Президент Шавкат Мирзиёев тиббий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Самарқанд шаҳри, Ургут, Пастдарғом, Каттақўрғон, Иштихон ва Пайариқда янги шифохоналар қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш режалари ҳақида ахборот берилди. Вилоят марказидаги ихтисослашган муассасаларни кўп тармоқли шифохоналар негизида қайта ташкил этиш, марказий лабораториялар, стерилизация ва ташхислаш хизматларини ривожлантириш таклиф қилинди. Ургут, Каттақўрғон ва Пастдарғомда 2030 йилгача жами 1 минг 500 та янги шифо ўрни яратиш назарда тутилмоқда.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube

#Дунё_фармацевтика
💊 Диабет ва семизликка қарши янги дори: инъекция ўрнига капсула?
Россиялик олимлар 2-тур қандли диабетни даволаш учун «Дипиарон» номли янги препаратни ишлаб чиқишди. Келажакда у семизликни даволашда ҳам қўлланилиши мумкин.
🔬 Препарат қандай таъсир қилади?
Волгоград давлат тиббиёт университети олимларининг маълум қилишича, «Дипиарон» ичакдаги GPR119 рецепторига таъсир кўрсатиб, қондаги қанд миқдорини тартибга солишда иштирок этувчи гормонлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда препарат ошқозон ости безида инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни сақлаш ва тиклаш хусусиятини кўрсатган. Бироқ бу натижа ҳали инсонларда тасдиқланмаган.
💊 Асосий хусусияти — капсула шаклида қабул қилиниши. Айрим замонавий диабет ва семизликка қарши препаратлардан фарқли равишда, «Дипиарон»ни инъекциясиз, оғиз орқали қабул қилиш режалаштирилган.
📊 Препарат клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтган. Иккинчи босқичда 2-тур қандли диабет билан касалланган 308 нафар бемор иштирок этиши режалаштирилган. Ушбу босқичда препаратнинг қондаги глюкоза миқдорини камайтириш самарадорлиги ва мақбул дозаси ўрганилади.
Тадқиқотлар муваффақиятли якунланса, препарат Россия бозорида 2028 йилда пайдо бўлиши мумкин.

👏1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлатимиз раҳбари уларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклаб, меҳнати учун миннатдорлик билдирди.
Сўнгги ўн йилда мамлакатимизда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатадиган янги поликлиника ва шифохоналар ишга тушди, 58 минг шифо ўрни яратилди. Замонавий шифохоналар кўпайиб, хусусий секторга кенг имконият берилгани туфайли тиббий хизматлар ҳажми уч карра ошди.
Илгари чет элда амалга оширилган туғма юрак нуқсонлари, аъзолар трансплантацияси, робот жарроҳлиги ва бош миядаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари каби юздан зиёд хизматлар бугун мамлакатимизда бажарилмоқда.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Оиласининг бахтини кўриш, ҳалол меҳнат қилиб, орзуларига етиш, умрини мазмунли ўтказиш учун одамга, аввало, соғлиқ керак. Шу боис, инсон саломатлигини асрашни ислоҳотларимизнинг енг муҳим йўналишларидан бири етиб белгилаганмиз, – деди Президентимиз.
Сўнгги ўн йилда мамлакатимизда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатадиган янги поликлиника ва шифохоналар ишга тушди, 58 минг шифо ўрни яратилди. Замонавий шифохоналар кўпайиб, хусусий секторга кенг имконият берилгани туфайли тиббий хизматлар ҳажми уч карра ошди.
Илгари чет элда амалга оширилган туғма юрак нуқсонлари, аъзолар трансплантацияси, робот жарроҳлиги ва бош миядаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари каби юздан зиёд хизматлар бугун мамлакатимизда бажарилмоқда.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Тиббиётни рақамлаштириш бўйича ишлар хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олмоқда.
– деди давлатимиз раҳбари.
Фармацевтика товарларининг 70 фоизини ички имкониятлар ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган. Шу боис, сўнгги йилларда 1 миллиард долларлик 330 та янги қувват ишга туширилди.
