Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.54K photos
4.42K videos
29 files
7.19K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#kurash #sport #musobaqa

«Ҳалол кураш–2026»

УМРА ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БЕРИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан шу йил 20–22 апрель кунлари  Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасида диний соҳа ходимлари ўртасида "Ҳалол кураш–2026" спорт мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.

Беллашувлар қизғин баҳсларга бой бўлди. Тошкент вилоятидан  Бўстонлиқ тумани “Қоравой ота” жоме масжиди имом-хатиби Нурпейс Қорабоев, Чиноз тумани “Қулаҳмадхўжа” жоме масжиди имом-хатиби Ҳамидулла Жумадиллаев, Юқори Чирчиқ тумани “Миям қангли” жоме масжиди имом-хатиби Ерболат Анарматов умра сафари йўлланмасини қўлга киритди.

Учинчи ўринга сазовор бўлган Пискент тумани “Кўлота” жоме масжиди имом ноиби Ҳумоюн Сайдуллаев 2027 йили ҳаж сафари йўлланмасига эга бўлди.

Ғолиб ва совриндорларни самимий қутлаймиз.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3