Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#zuhd

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдларига нафақат илм ва тақво, балки ташқи кўринишга ҳам эътиборли бўлишни тавсия қилганлар.

У киши Куфада шогирдларига бундай насиҳат қилар эдилар: "Уйларингизга қайтганингизда чиройли кийимлар кийинг. Арзон ва эски кийимлардан сақланинг. Чунки одамлар сизларни кўриб, ночор деб ўйлашлари мумкин".

Аслида Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзлари зоҳид ва тақводор бўлишларига қарамай, шогирдларига чиройли кийинишни тавсия қилганлар.

Демак, зоҳидлик - ўзини атайлаб хор ва ночор кўрсатиш дегани эмас. Инсон покиза, чиройли кийиниши билан ҳам тақводор бўлиши мумкин.

Маҳмуд ибн Моза ал-Бухорий, "Ал-Муҳит ал-Бурҳоний".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤5👍1