Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИТАЛИЯЛИК ЭЛИЗА
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Мусулмон бўлишдан аввал бирор динга мансуб эдингизми?
– Лицейнинг охирги курсигача динларга ҳеч қизиқмадим. Охирги курсда фалсафага қизиқиб қолдим, фалсафа мени динлар тарихига бошлаб келди. Бу қизиқишим сабаб Верона университетининг фалсафа факулътетига ўқишга кирдим. Кейин Инжил ўқидим, ҳафтада икки кун черковга бориб, руҳонийнинг ваъзларини тинглар эдим. Инжил менга фалсафага қараганда анча мантиқли келди. Кейин яхши бир насроний бўлишга қарор қилдим.

– Инжилни нимасидан таъсирландингиз?
– Инжилдан таъсирланган жойларим ҳазрат Марям ва Довуд пайғамбарнинг (алайҳиссалом) қиссалари эди. У қиссалардан бир Яратувчининг борлигини англадим. Инжил ўқишдан ҳузурланар эдим.
Университетнинг 2-курсида динлар тарихидан дарс берадиган бир ўқитувчимиз бор эди. У киши Ислом ўлкаларининг деярли ҳаммасига саёҳат қилган, аммо ҳеч бир динга ишонмас эди. Бизга бу ўлкалардаги кузатувларини сўзлаб берарди. Ўқитувчимиз: “У ўлкаларда мени ҳаяжонлантирган иккита ҳодиса юз берганди, – деган эди. – Биринчиси азон, иккинчиси Рамазонда одамларнинг бир ой оч юришлари”.

Менинг Ислом ҳақидаги тасаввурим шу икки ҳодисадангина иборат эди. Аммо Италия ОАВлари Исломни бошқача ёритарди. Бу дин жаҳолат ва террор дини дея мияларимизга қуйишарди.
– ОАВлардаги бу бўлмағур хабарларга қарамасдан қандай қилиб Исломга қизиқиб қолдингиз?
– Университетда ўқитувчимиз менга мусовийлик билан боғлик бир вазифа берди. Мусовийликни ўрганиш давомида онамнинг кутубхонасидаги Қуръондан фойдаланмоқчи бўлдим. Қани, Қуръон мусовийлик ҳақида нималар дейди деб қизиқдим. Уни ўқир эканман, Инжилга ўхшашлигини, аммо ростгўй бир китоб эканини англадим. Айниқса, қиёматга оид оятлардан жуда таъсирландим.

– Ислом билан қизиқишингизга Қуръон сабабчи бўлган экан-да?
– Йўқ, бу эмас. Мисрлик бир оила билан таниш эдим, бу Исломга қизиқишимга кўпроқ сабаб бўлди. Марям исмли мисрлик бир дугонам бор эди. Марямнинг отаси Имад амаки баъзан бизга Исломдан сўзлар эди. Бу оиладаги ҳаловатни кўриб ҳайрон қолар эдим. Бу ҳайронлик мени Исломга олиб кирди.

– Имад амаки Исломнинг қайси жиҳатларига урғу берар эди?
– Ҳар доим ахлоқ мавзусида гапирарди. “Диннинг тамоми ахлоқдир, албатта, инсонларнинг тўғрилари ва хато қиладиганлари бўлади. Ҳаётдаги тўғриларнинг ҳаммаси Исломий ахлоқнинг тимсолидир”, – дер эди. Марямнинг оила аъзоларини ҳеч бири муаммо ва қийинчиликлардан қўрқмасди. Кейин билдимки, бу Исломдаги ишонч ва иймон билан боғлиқ экан. Ҳар ишни “Бисмиллаҳ” дея бошлашарди. Марямнинг оиласи Италияда мен дуч келган энг ишончли оила эди. Чунки италиян оилалар жуда муаммоли бўладилар. Унинг оиласидагилар эса ёрдамсевар ва бир-бирига доим кўмак берадиган инсонлар эди. Улар билан бирга эканлигимда ўзимни ҳузурли ҳис қилар эдим. Шунга қарамасдан мусулмон бўлишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Марям билан бир-икки марта масжидга боргандим, у ерда Шайх Эмин исмли киши билан танишиб қолдим.

– Шайх Эминнинг сизга қандай таъсири бўлди?
– Бир кун у янги дин келганлиги ва насронийлар у диннинг пайғамбарига иймон келтирмаганлиги ҳақида гапириб қолди. Унинг ҳар бир суҳбатидан кейин иккиланишлар ичида қолиб кета бошладим. Шайх Эминнинг гаплари мантиқли бўлгани учун рад ҳам қила олмасдан, ўзимни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қила бошладим. Насронийлик ҳақида шубҳага тушиб қолдим. Кейин бир руҳонийнинг ҳузурига бордим ва ундан ўзимни қийнаган саволларга жавоб беришини илтимос қилдим.

– Улар қандай саволлар эди?
– Таслис, яъни Тангри учтадир дейишимиз ва католикларнинг ҳазрат Ийсони ҳам Тангри, ҳам Тангрининг ўғли дейишлари билан боғлиқ саволлар эди. Булар менга ниҳоятда мантиқсиз туюларди. Насронийлар ҳазрат Ийсони инсонларнинг гуноҳларига каффорат бўлиши учун ўлдирилганлигига иймон келтиришарди. Бу мавзу ҳам менга тинчлик бермасди.
👍2
– Руҳонийнинг жавобларидан қониқдингизми?
– Руҳоний менга: “Бу мавзуларни ҳеч кавлама, Ийсо Масиҳга ишонишда давом эт, йўқса бахтиқаро бўласан”, – деди. Кейин яна уч нафар руҳоний билан учрашдим. Ҳаммасига таслис мавзуси сабаб насронийликдан шубҳага тушиб қолганимдан сўз очдим. Энг охирги учрашганим руҳоний саволларимни эшитиб йиғлай бошлади. Бунинг сабабини сўраганимда: “Ўзим ҳам кўплаб йиллар мобайида таслис ҳақидаги шубҳаларимни юрагимда олиб юрибман, аммо жавоб топа олганим йўқ, сен тўғри йўлдасан, Исломни қидиришда давом эт”, – деди. Руҳоний мени ҳайратга солиб қўйганди. Аллоҳнинг ягона эканига қатъий ишончим ортиб, Ислом ҳақидаги китобларни ўқий бошладим. Асосан Қуръонни Инжил билан солиштириб ўқир эдим. Кейин эса Ислом билан яқиндан танишиш учун бирорта Шарқ ўлкасига саёҳат қилишга қарор қилдим. Уч ярим йил аввал Мисрга боргандим.

– Нега энди Миср?
– Нил дарёси соҳилида ўтиргандим, ҳаётимда илк марта азон овозини эшитдим. Маъносини тушунмасам-да, кўнглимда сажда қилиш иштиёқи туғилди. Энг яқин масжидга кирдим ва бир соат бошимни кўтармасдан саждада қолдим. Кейин меҳмонхонага келдим ва Аллоҳдан менга энг тўғри йўлни кўрсатишини сўраб ёлвордим. Ухлаб қолибман, туш кўрдим. Тушимда жуда ёмон бир жойда эмишман ва у ердан қочаётган эдим. Бирдан гўзал бир жойга қочиб кирдим. У жойда: “Қиблага йўнал, ҳузурга қовушасан ва ҳақиқатни топасан!” – деган овозни эшитдим. Ҳали ҳам тушимда қиблани қидираётган эдим. Қиблани топа олмасдан уйғондим. Шундан кейин энг яқин масжидга бориб иймон келтирдим.

– Европа маданиятида улғайган аёл сифатида Исломнинг эркакларга берган тўртта хотин олиш ҳаққини қандай баҳолайсиз?
– Ислом бир эркакни бир нечта аёлга уйланишига изн беради, фақат шартларини адолатга боғлайди. Бу эса ижро қилиниши энг қийин бўлган ишдир. Аллоҳдан қўрқадиган бир мўмин аёллари орасида адолатни қойим қила олмаслик ҳадигини тарк қила олмайди. Европада бир аёл айни замонда бир неча эркак билан баробар жинсий муносабат қилаверади, эркаклар ҳам шунақа. Аммо Ислом жинсий ҳаётни энг гўзал тартибга солиб қўйган.
– Мусулмон бўлишингизни оила аъзоларингиз ва яқинларингиз қандай қарши олди?

– Мусулмон бўлганимдан кейин асосан отам билан орам бузилди. У рўмолимдан нафратланар эди. Шунинг учун уйга келганимда рўмолимни ечиб, яшириб, кейин эшикдан кирар эдим. Кейинчалик отам рўмол ўрашимни анча қабул қилди. Мендан кейин онам ҳам Исломга қизиқиб қолди ва изланишга тушди. Энг қисқа вақт ичида онам ҳам мусулмон бўлди. Роса хурсанд бўлдим, биз икки киши эдик. Энди отамни кута бошладим. Кўп ўтмай отам мендан Қуръон китоб сўраб қолди, у Қуръон ўқий бошлади.

– Феминистлар: “Ислом аёлларни эзади”, – дея даъво қилади. Бу ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
– Фақат Исломгина аёлни ҳимоя қила олади. Бошқа ҳеч бир қонун буни қила олмайди. Европада аёллар ҳур каби кўринади, аммо ҳур эмас. Эркаклар аёлларни қадрламайди. Ислом аёлнинг бутун яшаш шароитини суғурта остига олган диндир.
Ўн саккиз ёшга тўлган куним отам менга: “Бундан кейин сени боқишга мажбур эмасман, ишга кир ва уйдан кет”, – деган эди. Италияда оталарнинг ҳаммаси шундай қилади. Фақат мусулмон оилалардагина болаларга нисбатан бундай муомалани кўрмадим. Марямнинг ота-онаси ҳам фақир бўлишига қарамай бу ишни қилмаганди. Агар қиз турмуш қурмаган бўлса отаси, қурган бўлса, унинг эҳтиёжлари учун эри масъул, албатта. Аёлларга нисбатан бундай назокатли қоида на Америкада, на Европада бор.

– Ҳижоб ўрашга қандай қарор қилган эдингиз?
– Марямнинг отаси доим: “Исломга кўра, аёлнинг қиймати олтин кабидир, олтин эса ҳар доим қўримага муҳтож”, – дер эди. Бу сўзлари мантиқли эди. Ўз хоҳишим билан ўзимни ҳимояга олдим.
– Сиз ўз навбатида бир ёзувчисиз. Исломга кирган италиянлар билан телефон орқали интервю олиб уларни тўплаб, китоб қилдирган экансиз. Ўша китобга қизиқиб қолдим. Қаҳрамонларингиз орасида сиз энг қадрлайдигани борми?
– Бу китобни покистонлик бир ўртоғимнинг тавсияси билан бошлаган эдим. Ўртоғим бир куни менга: “Сенинг ҳидоят ҳикоянгни ўқиган жуда кўп инсон бундан таъсирланиб, Исломни қабул қилмоқда”, – деди.
👍3
​​Кейин эса мен уларни қидириб топдим. Менинг Исломга кириш тарихимдан таъсирланиб, мусулмон бўлган италиянлар йигирма олти нафарга етган эди. Уларни бирма-бир тинглаб чиқдим, телефон орқали ҳар бири билан репортаж қилдим. Бу суҳбатларни эса тўплаб, китоб қилиб чиқартирдим. Европада бугунги кунда Исломга қизиқиш кучли бўлгани учун китобнинг номини “Исломга қайтиш” деб қўйдим. Италияда китобим энг йирик нусхаларда сотилди. Янада кўпчиликнинг Исломга киришига сабаб бўлди. Айниқса, қаҳрамонларим орасида ўн уч ёшли бир қизча бор эди.

– У қизча ҳакидаги хотираларингизни баҳам кўра оласизми?
– Ўқитувчиси унга Ислом ва Ислом ўлкалари ҳақида иншо ёзишни вазифа қилиб беради. У ҳам изланиб Ҳақни топган, бу уйга вазифа уни Исломга бошлаб кирганди. Исми Хадийжа эди. Хадийжа билан учрашганимда кучли иродага эга эканини англадим. “Сен бу кучни қаердан олаяпсан?” – деганимда: “Аввал бундай эмасдим, бу кучни менга Ислом дини берди”, – деди.

– Исломни қабул қилганлар билан гаплашганимда улар: “Биз бугунги кун мусулмонларини таниганимиз сари умидсизликка тушдик”, – дейишади. Бундай ҳолатларга сиз ҳам гувоҳ бўлдингизми?
– Ҳа, инсонларнинг намоз ўқимасдан, ҳижоб ўрамасдан, ёлғон гапириб, ваъдасига вафо қилмаган ҳолда биз ҳам мусулмонмиз дейишлари мени хафа қилади. Ислом ўлкаларидан келиб, Европага жойлашган мусулмонлар Европада қолиш учун Исломнинг баъзи амрларини бажармайди ёки мусулмон эканидан уялади. Ваҳоланки, мусулмон бўлишнинг ўзи буюк бир саодат. Илм соҳиби бўлган ёлғиз Аллоҳдир, У инсонларни ҳақиқатга боғланиши учун ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг воситаси ила бу динни индирди. Тўғри амр ва қонунларнинг жами Исломникидир. Бу сўзларни ҳар жойда ҳар доим айтишдан қўрқмаслигимиз керак.

– Италияда Исломга нисбатан қизиқиш қай даражада?
– Италиянлар одатда мусулмонлардан қўрқади. Чунки ОАВлар тўхтовсиз Исломни ёмон кўрсатувчи хабар ва материалларни эълон қилиб боради. Италияда Исломга қарши ҳар қандай хуружга қонунан изн бериб қўйилган. Ислом динига нисбатан душманликка жазо берилмайди. Яҳудийликка қарши бирор ҳаракат содир қилинса, бунинг жазоси бор. ОАВларнинг бундай кенг қамровли қаршилигига қарамай Италияда ёшларнинг Исломга қизиқиши кучли. Мен Италиянинг аҳолиси жуда оз туманида туғилганман, шунга қарамасдан бу ерда сўнги икки йил ичида юз нафар аёл ва йигирма уч нафар эркак мусулмон бўлди. Бу саф янада кенгаяди деган умидим бор.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam
👍3
ГУНОҲ ВА МАЪСИЯТНИНГ ТАЪСИРИ

Бир ёш йигит Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
- Кечалари тунни бедор ўтказиш мен учун қийин бўлмоқда, - деди.

Ул зот:
- Хато ва гуноҳларинг сени кишанлаб қўйган-да! - дедилар.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hajga niyyat qilgan pulni ehson qilsa bo'ladimi?
Abdul Hamid domla
@Diyonatli
👍4
КИМДИР ХАТО ҚИЛИБ, ДАРҲОЛ ТАВБА ҚИЛСА...

Имом Заҳабий ўзининг «Сияру аъломин нубало» китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади:
«Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва ундан рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга деди:
- Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож бўлади. Сен мана шу чегарани бузиб ўтиб кетдинг. Энди мендан рози бўл!
Абу Тийб деди:
- Аллоҳ бизнинг орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушуъ учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз!
Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!»
Имом Заҳабий айтади:
«Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг жиҳоддаги обрўси жуда баланд эди. У жуда кўп жойларни фатҳ қилган. Ҳинд диёрини фатҳ қилган. Шунингдек, хатолари ҳам майда камчиликлари ҳам бўлган. Юқорида биттасини кўрдик. Аммо у шундай бўлса-да, узр сўради.
Аллохдан мутакаббир ва золимлардан сақлашини сўраймиз!
Гоҳида инсон ўз аслига хилоф қилиб турар эканда. Али ибн Жаҳмнинг ажойиб гапи бор:
«Сени ҳамма хислатлари рози қиладиган киши дунёда йўқ. Кишининг саноқли айблари бўлиши аслзода эканлигига кифоядир!»
Гоҳида инсон ўзига қарши иш қилиб қўйиши бор нарса. Одатда гапирмайдиган гапини гапириб қўяди. Одатда қилмайдиган ишини қилиб қўяди.
Олийжаноб инсоннинг хатосини, тойилишини кечиришимиз ҳам адолатдандир. Усули фиқҳда «Сув кўп бўлса нажосат унга таъсир қилмайди», деган қоида бор.
Шунга кўра асли тоза инсонлар узр сўрашни биладилар. Ифлослар кибр қилишади, узр сўрашни билишмайди!
Мусо алайҳиссалом ғазабланганда қўлидаги Таврот тушиб кетган. Аммо ғазаби босилгач, биринчи қилган иши Тавротни ердан олиш бўлган!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотда Савод ибн Ғазийя сафдан бироз олдинга чиқиб турганида унинг қорнига қўлларидаги таёқча билан туртиб текис туришини айтдилар. Савод қорнини оғриганини айтганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарров қоринларини очиб ўша таёқчани Саводга бериб қасос олишини айтдилар!
Ким хато қилиб дарров тавба қилса Одам алайҳиссаломдан унда бир нарса бор!
Ким хато қилса ва мутакаббирлик қилиб қайтмаса унда Иблисдан нимадир бор!

@diyonatli
👍2
РИЗҚ АЛЛОҲДАН

Ривоят қилибдиларки, басралик бир савдогар Чин мамлакатига тижорат учун йўлга чиқди. Йўлга тушиб, энди кемага чиқаётганида бир кекса оқсосқол қўлида бир қоп юк билан келиб савдогарга илтимос қилди:
- Мен шу қопдаги қалайларни денгизга ташлайман деб назр қилган эдим. Агар малол келмаса шуни олиб кетсанг, денгизнинг ўртасига келганда сувга ташлаб юборарсан.
Савдогар қопдаги қалайларни олиб қолди ва эҳтиёт шарти ила чолнинг кимлиги ва турар жой манзилини суриштириб олди. Йўлга тушиб денгизнинг ўртасига яқинлашганида бирдан қаттиқ шамол бўлиб тўфон кўтарилиб, қопни сувга ташлаш ёдидан кўтарилиб қолди. Манзилга етиб бориб савдо-сотиғини бошлаган эди, бир йигит келиб унинг қаердан келганини сўраб билганидан кейин:
- Басранинг қалайлари сифатли бўлади, мабодо олиб келмадингизми? - деб сўраб қолди. Шунда савдогар мўйсафиднинг илтимосини унутганини билди. Ўзича мулоҳаза қилиб, қалайни сотиб пулини эгасига топширишни маъқул кўрди.
Басрага қайтгач, мўйсафид яшаган маҳаллага бориб уни суриштирса, вафот этган экан. Меросхўрларига берай, деса ўзи ёлғиз яшаган экан. Айтишларига қараганда бир камбағалроқ жияни бор экан, лекин у билан ҳам: “Сен мерос олиш учун менинг ўлимимни кутиб юрибсан”, деб ранжитаверганидан йигит шаҳардан бош олиб кетиб қолган экан.
Савдогар яна бошқа меросхўр чиқиб қолар, деган ниятда пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай Чин мамлакатида ундан қалайни сотиб олган йигит келиб қолди.
- Мен қалайини уйга олиб бориб синдириб кўрсам, орасидан олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалай сотиб олган эдим, бу олтинлар мен учун ҳаромдир, деб ортингиздан суриштириб юриб топиб келдим, - деб келганининг сабабини тушунтирди йигит.
Савдогар ҳам унга қалайни қандай қилиб олиб, унга нима учун сотганинию, чолнинг меросхўри кетиб қолгани ҳақида батафсил гапириб берди. Бу сўзларни эшитган йигит кулиб юборди.
- У мўйсафид менинг амаким бўлади. Мен ўша ёлғиз меросхўрман. Амаким бойлигини сувга ташлашидан мақсад мени меросдан маҳрум қилиш эди. Лекин Аллоҳ таоло уни менга насиб қилган экан, ўзим ҳам билмаган ҳолда менга етказди, - деди.
Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафидга жиян экани тасдиқлангач, савдогар унга омонатни топширди.
Ҳа банданинг тақдирда ёзилган ризқи қандай бўлмасин келади. Фақат кимлардир шошиб, ўша ризққа ҳаром йўл орқали етишади.

Улуғбек қори Йўлдошев

@diyonatli
👍4
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
20221223_123249
#Juma_mavizasi

Rizq Allohdan — harakat bandadan | Abdul Hamid domla

@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(2-қисм)


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
​🍀Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ- овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам
берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган .
👍18👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ

ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР

Манба: "Кифоя l " (11-20 бетлар)

Тўлиқ видео👉https://youtu.be/-aRCDpJr6WE

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍6
БАСРАЛИК ҚАРИЯ ВА ЖОРИЯНИНГ ХОТИМАСИ

Исмоил ибн Абдуллоҳ ал Хузоий менга мана бу ривоятни айтиб берди:

«Басра аҳлидан, Муҳолаба уруғидан бўлган бир киши Бармакийлар даврида баъзи юмушлар билан шаҳримизга келди. Ишларини битиргач, Басрага қараб жўнади. Ёнида хизматкор йигит ва жория бор эди. Дажла дарёсига етганларида соҳилда бир йигитни кўрдилар. Йигитнинг устида жундан тайёрланган либос, қўлида асо ва халтачада егуликлари бор эди. У қайиқчидан дарёнинг нариги қирғоғига, яъни Басра томонга ўтказиб қўйишни сўради.

Махлаблик қария бўй чўзиб йигитни кўрдию, унга раҳми келди.

Қайиқчига: «Бери кел, анави йигитни ўзинг билан қайиққа чиқариб ол» деди. Қайиқчи йигитни ўзи билан мингаштириб олди ва қайиқ манзил томон сузиб кетди. Тушлик вақти бўлганда қария овқатланиш столини ҳузурига олиб келишларини буюрди ҳамда қайиқчига юзланиб: «Анави йигитни ҳам чақир бизни олдимизга тушсин» деди.

Йигит қариянинг бу илтимосини рад этиб, тушишдан бош тортди. Қария қайта-қайта талаб қилавергач, охири тушди. Бирга таомланишди, шундан сўнг йигит яна ўзининг жойига қайтиб кетмоқчи бўлган эди, кекса киши то барчалари қўл ювмагунча йигитни туришга қўймади. Кейин отахон ичида шароби бор мешни олиб келишларини буюриб, ундаги шаробдан қуйиб ичди. Cўнг жорияга ҳам шаробдан узатди. Ундан кейин шаробни йигитга таклиф қилди.

Йигит ичишдан бош тортиб: «Мени маъзур тутасиз, ичмайман», деди.

Қария: «Узрингни қабул қилдик, биз билан ўтир» деди ва шаробдан яна жорияга узатди. Унга қани бир ҳунарингни кўрсатчи» деди. Шунда жория чолғу асбобини олиб келиб, у ёқ бу ёғини созлаб, қўлига олди-да, қўшиқ хиргоя қила бошлади. Қария йигитга қараб: «Ҳой йигит, сен ҳам шундай чиройли айта оласанми?», деб сўради.

Йигит: «Мен бу оламдаги энг гўзал нарсани жуда чиройли қилиб ўқий оламан», деди-да, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм деб ушбу оятни тиловат қилди:

«Қўлингизни тийинг, намозни тўкис адо этинг ва закотни беринг!» – деб айтилган кимсаларни кўрмадингми?!
Уларга уруш фарз қилинганда, тўсатдан бир гуруҳлари одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ёки ундан ҳам қаттиқроқ қўрқишмоқда. Ва: «Роббимиз, нега бизга урушни фарз қилдинг, бизни озгина муддатга ортга суриб турсанг бўлмасмиди?!» – демоқдалар. «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса тақво қилганларга яхшидир. Ва сизларга қилча ҳам зулм қилинмас», – деб айт».

«Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир. Агар уларга бирор яхшилик етса: «Бу Аллоҳдан», – дерлар. Борди-ю, уларга бирор ёмонлик етса: «Бу сендан», – дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», – деб айт! Манави қавмга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?!»
(Нисо сураси, 77-78-оятлар).

Дарҳақиқат, унинг овози жуда ёқимли эди. Қария Қуръон тиловатини тинглаб, саросимага тушиб қолди ва қўлидаги қадаҳни сувга улоқтирди-да: «Гувоҳлик бераманки, бу ўқилган нарса мен аввал эшитиб юрган нарсаларнинг барчасидан мутлақо гўзалдир. Ҳой йигит, бундан бошқа яна борми», деди.

Йигит: «Ҳа албатта, деб:


«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», – дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган ўт-оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон ҳузурланиш жойи!» (Каҳф сураси, 29-оят) оятини тиловат қилди».

Бу оятлар қарияга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дарҳол қария мешни олиб келишларини буюрди. Олиб келинган мешни дарёга улоқтирди. Чолғу асбобини уриб синдирди. Кейин йигитга қараб: «Қутулиш йўли борми?», деб сўради.

Йигит: «Албатта бор», дея:

«(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир»

(Зумар сураси, 53-оят) оятини тиловат қилиб берди.
👍8
Отахон баланд овозда қичқирди ва ҳушидан кетиб, йиқилди. Қарашса, омонатни топшириб бўлган экан. Қайиқ Басрага яқинлашиб қолган эди. Қирғоқдаги одамлар отахон келаётган қайиқни кўриб, қувончдан қичқирдилар. Бироқ улар қайиқда бўлган воқеадан бехабар ҳолда отахонни кутиб олиш учун қирғоқда тўпланиб турган эдилар.

Чунки, қария қабиласи орасида таниқли эди. Отахонни вафот этганини билган одамлар дарҳол унинг уйига олиб кетишди. Кўп ўтмай жанозаси ўқилди. Мен бу даражада кўп одам иштирок этган жанозани кўрмаганман.
Менга етиб келган хабарга кўра, ҳалиги қўшиқчи жория сочини турмаклаб, бошидан қалин ва катта рўмолни ташлаб олиб, кечалари ибодат билан машғул бўлиб, кундузлари рўза тутаётган экан. Шу тарзда 40 кун ибодат билан машғул бўлибди. Сўнг, кечаларнинг бирида мана бу оятни эшитиб қолибди:

«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», – дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган ўт-оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон ҳузурланиш жойи!» (Каҳф сураси, 29-оят).

Эртаси куни тонгда у жорияни вафот этган ҳолда топишди».

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

@diyonatli
👍4
VID_20221223_212502_735
#Фиқҳ

ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР

Манба: "Кифоя l " (11-20 бетлар)

    Улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони Карим ва Суннати набавия асосида, шариат қоидаларини маҳкам тутган ҳолда ҳар замон ва маконга салоҳияти бор Ислом дийнининг ғоялари, мақсадлари, инсонларнинг имконлари ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб, иш юритганлар. Келинг, бу фикрни тасдиқлаш учун бир мисол келтирайлик: 👉 Батафсил

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ

ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (248-254 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/vjBSalbH1qE

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👎3👍1
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ
fitrat.uz
#аудио

ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ.

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (248-254 бетлар)

Интернет» сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши окибатида у фақат маълумотлар такдим ва кабул килиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча сохаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлди
👉 Батафсил

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👎3👍1
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(50)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Бир неъмат етганида, хуш ёқадиган бирор иш бўлганида Аллоҳга шукр қилмоқ лозим. Кимки Аллоҳга шукр қилгувчи бўлса, Аллоҳ унинг неъматини зиёда қилади. Аллоҳнинг энг суйган нарсаларидан бири – банда неъматнинг қадр-қимматини билиши ва бу неъмат учун Унга шукр қилиши, ҳамд айтишидир.
* * *
Зинҳор неъмат ва нашъали ҳаёт Аллоҳ севгисининг ифодаси деб ўйламанг! Кофирларнинг фаровонлиги, нашъу намоси чексиз даражада ортиқ! Донгдор меҳмонхоналарда, денгиз бўйларида, Маямида, Гаити оролларида яшайди улар! Чўнтагида долларлар тўла, энг нуфузли (люкс) меҳмонхоналарда туради, аммо Аллоҳнинг энг суймаган қулларидир улар.
* * *
Аллоҳдан яхшилик тилаймиз. Неъмат тилаш ҳам мумкин, бойлик тилаш, бола-чақа тилаш, бахт-саодат тилаш ҳам мумкин. Ҳамма нарса тилаш эркин, бемалол, аммо берилиши ҳам, берилмаслиги ҳам мумкин. Берилса – шукр қиламиз; берилмаса – сабр қиламиз.
* * *
Ўзига фойдаси тегмайдиган, лозим бўлмаган, кераксиз, беҳуда нарсаларни тарк этмоғи кишининг яхши мусулмонлиги аломатидир.
* * *
Ўз тамойилимиз, ўз қоидамизга мувофиқ бўлган нарсани, агар қаноатлантирсак, ишонтирсак, ҳамма олиши, ҳамма биздан истифода этиши мумкин. Бас, унда мустаҳкам турмоғимиз лозим. Бошимизни мустақил, Исломий мезонларга мос тарзда ишлатмоғимиз, шунга эришмоғимиз лозим. Ҳеч кимдан қўрқмасдан, Аллоҳ ризоси учун бу (хайрли) ишларни қилмоғимиз лозим.
* * *
Илм инсонни олдинга элтади, режа-тартиб олдинга элтади, дарбадарлик, пала-партиш яшаш ортда қолдиради инсонни. Малояъний ишларни – бемаъни ишларни, беҳуда нарсаларни тарк этмоғимиз лозим. Режа, усул билан иш юритмоғимиз, бирор лаҳзамизни беҳуда ўтказмаслигимиз керак. Шифокор сифатида, муҳандис сифатида фойдали бўлишимиз керак. Тасаввуфий жамоанинг бош таърифи ана шундай. Техник ходимдир, ўқимишлидир, дорилфунун аҳлидир, доцентдир, профессордир, яъни устоз-ўқитувчи сингари фойдалидир бизнинг биродарларимиз. Ва шундай бўлмоғи керак.
* * *
Шаклан зикр қила-қила, зикр руҳингизга етади. Тақлидан зикр қила-қила, ҳақиқий зикрга эришасиз. Сўзини айтавериб-айтавериб, Ўзини топасиз. Зикрини қила-қила, пардаларни кўтариб, гўзал бир нуқтага эришасиз. Фақат уринганлар, меҳнат қилганлар эришади.
* * *
Бир киши марҳамат қилмаса, ёрдам бермаса, ачинмаса, севмаса, унинг атворида гўзал ахлоқ намоён бўлмаса, номи дарвиш бўлди нима-ю, бўлмади нима! Унинг дарвиш аталиши – тариқатга бўҳтон; тариқатга гап текизади. Ҳам дарвиш, мурид, ҳам ҳамма ёқтирмайдиган ишларни қилгани учун салбий бир тарғибот воситаси бўлади.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Ҳадис илми ва ҳадислардан ҳукм олиш тартиблари.

Манба: “Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари” китоби асосида.

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/HnVhvs789Qo

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳадис бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавли (айтган сўзлари), феъли (қилган ишлари), тақрири (бирор саҳобий бир ишни қилганини айтганида индамаганлари) ва сияр (кўриниш, юриш туриш) ларидир.
👉 Батафсил

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli