Савол:
❓Уйимизда илон, чаён ва шунга ўхшаш зарарли жонзотлар кўп чиқиб туради, улар оиламдагиларга зиён етказишидан қўрқаман. Уларни кетазиш борасида шариатда нима дейилган?
Жавоб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати сайтидан олинди:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: اقْتُلُوا الْأَسْوَدَيْنِ فِي الصَّلَاةِ؛ الْحَيَّةَ وَالْعَقْرَبَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».
«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Исломнинг асосий ғояларидан бири инсонни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлашдир. Шунинг учун барча исломий ҳукмларда бу нарсага катта эътибор берилади. Мана, кўриб турибмизки, ҳатто намозда ҳам кишиларга зарар етишининг олдини олиш чоралари кўрилган. Илон ва чаён инсонга зарар етказиши аниқ бўлган нарсалардир. Шунинг учун намоз ўқиётган одам намозда туриб, уларга кўзи тушиб қолса, ўлдиришга амр қилинмоқда. Албатта, уларни иложи борича кам, яъни бир-икки ҳаракат билан ўлдиришга уриниш керак.
Илон ва чаёндан бошқа заҳарли ва зарарли нарсалар ҳам шу ҳукмга киради.
📚“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
Валлоҳу аълам!

РИБОНИНГ САРҚИТИНИ ҲАМ ТАРК ҚИЛИНГ!
Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ
Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас. (Бақара сураси, 279-оят)
Яъни, «Агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз. Шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади.
Ибн Ҳиббон ва бошқа ҳадис олимлари Зайд ибн Асламдан ривоят қилишларича, жоҳилият даврида Бану Сақиф ва Бану Муғийра қабилалари ўртасида рибо асосида муомала бўлган экан. Исломга кирганларидан сўнг Бану Сақиф қабиласи Бану Муғийрадан рибо олмасликларини илтимос қилибди. Бану Муғийра ўзаро маслаҳатлашиб, «Исломда бўлганимиздаги муомалалардан рибо олмаймиз, ундан аввалгисидан оламиз», – дейишибди. Ўша пайтда Маккаи Мукаррамада бошлиқ бўлиб турган Итбон ибн Усайд розияллоҳу анҳу бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга хат ёзганларида:
«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг...» оятлари нозил бўлди.
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бу ҳақида Итоб ибн Усайд розияллоҳу анҳуга хабар бердилар ва у кишини агар Бану Муғийра рибохўрликни тарк қилмасалар, уларга қарши уруш қилишга буюрдилар. Хабар етганда, Бану Муғийра: «Тавба қиламиз, рибонинг сарқитини тарк этамиз», – дедилар.
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Маккаи Мукаррамани фатҳ қилган кунларидаги хутбаларида жоҳилиятдаги барча риболарни бекор қилганликларини, биринчи бўлиб амакилари Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг риболарини қарздорлар бўйнидан туширганликларини эълон қилдилар.
Демак, Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш мутлақо ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, турмуш ўтказиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган шахс билан хайри-эҳсон ёки яхши қарз бериш ила молиявий алоқа олиб бориш лозим.
«Тафсири Ҳилол» китобидан

