Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бўстонлиқ туманидаги "Олимжон ота" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2023 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

@FITRATUZ
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Маҳрнинг миқдори қанча?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Салавот савоби

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, савобини мархумларга бағишласа бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (милодий 625 йил 23 март):
– Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшинини таъқиб қилиш амалиёти ўтказилди).

Ҳижрий 3 йил, шаввол ёки 4 йил рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил март ёки август-сентябрь):
– Уҳуд ғазоти (ёки бани Назир) ғазотидан сўнг хамр-маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди.

Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 625 йил июнь ўртаси):
– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (милодий 625 йил 16 июнь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар;
– шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар.

Ҳижрий 4 йил, сафар ойи (милодий 625 йил июль-август):
– Ражиъ ва Биъру Маъуна фожеалари юз берди.

Ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил август-сентябрь):
– Бани Назир ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Маҳрни қизнинг оиласига бериш жоизми?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

10-сабоқ

Бувим билан ўртамиздаги келишув

Ёшлик чоғларим. Бир куни бувим олдиларига чақириб: “Кел болам, иккимиз бир нарсага келишиб оламиз: мен сени дуо қиламан, сен эса мени. Мен сени яхши ўқишингни, яхши ишларда ишлаб юқори мартабаларга кўтарилишингни сўраб доим дуода бўламан. Сен эса вафот этганимдан кейин қабримни зиёрат қилиб, ҳаққимга тиловатлар қиласан”, дедилар. Бу фикр менга маъқул келиб, розилигимни билдирдим.

Шундан кейин бувим менинг ҳаққимга кўп дуолар қилдилар ва менга ҳам вақти-вақти билан ўртамиздаги келишувни эслатиб турдилар. Кунлар ўтди. Мен муваффақият сари илдамлаб, бувим дуоларда тилга олганларидек ўқишларимни муваффақиятли тамомлаб, яхши ишларда ишлаб юқори мартабаларга эришдим. Бу орада бувижоним ҳам бу дунёни тарк этдилар.

Бувим умрларининг охиригача ваъдаларида содиқ қолдилар. Тиллари мени дуо қилишдан чарчамади. Мен эса ўз фаолиятим ва шахсий ҳаётим билан машғул бўлиб бувим билан тузган келишувимни унутиб қўйдим. Муваффақиятларимга дуоси сабаб бўлган бувижонимни дуоларимга муҳтож пайтда ташлаб қўйдим...

Буни қарангки, бир куни кечаси бувижоним тушимга кирдилар. “Ўртамиздаги келишувни ёдингдан чиқардингми, болажоним?” – дедилар...

Уйғонганимда гўё устимдан қайноқ сув қуйгандек ҳолатда эдим. Дарҳол ўзимга келиб, таҳорат олиб намоз ўқидим. Намоздан кейин бувижоним ҳақларига кўп-кўп дуолар қилдим.

Шундан кейин ҳар дуо қилганимда бувимни эслайдиган, қабрларини ҳам тез-тез зиёрат қиладиган бўлдим. Фарзандларимни ҳам ўтганлар ҳақига дуолар қилиб, қабрларини зиёрат қилишга ўргатдим.

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:07
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:25
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:03
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Расулуллоҳ! Киши биродари ёки дўстига йўлиқса, бош эгадими?» деганида, «Йўқ», дедилар. «Ўзига яқинлаштириб ўпадими?» деганида, «Йўқ», дедилар. «Қўлидан ушлаб сўрашадими?» деганида, «Ҳа», деб жавоб қилдилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@fitratuz
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм олиш, унга рағбат уйғотиш ва шароит яратишнинг ҳам савоби каттадир!

Шайх Нуриддин Холиқназар

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Савдо ҳақида

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда безнесда маркетинг жуда ривожланмоқда, буни бир тури бирон маҳсулотни муддатли тўлов сифатида сотилади ва харидорга қуйидаги таклиф билан чиқишади. Агар сиз номиздан ёки сизни тавсиянгиз билан келганини билдириб бизни маҳсулотдан сотиб олса (ёки хизматдан фойдаланса) қанчадир тўловиздан чегирма қилиб берамиз дейилади. Шу чегирмадаги пулни ва бу ишни шарий ҳукми қанақа бўласи?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Савдода бундай шарт қўйиш жоиз эмас. Даллоллик қилгани учун алоҳида иш ҳақи чиқариб бериш керак. Шуниси жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Абу Талҳадан ривоят қилинади: “У бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди. У айтади: “У зотни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда кўриб: “Ё Расулуллоҳ, ҳозиргидек сизни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда қачон кўрганимни эслай олмайман”, дедим”. У зот: “Эй Абу Талҳа, нега хурсанд бўлмай, ҳозиргина Жаброил келиб кетди. Умматимдан ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзишини, ўнта гуноҳини ўчиришини ва менга салавот айтгани каби Аллоҳ ҳам унга жавоб қайтаришини айтиб хурсанд қилди”, дедилар”.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҒАФЛАТДАМИЗ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
#Ҳадис

Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир яҳудий дўстига «Анави набий ҳузурига бизни олиб бор», деди. Бас, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, тўққизта очиқ-ойдин оят ҳақида сўрашди. (Ҳадиснинг давомида) улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари ва оёқларини ўпиб, «Биз гувоҳлик берамизки, албатта, сен набийдирсан», дейишди.

Имом Термизий, ва бошқалар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ўликлар ҳақида

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Бир жойда “ўликлар ҳам Қуръон қироат қилади” деган гапни эшитиб қолдим. Шу ҳақида сиз азиз устозлардан сўрамоқчи эдим. Шу ростми? Қилаётган хайирли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ضَرَبَ بَعْضُ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم خِبَاءَهُ عَلَى قَبْرٍ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ سُورَةَ { تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ} حَتَّى خَتَمَهَا، فَأَتَى النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ضَرَبْتُ خِبَائِي عَلَى قَبْرٍ وَأَنَا لَا أَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرٌ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ تَبَارَكَ حَتَّى خَتَمَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: هِيَ الْمَانِعَةُ هِيَ الْمُنْجِيَةُ تُنَجِّيهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири билмай ўз капасини бир қабрнинг устига қурди. Бир пайт унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиригача қироат қилди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Капамни бир қабрнинг устига қурдим. Унинг қабр эканини билмаган эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиргача қироат қилди», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар».

Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Ушбу сурани қабр ичидаги одам ўқиганидан кейин унинг сиртидаги тирикларнинг ўқишлари фойдали бўлиши турган гап.

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Майит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, кечасидаги намозда «Мулк» сурасини ўқир эди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди», дейди», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Ўлганларга дуо қилиш ва уларга савоб аташ (38-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(111-112 бет)

Тўлиқ видео: https://youtu.be/y0gYaSbFrKU

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ўлганларга дуо қилиш ва уларга савоб аташ
fitrat.uz
#Аудио

Ўлганларга дуо қилиш ва уларга савоб аташ (38-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(111-112 бет)

Тирикларнинг дуо ва садақаларида маййитлар учун фойда бордир. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилади, ҳожатларни раво қилади. У ҳамма нарсанинг эгасидир. У Зотга эса ҳеч нарса эгалик қилолмайди. Аллоҳ таолодан кўз очиб-юмгунча ҳам беҳожат бўлинмайди. Кимки бир лаҳзага бўлса ҳам Аллоҳ таолодан беҳожат бўламан деб билса, кофир бўлади ва ҳалокат аҳлига айланади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Рўзанинг турлари (38-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/8Uk60_T5RYw

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA