Dori-Darmon AK
2.57K subscribers
7.14K photos
1.2K videos
124 files
11.5K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev tibbiyot xodimlari bilan uchrashuv o‘tkazdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с медицинскими работниками.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Уй шароитида кўзингиз ҳолатига қараб, танангизда қандай ўзгаришлар бўлаётганини билиш мумкинлигини билармидингиз?

❓Турли гиёҳ ва маҳсулотлар билан билан организм фаолиятини тиклаш мумкинлигиничи?

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Эндокринолог Азиза Юнусова маълумот ва тавсиялари шу ҳақда👆

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​​#Дунё_фармацевтика
Dr. Reddy’s компанияси Оземпикнинг иккита янги генерик препаратини бозорга чиқарди

Ҳиндистоннинг Dr. Reddy’s Laboratories фармацевтика компанияси инъекция шаклидаги Obeda препаратини етказиб беришдаги узилишлар фонида Novo Nordisk компаниясининг Оземпик (Ozempic) препаратига муқобил бўлган иккита янги женерик дори воситасини бозорга чиқарди.

Янги препаратларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарор Obeda етказиб беришдаги муаммолардан кейин қабул қилинганлиги маълум қилинди. Ушбу узилишлар компаниянинг тез суръатларда ривожланаётган вазн камайтиришга мўлжалланган дорилар сегментидаги савдосига салбий таъсир кўрсатган.

Оземпикнинг биринчи женерик препарати бўлган Obeda жорий йил март ойида Ҳиндистон бозорида пайдо бўлган. Семаглутид моддасига нисбатан патент ҳимояси муддати тугагач, препарат Канада бозорига ҳам чиқарилган. Obeda’нинг пайдо бўлиши семаглутиднинг женерик препаратларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида рақобатни бошлаб берган.

Dr. Reddy’s маълумотларига кўра, июль ойида таъсир этувчи модда таркибида аралашма аниқланганидан сўнг Obeda препаратини ишлаб чиқариш ҳамкор компания корхонасига кўчирилган. Шу билан бирга, компания Obeda Pro ва Obeda Plus препаратларини етказиб бериш давом эттирилишини маълум қилган.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​​# Факт
Тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорти 1,3 млрд долларга етди

📊 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларига тенг тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорт қилинган.

📈 Шу даврда мазкур турдаги маҳсулотлар экспорти 45,6 млн АҚШ долларини ташкил этган.

📊 2025 йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 54,6 фоизга ошган, импорт эса 0,7 фоизга камайган.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​#Билиб_қўйган_яхши
Шамоллаш мавсумида лимон ва витамин С ни қанча кўп ичса касал бўлмайдими?

Шамоллаш бошланиши билан кўпчилик дорихонадан 1000 мг лик сувда эрувчан (шипучий) Витамин C олиб, кунига бир неча марта ичишни бошлайди. "Витамин-ку, зарари йўқ" дейишади. Лекин бу бутунлай нотўғри!

✅ Инсон организмининг бир суткалик Витамин C га бўлган эҳтиёжи фақат 75–90 мг ни ташкил қилади!

❗️ Агар сиз кунига 1000–2000 мг дан Витамин C ичсангиз, тана кераклигини олади ва ортиқчасини оксалат (туз) кўринишида буйрак орқали чиқариб юборишга мажбур бўлади.

☝️ Меъёрдан ортиқ Витамин C ни мунтазам ичиш буйракда тош пайдо бўлиши ва ошқозон деворининг яллиғланиши (гастрит) бўйича энг асосий сабаблардан биридир!
💡 Тўғри йўл: Витамин C ни сурункали юқори дозада эмас, фақат касалликнинг дастлабки 2–3 кунида кўпи билан 500 мг дозада қабул қилиш етарли.


Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
👏1
​​Ўзини ўзи бошқармоқчи бўлган халқ билим берадиган куч билан қуролланиши керак.

✍️ Жеймс Мэдисон
🍂 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
👏2
​​#Саломатлик
Гўзаллик ортидаги хавф: пардоз буюмлари кўриш қобилятига таъсир қилиши мумкин

Кундалик фойдаланиладиган айрим пардоз воситалари кўзнинг жиддий шикастланишига сабаб бўлиши мумкин. Улар орасида спрейлар, киприк ёпиштириш учун мўлжалланган елим, тирноқ косметикаси ва соч турмаклашда ишлатиладиган иссиқ ускуналар алоҳида хавф туғдиради.

Бундай хулосага келган америкалик олимлар ўз тадқиқот натижаларини Америка Офтальмология академияси конференциясида тақдим этди. Тадқиқотчилар 2005–2024 йиллар давомида АҚШдаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига келиб тушган маълумотларни таҳлил қилди. Шу давр мобайнида косметика ва шахсий гигиена воситалари билан боғлиқ кўз жароҳатлари сабабли қарийб 42,5 минг киши шифокорларга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, жабрланганларнинг 82 фоизини аёллар ва қизлар ташкил этган. Барча ҳолатларнинг қарийб тўртдан бир қисми эса беш ёшгача бўлган болалар ҳиссасига тўғри келган.

Болалар учун асосий хавф — кимёвий куйишлар. Катталар орасида эса кўзнинг кесилиши, лат ейиши ва тирналиши кўпроқ кузатилган. Бундай жароҳатлар барча ҳолатларнинг 56 фоизини ташкил этган. Жароҳатларнинг яна 22 фоизи термик куйишлар, жумладан, соч турмаклаш учун ишлатиладиган иссиқ ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган.

Олимлар косметика воситаларини болалар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва соч турмаклаш ускуналаридан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилмоқда. Айниқса, кичик ёшдаги болаларни назоратсиз қолдирмаслик муҳим. Тадқиқот маълумотларига кўра, беш ёшгача бўлган болалар билан боғлиқ ҳолатларнинг 70 фоизида улар косметика воситаларидан катталар назоратисиз фойдаланган.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​​Тошкентда ҳаво сифати “жуда ноқулай”: аҳолига тавсиялар берилди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиб, айрим кузатув нуқталарида AQI индекси бўйича “жуда ноқулай” кўрсаткичлар қайд этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича шаҳарнинг ўртача кўрсаткичи PM2.5 заррачалари учун “сариқ”, PM10 заррачалари учун эса “зарғалдоқ“ даражада бўлди. Кеча 28 октябрь куни кундузи ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “қизил”, миллий индекс бўйича асосан “сариқ”, айрим вақтларда эса “зарғалдоқ” даражада бўлган.

Пойтахт жорий тунда "қизил" ва шимол ҳудудларида "бинафшаранг" ҳаво ифлосланиш таъсири остида қолиши кутилмоқда. Бу жуда юқори ҳаво ифлосланиши ҳисобланади.

Ҳаво сифати ёмонлашишига ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг жуда кучсизлиги ҳамда маҳаллий ва қўшни ҳудудларда шаклланган ҳаво массаларининг шаҳар атрофида тўпланиши сабаб бўлмоқда. Қўмита қайд этишича, бу шароитлар ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чеклаб, уларнинг ер юзасига яқин ҳаво қатламида сақланиб қолишига олиб келган.

Ҳаводаги ифлосланишдан таъсирланиш хавфи юқори бўлган болалар, кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, юрак-қон томир ёки нафас олиш тизими касалликлари бор кишиларга кечқурун ва тунги пайт кўчага чиқишни чеклаш тавсия этилмоқда. Зарур ҳолларда ташқарида ҳимоя ниқобини тақиш, очиқ ҳавода бўлиш вақтини қисқартириш ҳамда уйда деразаларни ёпиб қўйиш лозим.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Жорий йилнинг 9 ойи давомида "Дори-Дармон" АК томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 139 та янги ижтимоий дорихона очилди.

Ҳозирда Компания тизимида 764 та ижтимоий дорихона фаолият юритмоқда.

Таъкидлаш керакки, ДХШ асосида "Ижтимоий дорихоналар"ни ташкил этиш ташаббуси янги иш ўринлари яратилишига, аҳолининг, жумладан Республикамизнинг узоқ ҳудудларда яшовчиларнинг дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ўз вақтида қондириш ҳамда фармацевтика хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил маълумотлар билан "Дори-Дармон" АК матбуот котиби Кумуш Пардаева иштирокидаги Брифингда танишишингиз мумкин👆

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
👍3
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бағишланган профилактик учрашув ўтказилди

«Дори-Дармон» акциядорлик компаниясида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ис газидан заҳарланиш, чақнаш ва ёнғин каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишга бағишланган профилактик учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси капитани Т. Қўчқоров иштирок этиб, компания ходимларига мавсум давомида хавфсизлик қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талаблари, ўт ўчиргичдан тўғри фойдаланиш тартиби, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, хавфли вазиятларда эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Профилактик учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш ва куз-қиш мавсумини кўнгилсиз ҳодисаларсиз ўтказишга ҳисса қўшишдан иборат.

doridarmon_ak
​​Келажак ўз орзуларининг гўзаллигига ишонганларга тегишлидир.

✍️  Элеонора Рузвельт
🍂 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
​​Чой инсульт хавфини камайтиради, аммо уни жуда қайноқ ҳолда ичмаслик керак

⚡️Чойни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфининг камайиши билан боғлиқ. Аммо унинг ҳарорати ҳам муҳим: жуда қайноқ чой ичиш аксинча, саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Чой нафақат севимли ичимлик, балки таркибидаги биологик фаол моддалар туфайли организм учун фойдали хусусиятларга ҳам эга. Унинг таркибидаги полифеноллар ва флавоноидлар антиоксидант ҳамда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиб, қон томирлари саломатлигини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Journal of Internal Medicine журналида эълон қилинган янги тадқиқотда чой истеъмоли ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди. Олимлар Хитойда яшовчи қарийб 500 минг нафар кишини ўртача тўққиз йил давомида кузатган.

