EFFECT.UZ | Расмий канал
Аввал бу журналистлар учун ёпиқ эди — Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашишда очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги ғоялари ҳаётга татбиқ этилишда ҳамиша қатъий бўлишни таъкидлади @effectuz
Ўзбeкистонда сўз эркинлиги, қонун ва амалиёт ўртасидаги тафовут…
Сўз эркинлиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни қонуний ҳимоя қилиш долзарб масаладир. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши бу ҳуқуқни таъминлаш ва бошқаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ўртасида мувозанат топишни талаб қилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинади.
👉 https://effect.uz/6333
Telegram I Facebook I YouTube I Live

1👍5🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Иқлим муаммоларига ечим топишда 5 мамлакатнинг бирлашуви муҳим" – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Иқлимшунос, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ммалий иқлимшунослик лабораторияси мудири Эркин Абдулаҳатов Самарқандда ўтказилаётган саммит доирасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– дейди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Иқлимшунос, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ммалий иқлимшунослик лабораторияси мудири Эркин Абдулаҳатов Самарқандда ўтказилаётган саммит доирасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иқлим ўзгариши ортидан минтақамизда тоғ музликлари шиддат билан камайиб бориши кузатилмоқда ва бу сув билан бўлган вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Айниқса текислик ҳудудларида бу яққол сезилмоқда. Нафақат текисликда, балки тоғли ҳудудларда ҳам қурғоқчиликлар кузатилмоқда. Текисликларда бу 1,5 ёки 2 даражани ташкил этаётган бўлса, тоғли ҳудудларда бу текисликка нисбатан анча юқори. Ҳаттоки мана, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси президентлари ҳам ўз нутқларида бу ҳақда айтиб ўтишди. Марказий Осиё мамлакатлари иқлим муаммолари борасида бирлашмоғи керак. Бирлашувсиз иқлим муаммоларига ечим топа олмаймиз",
– дейди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Оиламиз билан оғир аҳволга тушиб қолган эдик» – судда адолат тикланди
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси суди томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2024 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Унга кўра, даъвогар Ю.С.нинг жавобгарлар Р.У, Р.Г, Т.О, А.У, Х.З.га нисбатан уй-жойдан мажбурий кўчириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган.

👍10👎2
Сирдарёда «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» бошлиғи фермерларга Хитой чигитини экишга ундайдиган «огоҳлантириш хати» юборди
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Бирлашган»СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий ХинЛуЗао-52 ва ХинЛуЗао-78 навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.
Фермерлар кенгаши Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслигини билдириб, фермерлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик борлигини эслатди.
👉 https://effect.uz/6334

👍10
Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслар моҳияти нимадан иборат?
Тошкент биринчи бор 181 та миллий парламент ва 15 та минтақавий уюшмадан иборат Парламентлараро Иттифоқнинг 150 йиллик Ассамблеясига мезбонлик қиляпти. Буни Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсий саҳнасидаги мавқейини намоён этувчи рамзий қадам деса бўлади.
Бу шунчаки рақамлар эмас
Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжумандаги нутқи шунчаки расмий баёнот эмас, балки унда тинчлик истаги ва тараққиётга бўлган ишонч акс этди. Бу сўзлар нафақат дунё депутатларига, балки бутун инсониятга қаратилди.
👉 https://effect.uz/6335

👍57👎3😢1
Хитойнинг йирик тижорат банки вице-президенти ва банк делегацияси Навоийда
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бугун Хитойнинг энг йирик тижорат банкларидан бири "China Construction Banк Corporation" катта вице-президенти Ли Чжаоси ва банк делегацияси билан учрашиб, музокаралар ўтказди.
Банк делегацияси билан вилоят раҳбарияти ўртасида келгусида инвестицион келишувларга олиб келиши мумкин бўлган таклифлар муҳокама этилиб, сармоя киритилиши мумкин бўлган соҳалар тўғрисида фикрлашилди. Учрашув давомида банк томонидан вилоятдаги турли соҳаларга, жумладан, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга истиқболли лойиҳаларни фойдали шартлар асосида узоқ ва ўрта муддатга молиялаштириш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилди.
Учрашувдан сўнг вилоятдаги йирик инвестицион лойиҳалар билан танишилди.
Маълумот учун, мазкур банк 1954 йилда ташкил топган бўлиб, 2005 йилда Гонконг, 2007 йилда эса Шанхай фонд биржаларига чиққан. 2023 йилда эса у жаҳоннинг энг яхши банклари 8 талигидан ўрин олган.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тизимли равишда ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилади" – экология вазири
Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экологик лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки 142 миллион доллар ажратади. Вазир ушбу маблағ қандай йўналтирилиш борасидаги саволларга жавоб берди.
.деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экологик лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки 142 миллион доллар ажратади. Вазир ушбу маблағ қандай йўналтирилиш борасидаги саволларга жавоб берди.
Жаҳон банки билан амалга оширилаётган лойиҳа натижасида Ўзбекистонда ҳам ўрмончиликка, ҳам кўчатчиликка алоҳида эътибор берилади. Барча барпо этиладиган янги боғлар, янги ўрмонлар, барча яшил қопламалар агентлик балансида бўлади, уларга доимий равишда эътибор берилади, ушбу маблағлар нафақат уларнинг экилишига, балки парваришга ҳам йўналтирилади
.деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал бир энди эса икки челак сув ишлатяпмиз – иқлимшунос мутахассис иқлим ўзгаришидаги хавф ортиб бораётгани ҳақида
Иқлимшунос, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири Эркин Абдулаҳатов Самарқандда ўтказилаётган саммитдан сўнг Effect.uz'га интервью бериб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар ҳақида гапирди.
Интервьюнинг тўлиқ формати тез орада эълон қилинади...

