Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БОЛАЛАРГА ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ ХОСИЯТИ

Қуръонни ҳар қандай ёшда ёдласа бўлади. Каттами-кичикми ёки ўрта ёшдами, фарқи йўқ. Аммо ёшликда олинган билим тошга ўйилган битикдек хотирага муҳрланади. Болажонлар ҳаёт ташвишларидан холи бўлганлари учун ҳам ёдлашлари осон бўлади. Шунинг учун боланинг зеҳни ўткир, хотираси кучли дамларни ғанимат билиб, уларнинг қалбини Қуръон билан зийнатлай олсак, марра бизники. Аждодларимиз фарзанд тарбиясини Қуръон таҳсилидан бошлаганлари учун ҳам дунёда пешқадам бўлишган.
Собит ибн Ажлон Ансорийдан ривоят қилинишича, Аллоҳ (одамлар гуноҳга ботганлари учун) ер юзидагиларни азоблашни хоҳлайди. Агар болаларга ҳикмат ўргатилаётганини эшитса, улардан азобни қайтаради”. Марвон айтади: “Бу ерда “ҳикмат” деганда, “Қуръон” назарда тутилмоқда ”.
Болаларга Қуръон ўргатиладиган юрт тинч-хотиржам бўлади. Бундай заминга Аллоҳнинг баракаси ёғилади. Фарзандларимизга Қуръони каримни таълим берар эканмиз, Аллоҳнинг азоби биздан йироқ бўлади. Қуръон ёдлаш билан наслимиз давомчилари эътиқоди тўғри, зеҳни ўткир, илми етук, дунёқараши кенг бўлади. Қандайдир тўқима эртаклар, чўпчаклар, асотирлар ҳеч қачон Қуръон ўрнини босолмайди. Қуръон ёдлаб вояга етган ўғил-қизлар миллатимиз асл фарзандлари – дини учун, ватани учун жонкуяр инсонлар бўлиб етишади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қайси бир инсон дунёда фарзандига Қуръон ўргатса, қиёмат куни жаннатда отасига тож кийдирилади. (Буни кўрган) жаннат аҳли ўша киши дунёда фарзандига Қуръон ўргатганини билиб олади ”.
Бир киши фарзандини ҳофизул Қуръон қилиб етиштирса, Ислом уммати учун, эл-юрт манфаати учун жуда катта иш қилган бўлади, дунёю охиратда унинг роҳатини кўради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким ўсмирлигида Қуръон ўрганса, Аллоҳ (Қуръонни) унинг гўштига, қонига аралаштириб юборади ”.
Бола ёшлигида Қуръон ёдласа, Қуръон таълими билан суяги қотса, Аллоҳ Ўз Каломини жажжи қорининг бутун танасига, қон-қонига сингдириб юборади. Энди у саҳобаи киромлар ўхшаб икки оёқда юрадиган тирик Қуръонга айланади.
Яна бир ҳадиси шарифда айтилишича, “Ким ёшлигида Қуръонни ўрганса, Қуръон унинг гўштига, қонига сингиб кетади. Ким кексайганида Қуръонни ўрганса, уни қўлидан қўймаса, тарк этмаса, унга икки баравар (кўп) савоб берилади ”.
Ҳаммада ҳам Қуръонни ёшликда ёдлаш имкони бўлавермайди. Одамлар орасида эллик, олтмиш, ҳатто етмиш ёшида ҳам Қуръон ёдлайдиганлар бор. Ана шундай кишиларга Аллоҳ таоло савобни икки ҳисса кўпайтириб беради. Бу билан Қуръонни қариган чоғида ёдлаш фазилатлароқ, демоқчимасмиз. Бироқ, умидсизликка тушмасдан, куч-қувват етганча ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бинобарин, “Ёшим ўтиб қолди, хотирам сусайди, энди ёдлолмасам керак!” деб кўнгилни чўктирманг, бир оят бўлса ҳам ёдлашга ҳаракат қилаверинг. Аллоҳ ниятингизга яраша ажр беради.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфу тарзда ривоят қилинади: “Ким балоғатга етмасидан олдин Қуръон ўрганса, унга ёшлигида ҳукм берилибди ”.
Тарих китобларида ёзилишича, Яҳё алайҳиссалом уч ёшида Таврот китобини бемалол ўқиган. Тенгқур болалар кўчада ўйнашга чақиришса, Яҳё уларга: “Биз ўйин учун яратилмаганмиз”, деб айтар экан. Шунинг учун Қуръонни балоғат ёшига етмай туриб ёдлаган қорилар ҳам Яҳё алайҳиссалом каби ҳикмат ато этилган зотлардан саналади .
Маълумки, бизнинг муборак заминдан Ислом тамаддунига катта ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққан. Улар ёшлик чоғларида Қуръон ёдлаб шундай улуғ мартабага эришишган. Мисол учун, имом Бухорий, Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний каби уламоларимиз бошқа илмларни ўрганишдан олдин Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар.
Бундан ташқари, етти иқлимга донғи кетган, оламшумул кашфиётлар қилган Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимиз гўдаклик чоғларидаёқ Қуръон ҳофизи бўлишган.
👍3🤔1
Муҳаммад Хоразмий, Мирзо Улуғбек каби олимларимиз ўз асарларини ўша соҳага тегишли оятлар билан бошлаганлар. Ҳазрат Навоий, Фузулий, Бобур каби адибларимиз ижодида Қуръони карим, ҳадиси шарифлар мазмуни акс эттирилган.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐌𝐚𝐬𝐣𝐢𝐝 𝐨𝐝𝐨𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢 | 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝒊𝒋𝒕𝒊𝒎𝒐𝒊𝒚 𝒐𝒅𝒐𝒃𝒍𝒂𝒓)

@Diyonatli
👍3
ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДА ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни Янгийўл шаҳрида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси филиали очилди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвиддин домла Нортожиев, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Исломжон домла Озотов, Тошкент ислом институти Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси раҳбари Жаҳонгир Рўзиев ва бошқалар иштирок этди.

Ўқув-курсларида тўртта гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Учта гуруҳда эркаклар таълим олаётган бўлса, биттасида хотин-қизлар Қуръон ўрганишмоқда.

Малакали мутахассислар тингловчиларга сабоқ беришга киришди.

Аллоҳ таоло ўқув-курсларини хайрли ва бардавом қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍5😍2
ОРАНГИЗДА ЧАҚИМЧИ БОР

Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади: "Бану Исроил қабиласига қаҳатчилик келди. Мусо алайҳиссалом қабила аҳли билан уч марта сув-ёмғир сўраб чиқдилар. Уларга сув берилмади. Шундан сўнг Мусо алайҳиссалом: "Эй Роббим, бандаларинг сувсизлик ва очликдан Сенга уч марта зорланиб, илтижо қилиб, нажот беришингни сўрадилар. Сен уларнинг илтимосларини, дуоларини ижобат қилмайман. Чунки сизларнинг орангизда чақимчи бор. У чақимчиликни узлуксиз давом эттириб келяпти". Мусо алайҳиссалом сўради: "Ким у? Бизлар уни орамиздан ҳайдаб чиқарайлик". Аллоҳ: "Эй Мусо! Сизларни чақимчиликдан қайтариб, Ўзим чақимчилик қилайми?" деди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐍𝐚𝐦𝐨𝐳 𝐛𝐨𝐛𝐢 3-𝐪𝐢𝐬𝐦
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝑴𝒂𝒔𝒍𝒂𝒌𝒖𝒍 𝒎𝒖𝒕𝒕𝒂𝒒𝒊𝒚𝒏)

