Қизингиз идишни синдирса, уни қарғаманг. Болангиз пулини йўқотиб қўйса, уни қарғаманг. Қизингиз овқатни куйдириб қўйса, уни қарғаманг. Болангиз югуриб кетаётиб, йиқилиб гулли вазани синдириб қўйса, уни дуойибад қилманг.
Нега қарғишлар ўрнига: “Аллоҳ сени ҳидоят қилсин”, “Аллоҳ сени ислоҳ қилсин”, “ Аллоҳ сенинг қалбингни очсин”, – каби жумлаларга одатланмаймиз?!
"Тонгги суҳбатлар" китобидан.
@diyonatli

👍5👏2
ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ
"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амаллмрингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👍5
ЎТГАН ИШГА САЛОВОТ
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, фожеалардан хафа бўлиш аҳмоқлик ва жинниликдир. Бундай қилиш иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишни ақлли кишилар пинҳон тутади, бошқаларга билдирмайди. Ўтган ишлар доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб кетмайди. Шу даражада ёпиладики, ёруғлик кўринмайди. Чунки ўтиб кетди ва тугади. Хафа бўлган билан қайтиб келмайди, ғам чеккан билан ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди.
Сен ўтган замоннинг босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетувчи сояси остида яшама. Мозий хаёлига берилма. Нима, сен оқиб ўтган сув яна анҳорнинг бошига қайтишини, қуёшнинг чиққан жойига, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсанми? Демак, ўтган замон учун қайғуриб таъсирланишинг, ундан безовта бўлиб, куйинишинг, остонасига қулашинг ўзинг учун қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқиб, изтироб чекишинг ҳозирги кунингни йўқ қилишинг, хатти-ҳаракатларингни ҳозирги ҳолатингни барбод қилишингдир. Аллоҳ аввал яшаган умматлар нима қилишганини зикр қилиб: "Улар ўтиб кетган кишилардир", деб айтган (Бақара сураси, 134-оят).
Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини қайтаришнинг фойдаси йўқ. Ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамнинг ҳолига ўхшайди. Қадимда марҳумларни эслаб йиғлаганларга "Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди", дейишган. Эшакка: "Етаклашганда нима учун орқага тортмайсан?" дейишганда, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан.
Бизнинг фожиамиз шуки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожиз бўлганимиз ҳолда, мозийни эслаш, уни орқага қайтариш билан машғулмиз. Чиройли қасрлари-мизга беэътибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсону жин жам бўлса ҳам, ўтмишни асло қайтаролмайди. Чунки бунинг иложи йўқ.
Одамлар кетишаётганида орқага қарашмайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Шундай экан, сен ҳам ҳаёт қонунига хилоф ишни қилма.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli

👍3
ЁЛҒОНЧИЛИК ВА ЛАФЗСИЗЛИК
"Ёлғончидан шон қолмас, номидан нишон қолмас". Мақол.
Ёлғончилик бор жойда: ишонч, вафо, садоқат, меҳр заррача қадрга эга бўлмайди; субутсизлик уруғи кўпаяди; хиёнат ниҳоли барқ уради; муқаддас туйғулар чалпарчин бўлади. Энг ачинарлиси, ушбулар оқибатида бир инсон умри зое яшаб ўтилади?!
Лафзсизлик - жаҳолатнинг боши, зулмкорликнинг аввали, барча пасткашликларнинг ибтидоси. У - эътиқод гулига ёпишган чирмовуқ(зарпечак), ишонч - вафо-садоқат уйига таклифсиз кирган меҳмон, умуман, инсоният фаолиятида қора доғ кабидир.
Лафзсизликнинг ёрқин кўринишларидан бири, бу - олинган қарзини узмаслик ёки омонатга хиёнат. Зотан, қарзни вақтида узмаслик, унга ёрдам қўлини чўзган кишининг ишончини оқламаслиги, омонатга хиёнатни билдиради. Минг афсуски, қарз олиб, уни узмасликка ҳаракат қилишдек жирканч иллат кўпчилик ўртасида тобора оммалашаётган хунук одатлардан биридир.
"Фарзанднома" китобидан.

👍1
НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли фойдаланиш ва мусулмонлар оммасига бу илмни замон руҳига мос равишда етказишни илмий ва тўғри равишда йўлга қўйиш зарур. Ана шунда фиқҳ ҳақидаги ихтилофлар ҳам барҳам топиши учун катта бир қадам қўйилган бўлади, иншааллоҳ.
Умуман олганда эса мусулмонлар иложи борича диний саводларини ўстириш устида ишламоқлари керак.
Аҳли илмлар илмни пухта эгаллаш пайида бўлишлари, кишиларни ихтилофга солиш ўрнига, уларни ихтилофдан чиқариш ҳақида қайғуришлари лозим ва лобуддир.
Ҳар бир мусулмон банда Аллоҳ таолонинг
"Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз орасини ислоҳ қилинг" (Ҳужурот сураси, 10-оят), деган оятига доимий равишда оғишмай амал қилмоғи керак. Ҳамма дин қардошлари билан биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоғи лозим ва лобуддир. Шунингдек, ҳар бир мусулмон банда икки биродари орасига ихтилоф тушиб қолганини сезиб қолса, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилишга ўтмоғи даркор.
Азиз диндошлар! Биз барча муваффақиятсизликларимиз манбаи ўзаро ихтилофларимиз эканини тушуниб етмоғимиз лозим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг абадий дастури бўлмиш Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларига хитоб қилиб:
"Ўзаро низо қилмангки, тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади" (Анфол сураси, 46-оят), дегани бежиз эмас. Ҳа, улуғ Аллоҳ тўғри айтади, ихтилоф мусулмонларни тушкунликка туширади, куч-қувватларини кетказади. Агар тушкунликка учрамайлик, куч-қувватимиз кетмасин десак десак, ихтилоф қилмайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига хитоб қилиб:
"Ихтилоф қилманглар. Албатта, сиздан аввалгилар ихтилоф қилдилар ва ҳалок бўлдилар", деганлар. Агар ўтган умматларга ўхшаб ҳалокатга дучор бўлмайлик десак, ихтилоф қилмайлик.
"Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан.

👍2
👍4🔥2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 1-сентабр 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:50 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👍2🔥1
ИМОН ҲАЁТ ДЕМАКДИР
Ҳақиқий баҳтиқаролар ким? Имон хазиналари ва ишонч захираларидан бебаҳра қолганлар! Улар абадий баҳтсизлик, ғазаб ва хўрликка маҳкум. "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят)
Инсон нафсини фақатгина оламлар парвардигори Аллоҳга имон келтиришгина бахтли қилади, поклайди, хурсанд этади, ғам-андуҳини кетказади. Фақат имон билангина ҳаёт таъмини тотиш мумкин, холос.
Худосизлар агар имон келтирмаса, кишанлар, занжирлар, зулмат ва фалокатдардан ўзларини қутқаришнинг ягона йўлини суиқасд деб биладилар. Имонсиз ҳаёт нақадар бахтсизлик. "Ва худди аввал-бошда имон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз".
(Анъом сураси, 110-оят.)
Машаққатли узоқ тажрибалардан кейин ақл санамларни хурофот, куфрни лаънат, даҳрийликни ёлғон, пайғамбарларни тўғрисўз, Аллоҳни ҳақ деб билиб, мулк ва ҳамд Унинг учун ва У ҳамма нарсага қодир эканини англаб етди. Энди олам Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига тўлиқ имон келтириши ва бунга қониқиш ҳосил қилиши лозим.
Саодатингиз, роҳатингиз ва хотиржамлигингиз имонингиз қуввати ҳамда ҳароратига қараб бўлади. "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз".
(Наҳл сураси, 97-оят.)
Улар Раббилари ваъдасига ишонишди, Уни чин юракдан севишди, қалбларида бошқа йўлга ўрин қолмади. Натижада фалокатлар вақтида хотиржам, қазо олдида қалблари сокин бўлди ва улар қадарга рози бўлдилар. Шунинг учун оятда эслатилган покиза ҳаётга эришдилар. Чунки улар Аллоҳни парвардигор, Исломни дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламни пайғамбар ва элчи деб рози бўлдилар.
"Ўкинма" китобидан.

👍6
ЖАННАТГА МУШТОҚ КИШИ БОШҚАЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ШОШАДИ
"Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу азобдир" (Фурқон сураси, 65-оят).
Тоатга озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил. Чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши бошқаларга яхшилик қилишга шошади. Дўзахдан қўрққан киши ёмонликдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади.
Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан ўзгасини маломат қилма. Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир.
Эй Мусо! Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким ўзига ҳам, бошқаларга ҳам яхшилик тиласа, надомат чекмайди".

👏3
ТУПРОҚ ЕГАН ОДАМ
Тупроқ ейишга одатланган бир одам дўконга кириб шакер олмоқчи бўлди. Ҳийлакор дўкончининг тарозисида дирҳам ва тош ўрнига тупроқ турарди. Дўкончи мижознинг тупроқ ейишига одатланганини биларди.
Тарозимнинг килолари, граммлари тупроқдан. Бир оз кутиб турсанг, олиб келаман, - деди.
Дўкондор тарозининг бир палласига тупроқдан қўйди ва шакер солишга кетди.
Мижоз қарасаки, тарози палласида оғирлик ўлчови вазифасини бажараётган тупроқ ниҳоятда ажойиб эди. Чидай олмай, яширинча ундан олиб еди. Тупроқ чиндаҳам ажойиб эди. Дўкондорга сездирмасдан яна озгина олиб еди. Бу ишни имкон қадан яширинча қилишга уринарди. Дўкончи ишини оғир кўрсатиб, ён кўзи билан мижоз ҳаракатларини кузатар, у тарозидаги «оғирлик ўлчови»дан қанча еса, шунча севинар, яна биро з еб олиши учун атайин ишини чўзарди:
- Вой аҳмоқ! Сен сен қанча кўп есанг, оладиган шакаринг шунча камайиб, ўзингга зиён бўлади. Мен эса бундан фойда кўраман, - дерди ичида.
«Румийдан Жавоҳирлар» китобидан.

ҲИКОЯ
Ривоят қилинишича, Мисрда намоз ўқиш ва азон айтиш учун масжидга боғланиб қолган бир киши бор эди. У ибодатга берилган, тақводор эди. Бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага чиқди. Унинг ёнгинасида зиммий насронийнинг қизини кўрди. У жуда чиройли эди. Киши ўзини йўқотди ва азонни қўйиб, қиз олдига тушди. Қиз сўради: "Нима юмушинг бор?". У деди: "Сени хоҳлайман ва сенга уйланаман". Қиз: "Сен мусулмонсан, отам мени сенга бермайди", деди. У киши: "Унда насроний бўламан" дея жавоб берди. Қиз деди: "Ундай бўлса, майли..."
У қизга уйланиш учун насоро динига кирди ва уларнинг ҳовлисида қолди. Худди шу куннинг ўзида ҳовлидаги тепаликка чиқиб, ерга йиқилиб ўлди. У қабул қилган дини билан муваффақият қозонмади, қиз билан роҳатланмади ҳам.
Хулоса сиздан.

👍5😢1
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА
Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани доимо пешин вақтида ўқиганлар.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.
Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.
"Кифоя" китобидан.

ЖУМА ХУТБАСИ
Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:
1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл:
"Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
"Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

АЛЛОҲ КИМГА ЯХШИЛИК ИСТАСА...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
"Аллоҳ ким учун яхшилик истаса, уни баъзи дард ва балоларга йўлиқтиради".
Имом Бухорий
Дунёда дардга йўлиқиш, изтироб чекиш мўмин учун яхшилик ифодаси, гуноҳ ва азобдан қутулишнинг далолатидир.
Аллоҳ севган бандаларининг жазосини қиёматгача қолдирмайди. Дунёда унга баъзи дард ва азоблар бериб, уларни банданинг гуноҳларига каффорат қилади. Уни қиёматга пок, бегуноҳ қилиб етказади.
Аллоҳ яхшилик тиламаган бандаларига дунёда дард-алам чектирмайди, роҳат-фароғатда яшатади. Бундай кимсаларга қилган гуноҳлари жазосини қиёматда бирдан беради.

