланмас экансиз, улар наздида тавбаси йўқ гуноҳкор бўлиб қолаверасиз. Уларнинг хоҳиши бундан бошқача эмас. Демак, одамларнинг танқидига, маломатига қарши Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, ҳарсанг тош каби қаттиқ бўлинг. Тош мустаҳкам бўлгани учун ҳам устига ёққан дўллар парчаланиб кетади.
Бордию одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсангиз, уларнинг "қимматбаҳо" орзуларини ҳаётингизни барбод этиш эвазига юзага чиқарасиз. Сиз улардан чиройли юз ўгиринг, қилаётган макрларидан ҳам сиқилманг, аҳмоқона танқидлари сиз учун яхшигина таржимаи ҳол бўлсин. Чунки ҳаётидаги вазнингиз, ўрнингиз даражасида таъна-дашномларга қоласиз.
Албатта, сиз ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб тилини боғлаб қўя олмайсиз. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш эътиборсизлик ва совуққонлик билан кўмиб ташланг, гап-сўзларини "...Шу аччиқларингиз билан ўлиб кетинг!.." деб тарк қилинг.
Демак, фазилатларингизни кўпайтиришингиз, яхши тарбиянгиз, хатоларини тўғрилашингиз билан уларнинг тилини кеса оласиз. Агар сиз ўзингизни барча бирдай қабул этишини, ҳамма суйишини, айбсиз бўлишини хоҳласангиз, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, ушалмас орзуларга берилибсиз.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
ҲЕЧ КИМДАН РАҲМАТ КУТМАНГ

Аллоҳ таоло бандаларни Уни эслашлари учун яратган. У махлуқотга Ўзига шукр қилишлари учун ризқ берган. Кўпчилик Ундан бошқага бўйсунди ва ўзгаларга шукр қилди. Чунки қайсарлик, инкор, жафо ва шукрсизлик табиати нафслар устидан ғолиб келувчидир.
Агар сизнинг гўзал ишларингизни инкор қилиб, яхшиликларингизни тан олишмаса ва унутишса, сиз улар билан тўқнашиб, жанжаллашиб юрманг! Кўпинча улар гина замбараклари билан тўқнашиб, жанжаллашиб юрманг! Кўпинча улар гина замбараклари билан тош отиб, сизга душманчилик қилишади. Айбингиз - уларга яхшилик қилгансиз, бундан бошқа нарса эмас. "Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Пайғамбар ва саҳобаларини фазли ўлжалар билан бойитиб қўйгани учунгина мунофиқлар уларни ёқтирмадилар".
Хотирот китобини варақлаб кўринг. Унинг кўп ҳикояларида ўғлини тарбиялаб едириб-кийдирган, парваришлаб илм-одоб берган, боласини ухласин деб ўзи ухламай чиққан, қорни тўйсин деб ўзи оч қолган, роҳатлансин деб ўзи ҳориб-чарчаган ота тимсолини кўрасиз. Аксинча, ўғил мўйлови сабза уриб, билаги куч-қувватга тўлган, энди отага нисбатан қутирган ит каби бўлиб қолади. Уни назарга илмай, адибсизлик қилади, отага оқ бўлиб, уни азоб-уқубатларга йўлиқтиради.
Огоҳ бўлинг! Яхшиликларингиз тугаб, умидларингиз синганида хазинаси тугамайдиган савоб, яъни, эваз берилишини ўйлаб саодатга эришинг.
Бу қайноқ хитоб асло сизни чиройли ишларни тарк этиб, ўзгаларга яхшилик қилмасликка чақириқ эмас. У фақат сиздан юз ўгиришларини қабул қилишга, яхшиликларингиз тан олинмаслигига чидашга ўргатади, Уларнинг ишларидан ташвишга тушманг!
Сиз яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг, шунда барча ҳолатларда ғалабага эришасиз, шунда ношукрларнинг шукосизлиги, инкор қилувчиларнинг тан олмаслиги сизга зарар бермайди. Яхшилик қиладиган этиб қўйгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Улар эса бунинг пастдаги қўлдан яхшидир. "Улар айтурлар: "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва миннатдорлик кутмасмиз".
Гоҳида оқил кишилар ҳам авом халқдаги инкор қилиш туйғусини унутиб қўяди. Эсингизда бўлсин, ундайлар Парвардигорининг буюк ваҳийсини ҳам унутишган. У ваҳийда инкор қилувчиларнинг қайсарлиги ва терсликлари айтилган эди: "Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди".
Агар сиз бир аҳмоққа қалам совға қилсангиз, у сизни ўша қаламда масхаралаб мақола ёзса ёки бир чўлоқ кишига қийналмай юрсин деб ҳасса ҳадя қилсангиз, у ўша ҳасса билан бошингизни ёриб қўйса, ажабланиб, саросимага тушманг. Яхши кишилар устида энди бундай ишлар бўлмасинми?!

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
УМР ЙЎЛЛАРИ

Тақдир ёзуқлари темир йўлларига ўхшайди. Темир йўлларининг кесишуви, худди инсоннинг мақсад-орзуларига етгани кабидир. Чунки, йўллар ҳар доим ҳам кесишавермайди. Бундай ҳолат ё манзил, ёки йўналиш ўзгарганда содир бўлиши мумкин.
Демак, одамзод нимаики ҳаракат - хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик бўлсин, аввало, уни ўзининг манфаати учун қилади. Ушбуларнинг натижаси эса, унга ё таҳсин-офарин, ёхуд лаънат, афсус-надоматлар олиб келади.
Билим олиш, фойдали касб ўрганишдан бошқа ғами бўлмаган беғубор ёшлик дамларини, иқтидорли қобилият ва ўткир зеҳнини бўлмағур ва фойдасиз ишларга сарфлаш - ҳар бир киши учун ўзини-ўзи кечира олмайдиган хатолардандир.

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл одоблари | Абдул Ҳамид домла
(Ижтимоий одоблар)

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati Piskent tuman bosh imom-xatibi A.Malikovni Oʼzbekiston Respublikasi vatanimiz mustaqilligining  31 yilligi munosabati bilan tabriklari.

31.08.2022
👍9🔥1👏1🎉1
БИРОВНИ ЁМОНЛАШНИНГ КУЛФАТИ

Ийсо ибн Марям алайҳиссаломдан зикр қилинади. У киши дўстларига шундай дедилар:
- Агар ухлаб ётган аврат жойини очиб юборса, сизлар унинг устини ёпиб қўясизларми?
Улар:
- Ҳа, - дейишди. Исо алайҳиссалом:
- Балки, сизлар қолганини ҳам очиб юборарсизлар? - дедилар. Дўстлари:
- Субҳаналлоҳ! Қолганини очишга қандай қўл боради? - деб жавоб беришди. Ийсо алайҳиссалом айтдилар:
- Сизларнинг олдингизда бир киши бошқа бир одамни ёмонласа, сизлар ундан ҳам қаттиқроқ ёмонлашни бошлайсизлар. Бу билан унинг қолган авратини очиб ташлаяпсизлар-ку!

