EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актриса Барчин Ғофурова ва блогер «Кокош» қамалди

Актриса Барчин Ғофурова, «Кокош» тахаллуси билан танилган блогер Комила Абдуқодирова ҳамда Ниҳола Ражабова озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда

Бухоро шаҳридаги 42-мактабда ўқувчилар дарс вақтида таъмирлаш ишларига жалб қилинаётгани ҳақида Effect.uz таҳририятига ота-оналардан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчиларнинг айтишича, мактабдаги мусиқа зали биносининг томи ўпирилиб тушгани сабаб таъмирлаш ишлари бошланган. Бироқ ота-оналар ўқувчиларнинг дарс вақтида ушбу ишларга жалб қилинаётганидан норози.

"Болалар ўз мактаби учун меҳнат қиляпти, бунисига майли. Аммо дарс вақтида бундай ишларга жалб қилиниши қанчалик тўғри?", дейди ота-оналар.

Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда масъул идоралардан расмий изоҳ кутади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1😢1
Фарғонада Chery велосипедчини уриб юборди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда велосипедчи ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда Қўштепа туманидаги «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган.

Унда Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган велосипедчи шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба террорчилик ташкилотини молиялаштиргани учун 1 йил 4 ойга қамалди

Талабалик визаси асосида яшаган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги экстремистик гуруҳ аъзосига пул юборганликда айбдор деб топилди.

👉 https://effect.uz/n/578

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Самарқандда ҳаракатланаётган "JETOUR X70" ёниб кетди

15 ноябрь куни Самарқанд туманидаги "Бўзи" МФЙ ҳудудида ички йўлда ҳаракатланаётган "JETOUR X70" автомобилида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақтда тўлиқ бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 5 та оналар ўлими ҳолати қайд этилди. 

👉 https://effect.uz/n/579

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди

Бу талаб Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартиришлар билан белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/580

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
"Amirsoy Resort"да канат йўли электр таъминотидаги узилиш сабаб вақтинча тўхтаган

14 ноябрь куни соат 16:00 атрофида электр таъминотидаги қисқа муддатли узилиш сабаб "Amirsoy Resort" ҳудудидаги "Prima" канат йўли вақтинча тўхтаб қолган.

Курорт маъмурияти маълум қилишича, канат йўли техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлган ва хавфсизлик тизимлари белгиланган тартибда ишлаган. Ходимлар вазиятни назорат қилиб, меҳмонлар билан алоқада бўлган.

Электр таъминоти қисқа вақтда тикланган ва канат йўли ҳамда курортнинг барча хизматлари қайта ишга туширилган.

Маъмурият юзага келган ноқулайликлар учун меҳмонлардан узр сўраган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"дан чипта олган йўловчи пулини қайтариб ололмайдими?

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясидан авиачипта харид қилган фуқаро парвоз санасини ўзгартириш ва тўланган маблағни қайтариш билан боғлиқ муаммога дуч келадими?

Effect.uz мухбирининг сўзларига кўра, бир неча кун олдин Тошкент маҳаллий аэропорти кассасидан Бухорога чипта сотиб олган. Бироқ Бухородаги ишлари якунига етмагани сабабли парвоз санасини бошқа кунга кўчириш учун аэропортга мурожаат қилган. Аммо чиптани кўчириш ҳам, пулини қайтариб олиш ҳам имкони бўлмаган.

Шунингдек, авиачиптани багаж билан харид қилишга тўғри келган. Сафарни амалга ошириш имкони бўлмай қолган тақдирда эса тўланган маблағдан айрилиш хавфи бор.

Хўш, авиакомпаниянинг чиптани қайтариш ва парвоз санасини ўзгартириш шартлари қандай? Йўловчи режаси ўзгаргани сабабли парвозни амалга ошира олмаса, нима учун тўлаган маблағини қайтариб ололмайди?

Effect.uz ушбу ҳолат юзасидан масъулларидан расмий изоҳ кутади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Шавкат Мирзиёев илк бор давлат ташрифи билан Ўмонга боради

Президент Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16–17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Масқат шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Маълумот учун, сўнгги бор Ўзбекистон Президенти 2009 йилда Ўмонга борган. Шавкат Мирзиёев эса давлат раҳбари сифатида ушбу мамлакатга илк бор ташриф буюрмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥11👎2
Ўзбекистонда чанг-тўзон бўронларига қарши миллий дастур қабул қилинди

Ўзбекистонда 2024–2030 йилларга мўлжалланган чанг-тўзон бўронларига қарши курашиш миллий дастури қабул қилинди.


👉 https://effect.uz/n/581

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бешта канал бўйи сайр ва дам олиш ҳудудига айлантирилмоқда

Тошкентдаги Бўзсув, Салар, Дамаши, Жун ва Бўрижар каналлари бўйида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида қирғоқларни мустаҳкамлаш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва ҳудудларни сайр ҳамда дам олиш масканларига айлантириш режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Лойиҳа пойтахтнинг 11 та тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал қисмларини қамраб олган. Ободонлаштириладиган ҳудудларнинг умумий узунлиги 66,55 километрни ташкил этади.

Шу билан бирга, каналларнинг муҳофаза зоналарида ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига ҳам чек қўйилмоқда. Ҳокимлик маълумотига кўра, ушбу ҳудудларда жами 11,46 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 326 та ҳолат аниқланган.

Ҳозиргача 8,41 гектар майдондаги ноқонуний бино ва иншоотлар бартараф этилган. Қолган 3,06 гектар ҳудудда эса ишлар давом этмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Жиззахда 2,6 млрд сўмлик крипто-активларни ноқонуний айлантирган йигит қўлга олинди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

👉 https://effect.uz/n/582

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ тунда маҳаллаларда аҳолини ис газидан заҳарланиш хавфидан огоҳлантирмоқда

Ходимлар хавф юқори бўлган "қизил" тоифадаги ҳудудларда овоз кучайтиргичлар орқали аҳолига эҳтиёт чораларини тушунтирмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Банк иловаларида P2P ўтказмалар ва биометрик идентификация тартиби ўзгарди

2026 йил 16 ноябрдан Марказий банкнинг масофавий молиявий хизматлар хавфсизлигига оид низомига киритилган ўзгаришлар кучга кирди. 

👉 https://effect.uz/n/583

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Истанбулдаги Испания Суперкубоги: чипталар савдоси бошланди

2027 йилги Turkish Airlines Испания Суперкубоги (Supercopa de España) бошланишига саноқли кунлар қолди.

👉 https://effect.uz/n/584

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтиш вақти икки баравар қисқариши мумкин

Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан айрим чегара постларида “One Stop”, яъни “битта тўхташ” тизимини жорий этиш бўйича музокара олиб бормоқда.


👉 https://effect.uz/n/585

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
26 та археология ёдгорлигига зарар етказилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

👉 https://effect.uz/n/586

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1