👍8
Ўхшамас
Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас бир масада хусусида тортишиб қолди ва биринчи ўртоқ иккинчисини жуда қаттиқ ҳақоратлади. Орадан икки кун ўтгач, ҳақоратланган киши ўзини ҳақоратлаган дўстиникига бориб, ўзаро муносабатларни қайта тиклашга мувофақ бўлди. Буни кўриб турган учинчи ўртоқ:
- Нега сен у билан ярашдинг, ахир, у сени кўпроқ хафа қилди-ку. У сенинг ўрнингда бўлганида бормасди, мен ҳам бундай йўл тутмаган бўлар эдим, - дея дашном берди. Шунда у жилмайиб, деди:
- Тўғри айтаяпсан, лекин ҳамма гап шундаки, мен сен эмасман, худди сен у бўлмаганинг каби...
“Уммондан дурлар” китобидан.

👏2👍1
ДЎСТ
Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Қайси дўстим билан дўстликни сақлаб қолсам бўлади?
Ибн Саммок деди:
– Диндорини, ақллисини, сендан зерикмайдиганини, узоқда бўлсанг-да, унутмайдиганини, яқинлашсанг, яқинлашадиганини, узоқлашсанг, сени риоя қиладиганини, ёрдам сўрасанг, суяйдиганини, муҳтож бўлсанг, қўллайдиганини, сўзи ила ёрдам қилишдан кўра кўпроқ феъли ила ёрдам берадиганини.
"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

"ЁКИ (УЛАР) АЛЛОҲ ЎЗ ФАЗЛИДАН БЕРГАН НЕЪМАТЛАРИ УЧУН ОДАМЛАРГА ҲАСАД ҚИЛИШАДИМИ?!"
Ҳасад суякни емирувчи ярага ўхшайди. У сурункали касаллик бўлиб, вужудни ишдан чиқаради. Баъзилар: "Ҳасадчининг роҳати йўқ. У мазлум кийимини кийган золим ва дўст суратидаги душмандир", дейишган бўлса, бошқалар: "Ҳасадга офарин!" У ўлдиришни ўз эгасидан бошлайди!" дейишади.
Биз бошқалардан олдин ўзимизга раҳмимиз келсин ва ҳасад қилишдан қайтайлик. Чунки биз одамларга ҳасад қилишимиз сабабли танамизни ташвишга тортиқ қиламиз, ғам-андуҳни қонларимиз ила суғорамиз, кўзларимиз уйқусини бошқаларга тақсимлаб берамиз.
Ҳасадчи оловни алангалатиб, унда ўзи ёнади. Хавотир, жонсараклик ва ғамлар касалликдир. Буларни ҳасад келтириб чиқаради ва инсоннинг роҳатини, покиза ва гўзал ҳаётни барбод қилади. Ҳасадчининг мусибати у битиб қўйилган тақдир тўғрисида ҳусуматлашади. Адолат борасида Аллоҳни айблайди, шариат масалаларида адабсиз бўлади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқади.
Ҳасад ёмон дардки, ҳасадчига ажр йўқ. У шундай бир бало, унга йўлиққан киши яхшиликка эришмайди. Ҳасадчи то ўзи ўлгунича ёки одамлардан у неъматлар кетгунича кўйиб ёнади. Дунёда ҳамма муросага юради, лекин ҳасадчи асло кўнмайди. У билан келишишнинг бирдан-бир йўли Аллоҳ берган неъматлардан ажралишингиз, фазилатларни йўқотишингиз ва сиздан омаднинг ҳар томонлама омаднинг кетишидир. Яъни, сиз тўла чўксангизгина у тинчланади.
Ҳасадчининг ҳасад қилган вақтдаги ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. У гўё заҳарли қора илон. Айбсиз бирининг жисмига заҳрини юбормагунича тинчимайди. Ҳасадчи бўлиб қолишдан ўзингиз ҳам қочинг, бировнинг ҳасадини ҳам Аллоҳдан паноҳ сўранг. Чунки ҳасад одамга энг ҳафли пистирмадир.

👍4
"АЙТИНГ: "ЕРДА САЙР ҚИЛИНГИЗ!" (Анъом сураси 11-оят).
Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз, шоҳид бўлиш учун турли ўлкаларга сафар қилинг, саҳроларни кезинг, ер юзида айланиб юринг, очиқ коинот китобига ибрат назари ила боқинг, шунда қплбингиз яйрайди, ғам-андуҳ булутлари тарқалиб кетади.
Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган.
Уйингиздан чиқинг-да, ён-атрофингиздаги нарсаларни томоша қилинг, улар ҳақида фикр юритинг. Тоққа чиқинг, водийларга тушинг, дарахтларга боқинг, маъданли сувлардан ичинг, бурнингизга ясмин шохчалашрини тутинг. Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳич қилганингизда бахт осмонида сузасиз.
Уйингиздан ташқари чиқинг, кўзингиздан қора пардани олиб ташланг-да, сўнгра Аллоҳнинг кенг ерида зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр қилинг.
Бекордан-бекор ҳолда тор хонада биқиниб ётиш ўзини ўлдиришга олиб борадиган осон йўлдир. Чунки хонангиз олам, ўзингиз инсониятнинг барчаси эмассиз. Нимага энди сиз қайғуга бўйин эгишингиз керак?! Сизга ахир кўзингиз, қулоғингиз ва қалбингиз билан "Енгил ва оғир ҳолатда қўзғалинг...", деб нидо қилинган! Келинг, чўлу саҳроларда ҳам, дарахтзорларда ҳам, муҳаббат қўшиқларини куйлаётган қушлар чуғур-чуғури остида, чўққилардан водийларгача етиб келиш ҳикоясини чулдир-чулдир сўйлаётган сувлар бўйида ҳам Қуръон ўқинг.
Нафас олиши оғирлашган ҳамда тор хонаси ўзига қоронғу бўлиб қолган кишиларга табиблар тавсия қиладиган роҳат ер юзида саёҳат қилишдир. Келинг, энди бахтли бўлиш, фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш учун биргаликда сафар қилайлик. Аллоҳ бу ҳақда: "Улар осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар;) "Эй Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан", деган.

АЛЛОҲ ТОМОН БОШЛА!
Кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ
томон бошла! Ёдингда тут, Аллоҳ пайғамбарларни гуноҳкор ва осий инсонларга юборган, фаришталарга эмас. Агар инсонлар тоат аҳли бўлишганида, пайғамбарларга муҳтож бўлишмас эди.
Аллоҳ таоло ҳатто илоҳлик даъво қилган фиръавнга ҳам ўз пайғамбарлари Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларни юбориб: “Унга юмшоқ гапиринглар”, – деди.
Инсонларнинг гуноҳига худди хўжайин каби боқма. Унга қул каби қара. Аллоҳ сенга ҳидоятни яхши кўрсатди. Бунинг закоти эса сен ҳам инсонларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошламоғингдир.
Сен ўзинг ҳидоят топа олмас эдинг. Аллоҳ сенга ҳидоятни неъмат қилиб берди. Маъсият аҳлига худди бало аҳлига қарагандай қара. Чунки касаллик гуноҳдан енгилдир. Зеро, касаллик даражанинг кўтарилишига сабаб бўлади. Залолатнинг эса оқибати даҳшатли.
Тўғри, биз нарсаларнинг зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Аммо фақат зоҳирга алданишдан ҳазир бўлишимиз лозим.
Баъзи гуноҳкорлар Аллоҳ ва расулини баъзи бир сиз биладиган динни сотувчи, устидан шайтон ҳукмрон бўлган дин тожирларидан кўра кўпроқ яхши кўришади.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби эшшак эди. У хушчақчақ ва қувноқ киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кулдирар эди. У ароқ ичар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дарраладилар, яна дарраладилар, учинчисида бир киши: “Аллоҳим, уни лаънатлагин. Бунча кўп ичмаса!” – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни лаънатламанглар. Мен биламан, у Аллоҳ ва расулини яхши кўради!” – дедилар.
Қалблар сирдир. Уни фақат яратувчиси била олади.
Ҳижоб ўрамайдиган аёл фоҳиша дегани эмас.
Мусиқа эшитадиган киши Қуръонни ёмон кўради дегани эмас.
Мен осийларни ҳимоя қилмоқчи ёки оқламоқчи эмасман. Шунчаки, уларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошланг демоқчиман!
Адҳам Шарқовий.

👍3👏1