EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочановани қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочановани қабул қилди.

Учрашув аввалида Беларусь делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига президент Александр Лукашенконинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш ҳажми жадал ортиб бораётгани, саноат ва қишлоқ хўжалигида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлаётгани, маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол парламентлараро мулоқотни давом эттириш, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларнинг парламент назоратини таъминлаш ва ўз вақтида бажарилишига кўмаклашиш муҳим экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍68👎6
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Қўшма учрашувда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошанов, Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Турғунбек ўғли, Тожикистон Республикаси Мажлиси Намояндагон Раиси Файзали Идизода ва Туркманистон Мажлиси Раиси Дунёгўзал Гулманова иштирок этди.
Юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси президентига ўз мамлакатлари етакчиларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар, минтақамизда илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

4 апрель куни Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити ва Иқлим форумининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Олий ва юқори даражадаги фаол мулоқотлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Яқинда минтақада ўтказилган учрашувлар, жумладан, чегараларни делимитация қилиш масалалари тўлиқ тартибга солингани ҳамда Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Кейинги йилларда минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кўп карра ошди, чегараолди савдо зоналари ташкил этилмоқда.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан мамлакатларимиз ҳудудларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданият ва таълимда тадбирларга бой дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Учрашувда мамлакатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштириш, қўшма кооперация ташаббуслари ва лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида парламентлараро мулоқотни, шу жумладан қўмиталар даражасида мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18👎3
Коррупция: сабаб, оқибат ва ечимлар

“Ватандош” интеллектуал клубида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда “Коррупция: сабаб, оқибат ва ечимлар” мавзусида  муҳокама бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев, давлат  харидлари мутахассиси Камол Ниёзов, таълим масалалари бўйича эксперт Азамат Акбаров ва ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ташанов, журналист ва фаоллар қатнашишди. Мулоқотга эксперт сифатида таклиф қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили келмади.

Коррупцияга қарши курашиш барчанинг бурчи эканлиги, бунга бефарқ қараб бўлмаслиги, бу йўлда барча бирлашиш кераклиги такидлаб ўтилди. Қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб ўтган учрашувда шунга ўхшаш муҳокама йиғинларини тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍3
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекободга ҳоким бўлди

Президент админстрацияси собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким бўлди.

Низомиддинов охирги вақтларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай шубҳали хабарларни ўзингиз қайта текширинг – Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши қанча?

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, жами эркакларнинг 94,2 % и интернетдан фойдаланади.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши йиллар кесимида қуйидагича:

2021 йил – 80,6 %;

2022 йил – 86,9 %;

2023 йил – 90,9 %;

2024 йил – 94,2 %.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Диққат! EFFECT.UZ катта синов остонасида… Кенгаш билан судлашадиган кўринамиз. Бу жараён қизиқ бўлади — танқидий мақола учун EFFECT.UZ жавобгарликка тортилмоқда Жамоатчилик бирлашадиган вақт… Telegram I Facebook I YouTube I Live
⚡️Танқидга чора, коррупция–пора: Судьялар ҳақида ёзилган мақола ортидан очилган ишда жиноят аломатлари аниқланмади. Бироқ…

Аввалроқ Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Effect.uz таҳририятини танқидий ёзилган мақола муаллифини жавобгарликка торттириш бўйича Бош прокуратурага тақдимнома киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Иш Бош прокуратурадан дастлаб ИИВ ТҚД ЖҚХ (Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси) томонидан кўриб чиқилган ва суд экспертизаси ўтказиш учун Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси эксперт мутахассислари иштирокида 3 кун давомида тадқиқот қилинган.

Сўнгра қонуний қарор қабул қилиш учун Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБга юборилган. Қайд этилишича, жиноят предмети бўлиши мумкин бўлган ушбу мақолада жиноят аломатлари аниқланмаган.

Бироқ ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори Ж.Нарзуллаев Судьялар олий кенгаши томонидан тақдимномада келтирилган «мақола муаллифига чора кўриш» талабини эмас балки мақола муаллифи бўлмаган сайт директори Акмал Эшонхоновни МЖтКнинг 202-2 моддаси 1-қисмида кўрсатилган яъни «ёлғон ахборот тарқатиш»ни назарда тутган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, ишни жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборган. (Суд қачон бўлиб ўтиши Effect.uz’га ҳозирча маълум эмас. Бўлиб ўтиши кутилаётган суд вақти ҳақида жамоатчиликка хабар берилади)

Ваҳоланки, мақолада муаллиф ким эканлиги ошкор этилмаган ва бу ҳолатда таҳририят «Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғриси»даги қонуннинг 5-моддасида кўрсатилган «ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир сақланишини талаб қилиш» ваколатидан фойдаланган.

Маълумот ўрнида, Effect.uz орқали ёритилган мақолада Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм ўқийдиган бевосита ҳар бир шахснинг тақдирига таъсир кўрсата оладиган – СУДЬЯларнинг сўнгги вақтларда коррупциявий ҳолатларга аралашаётгани ва улардан айримлари пора билан қўлга олинаётганига урғу қаратилган. Ва кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоровга асосли саволлар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢9👍5