📊 Тадқиқот натижалари нимани кўрсатди?
🔹Ҳафтасига камида уч марта чой ичадиган кишиларда юрак-қон томир касалликлари хавфи 11,2 фоизга паст бўлган.
🔹Ишемик инсульт хавфи 36,6 фоизга камайган.
🔹Бошқа мия қон томирлари касалликлари хавфи 19,1 фоизга паст бўлган.
🔹Қора чойда ижобий боғлиқлик кўк чойга нисбатан кучлироқ намоён бўлган.

Тадқиқотда чойнинг миқдори ва ҳарорати ҳам муҳим омиллар сифатида қайд этилган. Энг паст касаллик хавфи кунига олти-саккиз пиёла чой ичган иштирокчиларда кузатилган.

☕️ Энг муҳими — чойни қайноқ ҳолда ичманг!
Тадқиқотчилар жуда қайноқ чой истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфининг 16 фоизга ошиши билан боғлиқлигини аниқлаган. Шунингдек, аввалги илмий ишлар жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш қизилўнгач саратони хавфини ҳам ошириши мумкинлигини кўрсатган.

Шу сабабли чойни оғиз ва томоқни куйдирмайдиган, бироз совиган ҳолда ичиш тавсия этилади.

🫖Чой касалликлардан ҳимоя қилувчи мўъжизавий восита эмас.
Мутахассислар чой истеъмолини соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, қон босимини назорат қилиш ва зарарли одатлардан воз кечиш каби профилактик чоралар билан биргаликда олиб бориш муҳимлигини таъкидлайди.

☝️ Эслатиб ўтамиз, мазкур тадқиқот кузатув характерига эга. Шунинг учун чой ичиш юрак-қон томир касалликларининг олдини олишини тўлиқ исботланган деб бўлмайди.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​​#Ҳуқуқий_бурчак
Ижтимоий дорихона нима?

Ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот.

Ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади.

Ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада.

Ижтимоий дорихоналарнинг филиаллари қишлоқ ва овулларда жойлашган оилавий поликлиника биноларида жойлашганда филиал майдони камида 8 м2, оилавий поликлиникаларда жойлашганида эса камида 16 м2 майдонга эга бўлиши керак.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати
Ўзбекистон туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та грант ажратади

➡️Президент Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та таълим гранти ажратилишини маълум қилиб, қардош мамлакатлар ёшларини бу имкониятдан унумли фойдаланишга чақирди.

➡️Давлат раҳбари технологик тараққиётнинг асоси инсон капитали, замонавий билим ва кўникмаларга эгф ёш авлод эканини таъкидлаб, ёшлар таълимига киритилган сармоя узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлишини қайд этди.

➡️Маълумот учун, айни пайтда “Янги Ўзбекистон” стипендияси доирасида 500 нафар хорижий талабага грант асосида таҳсил олиш имконияти яратилган.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
​​#Билиб_қўйган_яхши
Тиш оғриганда кўпчилик йўл қўядиган хато: таблеткани тиш устига қўйиш

Тишда кучли оғриқ турганда кўпчилик дарҳол оғриқ қолдирувчи дорини оғриётган тишнинг устига ёки милкка қўйиб, "тезроқ таъсир қилади" деб ўйлайди. Бу стоматологик хатолардан биридир!

Нима учун бу хавфли?
👉 Шиллиқ қаватни куйдириши мумкин. Кўпчилик оғриқ қолдирувчилар (масалан, Анальгин, Ацетилсалицил кислотаси) ўз табиатига кўра юқори кислотали муҳитга эга. Уларни милкка ёки тиш синиғи устига қўйганда, кимёвий таъсир натижасида нозик милк ва оғиз шиллиқ қаватининг куйишига олиб келиши мумкин.

👉 Оғизда яра пайдо бўлиши мумкин. Дори оғиз бўшлиғида эриб, бир жойда узоқ турса, тўқималарни таъсирлантириб, оғриқли яралар пайдо қилиши эҳтимоли бор.

👉 Касаллик сабабини бартараф этмайди. Дори милкни куйдиргани ҳисобига оғриқдан чалғитиши мумкин, лекин тишдаги кариес ва яллиғланиш янада чуқурлашади. Касаллик сабабини даволамайди.

👉 Стоматологга мурожаат қилишни кечиктиради. Вақтинча енгиллик ҳисси касалликнинг кучайиб боришига сабаб бўлиши мумкин.

Унда нима қилиш керак?
➖ Оғриқ қолдирувчи дориларни фақат йўриқномага мувофиқ, оғиз орқали қабул қилиш керак.
➖ Имкон қадар тезроқ стоматологга мурожаат қилинг.

📍Эслатма: оғриқ қолдирувчи дори оғриқни вақтинча камайтириши мумкин, аммо унинг сабабини даволамайди. Тиш саломатлигини асрашнинг энг тўғри йўли — муаммони ўз вақтида аниқлаш ва даволаш.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube