Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Қайнона-келин аҳил бўлса, оила мустаҳкам бўлади (1-қисм)

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DOLZARB #ESHITING #TARQATING

• Oxirgi paytdagi dolzarb masalalarga munosabat
• Muftiy hazratlari nihoyatda to‘g‘ri gapirdilar
• Gaz masalalari


YouTube orqali ko‘rish uchun

©️Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Bizni kuzatib boring!🔻

@Diyonatli
👍4
Ғазабни, шаҳватни, ҳирсни тарк этиш мардликдир. Бу Пайғамбарнинг одатларидан. Феълида эшакнинг мардлиги ҳам бўлмасин-у Аллоҳдан йироқ, лаънатланган тирик бўлгандан кўра Аллоҳ кўриб-кузатиб турган ўлик бўлганим афзалроқ. Шу – мардликнинг мазмуни, сиридир, қолгани теридан иборат. У одамни жаннатга етаклайди, бу эса жаҳаннамга! Жаннатнинг ёқимсиз нарсалар билан ўралганлиги айтилади, дўзахнинг ҳою ҳавасдан иборатлиги хабар берилади.

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
Қуръони карим устози Алижон Қорий биродаримизга дунёю охиратнинг энг юксак мартабаларини тилаймиз. Нур, илм ва маърифат таратиб яшаш бахти ҳаргиз тарк этмасин!

ҚУРЪОН ЎҚИ

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан,
Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан,
Амал қилиб чин дил билан, эҳсос билан,
Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аритгайдир,
Раббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Илк рисолат титроқлари Қуръон эди,
Саҳобалар тутмоқлари Қуръон эди,
Расулуллоҳ ахлоқлари Қуръон эди,
Хулқим Қуръон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ҳалол-ҳаром, ҳақ ва ботил – унда аён,
Ваъда-ваъид – хабарлардир яхши-ёмон,
Икки жаҳон фарқин равон айлар баён,
Қалбим фурқон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қиёмат кун жонлар қаттиқ титраганда,
Иймонсизлар нажот топмай қақшаганда,
Иймон аҳли қўрғон ичра яшнаганда,
Теграм қўрғон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Эй, оламга кўнгли очиқ манзурларим,
Дарду ғами раҳматларга арзирларим,
Дунём обод, ҳам охират манзилларим
Равҳу райҳон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,
Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас,
Маъно билган зотга парда-ҳижоб бўлмас,
Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ўтди неча Ҳақ каломин хўрлаганлар,
Қуръон истаб, оҳи кўкка ўрлаганлар,
Эй сиз, мудҳиш зулмларни кўрмаганлар,
Юртим омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон, ҳикмат – Ҳақнинг фазлу атосидир,
Каъба бунёд этган Халил дуосидир,
То қиёмат Ҳақ Расулин нидосидир –
Иймон омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо, беш кун бу дунёнинг заҳмати бор,
Раббим Аллоҳ, шафоъатхоҳ Аҳмади бор,
Баски, Ҳақнинг ғазаби ҳам раҳмати бор –
Маъвом ризвон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

2005

Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍2👏1
Аллоҳ учун нима қилдим

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзига-ўзи «шу дарахтни албатта кесаман» деб болтасини кўтариб дарахт олдига келди. Йўлда унга Иблис йўлиқиб уни дарахтни кесишдан ман қилмоқчи бўлди. Улар курашишди. Курашда у Иблисни енгди. Шунда енгилган Иблис унга деди:

- Сен фақир инсон экансан. Кел, мен сенга ҳар куни икки динор бераман. Сен эса дарахтни кесмай қайтиб кетасан!

Ҳалиги обид Иблиснинг гапини қабул қилди. Иблис унга анча вақтгача ҳар куни икки динордан бериб турди. Кунлар ўтиб Иблис пул келтирмай қўйди. Обид болтасини кўтариб дарахтни кесиш учун борди. Унинг олдидан Иблис чиқиб у билан курашди. Бу сафар Иблис ғолиб бўлди. Шунда обид сўради:

- Нега олдин мен ғолиб бўлган эдим-у, бугун сен ғолиб бўлдинг?

Иблис деди:

- Чунки ўшанда сен Аллоҳ учун ғазабланиб келган эдинг. Бугун эса динорлар учун келдинг. Шунинг учун бугун мен енгдим!».

Аллоҳ учун бўлгани қолади, бошқалар учун бўлгани сочилиб кетади.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ «Муватто» ҳадис тўпламини ёзаётганида у кишига шундай дейишган эди:

- Эй имом! Ҳадис китоблари кўп-ку, бунга эҳтиёж бормикан?

Имом деди:

- Аллоҳ учун бўлгани қолади!

Дарҳақиқат, «Муватто» қолди. Чунки имом Моликнинг бутун борлиғи Аллоҳ учун эди!

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ имом Нававийга Аллоҳ берган қабулиятдан ҳайратда эди. У доим: «Қани энди Нававий билан Аллоҳ орасидаги нарсани билсам!», дер эди.

Менимча Нававий бутун борлиғи ила Аллоҳ учун эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг довруғини достон қилди.

«Риёзус солиҳийн» боблар асосида жамланган ҳадис китобидир. Унда муаллифнинг аралаш фикрлари ёки таржиҳлари йўқ. Аммо шундай бўлса-да, 2010 йилда бу китоб Францияда энг кўп сотилган китоб бўлди.

Аллоҳ бандасидан рози бўлса ер юзида унга қабулият берар экан, Субҳаналлоҳ!

Имом Аҳмаднинг «Муснад»и фақатгина ичида ҳадис бўлгани учун бугунгача сақланиб қолмаган. Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» асари ичида кўп олимлар таржимаи ҳоли бўлгани учунгина сақланиб қолмаган. Ибн Қудоманинг «Ал-муғний» асари фақатгина ичида фиқҳ бўлгани учун сақланиб қолмаган.

Ибнул Қоййимнинг «Мадорижус соликийн» асари фақатгина ичида тазкия, руҳий тарбия бўлганлиги учунгина сақланиб қолмаган. Ибнул Жавзийнинг «Сойдул хотир» асари диний адабиёт бўлгани учунгина сақланиб қолмаган.

Уларнинг Аллоҳ билан ўрталарида сирлари бор эди. Улар бутун борлиғини Аллоҳга бағишлади. Аллоҳ ҳам уларни машҳури жаҳон, мақбули олам қилди.

Соибжонов Мухаммад Шариф Вохиджон ўғли

Манбалар асосида тайёрлади.

@diyonatli
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3👏1
Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан кейин сўзларнинг энг гўзали валийлар сўзи эканини кўрдим, чунки уларнинг барча сўзлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг шарҳидир.

Ўзимни бу улуғлар зикрининг шуғлига солдимки, гарчи ўзим булардан бўлмасам-да, бори ўзимни уларга ўхшатмоқчи бўлдим. Чунки: «Ҳар кимки ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўша қавмдандир», деган ҳадиси шариф бор.

Шайх Фаридуддин Аттор

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: "Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
КЎП КУЛИШНИНГ ЗАРАРИ

   «Қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар»
(Тавба сураси, 82-оят).
    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
   «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларининг ичи кўринадиган даражада оғизларини катта очиб кулганларини кўрмаганман. У зот табассум қилар эдилар»(Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
   Абу Бакр Каттаний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тушимда бир ёш йигитни кўрдим. Авваллари ҳеч қачон бунақанги келишган, чиройли йигитни кўрмаган эдим. Унга: «Сен кимсан? »дедим. У: «Тақвоман», деди. «Сен қаерда турасан? »дедим. У: «Ҳар бир ғамгин қалбда», деди. Сўнгра унинг олдидан кетдим. Бир пайт олдимдан қоп-қора, ўта ҳунук бир аёл чиқиб қолди, ундан: «Сен кимсан ? »деб сўрадим. У: «Мен кулгиман»,деди. «Сен қаерда турасан? »дедим. У:«Ҳар бир шоду ҳуррам қалбда», деди. Сўнгра уйғониб кетдим ва зарурат бўлмаса, ҳеч қачон кулмасликка азму қарор қилдим».

"Таълим ва тарбия"китобидан.

@diyonatli
👍3
МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ

Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:
– Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўйяпман, сизда нафсимни гуноҳ-маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми? – деди. Иброҳим:
– Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, – деди. У:
– Айтинг, эй Абу Исҳоқ, – деди. Шунда Иброҳим:
– Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага осий бўлмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин, – деди. У:
–Унда ризқни қаердан оламан, ахир, Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку! – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, иккинчиси айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга осий бўлмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма, – деди. У:
– Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир машриқу-мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман? – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, учинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга осий бўлмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, шу ерда гуноҳ қилгин, – деди. У:
– Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Ахир У зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку! – деди. Иброҳим:
– Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна У сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, тўртинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар жонингни олиш учун ўлим фариштаси келса, сен унга: «Кечиктириб тур, тавба қилиб олай», дегин, – деди. У:
– Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, – деди. Иброҳим:
– Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутилиб қолишни қандай умид қиласан?! – деди. У:
– Бешинчисини ҳам айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Қиёмат куни сени дўзахга олиб кетиш учун забониялар (яъни, азобловчи фаришталар) келишса, улар билан бормагин, –деди. У:
– Улар бунга кўнмайдилар-ку! – деди. Шунда Иброҳим:
Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?! – деди. У:
– Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан, – деди.

👉 @diyonatli
👍6👏1
УЧ СИНОВ

Одамзод ҳар тонг кунини бошлар экан, уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан керакли ибрат олавермайди.

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...

@diyonatli
👍2👏1
ХИЁНАТНИНГ ЁМОНИ

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ "Иҳёу улумид дин" да келтирадилар:
"Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизларнинг биз билан ўтиришингиз омонатдир. Сиз хиёнатни фақат динор ва дирҳамда бўлади деб ўйлайсиз. Ундай эмас. Хиёнатнинг энг ёмони биз билан ўтириб бизнинг
ишончимизга киргандан сўнг ташқарига чиқиб чақимчилик қилишдир".

@diyonatli
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Гиёҳвандлик – жиноятларнинг асоси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
❤2
БEШ ПАНЖАНИНГ МАЪНОСИ

Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
— Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади?

Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар. Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: "Беш йил умрингиз қолибди", дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
— Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаерда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто, мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишимни билмайман, демоқчи бўляптилар.

@diyonatli
❤6👍2
20221216_123354
#Juma

G'usl va tahoratga oid muhum masalalar
Abdul Hamid domla
@Diyonatli
ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ ЎЛИМИ ҲАҚИДА ВАЪЗ (1)

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар» (Зумар сураси, 68-оят).
Исрофил алайҳиссалом биринчи марта сурни чалганида ҳамма жонзот ўлиб, фақат Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил, Аршни кўтариб турувчи фаришталар, жаннат ризвони (ходимлари), ундаги ҳурлар, дўзах ходимлари тирик қолурлар.
Аллоҳ таоло ўлим фариштасига тирик қолганларнинг ҳам жонини олишга амр этади. У уларнинг жонини олади. Сўнгра Аллоҳ таоло: “Эй ўлим фариштаси, яна ким тирик қолди?” дейди. У: “Заиф банданг ўлим фариштаси қолди”, дейди. Аллоҳ таоло: «Менинг “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Сўнгра (қиёмат куни) Бизга қайтарилурсиз” (Анкабут сураси, 57-оят), сўзимни эшитмадингми?. Мен сенинг жонингни оламан, дейди».
Ўлим фариштаси жаннат ва дўзах ўртасига келади, унинг жони олинади. Яна қичқириқ келади, тирик жон борки ўлади. Мўмин кишининг руҳи жуда секинлик билан, оғритмасдан олинади. Махлуқлардан ҳеч ким қолмайди. Ер қирқ йил хароб ҳолида қолади. Аллоҳ таоло айтади: “Эй ҳақир дунё, бойликларинг қани, болаларинг қани, ўзларига жабр қилувчилар қани, қани Менинг ризқимни еб, бошқаларга ибодат қилувчилар?
«Бугун подшоҳлик кимникидир?» деб сўрайди Аллоҳ таоло ва Ўзи айтади: «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (ғолиб) Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).
Сўнгра Аллоҳ таоло Ер юзига худди Од қавмига юборганидек шамол юборади. Ер юзида тоғ қолмайди, ҳаракатланаётган нима бўлса, ҳаммаси хароб бўлади. Ояти каримада: «Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз» (Тоҳо сураси, 106–107-оятлар).
Аллоҳ таоло осмонга ёмғир ёғдиришни буюради. Қирқ кун ёмғир ёғади. Ҳар бир нарсанинг устида сув 12 зироъ кўтарилади. Шундан сўнг барча махлуқот тирилтирилади.
Жаброил алайҳиссалом: “Эй Ер, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қабрлари қаерда?” деб сўрайди. Ер: “Сени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло кучли шамолни жўнатиб, мени остин-устин қилиб ташлади. У зотнинг қабри қаердалигини билмайман”, дейди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларидан осмонларнинг учигача етиб борадиган кучли нур таралади. Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларин қаерда эканини билиб олади. У ерга боради ва қабрлари бошида тўхтаб, қаттиқ йиғлайди. Ёнидаги фаришталар: “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрайди. Жаброил алайҳиссалом: “Муҳаммад алайҳиссалом мендан умматини сўрайди. Мен уларнинг қаердалигини билмайман”, дейди.


📚"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@diyonatli
👍2
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ (45)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг васфлари нима эди? У зот уммий эдилар, устозлари йўқ эди. Мактаб, мадраса кўрмаган, китоб ўқимаган, ёзув ёзмаган эдилар... Аммо ҳадиси шарифларини кузатсангиз, уларда ҳазрати Одам алайҳиссаломдан бошлаб, одамзод яратилмаган замонлардан бошлаб – то инсониятнинг оқибатигача, дунёнинг охир бўлишидан охиратгача, жаннатга, дўзахга қадар бўлган ҳамма-ҳамма нарсаларга доир қандай ажиб билимлар, маълумотлар бор. Ҳеч бирон-бир манбаъда учрамаган, башарият ўқимаган билимларни уммий бир инсон сўзлаётирлар... Нима учун Аллоҳ уммий бир зотга айтдирмоқда буларни? Пайғамбарлигига шак-шубҳа бўлмасин, деб!
* * *
...Инсон тасаввуф йўлига келса, Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳдан қўрқса, ҳаромлардан тийилса, ибодатларни адо этаверса, бир ўзгариш содир бўлади. Ёпиқ эшиклар очилади. Ана шунда бир қанча нарсаларни била бошлайди.
* * *
Ибодатнинг яна бир қирраси, бир моҳияти, бир ботиний жиҳати, бир тасаввуфий тарафи бор; тасаввуф илмига оид бўлган бир қисми бор. Ана шу томонига риоят қилинмагани учун ибодатлар қабул бўлмайди.
* * *
...Ибодатлар қабул бўлшининг сабаби, зоҳирий шартларга, фарзларга риоя қилиш билан бирга, тасаввуфий (тақво ва ихлосга оид) шартларга ҳам бирдай риоя қилмоқликдир.
* * *
Қалб ва кўнгилга оид шартлар ўз жойига тушмагунича ибодат қабул бўлмайди. Бу шартлар бутун мусулмонларнинг фиқҳий китобларида ёзилмоғи ва ўқилмоғи керак. Фиқҳий китобларнинг таркибига бу нарсалар бир мавзу сифатида киритилмоғи лозим. Намоз ўқиш баён этилган бир мавзунинг охирида: «Намоз мана бу сабабдан қабул бўлмайди, диққат қилинг» деб таъкид билан ёзилмоғи, махсус чорчўпга (рамкага) олинмоғи, диққат-эътиборни жалб этгулик қилиб таъкидланмоғи лозим. Рўза тутиш тушунтирилган бир бўлимнинг охирида: «Ушбу ишлар содир бўлса, рўза қабул бўлмайди. Ақлингизни бошингизга йиғинг, ушбу шартларга риоя қилинг!» деб бир изоҳ берилмоғи лозим.
* * *
Тасаввуфда, дарвишликда энг аввал, энг муҳим мавзу сифатида махофатуллоҳни – Аллоҳдан қўрқувни тушунтирмоғимиз лозим, тақвони англатмоғимиз лозим. Ундан кейин, ибодатларнинг қабул бўлиш шартлари нима? Қабул бўлмаслик сабаблари, рад бўлиш сабаблари нима? – буларни билдирмоқ зарур.
* * *
Хоҳлаганингча фиқҳ ўқи, фатво қўмитасининг бошлиғи бўл! Ҳамма ҳурмат қиладиган юксак унвонли бир зот бўл! Қалбингга соҳиб бўлмаганингдан кейин, қалбинг тоза бўлмаганидан кейин, ниятинг холис бўлмаганидан кейин, ибодатинг риё билан бажарилгач, хўжакўрсин учун қилингач, Аллоҳ ҳеч бир ибодатни қабул қилмайди. Ҳаммаси беҳуда кетади.
* * *
Киши севган кишиси билан бирга ҳашр қилинади – тиргизилади. Хоҳ, солиҳлар, яхшилар билан бирга бўлсин, хоҳ фосиқлар билан бирга бўлсин...
* * *
Қовун қовундан ранг олганидек, инсон ҳам атрофдагиларга ўхшайверади; аста-секин бир биродарига, дўстига ўхшаб кетади. Биродарининг хулқ-атворидан ўғирлайди. «Инсон табиати ўғридир...». Ўнгдан-сўлдан, ёнидаги инсоннинг феъл-хулқидан ўғирлайди. Қарасанг, худди ўшандай талаффуз қиляпти. Қарасанг, худди ўшандай имо-ишора қиляпти, худди ўшандай тутяпти ўзини. «Ановига қара, тақлид қиляпти», дейсан. Чунки инсон табиати ундан-бундан таъсир олмоққа мойилдир.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli