EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда 6 кунда 8 та автобус йўналишида 2 152 та қоидабузарлик аниқланди

Тошкент шаҳрида 28 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилган назорат тадбирлари давомида 8 та автобус йўналишида 2 152 та қоидабузарлик қайд этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, текширувлар 42, 56, 74, 84, 120, 169, 174 ва 177-сонли автобус йўналишларида ўтказилган.

Қоидабузарликлар энг кўп 174-йўналишда — 291 та, 120-йўналишда — 286 та, 56 ва 169-йўналишларда эса 284 тадан аниқланган.

Олти кун давомида мазкур йўналишларда жами 326 453 нафар йўловчи ташилган ва 6 501 та қатнов амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда?

2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга 584,2 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.

👉 https://effect.uz/n/433

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда 51 туп дарахтни ноқонуний кесган корхонага миллиардлаб тўлов юклатилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уй-жой мажмуаси қурилиши жараёнида экологик қоидабузарликлар аниқланди. «B.D.» МЧЖ рухсатсиз 50 туп арча ва бир туп чинорни кесган. Шунингдек, қурилиш ҳудудида 12 минг тоннадан ортиқ чиқинди тўпланган.

Аниқланган қоидабузарликлар натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар учун корхонага 5,18 миллиард сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Кесилган дарахтлар учун эса қўшимча 396 миллион сўм зарар белгиланган.

Бундан ташқари, корхона зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига жами 5 100 туп, камида уч йиллик кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Фавқулодда вазиятлардан жабрланганларга 500 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/434

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси хабар берди.

👉 https://effect.uz/n/435

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мўминжон Йўлдошев Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани айтилмоқда

Мадад Инвест Банк — ҳозирги Mybank'нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Мўминжон Йўлдошевнинг Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг унинг қидирув карточкаси олиб ташлангани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/436

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилиш тақиқланиши мумкин

Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб киришни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. 


👉 https://effect.uz/n/437

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмонга амалий ташриф буюрди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Ўмон Султонлигига амалий ташриф буюриб, архив иши, тарихий ҳужжатларни реставрация қилиш ҳамда рақамлаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда собиқ хотинини пичоқлаган эркак 10 йилга қамалди

Наманган вилояти Поп туманида собиқ хотинини ярашишга кўндирмоқчи бўлган эркак уни болалар боғчаси ётоқхонасида уч марта пичоқлаган.


👉 https://effect.uz/n/438

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга оид чекловлар юмшатилиши мумкин

Учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланиш тартибини енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/440

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 https://effect.uz/n/441

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шаҳарсозлик жараёнларига ноқонуний аралашганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда қурилиш учун ер ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/442

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги кўп қаватли уй хонадонида газ чақнаши содир бўлди

Тошкент шаҳрида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатланди. Ҳодиса 5 ноябрь куни Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, чақнаш соат 10:00 да Чилонзор 23-даҳасидаги хонадонда юз берган. Хабар келиб тушиши билан қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Чақнаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига ҳам қисман зарар етган.

Ҳодиса натижасида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. У тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни вақтда ҳаво-газ аралашмаси чақнашининг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Қурилиш иштирокчилари диққатига: «Ёзма кўрсатма» энди бевосита телефонингизда!

Инспектор кўрсатмасининг муддати ўтиб кетиши ва бунинг оқибатидаги жарималардан қутулиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси махсус @nazoratmc_bot Telegram ботини ишга туширди.

Бу бот янги ёзма кўрсатма берилиши билан хабар беради, муддат тугай бошлаши билан олдиндан ва охирги куни ҳар 4 соатда эслатиб туради, шунингдек, кўрсатма ёпилганда тасдиқ хабарини юборади.

Қулайлиги шундаки, тунги 22:00 дан 08:00 гача эслатмалар юборилмайди. Маълумотлар тўлиқ хавфсиз бўлиб, ҳар бир иштирокчи номидан фақат битта Telegram ҳисоб рўйхатдан ўтиши мумкин.

Уланиш учун @nazoratmc_bot га кириб, /start тугмасини босинг ва объектингизнинг ариза рақамини юбориб тасдиқланг. Шу тариқа республиканинг исталган ҳудудидаги объектларингизни кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги йўлларнинг аянчли ҳолати аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

👉 https://effect.uz/n/443

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“Олот” божхона постида ўтказувчанликни ошириш чоралари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасида жойлашган “Олот” чегара божхона постида транспорт оқимини тезлаштириш, логистика инфратузилмасини модернизация қилиш ва юк ташиш жараёнларини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/n/444

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1