🔥12👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Очиғини айтиш керак, аввал бизнинг қўлимиз етмасди бундай технологияларга" – Абдуҳакимов
дея таъкидлади Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
"Урсула фон дер Ляйен хоним жудаям бир муҳим гапларни айтди, Европага ишонсангиз бўлади, деди ва шу билан биргаликда мақсадли ва аниқ таклифларни берди. Бу шунчаки қуруқ гап эмас. Иттифоқ қабул қилган инвестицион пакет доирасида янги технологиялар ҳам кириб келади. Очиғини айтиш керак, аввал бизнинг қўлимиз етмасди бу технологияларга”,
дея таъкидлади Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎4🔥2
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси: Конституцияда долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилган?
Сиз ўқийдиган мақола ҳозирги кунда энг долзарб мавзуга айланаётган Экология ва атроф муҳит муҳофазаси ва унинг Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида ушбу долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилганлиги кўриб чиқилади.
Шунингдек, экологик ҳуқуқлар, давлат ва жамиятнинг ушбу соҳадаги мажбуриятлари ҳамда фуқароларнинг экологик хабардорлиги ва масъулияти юзасидан киритилган янгиликлар таҳлил қилинади. Мақолада ушбу ўзгаришларнинг аҳамияти ва уларни амалиётга татбиқ этиш истиқболлари ҳақида фикр юритилади.
👉 https://effect.uz/6336

🔥7👍6😢2
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.
– дейди у.
Унинг таъкидлашича, 4-7 апрел кунлари учун Ўзгидромет берган прогнозларда кўплаб ҳудудларда сел ва сув тошқинларини кузатилиши кутилганди, аммо бу рўй бермади. Шу боис, хавф эҳтимоли юқори бўлган манзилларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
– дея қўшимча қилди иқлимшунос.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.
“Ҳароратнинг кўтарилиши ортидан юзага келаётган нам ҳаво оқимлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғ этакларида сел-сув тошқини хавфи бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ бўлишига сабаб бўлади”,
– дейди у.
Унинг таъкидлашича, 4-7 апрел кунлари учун Ўзгидромет берган прогнозларда кўплаб ҳудудларда сел ва сув тошқинларини кузатилиши кутилганди, аммо бу рўй бермади. Шу боис, хавф эҳтимоли юқори бўлган манзилларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси республиканинг бир қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айниқса, тоғ этаклари ва Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 9 апрелга ўтар кечаси ҳамда 9 апрел куни кундузи 12 соат ичида 50 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида, мазкур ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфини кучайтиради”,
– дея қўшимча қилди иқлимшунос.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
Ўзбекистон президенти Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов РИА Новости нашрига таяниб хабар берди.
Шунингдек, Шерзод Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов РИА Новости нашрига таяниб хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади»,деди Асадов Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентдаги ассамблеяси чоғида.
Шунингдек, Шерзод Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36👎10🔥1😢1
“Менинг боғим” лойиҳаси 2025 мавсуми бошланди
5 апрелдан “Очиқ бюджет” порталининг “Менинг боғим” лойиҳаси учун ариза қабул қилиш бошланди.
Жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1️⃣ Лойиҳа таклиф қилиш: 5–14 апрель
2️⃣ Саралаш: 15–20 апрель
3️⃣ Овоз бериш: 21–30 апрель
Фуқаролар ўз боғ ва кўкаламзорлаштириш бўйича ғояларини тақдим этишлари мумкин.

👍1