Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Табарруқ савдоси ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛ

Эй менинг ўғлим мукаммал адо этсанг, то сўнгги нафасинггача камол топгайсан. Ўзинг амал қилган ҳолатда бошқаларни ҳам яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтаргин. Сенга етгувчи синовларга сабр қилгин. Ҳеч қачон такаббурлик билан киши юзига қарамагин. Балки мулойимлик, очиқчеҳралик, ва тавозеъ билан киши юзига боқ. Йўлда юрсанг, одоб билан қадам ташлагинки, ҳаракатинг жоҳиллар ва дунёпарастларники каби бўлмасин. Тез ҳам юрма, қадам ташлашинг суст ҳам бўлмасин. Афзали шуки, илдамлик билан оғир юришнинг ўртаси бўлсин. Чунки илдам юрмоқ енгиллик аломатидир. Кичик тебранмоқ хайр ва улуғлик нишонасидир. Ўрта юрувчи бўлгин ва тавозеъ билан қадам қўйгин. Сўзлаганда овозингни юқори кўтармагин, яъни фарёд қилгувчи наъра тортгувчи, узун тилли ва қаттиқ гапиргувчи бўлмагин. Агар овозингни юқори кўтариб, кишига ёқмайдиган бўлмагин. Агар овозингни юқори кўтариб, кишига ёқмайдиган қилиб сўзласанг, ёмон овозлилардан бўласан. Чунки овозларнинг ёмонроғи эшакникидир.

Луқмони Ҳаким

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчи одоблари | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китобидан

👉 @diyonatli
Audio
Йўловчи одоблари | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китобидан

👉 @diyonatli
САҲОБАЛАР

"Қуръон таржимони" лақабини олган
саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Тўрт кишини мукофотлаш қўлимдан келмайди:
1. Биринчи бўлиб салом берган кишини.
2. Мажлисда менга жой берган кишини.
3. Менинг ҳожатимни раво қиламан деб оёғи чанг бўлган кишини.
4. Тўртинчи кишини эса мен томондан фақат Аллоҳ таоло мукофотлаши мумкин.
Сўрашди:
– У қандай киши?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар:
– У бир кишики, унинг бошига бир иш тушган. Кечаси билан кимнинг олдига борсам деб ўйлаб, ухламасдан чиққан. Сўнг мени бунга муносиб деб билиб, менинг олдимга келган.
Эҳ, саҳобалар! Фариштамисиз ёки инсон?!

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍3
ТЎРТ ХИСЛАТ

Ҳотами Асомдан: "Аллоҳга таваккулда нимага эришдинг?" деб сўрашди. У бундай жавоб берди: "Тўрт хислатга эга бўлдим: билдимки, ризқимни мендан бошқа ҳеч ким емайди, шунда нафсим бундан хотиржам бўлди. Билдимки, амалимни мендан бошқа ҳеч бир киши қилмайди, шунда у билан машғул бўлдим. Билдимки, ўлим тўсатдан келади, шунда ундан олдин ўлимга тайёрландим. Билдимки, қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ назаридан четда бўлмайман, шунда Ундан ҳаё қилдим".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ ҲИРСИНГНИ ЗИЁДА ҚИЛСИН!

Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса, ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни: "Ва албатта сен буюк хулқдасан", – деб мақтаган мақтовидир деявер.
Чунки инсонлар мақташганда ҳаддан ошишади. Мақтовчи шахснинг ё ҳислари устунлик қилиши мумкин, ёки муҳаббати кўзини ўтмайдиган қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Аммо Аллоҳнинг мақтови муносиб бўлган зотга муносиб зот томонидан муносиб мақтов бўлади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазаб пайтида ҳам, розилик пайтида ҳам, тинчликда ҳам, урушда ҳам, сафарда ҳам, муқимликда ҳам гўзал хулқ узра эдилар.
Каттага ҳам, кичикка ҳам, дўстга ҳам, душманга ҳам гўзал муомалада эдилар.
Инсонлар хато қилганида ҳам уларнинг хатосини тўғирлаб қўйиш учун ҳам гўзал услублар қидирар эдилар. Гоҳида насихат беришдан олдин кишиларни хотиржам қилиб олар эдилар.
Абу Бакра (Абу Бакр эмас) розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиш учун масжидга келди. Келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам рукуъ ҳолатидан кўтарилаётган эдилар. Абу Бакра масжидга кирибоқ сафга қўшилмасдан, рукуъга етиш учун орқароқда туриб иқтидо қилиб қўя қолди. Намоз тугагач, Абу Бакра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб воқеани айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
"Аллоҳ (ибодатга бўлган) ҳирсингни зиёда қилсин. Қайтиб бундай қилма!"
Насиҳатдаги одобга боқ. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Сафда турмасдан рукуъ қилишинг жоиз эмас эди", – демадилар.
"Сен шошқалоқсан эй Абу Бакра!" – демадилар.
Ийжобий гап билан бошладилар: "Аллоҳ (ибодатга бўлган) ҳирсингни зиёда қилсин".
Яъни Абу Бакранинг биринчи рукуъга етиб олишга бўлган ҳирсини мақтадилар. Сўнг тўғри йўлни ўргатиб қўйдилар.
Инсон аввал мақтовни қабул қилса, сўнг танқидни қабул қилишга очиқ қалб билан тайёр бўлади. Инсонлар билан муомалада бу жуда муҳимдир.
Уйингда зиёфат қилдинг. Хотининг овқатни шўр қилиб қўйди. Сен унга ёлғиз қолганингизда бундай дегин:
"Баракалла! Овқат ширин бўлибди. Қўлинг жуда ширинда! Аммо фалончининг тавоғида туз озгина кўпроқ тушибди. Келаси сафар эҳтиёт бўл!"
Ана шунда хотининг сенинг мулоҳазаларингни очиқ қалб билан қабул қиладиган бўлади.
Агар унга дабдурустдан "Овқатни расво қилибсан. Сенинг ўзи онанг шундай, овқат қилишни билмайсанлар. Одамларнинг олдида мени шарманда қилдинг" каби гапларни гапирсанг унинг туйғулари умуман тескари томонга ўзгаради.
Сенинг бир ишчинг бор. У кечикиб келади. Сен унга: "Кечикиб келишингни йиғиштир. Ишламоқчи бўлсанг вақтида кел", – дейишнинг ўрнига унинг қалбини асир қилиб: "Сен ўзинг яхши ишчисан. Ишингни кўнгилдагидек бажарасан. Аммо вақтга бироз эътибор берсанг яхши бўлади. Сенда ҳамкасбларингга бош бўладиган қобилият бор" каби гапларни гапирсанг натижани кўрасан.
Биз эса биров билан муомала қилишдан олдин шундай қиламизки, у биз билан ўзи ўртасида баланд девор қилиб олади. Уларга гапирсак бу қулоғидан кириб, наригисидан чиқиб кетади.
Агар биз унга аввал ижобий ишларини айтиб, сўнгра салбийларини айтсак, бу унинг қалбига собит қолишига ёрдам беради, иншааллоҳ!

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍2👏1
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ

Ўртача кулги ғам-қайғуларга шифо ва малҳамдир. Руҳ хурсандчилиги ва қалб қувончида унинг ажойиб таъсири бор. Ҳатто Абу Дардо розияллоҳу анҳу: "Мен қалбим дам олиши учун куламан", деганлар. Инсонларнинг шарафлиси ва ҳурматлиси Муҳаммад алайҳиссалом аҳён-аҳёнда кулиб, озиқ тишлари кўринар эди. Бу нафс дардини англовчи оқил кишилар кулгиси ва нафснинг давосидир.
Кулги шодлик чўққиси, роҳатнинг энг юқори қисми ва мамнуниятнинг ниҳоясидир. Лекин бунда чегарадан ошмаслик шартдир. Ҳадисда: "Кулгини кўпайтирманг! Чунки кўп кулги қалбни ўлдиради", дейилган. Кулгида меъёридан ўтмаслик яхши. Ҳадисда: "Биродарингизни юзига кулиб боқишингиз ҳам садақадир", дейилган. Аллоҳ таоло айтади: "Сулаймон) унинг сўзидан кулиб табассум қилди" (Намл сураси, 19-оят).
Масхаралаб кулиш бундай кулги сирасига кирмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бас, мўъжизаларимизни уларга келтирганида, улар бирданига улардан (мўъжизалардан) кула бошладилар" (Зуҳруф сураси, 47-оят). Кулги жаннат аҳлининг неъматларидандир: "Энди бугун (аксинча) имон келтирганлар кофирлар (усти)дан кулурлар" (Мутоффифун сураси, 34-оят).
Араблар тишлари кўрингудек кулган одамни мақташади, бу хислатни кенг феъллик, қўли очиқлик, табиатан сахийлик, мулойимлик ва хотиржамлик аломати деб билишади.
Ҳақиқатан ҳам Ислом ақида, ибодатлар, ахлоқ ва сулукда ўртачалик асосига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат каби қовоқ солиб юришга ҳам, доим ҳазил-мутойиба билан қаҳқаҳа отиб юришга ҳам буюрилмаган. Лекин жиддийлик, виқор ҳамда хушчақчақликнинг ўртачасига буюрилган.
Юзни тириштириб, қовоқ солиб юриш киши табиатининг норози кайфиятидан, фикрининг остин-устунлигидан, мизожи бузилганидан далолатдир. Аллоҳ таоло кофирлардан бири Валид ибн Муғира ҳақида бундай деган: "Сўнгра (Қуръондан айб топа олмагач) юзини тириштирди ва буриштирди" (Муддассир сураси, 22-оят).

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1😁1
БАХИЛЛИК ТАЪРИФИ, САБАБЛАРИ, ДАВОСИ

Бахиллик бу:
- Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмаслик;
- эркак кишининг гарданидаги вожиб нафақадан бўйин товлаши, оиласини керакли нарсалар билан таъминламаслиги;
- бой-бадавлат бўла туриб молидан закот чиқармаслик;
- одамларга салом бермаслик;
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам исмлари, сифатлари эслаганда, салавот айтмаслик;
- илм тарқатмаслик, саволга жавоб қайтармаслик;
- вақтга қизғанчилик қилиш. Айрим одамлар нафси учун керагидан ҳам ортиқ вақт ажратади. Савобли ишларга келганда, "Вақтим йўқ", деб баҳона қилади. Мана шундай кимсалар ҳам бахил ҳисобланади. Лекин беҳуда ишлардан узоқ юрадиган, умрини ғанимат биладиган инсон зиқна эмас.
Бахиллик сабаблари:
- мол-дунёни жонидан ортиқ кўриш. Бундай кимса, "Садақа берсам, бойлигим камайиб қолади", деб ўйлайди, ҳамма нарсани пул билан ўлчайди;
- Аллоҳ садақанинг ўрнини тўлдиришга шубҳа билан қараш;
- мол-дунё ўткинчи, садақанинг савоби боқий эканини билмаслик;
- одамлардан нафратланиш, уларни ёмон кўриш. Бундай худбин кимса молидан бировга беришни ўйламайди, фақат ўзининг орзу-ҳавасларини қондириш пайида бўлади;
- нафси буюрган ишни ўйламай-нетмай қилиш;
- бахиллик кенг тарқалган носоғлом муҳитда яшаш.
Бахиллик давоси:
- мол-дунё ўзидан кейин бошқаларга қолиб кетишини ўйлаш;
- бойликка муҳаббатни, узун орзу-ҳавасларни қалбдан чиқариб ташлаш;
- ўлимни эслаш. Вафотидан кейин шунча бойлик меросхўрларига қолишини, не ҳасратда йиққан бойлигининг ҳузурини ўзгалар кўришини ёдда тутиш. Агар садақа қилса, савоби ўзи билан кетади, қабрда нур бўлади, охиратда фойда беради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
МАРҲАМАТНИНГ САБАБИ

Бир куни Ҳасан Басрий йўлда кетаётиб, тупроққа ағанаб ётган бир мастни кўриб қолди. Тепасида бироз қараб турдида, сўнг сув олиб келиб, мастнинг оғиз-бурунларини яхшилаб чайди, юз-қўлини ювди. У одам ҳамон беҳуш ётар эди. Кейин уни йўл четидаги деворга суяб, йўлига кетди. У кишининг бу ишларини кўрган баъзилар:
- Маст одамга нечук бунчалар марҳамат кўрсатдингиз? - деб сўрашди. Шунда Ҳасан Басрий шундай деди:
- Мен унинг намозхон ё тақводор бўлишидан умид қилиб бу ишни қилганим йўқ, балки лой-тупроққа беланган, жирканч ҳолатга келган бадбўй оғзидан "Аллоҳ" деган ном чиқиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, оғиз-бурнини тозалаб қўйдим.😢

Хулoса сиздан...

👉 @diyonatli
👏2
АЛЛОҲГА СЕВИМЛИ АМАЛ

Ҳофиз Шамсуддин Саховий айтади: "Машҳур муҳаддис, имом Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозкуний вафот этганидан кейин бир киши у зотни тушида кўрди ва: "Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?" деб сўради. "Аллоҳ мени мағфират қилди", деб жавоб берди имом. "Бунга қайси амалингиз сабаб бўлди?" деб сўради бояги киши. У зот жавоб берди: "Бир куни Исфаҳонга кетаётган эдим. Йўлда қаттиқ жала қуя бошлади. Ёнимда бир неча китобларим бўлиб, бор фикрим шу китобларда бўлиб қолди. Агар булар нобуд бўлса, бутун борлиғимдан айриладиган даражага тушдим. Йўлим очиқ чўлдан ўтаётгани учун ён атрофимда бирон-бир соябон ёки пана жой йўқ эди.Шунда мен китобларни бағримга босганча имкон қадар ёмғирдан сақлаб қолиш учун рукуъ қилаётган каби букчайиб, эгилиб олдим. Ёмғир тинмай қуяр, мен эса букчайганча китобларимни пана қилиш билан овора эдим. Жала тонгга қадар давом этди. Мен бутун тунни шу ҳолатда ўтказдим. Тонг отганда ёмғир тинди ва шундагина мен қаддимни ростладим. Аллоҳ таолога менинг шу ишим севимли бўлиб, шу амалим туфайли У мени мағфират қилди".


"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
БИЛИШ НЕЪМАТИ

"Билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга (нисбатан) фазли буюкдир" (Нисо сураси, 113-оят).
Жаҳолат қалбнинг ўлими, ҳаётни ўринсиз қурбон қилувчи, умрни ўчирувчидир. "Мен сенга жоҳиллардан бўлишингдан (қайтариб) насиҳат қиламан" (Ҳуд сураси, 46-оят).
Илм кўз нури, руҳ ҳаёти ва озиқасидир. "Ўлик (кофир) бўлган одамни (ҳидоят билан) тирилтириб, унга одамлар ичида ўзи билан олиб юрадиган нур (имон)ни берганимиздан кейин (у) зулматлар ичида (қолиб,) ундан чиқмайдиган кимсага ўхшайдими?!" (Анъом сураси, 122-оят).
Илм шодлик-хурсандчилик келтиради. Чунки у зулматни ёритади, орзуга етказади, беркилган пардани очади. Нафс янгиликларни билишга, ундан хабардор бўлишга қизиқади. Жаҳолат эса зерикиш ва қайғудан иборатдир. Чунки у янгиликсиз, ажибликдан йироқ, ёқимли бўлмаган ҳаётдир. Унинг бугуни кечагидек, эртаси эса бугунидек.
Бахт истасангиз, илм ва маърифат изланг фойда ҳосил қилинг. Шунда ғам-андуҳ, қайғулардан нажот топасиз. "...ва айтинг: "Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят). (Эй Муҳаммад, Сиз ўзингизга тушириладиган Қуръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўдмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!" (Алақ сураси, 1-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам дедилар: "Аллоҳ таоло қайси бандасига яхшиликни истаса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди".
Маърифатсиз кишига мол-дунё ва обрў-эътибори фахр эмас. Унинг ҳаёти тўкис, кечираётган умри комил бўлмайди. "(Эй Муҳаммад!) Ахир, Сизга Раббингиз туширган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган киши (маънан) кўр кимсага ўхшайдими?" (Раъд сураси, 19-оят).
Муфассир Замахшарий бундай деган:
Шеър:

Илм йўлида бедор бўлишим
Раққосалар васлидан азиз.
Илм завқидаги гандиракларим
Соқий қуйган шаробдан лазиз.

Қаламларим ғичирлаб ёзса,
Роҳат берар най овозидек.
Варақ узра қумлар овози
Қизлар чалган куйлар завқидек.

Орзу қилиб, мартабам сари
Эришай деб уринган каслар
Маърифатсиз армондир бари
Толиққандан чиқмасдир саслар.

Гоҳ ухламай ўтказсам бедор,
Баъзан ухлаб ўтар тунларим.
Уялмасмикин-а, нодон у беор
Тикилмоққа шодон бу кўзларим?

Билиш қандай яхши шарафдир. У билан нафс бунчалар шодон, қалб тоза, ақл бунчалар заковатли бўлмаса?! "Ахир, Парвардигоридан (аниқ) ҳужжатга (Қуръонга) эга бўлган киши (Сиз ва мўминлар) билан қилган ёмон иши ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) тенг бўлурми?!" (Муҳаммад сураси, 14-оят).

