Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#qadriyat

ҚАДРИЯТЛАРИНГНИ ОСОН ЙЎЛ ЭВАЗИГА СОТМА!

Агар дунё сени ўз синовлари билан чарчатса, машаққатларини кўрсатиб, аччиқлигини тоттирса, сўнг дининг, қадриятларинг ёки руҳингдан бир қисмини бой бериш эвазига осон ва ширин йўл таклиф қилса - асло бундай қилма!

Зеро, бу сенга безаниб кўринаётган "шанба кунининг балиқлари" кабидир. Яъни инсонни тақиқланган нарсага етиш учун ҳийла ишлатишга чорлайдиган васвасали имкониятлар.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ Ундан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овларда бир оз синаб кўрадир" (Моида сураси, 94-оят)

Бу оятдаги синовга ўхшаш воқеа Бани Исроил билан ҳам содир бўлган. Аллоҳ уларни шанба куни ов қилишдан қайтарган эди. Аммо балиқлар айнан шанба куни кўплаб қирғоққа яқинлашарди. Улар эса тақиқни четлаб ўтиш учун ҳийла изладилар.

Шунинг учун ҳаётдаги ҳар бир "осон ва ширин имконият" ҳам ҳақиқий нажот эмас.

Ўзингдан аввал ўтганлардан ибрат ол. Ҳолатингни солиҳ инсонларнинг ҳаёти билан қиёсла.

Ҳар бир машҳур кишилар муваффақиятнинг мезони эмас. Мезон — ҳақиқат, иймон ва солиҳ амалдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4