Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#gunoh

Инсонни тушкунликка туширадиган энг катта сабаб ва омил бу – гуноҳ.

Бу ҳақда психотроп ёки гиёҳванд модда истеъмол қилган ёш йигитдан сўраб кўринг. У дастлаб осмонларда, булутлар узра учиб юради.

Аммо ўзига келганда шундай тушкунликка тушадики, унинг кўзига фақатгина икки йўл кўринади: биринчиси: ўз жонига қасд қилиш, иккинчиси: яна дориларни қабул этиш...

Инсонни тинчлантирувчи дорилар вақтинчалик алдовдир. Бу билан ўзингизни-ўзингиз алдайсиз. Ҳақиқатни яшираётганингизни ўзингиз яхши биласиз. Бундай ниқоб орқали сиз барибир тинчликка эриша олмайсиз, муаммодан чиқмайсиз.

Сизнинг бу ҳолатингиз гўёки машина устасига бориб, "машинамдан қандайдир овоз чиқяпти, лекин муаммо нимада эканини топа олмаяпман" деган кишига ўхшайди. Уста ҳам машинани текшириб кўриб, у ҳам муаммо нимада эканини топа олмайди. Шунда ҳайдовчига бир таклиф беради. "Мен бу муаммони ҳал қилиб бера оламан. Агар машинангизни ҳайдаганингиздаги овоз сизни қаттиқ безовта қилаётган бўлса, радио овозини бироз кўтариб қўйинг, холос. Бу билан ваъда бераман сизнинг муаммоингиз текинга ҳал бўлади".

Аммо бу билан сиз муаммони ҳал қилганингиз йўқ! Фақатгина унга ниқоб кийдирдингиз, беркитиб, яширдингиз. Лекин муаммо сизнинг ўй-ҳаёлингизда тураверади, кун сайин катталашиб, ёмонлашиб кетаверади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1