Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"Занги ота" масжидида умра зиёратига отланаётган кишилар билан учрашув ўтказилди

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:

1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;

Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:

و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)

яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.

Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.

Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:

ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.

Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.

“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:

لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية

“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет).

2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;

Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:

ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)

яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).

Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мў‌мин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бў‌лмаса, кейингисига улгураман”, деган нотў‌ғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бў‌линиш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алай‌ҳи васалламнинг тутган йў‌лларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бў‌лади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАЙБАТ БЕРУВЧИ ВА МАҚОМИНГИЗНИ КЎТАРУВЧИ ИККИ АМАЛ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 18 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:12
⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:39
⏱ХУФТОН - 20:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ

@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аллоҳни жаннатда кўришга иймон 1-қисм (13-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (53-57 бет)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/jldW1lA0Kf/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Аллоҳни жаннатда кўришга иймон 1-қисм
fitrat.uz
#Аудио

Аллоҳни жаннатда кўришга иймон 1-қисм (13-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (53-57 бет)

Роббимизнинг каломида “У кунда бор юзлар гўзал. Роббиларига назар солувчилар” (Қиёмат сураси, 22, 23-оятлар) дейилгани каби Аллоҳни кўриш жаннат аҳли учун чегарасиз, кайфиятсиз ҳолда ҳақдир. Бунинг тафсири Аллоҳ қандай ирода қилган ва қандай билган бўлса, шундайдир. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисда келган хабар у киши айтганларидекдир ва унинг маъноси у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганларидекдир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:14
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:40
⏱ХУФТОН - 20:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳадис

Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир иш устида яхши иш қилишни лозим этган. Агар бирор (ҳайвонни) ўлдирсангиз ёки сўйсангиз, чиройли қилиб сўйинглар. Ва сизлардан бирингиз сўядиган нарсасини қийнамасдан пичоғини ўткирлаб олсин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
#Хушхабар

«НЎЪМОН ИБН СОБИТ» МАСЖИДИ ЯНГИ БИНОДА

Ота-боболаримиз обод жойга файз-барака ёғилади, дейишади. Ҳақ гап. Юртимиздаги обод масканларни кўриб, баҳридилимиз очилишининг сабаби ҳам шу: у жойларга файз-барака ёғилгани туфайли кўзларимиз қувнайди, дилларимиз яйрайди.

Бугун Бекобод шаҳридаги обод масжидлар сони яна биттага кўпайди. Шаҳардаги Буюк Ипак йўли ва ал-Хоразмий кўчалари кесишмасида “Нўъмон ибн Собит” масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган очилиш маросимида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, домлалар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар иштирок этди.

– Масжидимизнинг пойдевори 2016 йил қўйилган эди, – дейди мазкур жоме имом-хатиби Элёр домла Бобохонов. – Қурилишга 2019 йилда киришилди. Пандемия туфайли ишлар тўхтаб қолди. Аллоҳнинг инояти билан коронавирус чекингач, қурилиш жадаллашди. Масжидимизнинг эски биноси маҳалла ичида бўлган. Янги бино катта йўл бўйида қад ростлади. Жоменинг сиғими 900 кишилик бўлиб, илиқ пол, совуткичлар ўрнатилгани совуқ ва иссиқ кунларда намозхонларнинг жонига оро киради.

Битта 17 метрли, иккита 12 метрли гумбазлар бу маърифат масканини безаб турибди, алҳамдулиллаҳ.
Замонавий масжидга мос тарзда барча шароитларга эга таҳоратхона ҳам қурилгани айни муддао бўлди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 58 киши покланиши мумкин.

Имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли хоналари ва мажлислар зали ишлаб тургани турли масалалар билан мурожаат қилаётган аҳолининг саволларига жавоб қайтаришда қўл келади.

Янги масжидда “Тараққиёт”, “Сайҳун”, Ҳамид Олимжон ва ал-Хоразмий номидаги маҳаллалар аҳолиси бу йилги Рамазон ойи таровеҳларини адо этишади.

Аллоҳ таоло янги масжидни муборак қилсин. Бу жоменинг қурилишига ҳиссаси қўшилган барча дин қардошларимиздан Ўзи рози бўлсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4❤1