EFFECT.UZ | Расмий канал
Жомбой туманига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда Айни пайтда ўтказилаётган халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдаги ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиши, туманга янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди
Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.
У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги доирасида 1 та жанговар ва 21 та пневматик қурол муомаласи олди олинди
Жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси, шаҳар прокуратураси, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилди. Мазкур ойлик давомида ташкил этилган махсус гуруҳлар томонидан жами 801 та гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Улар бўйича 567 та жиноят иши қўзғатилди, 158 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 76 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жами 21 кг 818 гр гиёҳвандлик воситалари, 28 790 та кучли таъсир қилувчи, 26 кг «прегабалин» дори воситалари ноқонуний муомаласига чек қўйилди.Telegram I Facebook I YouTube I Live
Гиёҳвандлик воситаларини яшириш усули орқали тарқатувчилар билан боғлиқ 34 та ҳолат аниқланиб, унинг натижасида 9 кг 538 гр ноқонуний гиёҳвандлик моддалари ҳамда 3 689 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи тўхтатиб қолинди.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг савдоси билан шуғулланувчи интернет дўконлари, уларнинг администратор ва операторларини аниқлаш, фаолиятига чек қўйиш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бундай интернет дўконларнинг рекламаси акс этган жами 1 323 та «наркограффити»лар аниқланиб, бартараф қилинди.
Гиёҳванд моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ружу қўйган 501 нафар шахслар махсус тиббиёт муассасаларига даволанишга ётқизилди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 488 та жиноятлар “иссиқ изидан” фош этилди, 160 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 45 нафар бедарак йўқолганлар аниқланиб яқинларига қайтарилди.
Ўткир тиғли буюмларни қонунга хилоф равишда олиб юрган 2 181 нафар фуқаролар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тезкор тадбирлар давомида 1 та жанговар (ПМ), 21 та пневматик қурол ва 7 та ўқ-отар ов милтиғи ҳамда 14 дона ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди. Ҳар бир ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ 102 404 та қоидабузарлик аниқланган. Шундан, қўпол қоидабузарликлар 9 807 та, маст ҳолда автомашина бошқариш 366 та, светофор ишораларига амал қилмаслик 83 тани ташкил қилмоқда.
👍4
Жанубий Корея президенти мамлакат халқидан кечирим сўради — Yonhap
"Халқдан кечирим сўрайман ва миннатдорлик билдираман. Ҳарбий ҳолат мамлакатимиз ва халқимизни ўйлаб жорий этилганди, бироқ бу жараён одамларимиз учун тушунмовчиликлар ва ноқулайликлар туғдирганидан афсусдаман, бунинг учун чин кўнгилдан кечирим сўрайман", — деди Юн Сок Ёл Конституцион судда.
Президент ўз баёнотида ҳарбий ҳолат эълон қилгани ортидан қўйилган исён борасидаги айбловларни бир неча марта инкор этди. Юн сиёсатчиларни ҳибсга олиш ёки Миллий ассамблея биносидан депутатларни чиқариб юборишга буйруқ бергани ҳақидаги даъволарни "бемаънилик" деб атади.
Юн Сок Ёл шу йилнинг 15 январида исён иши бўйича тергов органи томонидан ҳибсга олинган эди. Юн Сок Ёлнинг ўзи эса прокуратура сўровига кўнгилли равишда келгани ва айбсиз эканлигини таъкидламоқда.

👍11
Эркинжон Турдимов ўзига янги ўринбосар тайинлади
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Аброр Абдуазимович Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, ўтган ойда Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Февраль ойи бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган Алишер Бўриевич Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

👍8👎1
АҚШ “Олтин карта” дастурини жорий қилади – Доналд Трамп
Трампнинг сўзларига кўра, бу дастур орқали бой хорижликлар Қўшма Штатларга кўчиб келиб, фуқаролик олишлари мумкин бўлади.
– дея аниқлик киритди президент.
АҚШ Молия вазирлиги “олтин карта”ни сотиб олишга номзодлар синчковлик билан текширилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Трампнинг сўзларига кўра, бу дастур орқали бой хорижликлар Қўшма Штатларга кўчиб келиб, фуқаролик олишлари мумкин бўлади.
"Бизда “грин карта” бор. Бу эса олтин карта. Биз бу картанинг нархини тахминан 5 миллион доллар этиб белгилаймиз. Бу сизга “грин карта” имтиёзларини беради, шунингдек, АҚШ фуқаролиги учун йўл очади. Бой одамлар ушбу картани сотиб олиб, мамлакатимизга келишади",
– дея аниқлик киритди президент.
АҚШ Молия вазирлиги “олтин карта”ни сотиб олишга номзодлар синчковлик билан текширилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎13👍3
Сардор Умрзоқов Пекинда Хитой расмийлари билан учрашувлар ўтказди
Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов 24 февраль куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Сзянчао билан учрашув ўтказди.
25 февраль куни эса у Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий қўмитасининг тарғибот бўлими мудири Ли Шулэй билан учрашди.
Сардор Умрзоқов, ўз навбатида Ўзбекистон Хитой билан барча соҳаларда алмашинув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлат раҳбарлари белгилаган йўналишда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

👍13👎4🔥1
Тайинловлар амалга оширилди:
➖ Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
➖ Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
➖ Хидиров Аброр Абдуазимович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
➖ Муродов Ғолиб Неъматович Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етган.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланган.
Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мультимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайган. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этилади.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

👍22👎3🔥1
Ўзбекистонда нотариус хизматлари учун комиссия тўловлари оширилади
Адлия вазири буйруғи билан қуйидаги нотариал хизматлар учун тўловларнинг максимал миқдори оширилади.
Асосий ўзгаришлар:
▪️Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳатлар, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш — БҲМнинг 10% дан 15% гача;
▪️Кўчмас мулкни ўтказиш бўйича шартномалар тайёрлаш — БҲМнинг 20% дан 30% гача;
▪️Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари (жисмоний шахслар иштирок этганда) — БҲМнинг 15% дан 25% гача.
Мазкур буйруқ 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

👎31👍2
Тошкентда “Hotel Business Forum-2025” ўз ишини бошлади
Форумнинг асосий мавзуси “Инновациялар ва барқарорлик: меҳмондўстлик саноатидаги янги технологиялар”.
“Hotel Business Forum-2025 доирасида интерактив ““B2B” ва “G2B” учрашувлари, HoReCa сегменти учун маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда ҳамда Ўзбекистон Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ўтказилади.

👍7🔥1