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍8
ТЎРТ ХАЛИФАНИНГ ҲАР БИРИНИНГ ХАЛИФАЛИК МУДДАТЛАРИ


1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари икки йилу уч ой.
2. Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари ўн ярим йил.
3. Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари ўн икки йил.
4. Али розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари тўрт йилу тўққиз ой.
Ҳасан розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари олти ой.
Мусулмон подшоҳларнинг биринчиси Муовия розияллоҳу анҳу. У киши мусулмон подшоҳларнинг энг яхшиси. Лекин у Ҳасан розияллоҳу анҳу унга халифаликни топширганидан сўнггина ҳақиқий халифа бўлган. Ҳасан розияллоҳу анҳуга отасининг ўлимидан кейин аҳли Ироқ байъат қилган эди. Сўнгра олти ойдан кейин у киши ишни Муовия розияллоҳу анҳуга топширдилар. Шу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳақларида:
"Албатта, менинг бу фарзандим саййиддир. Аллоҳ унинг сабабидан мусулмонларнинг икки катта гуруҳи орасини ислоҳ қилади", (Буҳорий ва Муслим Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) деган гаплари ростлиги зоҳир бўлди.
Муаллифнинг "Улар рошид халифалар ва ҳидоятли имомлардир", деган сўзи ҳақида.
Шарҳ: Яъни мазкур тўртовлари: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳум рошид халифалар ва ҳидоятли имомлар бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ишора қилганлар ва одамларни уларга итоат қилишга ва суннатларини тутишга амр этганлар.
Далил:
1. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли бир ваъз қилдилар, унинг сабабидан кўзлардан ёшлар тўкилди, қалбларни титроқ босди. Шунда бир одам: "Эй Аллоҳнинг Расули, бу худди видолашувчининг мавъизасига ўхшайди. Бизга нимани васият қиласиз?!" деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга қулоқ осиш ва итоатни васият қиламан. Чунки сизлардан ким мендан кейин яшаса, кўплаб ихтилофларни кўради. Сизлар учун менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид, ҳидоятли халифаларнинг суннатини ушлаш лозимдир. Ўша нарсани маҳкам тутинглар, озиқ тишлар билан тишланглар. Янги пайдо қилинган ишлардан ҳазир бўлинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир", дедилар".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Рошид халифаларнинг фазл бўйича тартиби халифаликлари тартиби бўйичадир. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг бошқалардан алоҳида афзалликлар бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга рошид халифалар суннатига эргашишни амр қилдилар. Аммо амалларга иқтидо қилишга келганда фақат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумога иқтидо қилишни буюриб:
"Мендан кейингиларга - Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинглар", дедилар ("Сунан" эгалари - Абу Довуд, Термизий ва Насоий Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). (Бу ҳадис аввал ўтди).
Албатта, суннатларига эргашиш билан иқтидо қилиш орасида фарқ бор. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳоли Усмон ва Али розияллоҳу анҳумонинг ҳолидан юқоридир.
Аҳли суннанинг мазҳаби Усмон розияллоҳу анҳуни Али розияллоҳу анҳудан муқаддам кўришдир.
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Али розияллоҳу анҳуга:
"Одамларнинг ишига назар солдим. Уларнинг Усмонга ҳеч кимни тенглаштирганларини кўрмадим", деган.
Айюб Сухтиёний: "Ким Усмонни Алидан муқаддам кўрмаса, муҳожир ва ансорийларни писанд қилмаган бўлади", деган.
Абу Довуднинг "Сунан"ларида Ибн Умардан:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик вақтларида "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин у кишининг умматидан энг афзали Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмон", дер эдик", деган гап ривоят қилинган.

Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
ЭВАЗ АЛЛОҲДАНДИР

Аллоҳ сиздан бирор нарсани олиб қўйса, савоб умидида сабр қилсангиз, ўрнига бундан яхшисини беради. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: "Кимнинг икки суйганини (яъни, икки кўзини) олсам, ўрнига жаннат бераман"; "Кимни бу дунёдаги дўстини олиб қуйсам, у савоб умид қилса, ўрнига жаннат бераман", - деди. Ўғлинг йўқотган киши сабр қилса, абадият диёрида унга ҳамд уйи қурилади. Бу кичик бир мисол, холос. Қолганини ўйлаб кўраверинг.
Мусбатларга куйинманг. Чунки уни сизга ёзган Зот ҳузурида жаннат, савоб, эваз ва улуғ ажр бордир. Аллоҳ таоло бало-офатларга йўлиққан дўстларини Фирдавс жаннатида икром қилади: "(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати (жаннат) нақадар яхши!".
Биз мусибатнинг эвази, савоби ва яхши белгиларига қарамоғимиз лозим. "Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир".
Мусибат етганларга табриклар ва машаққат етганларга хурсандчилик бўлсин!
Албатта, дунёнинг умри қисқа ва хазинаси ночор, охират эса яхши ва боқийдир. Бу дунёда мусибатга дучор бўлганлар охиратда мукофотини олишади, қийналганлар роҳат кўради. Аммо дунёга боғланиб қолганлар, унга ошиқ бўлганлар ва суянувчиларга шу дунёдан насибалари узилиб қолиши ҳамда роҳатлари тўхташи юракларига қаттиқ ботади. Чунки улар бу дунёнинг ўзинигина хоҳлайдилар. Ким бу дунёнинг ўзини хоҳласа, унга мусибатлар улкан, қийинчиликлар катта кўринади. Улар фақат оёқлари остига қарашади. Арзимас, арзон, ўткинчи дунёнигина кўришади, холос.
Эй мусибатзадалар, ҳеч ним йўқотмадингиз. Аксинч, зафар қучдингиз. Сизларга бир мактуб юборилди, унинг сатрларида лутф,
хайрхоҳлик, савоб ва гўзал ихтиёр битилган. Мусибат жабрдийдалари қарасинлар: натижа "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасида дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур" бўлганини кўрадилар. Аллоҳ ҳузуридаги неъмат яхши, абадий, ёқимли, буюк ва олийдир.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli