EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентга учган самолётда жанжал кўтарган россиялик 7 суткага қамалди

Малайзиядан Тошкентга учиб келаётган самолётда маст ҳолда жанжал кўтариб, борт кузатувчилари ва йўловчиларни ҳақорат қилган Россия фуқароси 7 суткага маъмурий қамоққа олинди.


👉 https://effect.uz/n/476

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир Мелиқўзиев рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди

Профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев Дубай шаҳрида ташкил этилган «Muka Boxing» бокс оқшомида тожикистонлик Кароматулло Шариповни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Бу ғалаба Бек «Bully» учун профессионал рингдаги 18-ғалаба бўлди. Кароматулло Шарипов эса фаолиятидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Андижонда юк автомобилига яширилган 17 минг доллар аниқланди

Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

👉 https://effect.uz/n/477

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

👉 https://effect.uz/n/478

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Google АҚШда 17 миллиард долларлик маълумотлар марказини қуради

Google АҚШнинг Вайоминг штатида ўзининг биринчи маълумотлар марказини қуриш учун 17 миллиард доллар сармоя киритиши маълум қилинди .

5 ноябрда эълон қилинган лойиҳа компаниянинг сунъий интеллект инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган. Марказ Tallgrass Energy, Black Hills Energy, American Electric Power ва Related Digital компаниялари билан ҳамкорликда барпо этилади.

Лойиҳани электр билан таъминлашда қуввати 702 мегаватт бўлган ёқилғи элементлари мажмуасидан ҳам фойдаланиш режалаштирилган. У карбонат ангидридни тутиб қолиш ва сақлаш технологияси билан жиҳозланади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлардан 1,3 миллиард сўмгача товон ундирилади

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида инсон ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказган шахслардан 1,3 миллиард сўмгача товон пули ундирилиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/479

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда 837 киши сохта ишга жойлаштирилиб, камбағаллик реестридан чиқарилган

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Марҳамат агропилла» МЧЖ раҳбари ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари 837 нафар фуқарони сохта равишда ишга жойлаштирган.

👉 https://effect.uz/n/480

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 100 нафардан ортиқ боланинг заҳарланиши бўйича суд ҳукми ўзгартирилди

Фарғона вилоятида 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида кўриб чиқилди.

Кассация инстанцияси ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2026 йил 21 сентябрдаги «Garden Catering Trade» МЧЖ раҳбари Ш.Т. ҳамда технологи Р.А.га оид қисми бекор қилинди.

Уларга нисбатан янги айблов ҳукми чиқарилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Бекободдаги саноат корхонасига 1.5 млрддан зиёд жарима солинди

Корхонага атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун қонунчилик талаблари асосида қўшимча ҳисоб-китоб қилиниб, 1 миллиард 630 миллион 419 сўм компенсация тўлови белгиланган.


👉 https://effect.uz/n/481

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда автобус ёниб кетди

Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь куни соат 12:01 да Шайхонтоҳур тумани Лайлитўрғон кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВББ ахборот хизмати расмий маълумот берди

"Бугун, 7 ноябрь куни соат 12:01 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лайлитўрғон кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушди.

Қутқарув экипажлари кўрсатилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 12:09 да ўчирдилар. Кўрсатилган манзилда 7-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ", дейилади хабарда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда жиноятчиликни сунъий интеллект ёрдамида прогноз қилиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда криминоген вазиятни рақамли назорат қилиш, таҳлил этиш ва прогнозлаш тизими жорий қилинади. Бу Президентнинг 2026 йил 6 ноябрдаги ПФ-241-сон фармонида белгиланган.

👉 https://effect.uz/n/482

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Метанлар фаолияти вақтинча чекланиши мумкин

Энергетика вазирлиги совуқ кунлар яқинлашаётганлиги боис зарурат туғилган тақдирда, мавсумий истеъмолчилар, жумладан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши билан огоғлантирди.

👉 https://effect.uz/n/483

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Асакада алимент тўламаган 14 нафар ота 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Мажбурий ижро бюросининг Асака туман бўлими биносида алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларнинг жавобгарлик масаласи сайёр судда кўриб чиқилди.


👉 https://effect.uz/n/484

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Франциядаги намойишчилар сони 1,6 миллионга етди

Францияда оммавий намойишлар иштирокчилари сони 1,6 миллион нафарга етди. Бу ҳақда мамлакатнинг энг йирик CGT касаба уюшмаси маълум қилди.

Намойишлар давомида тартибсизликлар ҳам кузатилган. Полиция 642 нафар кишини қўлга олган. Тўқнашувлар натижасида 50 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳатланган.

Маълум қилинишича, намойишчилар полиция ходимларига тош ва пиротехника воситаларини улоқтирган. Шунингдек, таълим муассасаларига зарар етказилиб, айрим биноларга ўт қўйилган.

Намойишлар кўламининг ортиши ва тўқнашувлар Франциядаги вазиятга нисбатан жиддий эътиборни кучайтирмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Отабек Умаров халқаро кураш ассоциацияси президентлигига номзод бўлди

7 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 70 га яқин давлат спортчилари иштирокида кураш бўйича XV жаҳон чемпионати бошланади.

👉 https://effect.uz/n/486

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Дургадик маҳалласи туристик масканга айлантирилади

Хоразмнинг бой тарихи, миллий қадриятлари ва машҳур Дургадик патири сайёҳларни жалб этувчи маданий масканга айланиши мумкин.

Хонқа туманидаги Дургадик маҳалласига олималар, тарихчилар ва ОАВ вакиллари ташриф буюриб, ҳудуднинг тарихий-маданий мероси ҳамда туристик салоҳиятини ўргандилар.

Маҳалланинг урф-одатлари, миллий таомлари ва Дургадик патирини кенг тарғиб қилиш орқали уни сайёҳлик масканига айлантириш режалаштирилмоқда.

Мазкур ташаббус миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2