@Diyonatli
👍2
АБУ УМОМАНИНГ ЎГИТЛАРИ

Сулаймон ибн Амирдан:
"Абу Умома билан Шомда бир дафн маросимида бирга эдик. Жаноза ўқилгач, маййитни кўма бошлашди. Шунда Абу Умома Баҳилий баланд овозда деди:
- Эй инсонлар! Бугун сиз яхшиликва ёмонликлар ажратиб олинаётган ҳаёт уйида яшамоқдасиз. Ва (қабрни кўрсатиб) жуда яқин бир кунда бошқа уйга, мана бундай қабрга кўчиб ўтишга мажбурсиз. Бу қабр ёлғизлик, қоронғулик уйидир, бўрилар уйидир, сиқилиш ва танглик-қийинчилик уйидир.
Бу ердан эса қиёматнинг мушкул, қийноқли майдонларидан бирига ўтасиз ва у ерда Аллоҳнинг амри келгунига қадар ушлаб туриласиз. Бу узоқ кутиш асносида бир неча юзлар оқаради, бир қанчаси эса қораяди. Шундан сўнг яна бошқа бир майдонга кетасиз. У ерда сизни қоронғу зулмат босади. Кейин нур тарқатилади. Бу нур фақат мўминларга берилади, кофир ва мунофиқлар бу нурдан бенасибдирлар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Китобидаги: "Ёки (крфирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг устидан (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир: қўлини чиқарди (қараса) уни кўра олмас. Кимга Аллоҳ нур (омонлик) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур йўқдир" (Нур сураси, 40)ояти каримаси бунга ишора этмоқда. У кун худди кўр киши кўзи кўрадиган кишининг кўзидан фойдаланолмагани каби кофир ва мунофиқ кимсалар ҳам мўминнинг нуридан фойдалана олмайдилар. У кун эркак ва аёл мунофиқлар мўминларга: "Бизга қаранглар, биз ҳам сизларнинг нурингиздан озгина олиб фойдаланайлик", дейдилар (Уларга): "Ортингизга қайтиб, нур истангизлар", - дейилур (Ҳадид сураси, 13-оят). Ҳолбуки, бу мунофиқлар алданишлари учун бир ҳийладир. Шундан сўнг мунофиқлар нур тарқатилган жойга қайтиб келсалар ҳам у ерда ҳеч нарса топа олмаслар ва яна бир бор қайтаётганларида: "Сўнг улар билан мўминлар ўртасида дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат, ташқарисида эса (дўзах) бўлур" (Ҳадид сураси, 13-оят). Шунда мунофиқлар билан мўминлар бир-биридан ажралган бўладилар, - деди" (Ибн Касир тафсири, 4-жилд, 308-бет; Ибн Абу Ҳотимдан).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


👉 @diyonatli
👏2
"ОТАСИГА РАҲМАТ" ЁКИ "БАРАКАЛЛА, ЎҒЛИМ!".
(Жиззахлик қадрдоним ҳикоясидан)

Гоҳ-гоҳида отам менга қараб, ўғлим сенга раҳмат, деб қўярдилар. Мен бу гапни отам нима учун айтаётганини тушунмасдим. Бу гапнинг айтиш сабабларини кейинчалик раҳматли падаримизнинг қадрдонларидан билиб олдим...
Қиблагоҳимиз ёз фаслининг иссиқ кунларидан бирида - жума куни вафот этганлар. Мана орамиздан кетганига 15-йил бўлганига қарамасдан, ҳар йили ўша куни барча қон-қариндошлар қаторида қиблагоҳимизнинг тенгдош, улфатлари бўлган қадрдонларини ҳам уйга таклиф этамиз.
Бир гал Мадамин оқсоқол гап орасида шундай деб қолди:
- Бир куни эски улфатлар чойхона сўрисида суҳбатлашиб ўтирган эдик. Бир киши хизмат машинасидан тушди-да, бир чойнак чойни олиб, ёнимиздан ўтириш учун изн сўради. У ёқ-бу ёқдан суҳбатлашдик. Билсак, у киши вилоятдаги каттакон раҳбарлардан бўлиб, қўшни қишлоқда яқинда вафот этган қариндошиникига таъзияга келган экан. Гапдан-гап очилиб, меҳмон қишлоқ қабристонига зиёратга борганини ва унга олиб бориладиган йўлга асфальт ўтказилганини, ичи ҳам озода ва анча тартибли эканини айтиб, "бунга бош бўлган кишиларнинг отасига қарадик. Чунки сен яқиндагина бизлардан дуо олиб, бу хайрли ишга қўл урган эдинг-да.
Меҳмон кетишга кетди-ю, лекин отанг бир нуқтага узоқ тикилганча жим турди ва кейин бизлардан сен ва болаларинг ҳақига дуо қилишимизни сўради. Биз сени ва аҳли оилангни дуо қилдик. Шундай дея отахон гапини тугаллади.
Ҳалқумимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзимга келган қувонч ёшларини секин артим-да, холисона қилинган яхшилик ҳеч қачон изсиз кетмаслигига яна бир бор имон келтирдим...
Воқеа сабоғи:
"Ота дуосини олган ва ул зотнинг раҳматига сазовор бўлганлар дунё бойлигининг ярмисини қўлга киритгани кабидир. Қолган ярмисини қўлга киритгани кабидир. Қолган ярмиси эса..., вақтлар ўтиб, ўзи тарбиялаган зурриётлар меҳри ва эътибори орқали намоён бўлиши мумкин.

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐆𝐚𝐫𝐨𝐯𝐠𝐚 𝐨𝐥𝐢𝐬𝐡 | 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝑲𝒊𝒇𝒐𝒚𝒂)

@Diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

ДАН ходимининг саволига жавоб
👍6🔥1
ДУШМАН

Нафсингни ўлдирсанг узр сўрашдан қутуласан, ўлкада ҳеч қандай душманинг бўлмайди. Бир киши пайғамбарлар ва авлиёлар ҳақида ўйлаб шубҳага тушади. “Пайғамбарларнинг нафслари ўлмаганмиди? Уларга нега ҳасад қилишар, душман бўлишар эди?”, деса, эй ҳақиқат ахтарувчи, қулоғингни оч! Бу шубҳага, бу иккиланишга берадиган жавобимиз шундай: “У Худони танимаслар ўзларининг душманлари эди, улар ўзларига жароҳат етказаётган эдилар. Душман деб жонга қасд қилганларни айтадилар. Ўз-ўзича жон талашганни душман демайдилар. Кўршапалак қуёшнинг душмани эмас, ҳижобга кирган ўз ўзига душман бўлгандир. Қуёшнинг нури уни ўлдиради, аммо қуёш кўршапалакдан зарар кўрадими? Кўршапалак унга ёмонлик қила оладими? Бир азоб, азият етказувчини душман дейиш мумкин. Қўлидан келган тошнинг қуёш таъсирида лаълга айланишига тўсқинлик қилсин! Ҳолбуки. кофирларнинг ҳаммаси ҳам пайғамбарлар жавҳарларидаги нурдан ўзларини бебаҳра колдирадилар! Халқ шу биттагина одамнинг кўзига қандай парда бўлсин? Билъакс ўз кўзларини кўр қилади, ёмон ахволга солади. Хўжайинига ўчакишиб ўзини ўлдирган араб қул каби! Қул хўжайинига зиён етказиш учун ўзини томдан ташлайди, ҳалок бўлади! Бемор шифокорга, бола уни улғайтирганга душман бўлибди, бундан кимга зарар?! Аслида бемор ҳам, бола ҳам ўзининг йўлини тўсаяпти”.

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
👍2
ЭРКАКЛАРНИНГ ТИЛЛА ТАҚИШЛАРИ ВА ИПАК КИЙИШЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Ким дунёда ипак кийса, охиратда киймайди".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Бу ҳукм барча эркакларга тегишли. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай айтганлар:
"Тилла ва ипак кийиш умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалол қилинди".
Имом Термизий ривояти.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни тилла ва кумуш идишда ичиш ва ейишдан, ипак ва дийбож (кимхоб) кийиш ва унга ўтиришдан қайтардилар".
Имом Бухорий ривояти.
Қайси эркак ипак кийишни ҳалол санаса, кофирдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса фақатгина қичима, қўтир ёки бошқа касали бор одамларга ва душман билан олишаётган жангчиларга ипак кийишга рухсат берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: "Зубайр ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳумо қичима бўлганлари сабабли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ипак кийишга рухсат бердилар". Муттафақун алайҳ.
Бироқ эркакларнинг зийнат учун ипак кийишлари ҳаромлигига мусулмонлар ижмо қилишган. Таркибининг кўп қисмини ипак ташкил этган кийимлар ҳам ҳаромдир.
Шунингдек, эркакларга тилла буюмлардан фойдаланиш ҳам тақиқланган. Бинобарин, тилла узук, тилла айил, тилла дастали қилич ишлатиш ҳам мумкин эмас.
Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалам бир кишининг қўлида тилла узукни кўриб, уни ечиб: "Сизлардан бир киши дўзахдан бир бўлак чўққа интилиб, уни қўлига тақади", деганлар.
Имом Муслим ривояти.
Зар жиякли, тилла билан оро берилган либосларни кийиш ҳам эркакларга ман қилинган.
Уламолар ёш боланинг тилла ва ипак кийиши жоиз ёки жоиз эмаслиги хусусида ихтилоф қилишган. Баъзи уламолар бунга рухсат берган бўлсалар, қолганлари жоиз эмас, дейишган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг ушбу ҳадисларини ҳужжат қилиб келтиришган: "Бу иккиси (яъни, тилла ва ипак) эркак умматига ҳаромдир".
Имом Абу Довуд ривояти.
Имом Аҳмад ва бошқа уламолар фикрига кўра, ҳадиси шарифдаги ҳукм ёш болаларга ҳам тааллуқли.
Аллоҳдан Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ этишини сўраймиз. Албатта, У саҳий ва марҳаматли Зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2