EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суданда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 46 нафар киши ҳалок бўлган

Хабар қилинишича, самолёт авиабазадан кўтарилганидан кўп ўтмай турар-жой ҳудудига қулаган.

Бу ҳақда Аl Arabiya телеканали Судан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, авиакаҳалокат техник носозлик туфайли юз берган. Самолёт маҳаллий авиабазадан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай турар-жой даҳасига қулаган.

Ҳалок бўлганлар орасида Судан армияси зобитлари, шунингдек, самолёт қулаган уйда бўлган тинч аҳоли вакиллари бор.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, вафот этганлар орасида бригада генерали, Ҳартум ҳарбий округининг собиқ қўмондони Бахар Аҳмад ҳам бор бўлиб, у Судан армиясининг энг таниқли зобитларидан бири бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга тушдими?

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 24 февраль, душанба куни Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳамда уни қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида хабар берганди.

Бу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини ёзиб тарқатишган. ИИВ ахборот хизмати раҳбари ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди.

Расмий муносабатда, шу каби ахборотни тарқатиш ПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси талабларини, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш эканлиги эслатилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Жиззахда фойдаланишга топширилганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган “Ташаббусли бюджет” пулига қурилган янги стадион 14 кунда қулаб тушди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яқинда фойдаланишга топширилган стадионнинг том қисми қулаб тушди. Бу пайтда стадионда ҳеч ким бўлмаган.

Маълум бўлишича, стадион туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги 48-мактаб ҳудудида қурилган бўлиб, лойиҳа “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумида 4 мингдан ортиқ овоз тўплаб, ғолиб деб топилган. Лойиҳада стадион билан бирга мактабнинг иссиқлик тизимини яхшилаш, иккита филиали атрофини темир панжаралар билан ўраш ҳам бўлган. Лойиҳа учун 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎22😢7👍5🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари сермаҳсул музокаралар якунларини сарҳисоб қилди

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлиб ўтган музокаралар якунларига изоҳ берди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида учрашувлар самарали бўлганини алоҳида қайд этиб, ушбу тарихий ташриф Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигида янги саҳифа очишини таъкидлади.

- Шу кунларда Покистоннинг етакчи компанияларидан иборат нуфузли делегация пойтахтимизда бўлиб турибди. Бугун бизнес вакиллари билан алоҳида учрашув ўтказиб, қўшма режаларни муҳокама қиламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Олий даражадаги музокаралар чоғида томонлар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги "ўсиш нуқталари"ни белгилаб олгани, Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этишга келишиб олингани таъкидланди.

Ўзаро савдо ҳажмини кескин ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унга қулай шароитлар яратиш масалалари диққат марказида бўлди.

Фармацевтика, аграр тармоқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриб, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Глобал ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар доирасидаги яқин алоқалар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олинди.

Афғонистонни тинч ривожлантириш, Фаластин масаласини дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги позициялар яқин экани таъкидланди.

Шу билан бирга, хавфсизлик соҳасида, терроризм, трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани билдирилди.

Музокараларда маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Маданият ва санъат фестивалларини ўзаро ўтказиш, сайёҳлар оқимини, шу жумладан "Умра плюс" дастури доирасида ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Якунда эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши таъкидланди.

Шунинг билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди
.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйда келин куёвни том босиб қолди

Ресторанларнинг бирида тўйга келган меҳмонлар ҳамда келин куёв устига шифт қулаб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Айтилишича, ҳолат 23 февраль куни Сурхондарё вилоятидаги ресторанда содир бўлган ва тўй фавқулодда вазиятга айланиб кетган.

Келин куёв ва бир қанча меҳмонлар жароҳат олган тўй зиёфати, тез ёрдам ва қутқарувчиларнинг чақирилиши билан якунланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дуал та’лим ҳакида нималарни биласиз?

Жорий йилнинг 25 февраль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан пресс-тур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Қайд этилишича, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Республикада биринчилардан бўлиб, тажриба-синов тариқасида дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйди.

Бугунги кунда “Касб эгаси” дуал таълим тизими асосида таҳсил олаётган жами 1251 нафар талабадан 251 нафари дуал таълим асосида таҳсил олиш билан бир вақтда корхонада ойлик маош олиб меҳнат фаолиятларини олиб боришмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

Бугун, 26 феврал куни журналист Алишер Рўзиохунов вафот этди.

Маълум бўлишича, у охирги вақтларда оғир касаллик билан оғриётганди.

Алишер Рўзиохунов Kun.uz, Gazeta.uz ҳамда Bugun.uz каби интернет нашрларида ва «Акцент» лойиҳасида ишлаган. У фаолияти давомида давлат ва жамият ривожи йўлида юзлаб ижодий материаллар тайёрлаган.

Шунингдек, Алишер Рўзиохунов давлат ташкилотлари ходимларини бир столга жамлаб, «Мунозара клуби» каби катта лойиҳалар ташкил қилган эди.

Журналист 2021 йилда «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири сифатида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.

Effect.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎3
Бухорода ахборот-кутубхоналар фаолияти ўрганилмоқда

🔹 "2019-2024-йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси" ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят Ахборот-кутубхона марказида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар давомида вилоят ахборот-кутубхона маркази 1971-йилда қурилган махсус бинода бўлиб, вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 апрелдаги 98-Ф сонли фармойишига асосан капитал таъмирланди.

Ахборот-кутубхона марказининг умумий фонди 92658 номда 296125 нусха ва туман (шаҳар) ахборот кутубхона марказларининг умумий фонди 619247 номда 1437258 нусхадан иборат бўлиб, жами фонд хатловдан ўтказилган.

Замонавий қурулмалар билан жиҳозланган марказда 7 та бўлим ҳамда сектор китобсеварларга хизмат қилиб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги "дом"лардан бирида газ чақнаши содир бўлди

Бугун, 26 феврал куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани «Дўстобод» МФЙ, Махтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда»,

— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон топилди

Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Яккасарой туманида номаълум ҳайвон кўчада юргани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Бошқарма инспекторлари воқеа жойига бориб, улар Қизил китобга киритилган қорақул эканликларини аниқлашган.
Маълум қилинишича, жонивор ушланиб, пойтахт ҳайвонот боғига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғонда сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун, 26 февраль куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасидаги муаммоларни бартараф этиш ва фуқаролар учун қулайликлар яратиш эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги бозорда ёнғин содир бўлди

Андижон вилоятидаги Жаҳон бозорида ёнғин келиб чиқди. Тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Аниқланишича, Андижон шаҳар ва туманлардан ФВВ гуруҳлари тезлик билан бозорга етиб келган ҳамда оловни қуршаб олишган. Ёнғин деярли ўчирилгани айтилмоқда.

"Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 20:10да Андижон шаҳрида жойлашган Жаҳон савдо комплексида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, хабарга кўра зудлик билан барча куч ва воситалар жалб этилган, воқеа жойига шартнома асосида навбатчиликда бўлган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борганида тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги аниқланган,

Хозирда ёнгин ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Бирламчи маълумотларга кўра тан жарохати холатлари қайд этилмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилади" дейилади вилоят ФВВ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиларга жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари баённомалари асосида шаклланади

25 февраль куни АОКАда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қонуни имзоланганлиги ҳамда ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур Қонун айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган. Шу ўринда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 6 та янги модда киритилиб, 29 та моддаси ўзгартирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12👍1