“Toshkent biofarm siti” кластери, Aндижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятида фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди. Уларда 1 миллиард 200 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
– Яқинда бу тизимни сунъий интеллект имкониятлари билан янада бойитиб, шифокор ва ҳамшираларнинг ҳақиқий кўмакчисига айлантирамиз,
– деди давлатимиз раҳбари.
Фармацевтика товарларининг 70 фоизини ички имкониятлар ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган. Шу боис, сўнгги йилларда 1 миллиард долларлик 330 та янги қувват ишга туширилди.
“Toshkent biofarm siti” кластери, Aндижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятида фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди. Уларда 1 миллиард 200 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Президентимиз тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий етишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий етишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
– Доим айтаман, бирламчи бўғин қанча яхши ишласа, халқимиз шунча соғлом бўлади,
– деди Президентимиз.
Шу мақсадда 28 та туманда бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича янги тизим синовдан ўтказилди. Ушбу туманларда 7 миллион аҳоли оилавий шифокорларга номма-ном бириктирилди, икки томоннинг вазифа ва мажбуриятлари ўзаро битимда белгиланди.
Янги лабораториялар ишга туширилиб, шифокор ва ҳамширалар ўқитилди, “бемор маршрути” ишлаб чиқилди. Бу поликлиникаларга аҳоли ишончини оширди. Кафолатланган пакет доирасида амбулатор беморларга 69 турдаги дори воситаси бепул берилмоқда.
Бирламчи бўғинда самара берган ушбу модел келаси йилдан яна 100 та туманда йўлга қўйилади.
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Келаси йил аҳолига бепул бериладиган дори воситалари тури 73 тага етказилади
Президентимиз ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш ишлари Самарқанддан бошланиб, 2028-йилдан барча ҳудудларда жорий этилишини маълум қилди. Бунга йилига 700 миллиард сўм ажратилади.
Қандли диабет, сил, юрак-қон томир касалликлари, аёллардаги ўсмалар ҳамда болалардаги онкогематологик хасталикларни эрта аниқлаш дастурлари ҳам давом эттирилади.
Aндижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида инфаркт ва инсултни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури натижасида ушбу касалликлардан эрта ўлим беш ойда 15 фоизга камайди. Касаллик бошланишидаги “олтин соат”да 855 нафар инсон эрта ўлим ва ногиронлик асоратларидан сақлаб қолинди. Келаси йил дастурга 280 миллиард сўм ажратилиб, барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади.
Aҳоли учун кафолатланган пакет ҳам кенгайтирилади. Келаси йил бепул дори воситалари тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади.

“Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилади
Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган “Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилишини маълум қилди.
– деди Президентимиз.
Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.
Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор элекромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган “Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилишини маълум қилди.
– Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак,
– деди Президентимиз.
Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.
Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор элекромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Қанча замонавий клиникалар қурмайлик, энг сўнгги ускуналарни олиб бермайлик, малакали ходимларсиз натижа бўлмайди,
– деди Президентимиз.
Бугун 11 та давлат олийгоҳида йилига 15 минг шифокор тайёрланмоқда. Бироқ битирувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишга кирган биринчи кундан бемор билан ишлашга тайёр эмас.
– Бошқа соҳада ёш ходим хато қилиши мумкин, аммо бўлғуси шифокорнинг бунга ҳаққи йўқ. Чунки тиббиёт ходимининг ҳар бир ҳаракати ортида инсон ҳаёти турибди,
– деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, кадрлар тайёрлаш клиник амалиёт билан боғланади. Келаси йилдан талабалар ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.
Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Президентимиз 2027-йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш – резидентура бепул бўлишини маълум қилди. Талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади.
Йўналишга қараб резидентура икки йилдан беш йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.
Олийгоҳларга клиникалар боғланиб, “университет клиникаси” тизими жорий этилган. Энди тиббиётдаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олийгоҳлар клиникасида бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тадқиқотларда ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарасини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга эътибор қаратилади.

Кун сайин тиббиётга янги технологиялар, замонавий диагностика ва даволаш усуллари кириб келмоқда.
– деди Президентимиз.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.
Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак!
– деди Президентимиз.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.
Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Aҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қатъий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак,
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига узоқ тайёргарлик кўрилди, илғор тажрибалар ўрганилди. Тизим келаси йил 1-июлдан йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади. 2030-йилдан эса бу тартиб мажбурий тус олади.
Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама тўланади.
Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилди.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Aҳоли сони ортиб, янги шаҳар ва массивлар қурилаётгани тиббиёт инфратузилмасини пухта режалаштиришни талаб этмоқда. Бу иш қилинмаса, бир жойда шифохона етишмайди, бошқа жойда мавжуд қувват тўлиқ ишлатилмайди.
– деди Президентимиз.
Тиббий хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан харид қилишга ўтилади. Янги аутсорсинг механизмлари жорий қилинади.
Тадбиркорларга замонавий ускуналарни ўрнатиш учун давлат шифохоналаридан жой ажратилиб, кўрсатилган хизматларга суғурта тизими орқали ҳақ тўланади. Гемодиализ, лаборатория, стерилизация, реабилитация ва физиотерапия хизматлари ҳам тадбиркорлардан харид қилинади. Ҳар бир ҳудудда тиббий хизматлар бозори ва молиялаштириш механизмлари тадбиркор учун фойдали шартларда эълон қилиб борилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Шу боис, энди янги муассасалар аҳоли сони ва ҳудудлар жойлашувидан келиб чиқиб, мастер-режа асосида ташкил этилади,
– деди Президентимиз.
Тиббий хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан харид қилишга ўтилади. Янги аутсорсинг механизмлари жорий қилинади.
Тадбиркорларга замонавий ускуналарни ўрнатиш учун давлат шифохоналаридан жой ажратилиб, кўрсатилган хизматларга суғурта тизими орқали ҳақ тўланади. Гемодиализ, лаборатория, стерилизация, реабилитация ва физиотерапия хизматлари ҳам тадбиркорлардан харид қилинади. Ҳар бир ҳудудда тиббий хизматлар бозори ва молиялаштириш механизмлари тадбиркор учун фойдали шартларда эълон қилиб борилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Дунё тиббиётида геномика, ҳужайра ва биотехнологиялар орқали илгари даволаш имконсиз бўлган кўплаб касалликларга ечим топилаётганини қайд этилди. Бироқ илмий тараққиёт инсон олдидаги масъулиятни ҳам оширади.
– деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, биоэтика ва биотехнология соҳалари учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилади.
Гарвард тиббиёт мактаби билан ҳамкорликда ирсий касалликлар бўйича мутахассислар ўқитилади ва генетик текширув жорий этилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
– Инсон ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқ тадқиқотларда унинг ҳуқуқи, розилиги ва қадр-қиммати биринчи ўринда туриши шарт,
– деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, биоэтика ва биотехнология соҳалари учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилади.
Гарвард тиббиёт мактаби билан ҳамкорликда ирсий касалликлар бўйича мутахассислар ўқитилади ва генетик текширув жорий этилади.
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Президентимиз республика, вилоят ва тумандаги ҳар бир шифохона ҳамда поликлиника фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмларни келаси йилдан жорий этиш вазифасини қўйди.
Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPI га боғланиши, бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлиши қайд этилди.
Президентимиз келгуси йилдан кардиология, гепатология, офталмология ва гематология каби йўналишларда ўнта сунъий интеллект тизими ишга туширилишини маълум қилди.

Тиббиёт ассоциациялари раҳбарлари аъзолар томонидан икки–уч йилга сайланади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ассоциациялари раҳбарларини аъзолар томонидан кўпи билан икки–уч йилга сайлаш тизимига ўтилишини маълум қилди.
Давлатимиз раҳбари айрим ассоциацияларда янгиланишга интилиш етишмаётганини танқид қилди. Баъзиларига узоқ йиллар давомида бир киши раҳбарлик қилиб, бошқаларга йўл очилмаётгани қайд этилди.
Ассоциациялар аъзоларнинг хорижда малака ошириши ва илғор даволаш усулларини жорий этишида фаолроқ бўлиши кераклиги таъкидланди. Яқинда қабул қилинган фармон билан уларга катта ваколатлар берилди.
Президентимиз ассоциациялар ўз қурултойларини ўтказиб, тизимга янги муҳит олиб кирадиган, соҳада ўзгариш қила оладиган раҳбарларни сайлаши мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Президентимиз тиббиётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшларга ишонч билдирди.
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Шу мақсадда “Тиббиёт новаторлари” миллий ҳамжамияти ташкил этилди. Мазкур платформа талабалар, ёш шифокорлар, олимлар, тажрибали устозлар ва хориждаги ватандошларни бирлаштиради.
Учрашувда давлатимиз раҳбари сўзни тиббиёт ходимларига бериб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Мутасаддиларга билдирилган таклифларни биргаликда рўёбга чиқаришга топшириқ берди.
– деди Президентимиз учрашув якунида.
doridarmon_ak
– Орангиздан келажакнинг буюк шифокорлари, олимлари ва кашфиётчилари чиқишига ишонаман! Бизнинг вазифамиз ана шу иқтидорларни кашф этиш, уларга ишониш ва орзуларини рўёбга чиқариш учун имконият яратишдан иборат,
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Шу мақсадда “Тиббиёт новаторлари” миллий ҳамжамияти ташкил этилди. Мазкур платформа талабалар, ёш шифокорлар, олимлар, тажрибали устозлар ва хориждаги ватандошларни бирлаштиради.
Учрашувда давлатимиз раҳбари сўзни тиббиёт ходимларига бериб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Мутасаддиларга билдирилган таклифларни биргаликда рўёбга чиқаришга топшириқ берди.
– Мен бир нарсани сўрайман: ҳар бир тиббиёт ходими ўзига савол берсин: “Бугун инсон саломатлиги учун кечагидан кўра кўпроқ нима қила олдим?”. Aгар ҳар биримиз шу саволга жавоб қидириб ишласак, тиббиётимизда ҳам, халқимизнинг саломатлигида ҳам катта ўзгаришлар бўлади,
– деди Президентимиз учрашув якунида.
doridarmon_ak
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev tibbiyot xodimlari bilan uchrashuv o‘tkazdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с медицинскими работниками.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с медицинскими работниками.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Уй шароитида кўзингиз ҳолатига қараб, танангизда қандай ўзгаришлар бўлаётганини билиш мумкинлигини билармидингиз?
❓Турли гиёҳ ва маҳсулотлар билан билан организм фаолиятини тиклаш мумкинлигиничи?
Эндокринолог Азиза Юнусова маълумот ва тавсиялари шу ҳақда👆
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
❓Турли гиёҳ ва маҳсулотлар билан билан организм фаолиятини тиклаш мумкинлигиничи?
Эндокринолог Азиза Юнусова маълумот ва тавсиялари шу ҳақда👆
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
#Дунё_фармацевтика
Dr. Reddy’s компанияси Оземпикнинг иккита янги генерик препаратини бозорга чиқарди
Ҳиндистоннинг Dr. Reddy’s Laboratories фармацевтика компанияси инъекция шаклидаги Obeda препаратини етказиб беришдаги узилишлар фонида Novo Nordisk компаниясининг Оземпик (Ozempic) препаратига муқобил бўлган иккита янги женерик дори воситасини бозорга чиқарди.
Янги препаратларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарор Obeda етказиб беришдаги муаммолардан кейин қабул қилинганлиги маълум қилинди. Ушбу узилишлар компаниянинг тез суръатларда ривожланаётган вазн камайтиришга мўлжалланган дорилар сегментидаги савдосига салбий таъсир кўрсатган.
Оземпикнинг биринчи женерик препарати бўлган Obeda жорий йил март ойида Ҳиндистон бозорида пайдо бўлган. Семаглутид моддасига нисбатан патент ҳимояси муддати тугагач, препарат Канада бозорига ҳам чиқарилган. Obeda’нинг пайдо бўлиши семаглутиднинг женерик препаратларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида рақобатни бошлаб берган.
Dr. Reddy’s маълумотларига кўра, июль ойида таъсир этувчи модда таркибида аралашма аниқланганидан сўнг Obeda препаратини ишлаб чиқариш ҳамкор компания корхонасига кўчирилган. Шу билан бирга, компания Obeda Pro ва Obeda Plus препаратларини етказиб бериш давом эттирилишини маълум қилган.