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
НОМАЪЛУМ ҚАҲРАМОНЛАР

Қуръони каримда номаълум қаҳрамонлар бор. Уларнинг исми зикр қилинмаган, ким эканлиги ҳам айтилмаган. Аммо улар ҳал қилувчи ўринда қаҳрамонлик қилишган, ҳақ томон бўлишган, ҳаққа ёрдам беришган. Агар улар ўз пайтида масалага аралашишмаса, иш оғир бўлиши аниқ эди.
Қуйидаги оятлар ҳақида тафаккур қилинг:
1. Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошиб келиб: “Эй Мусо! Аниқки, аъёнлар сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, чиқиб кет. Албатта мен сенга насиҳат қилгувчиларданман”, – деди (“Қасас” сураси 20-оят).
2. Фиръавн аҳлидан бўлган, иймонини яшириб юрадиган бир киши: Бир одамни “Аллоҳ Роббимдир” дегани учун ўлдирасизми?! Ваҳоланки, у сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келмишдир. Агар у ёлғончи бўлса ёлғони ўзига зарар, агар ростгўй бўлса унда у ваъда қилаётган баъзи мусибатлар сизга етади. Албатта Аллоҳ исрофчи ва каззоб бўлган кишини ҳидоят қилмас (“Ғофир” сураси 28-оят).
3. Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: “Эй қавм! Юборилган пайғамбарларга эргашинг”, – деди (“Ёсин” сураси 20-оят).
4. Улардан (Аллоҳдан) қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: “Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсангиз албатта ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг”, – дейишди (“Моида” сураси 23-оят).
Бу инсонларни ҳеч ким танимайди. Ҳатто Қуръон ҳам уларни зикр қилар экан, ноаниқ тарзда бир четдан зикр этиб ўтиб кетади. Уларни ҳодисаларнинг қалбида эмас деб ҳис қиласан. Уларнинг махфий қўшинлар эканини англайсан. Улар ҳеч ким танимайдиган рижоллардир. Шунинг учун Қуръон уларнинг исмига эмас, амалига эътибор қаратади.
Уларга ўхшаганлар ҳар замон ва ҳар маконда бор. Улар шуҳрат ортидан қувишмайди. Нур ёки фахр ортидан тушишмайди. Балки ҳақнинг ҳақ бўлишига ҳаракат қилишади. Қоронғиликдан туриб бунга эришишади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бизга уларнинг исмини зикр қилмади. Гоҳида исм ҳеч нарсани англатмайди. Аллоҳ бизга уларнинг сифатини зикр қилди. Уларнинг сифати рижолдир. Қоронғиликдан туриб, кишиларга ўзини билдирмасдан умматга, динга хизмат қилаётган, ҳақни ҳақ қилишга интилаётган рижолларга саломлар бўлсин!

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍2👏1
ЮМШОҚ БЎЛИНГ!

Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб, унга никоҳ мажлисида шундай деди:
– Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
– Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
– Каъбанинг Роббисига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, – деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирон-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.
Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга: “Ишинг ўз қўлингда”, – деб юборди. (Яъни бу хоҳласанг кетишинг мумкин, талоғинг ўз қўлингда дегани эди.) Шунда хотини деди:
– Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
– Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин, аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍3
БИРОР КИШИДАН РАҲМАТ КУТИБ ЎТИРМА

Аллоҳ бандаларини зикр қилиб Уни эслашлари учун яратди. Бугун махлуқотга Ўзига шукр қилишлари учун ризқ берди. Афсуски кўпчилик Ундан бошқага ибодат қилди, Ундан ўзгага шукр қилди. Чунки тан олмаслик, инкор қилишлик, ноиттифоқлик, неъматни инкор қилиш кишиларнинг нафслари устидан ҳукмрондир. Агар сенинг гўзал ишларингни инкор қилиб, яхшиликларингни тан олмай унутишса, сен улар билан тўқнашиб, жанжаллашиб юрма! Кўпинча улар гина замбаракларидан ўқ отиб, сенга душманчилик қилишади. Чунки сен уларга яхшилик қилгансан. Бошқа айбинг йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Улар (мунофиқлар) фақат Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (Аллоҳ ва Унинг пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос" (Тавба сураси, 74-оят).
Дунёдаги архивларини ўқиб ўқиб кўр. Унинг бўлимларида ўғлини тарбиялаб, овқатлантириб, кийинтириб, илм-одоб бериб, боласи ухлаб олиши учун ўзи бедор бўлиб, боласининг қорни тўйиши учун ўзи оч қолиб, боласи роҳатланиши учун ўзи ҳориб-чарчаб юрган отани кўрасан кўрасан. Ўғлининг эса мўйловлари чиқиб, билаги куч-қувватга тўлгач, отасига нисбатан худди қутирган ит каби бўлиб қолади. Отасини назар-писанд қилмасдан, таҳқирлагач отаси оқ қилиб, фарзанд азоб ва балога йўлиқади.
Огоҳ бўлинг! Яхшиликларингиз барбод бўлиб, умидингиз чилпарчин бўлиб синганида, савоб ишлар қилишга интилиб, унинг эвазига бахтга эришинг.
Сен яхшиликни Аллоҳнинг розилиги учун қилсанг, ҳамиша ғалабага эришасан. Шунда ношукрларнинг ношукрлиги, инқор қилувчиларни инкор қилиши сенга зарар бермайди. Сени бошқаларга яхшилик қиладиган этиб қўйгани учун Аллоҳга ҳамд айт. Эҳсон қилувчи қўл тиланчилик қилувчи қўлдан афзалдир.
"Биз сизларни Ёлғиз Аллоҳнинг "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (Бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчидик кутмасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).
Гоҳида кўпгина ақлли кишилар ҳам авомнинг феъл-атворидан жой олган инкор қилиш туйғусини унутиб қўйишади. Гўёки улар кеккайган тоифа ҳақида хабар берилган қуйидаги улуғ ваҳийни эшитишмагандек туришади:
"Энди қачонки ундан мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур. Ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб қўйилди" (Юнус сураси, 12-оят).
Агар сен бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қаламда сени масхаралаб мақола ёзса ёки бир чўлоқ кишига қийналмай юрсин, деб ҳасса ҳадя қилганингда у ўша ҳасса билан бошингни ёриб қўйса ажабланиб, саросимага тушмагин. Яхши кишилар учун шунга ўхшаш синовлар бўлиб туради.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншааллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қаршисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!

@diyonatli
👍6
НИЯТИДАН ҚАЙТДИ (таъсирли воқеа)

Болалари оч қолган бир фақир тул хотин бадавлат қўшнисидан ёрдам сўраб келди. Нафсининг қули бўлган қўшни чиройли бу аёлдан яқинлик истади. Аёл номусли, ҳаёли, Аллоҳдан қўрқуви аёл бўлгани учун бу шартга кўнмай чиқиб кетди. Уйига келса, болалари: "Она, очликдан ўлар бўлдик, егани озгина бўлса ҳам овқат йўқми?" деб фарёд кўтаришди. Болаларининг нолаларига чидай олмаган она яна бойникига борди. Бой ўз таклифини яна такрорлади. Ноилож қолган аёл бойнинг шартига кўнди. Хилват бир жойга киришди. Бой қўшни аёлга яқинлашган заҳоти аёл Парвардигордан қўрққанидан бутун вужуди қалтираб, дағ-дағ титрай бошлади. Бой шунда:
- Нега титраяпсан, қўрқма, бу ерда икковимиздан бошқа ҳеч ким йўқ, - деб уни тинчлантирмоқчи бўлди.
- Ҳеч ким йўқлигини биламан, аммо Аллоҳ бор-ку, инсонман деган ҳар бир одам ҳамиша Ундан қўрқиши керак, - деди аёл.
- Эй хоним, Худо сени шунчалик камбағал, ночор қилиб қўйган бўлса-да, сен Унга осийлик қилмай, қўрқяпсан. Менга эса шунча бойлик бериб қўйган бўлса ҳам ношукрлик қилиб, Ундан нега қўрқмайман, - деди ва ўзининг ёмон ниятидан қайтди. Аёл сўраган нарсаларни бериб, ўзи ҳам мамнун ҳолда уни уйига кузатиб қўйди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳи кабира | Абдул Ҳамид домла
"Ақидатут Таҳовия"

👉 @diyonatli
Audio
Гуноҳи кабира | Абдул Ҳамид домла
"Ақидатут Таҳовия"

👉 @diyonatli
👍3
Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳудан:
"Бошимизга келган бало (офат, ташвиш ёки муаммо) Аллоҳнинг ғазабими ёки гуноҳларга каффоратми ёки даражотми, буни қандай биламиз?", деб сўрашибди.
Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу ҳазратлари бундай деб жавоб берганлар:
"Агар келган балодан ғазаблансанг, демак Аллоҳнинг ғазаби экан!
Агар бало келганда тавба қилиб, истиғфор айтсанг, демак гуноҳингга каффорат экан!
Агар бало келганда Аллоҳнинг қазосига рози бўлсанг, демак даражотингни кўтариш учун экан!".
Ҳа, қалбингизга қаранг, у сизга ҳақни сўзлар!

@diyonatli
👍5