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИ БЕКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР
Яхшилаб ўрганилганидан сўнг, бундай ишларнинг сони ўн биттага етади:
1. Тавба.
Аллоҳ таоло:
«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса» (Марям сураси, 60-оят) ва
«Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман», деган (Бақара сураси, 160-оят)
Тавба – маъсиятни тарк этиб, тоатга қайтишдир.
2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло:
«Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас», деган (Анфол сураси, 33-оят).
Истиғфор – гуноҳларни ювиш, кетказишни ва сатр қилишни сўраб тазарру ила дуо қилишдир.
3. Яхшиликлар.
Аллоҳ таоло:
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади», деган (Ҳуд сураси, 114-оят).
Ва «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради», дедилар» (Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
4. Дунёвий мусибатлар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга чарчоқ, касаллик, ғам, ташвиш, хафалик етса, хаттоки тикан кирса ҳам хатоларига каффорат бўлади», деганлар» (Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).
Аллоҳ таолонинг «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир» (Нисо сураси, 123-оят) ояти нозил бўлганида мусулмонларга оғир бўлди, қаттиқ таъсир қилди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Яқинлашинглар ва маҳкам бўлинглар. Мусулмонга етган ҳар бир мусибат, хаттоки бало-офат ҳам каффорат бўлади», дедилар (Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
5. Қабр азоби. (Тафсилоти келади, иншааллоҳ).
6. Ҳаётда ва мамотдан кейин мусулмонларнинг дуоси ва истиғфор айтишлари.
Аллоҳ таоло:
«Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин», деган (Ҳашр сураси, 10-оят).
7. Ўлимидан кейин маййитга аталадиган садақа, Қуръон қироати ва ҳажга ўхшаган нарсаларнинг савоби.
8. Қиёмат кунининг қўрқинчлари ва шиддатлари.
9. Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида ривоят қилинган ҳадисда:
«Мўминлар сиротдан ўтишса, жаннат билан дўзах орасидаги кўприк устида тўхтатиладилар. Сўнгра баъзиларидан баъзиларига қасос олиб берилади. Қачонки покланиб, тозаланганларида, уларга жаннатга киришга изн берилади», дейилган.
10. Шафоатчиларнинг шафоати.
Шафоат ва унинг қисмлари зикр қилинганда бу масала ҳақида батафсил сўз юритганмиз.
11. Шафоатсиз, Арҳамар-роҳиминнинг афв қилиши.
Аллоҳ таоло:
«Ундан (ширкдан) бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир», деган (Нисо сураси, 48-оят).
Бас, қалбида заррача иймони бор одам дўзахда қолмайди. Балки, ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтса, дўзахда боқий қолмайди. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадисда шу маъно айтилган.
Шундай бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ичида у зот жаннати деб башорат берганлардан бошқа бирорта муайян шахс ҳақида қатъий ҳукм қилиш мумкин эмас. Лекин биз мусулмонлар учун хайрли оқибатни умид қиламиз, уларга ёмон оқибат етишидан хавфсираймиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Ақидатут таҳовия шарҳининг талхийси китобидан)

ҒИЙБАТНИНГ ОФАТИ
Бир аёл мадраса шайхининг ёнига келиб, «Мен бир масала сўраш учун келдим, лекин уялганимдан айта олмаяпман», деди. Шайх: «Уялма, айтавер», деди. Аёл: «Мен зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолдим. Болани туғиб, сўнг уни ўлдириб қўйдим», деди. Бу гапни эшитиб, ўтирганлар ажабланишди. Шайх шундай деди: «Эй одамлар! Сизлар бу гуноҳдан ажабланяпсизлар. Аммо билсангиз, ғийбатнинг гуноҳи бундан ҳам ёмон, чунки зинокор тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади, аммо ғийбат қилувчи киши тавба қилгани билан, то ғийбат қилинган одам уни кечирмагунича Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилмайди».
Абдул Ҳайй Лакҳнавий,
"Ғийбат ўзи нима?" китобидан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур бир ҳадислари бор:
“Етти киши борки, Аллоҳ Аршнинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда уларни сояга олади:
1) адолатли имом-раҳбар;
2) Раббисининг ибодатида улғайган йигит;
3) қалби масжидга боғланган киши;
4) Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши;
5) мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, деган киши;
6) махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши;
7) Аллоҳни холи зикр қилиб, кўзёш тўккан киши”
(Муттафақун алайҳ).
Ушбу ҳадисда қиёмат кунида, фақатгина Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтож бўлинадиган, Унинг раҳматидан умид қилинадиган фурсатда Аллоҳ таоло етти тоифа инсонларни Арш соясига, Ўз ёрдамига, раҳматига дохил қилиши ҳақида хушхабар берилмоқда. Ушбу етти тоифа кишилар орасида “Раббисининг ибодатида улғайган йигит” дея ёшлигини ибодатга ва солиҳ амалларга бағишлаган йигитнинг зикр қилиниши ҳам бу даврнинг нечоғлик қадрли ва ғанимат эканига далолат қилади.
"Ҳидоят" журналидан олинди

Нажот қўнғироғини ким босган эди?
Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан таралган муқаддас чорлов қулоқлардан кириб, кўнгилларга тараларди. Абдуллоҳ рўзасини очди-ю, шошилганча Мерседес автобусининг орқа эшигидан ичкари кирди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ёрдамчи томон юрди. Ҳайдовчи ёрдамчиси ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит эди. Абдуллоҳ, мени тушунармикин, дея тараддудда қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди.
— Салом ҳамшаҳар, — деди тортиниброқ.
— Лаббай акажон, — ёрдамчи унга юзланди.
— Автобусни беш дақиқа тўхтатиб туроласанми, шом номозини ўқиб келсам дегандим.
Ёрдамчи Абдуллоҳга бошдан оёқ разм солди. Сўнг:
— Ҳозироқ жўнаймиз ака, — деди қўлларини устига артаркан. — Вақт бўлди, кута олмаймиз.
— Беш дақиқада келаман, ахир!
— Йўлда ўқирсиз.
— Вақти жуда қисқа бўлади. Ҳозир улгурмасам…
— Узр ака!
Ёрдамчига қолса, беш дақиқа кутишнинг ҳечам зиёни йўқ эди. Аксинча, бир-иккита бўш қолган ўринни ҳам тўлдириб оларди. Лекин, иложи йўқ, деб қўйди. Сўзидан қайтгиси келмаяпти. Бунинг устига ишга янги келгани учун ҳайдовчининг феълини ҳам яхши билмайди. Танимаган кишиси учун танбеҳ эшитиб қолиши мумкин.
— Икки дақиқа кечроқ жўнасак нима қилади, — Абдуллоҳ ёлворишга тушганди.
— Нима гап, нега тортишаяпсан? — ён томондан дағал овоз эшитилди. Иккови ҳам овоз келган томонга қаради. Қорачадан келган, қорни кўйлагини йиртгудай осилган, қалин мўйловли, ўрта ёшлардаги бир киши улар томон келарди. Ёрдамчи бошлиғини кўриб сергакланди:
— Бу йўловчи намоз учун беш дақиқа сўраяпти.
— Бунинг нимаси баҳслашадиган масала. Борсин, ўқиб келсин. — Ҳайдовчи Абдуллоҳга юзланди. — Қани ҳамшаҳар, тезда ўқиб қайт, бизни ҳам дуо қил. Кутиб турамиз.
Абдуллоҳ севиниб кетди. У қайтгач, автобус қўзғалди. Жойига ўтирар экан, ҳамма жойи ҳорғинликдан сирқирарди. Улов Малатя автобекатидан чиққанда оқшомнинг ола-була қоронғулиги тобора қуюқлашиб борарди. Мерседеснинг ўткир чироқлари қоронғулик бағрини тилиб борарди.
Ҳайдовчи пештоқдаги ойнадан йўловчиларни кузатди. Кимдир газета ўқир, бошқаси ўриндиғини ётқизиб, ухлашга ҳозирлик кўрарди. У икки кундан буён тузук ухлаёлмади. Кеча тунда ҳам йўлда эди. Босиб келаётган ҳорғинликни кетказиш учун радионинг қулоғини буради. Ундан ажойиб қўшиқ тараларди. Ҳузурланган ҳайдовчи чўнтагидан сигарета олиб тутатди. Истанбул сафарларидан бирида яширинча сотиб олганди. Ютоқиб тутун тортаркан, «Шу сабил қолгурни эркин сотишга қўйишса нима қиларкин», дея ғудраниб қўйди. У узоқ йўлларга юришдан зерикканди. Осойишта бир иш бўлса жон деб ўтиб кетарди.
Абдуллоҳ эса орқа ўриндиқларни ҳеч ёқтирмасди. Бунинг устига икки семиз кишининг ўртасида сиқилиб қолган, оёқларини узатолмас, асабийлашарди. Ухлашга уринар, лекин ёта олмасди. У Малатяга тижорат учун келган, энди уйига қайтаётганди. Кундузи роса юриб чарчаган, аммо онаси, рафиқаси ва ширинтой ўғли Усмондан айро қолишга сабри чидамай йўлга отланганди.
Онаси у ҳар гал сафарга отланганида дуо қиларкан, «Мусофир йўловчиман, дея намозингни ташлаб қўйма», деб тайинларди. Отаси ўлганидан буён барча савдо ишлари унинг зиммасига тушган, ишни бошлаганига унча кўп бўлмагани учун ҳам заҳмат тортаётганди.
У уйқусизликдан қизарган кўзларини ёрдамчига тикди. Сўлғин қорача юзида умидсизлик акс этса-да, яна унга мурожат қилди. Орқа ойна билан ўриндиқлар орасидаги ёрдамчининг жойига ишора қилиб:
— Шу жойга бироз мизғиб олсам майлими? — деди.
Рад жавобини кутганди, аммо ёрдамчи унга жилмайиб қаради:
— Ўтинг ака, ётиб роҳатланиб ухланг.
— Раҳмат укажон, жонинг омон бўлсин!
Абдуллоҳ дарҳол ёнидаги кишидан узр сўраб орқага ўтди. Костюмини ечиб, ёстиқ қилди. Ўта толиққанидан мотор товуши ва уловнинг силкинишига ҳам кўникиб, тезда ухлаб қолди.
Автобус Малатя тепаликлари томон тирмашиб чиқаркан, овози шамолда кеча сукунатига қоришиб кетарди. Ҳайдовчининг кўзлари уйқусизликдан тез-тез юмилар, боши олдига эгилиб кетарди. Йўловчиларнинг аксарияти ухлагани учун унинг бу ҳолидан бехабар эди. Энди улов тоғ йўлига ўрлай бошлаганди.

Абдуллоҳ уйқу асносида у ёқдан бу ёққа ағдарилар экан, оёғи ҳайдовчи билан ёрдамчи ўртасидаги алоқани таъминловчи, йўлда тушадиган йўловчиларни билдириш учун қўлланадиган тугмага тегиб кетди. Қўнғироқ товушидан уйқусираб уйғонган ҳайдовчи тормозни қаттиқ босиб юборди. Катта автобус қаттиқ силкиниб тўхтади. Йўловчилар саросима билан уйғонди. Энди кўзи илинган ёрдамчи ҳам нима бўлганига ҳайрон эди. Орқа ўриндиққа зарб билан урилган Абдуллоҳ аччиқланиб кўзларини очди. Ҳайдовчи ёрдамчидан сув сўради. Ташқари зим-зиё, уловнинг яқинни ёритувчи фаралари милтиллабгина турибди. Ҳайдовчи қўл тормозини тортиб, юзини ювиб олиш учун пастга тушди-ю, бақрайиб қолди. Мерседес тик жарлик томон бурилган ва бир қадам берида тўхтаган эди. Ҳайдовчи ўзига келгач, ҳаяжондан ёрдамчига бақириб юборди:
— Қўнғироқни ким босди?!
— Оқшомда биздан намоз учун беш дақиқа изн сўраган киши мендан илтимос қилиб, орқага ўтиб ётганди. Кечиринг устоз.
— Ҳайдовчининг эса ҳаяжони босилмас:
— Бу бир мўъжиза, мўъжиза! — дея такрорларди.
Абдуллоҳ эса бу воқеадан хабарсиз ҳолда орқа ўриндиқда ўтирганча сумкасидан саҳарлик учун олган егуликларини чиқараётганди…
Турк тилидан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси
ziyouz.uz

Forwarded from Istig‘for
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ишланган таъсирли видеоролик – У зотни чиза олмайман...
Охиригача кўринг, яқинларингизга ҳам илининг! Биз ҳақимизда қайғуриб, "умматим..." дея тунлари бедор бўлиб кўз ёшлар тўккан, Аллоҳнинг маҳбуби, қиёматда шафотчимиз бўлган зотга биз муносиб уммат бўла оляпмизми?
Эслатма: Видео бир неча йил аввал европаликлар томонидан Расулуллоҳ шаънларига нисбатан қилинган нолойиқ ҳаракатдан сўнг ишланган эди.
Аллоҳ ҳолатларимизни ислоҳ қилсин...
📲 Muslimaat.uz | Istig‘for

Forwarded from Qur'on hidoyati
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.
Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.
Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.
Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.
Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.
Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.
Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.
Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.
Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.
Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.
Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.
Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.
Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.
Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.
Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.
Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.
Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.
Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.
Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.
Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.
Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.
Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.
Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.
Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.
Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.
Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.
Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.
Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.
Ziyovuddin Rahim
👇
@quronhidoyati

Yaqinlarga ulashish👇
@quronhidoyati
Audio
Савол:
❓Аҳли илмлар ғийбат қилинса, улар ҳақида исботсиз гап айтилса, шу жойда ўтириш мумкинми? Ё чиқиб кетиш керакми? Батафсил жавоб берсангиз, шундай одамларга эшиттирар эдик.
———————-
🎤Исҳоқжон Муҳаммад жавоб берадилар

❓Бир қариндошим вафот этсам, синглимнинг қабри ёнига дафн қилинглар, дедилар. Шунинг учун ўша ердан қабр банд қилиб қўйиш учун тупроқ уйиб келдик. Шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак?
Жавоб:
❗️Ўзининг шахсий мулки бўлган ердан қабр учун жой тайёрлаб олиш, ўзиники қилиб чегаралаш жоиз. Лекин оммага тегишли вақф қилинган қабристондан жой ажратиб олиш, қабр тайёрлатиб қўйиш мумкин эмас.
وَيَحْفِرُ قَبْرًا لِنَفْسِهِ ، وَقِيلَ يُكْرَهُ
«Ўзи учун қабр тайёрлаб олиш жоиздир. Бир қавлда макруҳ, дейилган» («Раддул Мухтор»).
Бу иккала гапни уламолар: «Ўзининг еридан бўлса, жоиз, оммага тегишли ердан бўлса, жоиз эмас», деб мувофиқлаштирганлар.
Манба: https://fiqh.uz/maqola/427

fiqh.uz
Дафнга оид савол-жавоблар. — Fiqh.uz
САВОЛ: Хилхона қилиш жоизми?ЖАВОБ: Ўзининг шахсий мулки бўлган ердан қабр учун жой тайёрлаб олиш, ўзиники қилиб чегаралаш жоиз. Лекин оммага тегишли вақф қ...
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Ёшим ўн тўртда. Мендан маний келяпти. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқишим керакми?
———————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!

ҲАҚМАН ДЕЙИШДАН ОЛДИН...
Имом Шофиъий шогирдлари билан Бағдод кўчаларида юрардилар. Бир жойда икки кишининг диний мавзуда тортишаётганини кўришди. Улардан бири ўзининг ҳақ эканлигини исботлаш мақсадида иккинчисига «Бу мавзуда Имом Шофиъий ҳам худди мен айтган нарсани айтганлар», дер эди. Ваҳоланки, у ҳазратни кўрмаган, эшитганди. Шогирдлардан бири уларга яқинлашиб, нима масалада баҳслашаётганларини сўради. Гап нимадалигини билгач, «Астағфируллоҳ, Имом Шофиъий ҳеч қачон бундай гап айтмаганлар, сиз ўзингизни ҳақдек кўрсатиш учун уйдирма қиляпсиз. Ҳазратнинг мазкур масалада бундай дейишлари ақлга сиғмайди», деб қанча танбеҳ бермасин, бояги киши ўз билганидан қайтмади.
Шогирднинг бўлган гапларни Имом Шофиъийга етказишдан бошқа чораси қолмади. Ҳазрат ўзларини танитмай баҳсга қулоқ тутишни лозим топдилар. Гап нимадалигини англагандан сўнг, у киши ҳам «Шофиъий бундай гап айтмаган», дедилар. Бироқ фойдаси бўлмади. Ниҳоят ҳазрат: «Эй биродари азиз, мен Шофиъийман ва бу гапни умуман гапирмаганман», деб айтдилар. Аммо бояги киши шунда ҳам ишонмади ва гапидан қайтмади: «Мени алдашга уринманглар, Шофиъий эмаслигингизни жуда яхши биламан!»
Бу ривоятда катта ибрат бор. Баъзан бир нарсани исботлаш учун келтираётган мисолларини динга, шариатга боғлайдиган, ҳатто Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг номлари билан ҳам билиб-билмай гапириб юбораверадиганлар йўқ эмас. Одамлар орасида урчиётган, неча йиллардан бери яшаётган зарарли бидъатлар, ирим-сиримлар ҳам айнан шундай жоҳиллик, илмсизликнинг натижаси.
Юқоридаги ривоят нотўғри далил ва тушунчаларга таяниб, турли фикрларни атрофдагиларга етказаётган, ўзи қолиб бошқаларни ҳам адаштираётганлар учун ўрнак бўлишидан умидвормиз.
Ирода Тўрахонова
«Ирфон» тақвимининг 2013 йил 3-сонидан олинди

Кўрпачанинг устида сажда қилиб бўлмайди дебсиз. Мен билмасдан кўрпача устига жойнамоз солиб, намоз ўқирдим ўқирдим. Энди бошқатдан ўқишим керакми?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
Кўрпачанинг устида сажда қилиб бўлмайди дебсиз. Мен билмасдан кўрпача устига жойнамоз солиб, намоз ўқирдим ўқирдим. Энди бошқатдан ўқишим керакми?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ЭНГ ЁҚИМЛИ ВА ЭНГ ЁҚИМСИЗ...
Луқмони ҳаким занжи қул эди. Бир яхши одам уни хизматкорликка сотиб олди. Луқмон бир қанча вақт хожасига хизмат қилиб юрди. Хожаси бир куни унинг оқиллигини синаб кўриш учун қўй сўйиб, энг ёқимли жойни олиб кел, — деди.
Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, унинг юрагини ва тилини кесиб келди.
Бир неча кундан сўнг хожа қулига яна бир қўйни сўйиб, энг ёқимсиз жойни олиб кел, деб буюрди.
Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, яна унинг юраги ва тилини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб:
— Бу ишингни қандай тушуниш керак? — деб сўради.
Луқмони ҳаким жавоб берди:
— Дунёда энг ширин нарса — покиза юрак ва ширинсўз тилдир.
Дунёда энг ёқимсиз нарса — бемеҳр, тош юрак ва иғвогар тилдир.
* * *
Донишманд Жолинус йўлда бир чиройли йигитни учратибди. Унга бир неча савол берган экан, йигит қўпол жавоб берибди.
Жолинус ҳаким ўзича:
— Жомнинг сирти олтин экану, ичи мис экан, — дебди.
Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг «Қиссату-л-уламо» асаридан Маҳкам Маҳмуд таржимаси

❓Совуқ кунларда таҳорат олишда шамоллаш мумкин. Нам салфетка билан таяммум қилса жоизми?
———————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Совуқ кунларда таҳорат олишда шамоллаш мумкин. Нам салфетка билан таяммум қилса жоизми?
———————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
НЕЧТА ДЎСТИМ БЎЛИШИ МУМКИН?
Бир киши машҳур донишманднинг ҳузурига келиб, ундан сўрабди:
– Устоз, сиздан бир нарсани билиб олмоқчи эдим. Одамнинг нечта дўсти бўлиши керак? «Юз тилланг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин» деган мақолни эшитиб қолдим. Лекин агар атайлаб дўст қидирадиган бўлсам, ишларим ўнгидан келишига ишонмайман. Ахир қаршингдаги одам аслида қанақалигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, у чинакам дўст бўлишга лойиқми-йўқми – буни ҳам олдиндан айтиш қийин. Унинг устига, ўзимнинг ҳам бошқаларга қай даражада дўст бўла олишим аниқ эмас...
– Саволингга жавоб бераман, тўғрироғи, жавобни ўзинг топасан, – дебди донишманд. – Ҳув анави олма дарахтини кўряпсанми? У дунёдаги энг баланд олма оғочларидан бири. Бориб ўша дарахтнинг энг учидаги мевалардан менга териб кел.
Одам ўша тарафга қараб, дарахтнинг юксак шохларида товланиб турган олмаларни кўрибди ва:
– Лекин, тақсир, дарахт ҳақиқатан ҳам жуда баланд экан. Меваларни қандай қилиб уза оламан? – дебди.
– Бирорта дўстингни чақир, биргалашиб оларсизлар, – деб йўл-йўриқ кўрсатибди донишманд.
Ҳалиги киши бир дўстини топиб келибди. Ўртоғи унинг елкасига чиқибди, лекин меваларга қўли етмабди. Орада ҳали анчагина масофа бор экан.
– Йўқ, бунақада ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, – дебди асабийлашиб дўст изловчи.
– Нима бало, бошқа умуман дўстинг йўқми? – дебди кулиб донишманд.
Бояқиш бошқа дўстларини ҳам чақириб, анча-мунча одам йиғибди. Улар бир-бирларининг елкаларига минганча, терлаб-пишиб юқорига интилишибди... Бироқ бу жонли ҳавоза олмагача етиб бормабди, ҳолдан тойган одамларнинг оёқлари ҳам тойибди, ҳамма ерга гурсиллаб тушибди.
Бу ишларни кузатиб турган донишманд ҳалиги кишини ёнига чақирибди ва сўрабди:
– Одамга нечта ҳақиқий дўст кераклигини тушунгандирсан?
– Ҳа, тақсир, тушундим, – дебди у лат еган елкасини уқалаганча. – Жуда кўп дўст керак экан. Кўпдан қуён қочиб қутулмайди. Ҳар қандай муаммони кўплашиб ҳал қилиш мумкин.
Донишманд афсус билан бош чайқабди:
– Тўғри, дўстларнинг кўп бўлгани яхши. Лекин миясига нарвон олиб келиш фикри келадиган биттагина фаросатли дўстинг бўлса, унданда яхши.
Ориф Толиб тайёрлади.
«Ирфон» тақвимининг 2014 йил 1-сонидан олинди.

❓Таҳоратсиз овқат қилиш мумкинми?
Қазо рўза қандай тутилади? Ҳафтанинг қайси кунлари тутиш керак?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Таҳоратсиз овқат қилиш мумкинми?
Қазо рўза қандай тутилади? Ҳафтанинг қайси кунлари тутиш керак?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
НИМА УЧУН ИЛМ ЎРГАНЯПМИЗ?
Низомулмулк «Низомия» мадрасасини ўз ҳисобидан қурдириб, болаларни ўқитар экан. Бир куни у сарфлаётган маблағлари хайр келтиряптими-йўқми, болалар нима учун илм ўрганаётганини билиш учун мадрасага келиб, толиби илмларни сўроққа тутибди. Вазирни юзидан танимаган болалар ростини айтишибди.
— Менинг отам муфтий, бир кун отам ўлса, ўрнига мен муфтий бўламан, — дебди бир бола.
— Мен маҳкамада ишлайдиган қозининг ўғлиман. Илм ўқийверсам, бир куни мен ҳам отамнинг ўрнига қози бўламан, — дебди иккинчи бола.
Уларнинг жавобидан хафсаласи пир бўлган Низомулмулк менинг хизматларим зоэ кетяпти экан, мадрасани ёпаман деган ниятда хонақоҳдан чиқаётиб, китоб ўқиб турган кичкина болани учратибди. Ундан ҳам нимага илм ўрганаётганини сўрабди.
— Ақлий ва нақлий далиллар билан менга маълум бўлдики, бу дунёнинг Эгаси бор экан. У зотнинг бандалари устига тўхтовсиз раҳматлари ёғиларкан. Унинг неъматлари ҳеч қачон узилмас экан. Шунча неъматлари шукрига биз ҳам У зотни рози қилишимиз керак экан. Дунёлар соҳиби бўлган Зотни қандай рози қилса бўлар экан, деб илм ўрганяпман, — дебди ҳалиги бола.
Шунда Низомулмулк хурсанд бўлиб, биргина боланинг нияти софлиги менга кифоя қилади, мадрасани асло ёпмайман, деган экан.
Ўша ақлли жавоб эгаси Имом Ғаззолий эдилар.

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Ўз аёлига туҳмат қилиш тўғрими? Куёв ўз қайнота ва қайнонасининг шахсиятига тегадиган ёмон гапларни айтиш-чи? Динимизда бу масалаларда нима дейилган?
——————-